Статистика обсуждений
1
Направление
  • 0
  • 3
  • 2
2
Направление
  • 1
  • 1
  • 0
3
Направление
  • 0
  • 0
  • 2
4
Направление
  • 0
  • 2
  • 1
5
Направление
  • 0
  • 8
  • 0
6
Направление
  • 0
  • 2
  • 0
7
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
  • 1
  • 16
  • 5
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ
(По состоянию на 1 ноября 2023 года)
No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
1 Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.
«Рақамли маҳалла» марказини ташкил этиш ҳамда «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш; «Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш; маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш; «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада аҳоли билан ишлаш фаолиятига рақамли “Ижтимоий маҳалла” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа 2023 йил 20 апрелда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz тизимига ID-79006 (В-1) рақам билан жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 29 апрелдаги 01/00-01/08-3096-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2 Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.
1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш. 2. Ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш. 3. Маҳаллаларда «Тадбиркорлар кенгашлари»ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79 728).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар 
Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79725). Мазкур норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳалари тааллуқлилиги бўйича вазирлик ва идоралар билан келишиш учун жорий йилнинг 6 майда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва 
келишишнинг ягона тизими project.gov.uz тизимига жойлаштирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва  идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4272-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4273-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

3 Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда: хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш; биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Маҳаллаларнинг моддий-техника базаси тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хизмат биноси талабга жавоб бермайдиган 2 327 та маҳаллаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Жумладан, 1 189 та маҳаллалар ижара асосидаги биноларда фаолият юритиши, 274 та маҳалла биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, маҳалла биноларининг 1 463 таси янгидан қуриш, 527 таси реконструкция қилиш, 337 таси мукаммал таъмирлашга муҳтож эканлиги аниқланди.
Хизмат биносига эга бўлган 1 401 та маҳаллаларнинг кадастр ҳужжати мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Таҳлиллар асосида маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 - 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ва уни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 18 апрелда project.gov.uz тизимига ID-78832 (В-1) рақам билан жойлаштирилди ва 29 апрелда 01/00-01/08-3083-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

4 Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш.
1. «Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00-04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. 
Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.
2023 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказининг анжуманлар залида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро форуми ўтказилди.
Форумда 40 нафар халқаро ташкилотлар экспертлари (Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, КОИCА, БОМCА, Wинроcк Интернатионал, ЖИCА, Кореянинг “ЕПС” маркази ҳамда “Қирол сежонг” институти, Россия халқлар дўстлиги университети, Россия ИИВ “Паспорт-виза хизмати”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан” ва “Юником Делта” компаниялари, Германиянинг Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда “Глобогате Cонcепт АГ” компанияси), хорижий давлатлар ҳамда дипломатик корпус (Жанубий Корея, Латвия, Россия, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Германия элчихоналари) вакиллари иштирок этди.
Бундан ташқари, форумда 210 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, шу жумладан, фаолияти намунали йўлга қўйилган 150 нафар маҳалла раислари, 15 нафардан ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари), шунингдек, мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган 10 га яқин тадқиқотчилар, маҳалла фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари маъруза ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этди.
Халқаро форум доирасида “Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни” номли ҳужжатли фильм тайёрланди ва халқаро эксперт-таҳлил гуруҳларига тарқатилди.
Ҳужжатли фильмда сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, хусусан:
– маҳалла, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи: жамоа бўлиб яшашга, ижтимоий-иқтисодий ва ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш, жамиятда иқтисодий барқарорликнинг асосий омили ҳисобланган ҳунармандчилик ҳамда миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларнинг сақланиши, авлоддан-авлодга ўтиб боришида маҳалланинг аҳамияти;
– Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини, инвестициявий ва туристик жозибадорлигини янада оширишда юқори туризм салоҳиятига эга бўлган маҳаллалар имкониятидан кенг фойдаланиш;
– маҳалла тизими ходимларининг фаолияти, давлат ва жамият томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, фуқаролараро тотувлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашда эришилаётган натижалар;
– баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигининг натижадорлиги; 
– оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда фуқаролар йиғини ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти каби йўналишларда эришилаётган натижалар кенг ёритиб берилди.
Форум икки пленар сессияга бўлинган ҳолда “Маҳалла бошқарувида жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллаларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди.
Шунингдек, форум доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази биносида “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда китоб савдоси ташкил этилди. Маҳалла фаолиятини акс эттирувчи фотолавҳалар, видео материаллар тайёрланиб, конференция иштирокчиларига намойиш этилди.
Форум “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” телеканаллари ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.

3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг концепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 3 ой олдин тақдим қилиш. 4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00-04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. 
Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.
2023 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказининг анжуманлар залида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро форуми ўтказилди.
Форумда 40 нафар халқаро ташкилотлар экспертлари (Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, КОИCА, БОМCА, Wинроcк Интернатионал, ЖИCА, Кореянинг “ЕПС” маркази ҳамда “Қирол сежонг” институти, Россия халқлар дўстлиги университети, Россия ИИВ “Паспорт-виза хизмати”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан” ва “Юником Делта” компаниялари, Германиянинг Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда “Глобогате Cонcепт АГ” компанияси), хорижий давлатлар ҳамда дипломатик корпус (Жанубий Корея, Латвия, Россия, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Германия элчихоналари) вакиллари иштирок этди.
Бундан ташқари, форумда 210 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, шу жумладан, фаолияти намунали йўлга қўйилган 150 нафар маҳалла раислари, 15 нафардан ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари), шунингдек, мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган 10 га яқин тадқиқотчилар, маҳалла фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари маъруза ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этди.
Халқаро форум доирасида “Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни” номли ҳужжатли фильм тайёрланди ва халқаро эксперт-таҳлил гуруҳларига тарқатилди.
Ҳужжатли фильмда сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, хусусан:
– маҳалла, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи: жамоа бўлиб яшашга, ижтимоий-иқтисодий ва ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш, жамиятда иқтисодий барқарорликнинг асосий омили ҳисобланган ҳунармандчилик ҳамда миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларнинг сақланиши, авлоддан-авлодга ўтиб боришида маҳалланинг аҳамияти;
– Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини, инвестициявий ва туристик жозибадорлигини янада оширишда юқори туризм салоҳиятига эга бўлган маҳаллалар имкониятидан кенг фойдаланиш;
– маҳалла тизими ходимларининг фаолияти, давлат ва жамият томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, фуқаролараро тотувлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашда эришилаётган натижалар;
– баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигининг натижадорлиги; 
– оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда фуқаролар йиғини ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти каби йўналишларда эришилаётган натижалар кенг ёритиб берилди.
Форум икки пленар сессияга бўлинган ҳолда “Маҳалла бошқарувида жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллаларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди.
Шунингдек, форум доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази биносида “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда китоб савдоси ташкил этилди. Маҳалла фаолиятини акс эттирувчи фотолавҳалар, видео материаллар тайёрланиб, конференция иштирокчиларига намойиш этилди.
Форум “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” телеканаллари ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.

5. «Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни» Халқаро форумини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00-04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. 
Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.
2023 йил 6 октябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказининг анжуманлар залида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро форуми ўтказилди.
Форумда 40 нафар халқаро ташкилотлар экспертлари (Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, БМТ Тараққиёт дастури, ЕХҲТ, КОИCА, БОМCА, Wинроcк Интернатионал, ЖИCА, Кореянинг “ЕПС” маркази ҳамда “Қирол сежонг” институти, Россия халқлар дўстлиги университети, Россия ИИВ “Паспорт-виза хизмати”, “ЛУКОЙЛ Узбекистан” ва “Юником Делта” компаниялари, Германиянинг Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда “Глобогате Cонcепт АГ” компанияси), хорижий давлатлар ҳамда дипломатик корпус (Жанубий Корея, Латвия, Россия, Қозоғистон, Саудия Арабистони ва Германия элчихоналари) вакиллари иштирок этди.
Бундан ташқари, форумда 210 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, шу жумладан, фаолияти намунали йўлга қўйилган 150 нафар маҳалла раислари, 15 нафардан ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари), шунингдек, мазкур соҳада илмий изланишлар олиб бораётган 10 га яқин тадқиқотчилар, маҳалла фаоллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари маъруза ҳамда таклиф ва мулоҳазалар билан иштирок этди.
Халқаро форум доирасида “Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши ҳамда жамият ҳаётида тутган ўрни” номли ҳужжатли фильм тайёрланди ва халқаро эксперт-таҳлил гуруҳларига тарқатилди.
Ҳужжатли фильмда сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалла институтини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган давлат сиёсати, хусусан:
– маҳалла, унинг шаклланиши ва ривожланиши тарихи: жамоа бўлиб яшашга, ижтимоий-иқтисодий ва ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш, жамиятда иқтисодий барқарорликнинг асосий омили ҳисобланган ҳунармандчилик ҳамда миллий қадриятлар, анъана ва урф-одатларнинг сақланиши, авлоддан-авлодга ўтиб боришида маҳалланинг аҳамияти;
– Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрўсини, инвестициявий ва туристик жозибадорлигини янада оширишда юқори туризм салоҳиятига эга бўлган маҳаллалар имкониятидан кенг фойдаланиш;
– маҳалла тизими ходимларининг фаолияти, давлат ва жамият томонидан ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, фуқаролараро тотувлик, миллатлараро дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлашда эришилаётган натижалар;
– баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлигининг натижадорлиги; 
– оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришда фуқаролар йиғини ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти каби йўналишларда эришилаётган натижалар кенг ёритиб берилди.
Форум икки пленар сессияга бўлинган ҳолда “Маҳалла бошқарувида жамоатчиликнинг ролини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш масалалари” ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини жорий этиш, оила институтини мустаҳкамлаш ва баркамол авлодни тарбиялашда маҳаллаларнинг ўрни” мавзуларида маърузалар тингланди.
Шунингдек, форум доирасида “Ишга марҳамат” мономаркази биносида “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳамда китоб савдоси ташкил этилди. Маҳалла фаолиятини акс эттирувчи фотолавҳалар, видео материаллар тайёрланиб, конференция иштирокчиларига намойиш этилди.
Форум “Ўзбекистон 24”, “Маҳалла” телеканаллари ва бошқа оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилди.

5 Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.
1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш. 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси

I. Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 
12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 14/20-67/8-1-сон 
ва 14/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
II. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 05/1-180-сон хати билан лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида юклатилга вазифалар доирасида қайта кўриб чиқиб, Регламент талаблари асосида Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
III. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги, мазкур қонун лойиҳаларини қайта киритишнинг аниқ муддати тўғрисида Фармон қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўшимча топшириқ берилиши маълум қилинди.
IV. Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа 2023 йил 11 сентябрда 13/14-1/3128-сон хат (ID-85794) билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа 20 та вазирлик ва идора томонидан берилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишланмоқда.
V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 4б-иловасининг 5-банди билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2023 йил декабрь белгиланди.

6 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I. Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 
12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 14/20-67/8-1-сон 
ва 14/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
II. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 05/1-180-сон хати билан лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида юклатилга вазифалар доирасида қайта кўриб чиқиб, Регламент талаблари асосида Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
III. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги, мазкур қонун лойиҳаларини қайта киритишнинг аниқ муддати тўғрисида Фармон қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўшимча топшириқ берилиши маълум қилинди.
IV. Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа 2023 йил 11 сентябрда 13/14-1/3128-сон хат (ID-85794) билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа 20 та вазирлик ва идора томонидан берилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишланмоқда.
V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 4б-иловасининг 5-банди билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2023 йил декабрь белгиланди.

7 Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Ўзбекистон Республикасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/13-1/706-2-сон хат (ID-78885) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Президент Администрацияси томонидан (14-1494-хдфу-сон, 2023 йил 11 сентябр) билдирилган таклифлар асосида қайта кўриб чиқилган ҳолда белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилиши ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 сентябрдаги 12/78885/1-410-сон хати билан қайтарилди.
Ҳозирги кунда Қонун лоийҳаси қайта ишланмоқда.

2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш бўйича ўқув-семинарларда иштирок этиш учун номзодлар сўралган ҳолда 
2023 йил 29 майда 72 та вазирлик ва идораларга 14/34-1/706-сон хат юборилди.
2023 йилнинг 21 июнь – 4 июль кунлари АКШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ташкилотинининг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури доирасида Оммавий ҳуқуқ маркази билан биргаликда вазирлик масъул ходимларининг малакаси оширилди.
2023 йил 7 октябрда USAID ҳуқуқий дастури ислоҳотлар дастури директори номига Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш ишларини ташкил этишда ва молиялиштиришда амалий ёрдам сўраб 17/02-6/17828-сон хат юборилган.
Вазирлик ходимларидан иборат тренерлар гуруҳи тайёрланиб, USAID ҳамда Оммавий ҳуқуқ маркази билан биргаликда 2023 йил 24 ва 27 ноябрь ҳамда 13 декабрь кунлари Юристлар малакасини ошириш марказида ўқув семинарлар ўтказилиб, натижаси бўйича 2023 йил 13 декабрда 14/34-33/8-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди.

8 Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.
1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш. 2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вазирлик ва идоралар

I. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–447-сон қарори, 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонига асосан амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида аксарият вазирлик ва идоралар қайта ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг вазифа ва функциялари мақбуллаштирилиб янгидан шакллантирилаётганлиги сабабли Давлат дастурининг 8-банди 1-кичик бандини назоратдан олишга руҳсат беришни сўраб, 2023 йил 10 октябрда Президент Администрациясига 13/14-1/706-3-сон хат юборилди.
II. Ўз аҳамиятини йўқотган ва самарали фаолият юритмаётган идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси (ID-75437) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 4 сентябрда 13/15-1/3008-2-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

9 Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.
Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Адлия органлари тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

10 Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

11 Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.
Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги даги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-14-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш белгиланган.
2. Шунингдек, ушбу топшириқ такрор равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли Фармонига ҳам киритилган бўлиб, Фармон иловасининг 11-бандига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. 
3. Ушбу Фармонларга мувофиқ, 2023 йилнинг апрель-август ойларида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар кесимида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 12 та Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.  
4. Ушбу Фармон ва Қарорлар билан давлат бошқаруви органлари кесимида жами 53 та давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалга ошириш белгиланган.

12 Парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2023 йил июнь Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)

Институт томонидан Давлат дастурининг 12-бандида назарда тутилган парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрланди ҳамда Институтнинг 2023 йил 28 апрелдаги № 03-08-244-сонли хати билан Aдлия вазирлигига юборилди.

13 Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.
«Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати; ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар; ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 49 та манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 25 октябрда 11/2-1/747-сон хат (ID-85890) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

14 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.
1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш. 2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лоийҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 22 июнда 25/4-1/706-сон хат (ID-79378) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 
Белгиланган масалалар Фармон лойиҳасиининг 3-бандида назарда тутилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

15 Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.
5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 апрелда 14/3-14-сон хат (ID-76494) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг 7-иловаси билан тасдиқлаётган Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатида 28 та давлат хизмати назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 мартда 25/4-1/5278-сон (ID-77419) хат билан Ҳукуматга киритилди. Лойиҳада 8 та давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали орқали жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 10 апрелда 10-8/2410-сон хат (ID-77431) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 2-иловаси билан тасдиқлаётган 2023 йилда рақамли шаклда кўрсатилиши лозим бўлган хизмат ва сервисларни жорий этиш режа-жадвалида 95 та давлат хизмати назарда тутилаётганлиги билдирилади.
Мазкур қарор лойиҳаси билан тасдиқланаётган режа-жадвалнинг 33-бандида барча турдаги субсидияларни (қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар) олишга ҳужжат топшириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш белгиланган бўлиб, лойиҳа қабул қилингандан сўнг 73 турдаги субсидияларни олиш учун ЯИДХП орқали ариза топшириш имконияти яратилади. 
Маълумот учун: бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари орқали жами 283 турдаги, ЯИДХП орқали 423 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳалари қабул қилиниши натижасида Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари 319 тага, ЯИДХП портали орқали кўрсатиладиган хизматлар эса 619 тага етказилиши таъминланади.
Рақамли технологиялар вазирлиги томондан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ–162-сон “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

Ҳукумат қарори (435-сон, 31.08.2023 й.) билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни электрон шаклда беришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID-78605) ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (29.04.2023 й. 10-11263-сон хат).
Қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 25-сон (рўйхат рақами 2667-сон) буйруғига ўзгартириш киритилди ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди (ID-83711).

3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив порталида давлат хизматларини ушбу тизимлар орқали кўрсатишда фойдалановчилар томонидан хизмат кўрсатилишини баҳолаш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар қолдириш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан аҳолига кўрсатилган хизматларни уларнинг сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар (QMATIC) орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган барча турдаги хизматларни электрон кўринишда ва соддалаштирган ҳолда марказлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадида “SMART JUSTICE — AQLLI ADLIYA” веб-портали (https://smart.adliya.uz) ва унинг мобиль иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=iqro.
mobile.smartjustice) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Бунда, жисмоний ва юридик шахслар веб-портал ва унинг мобиль иловаси орқали айрим хизматлардан фойдаланишда идентификациядан ўтишлари талаб этилмайди, айрим хизматлардан фойдаланишда эса идентификациядан ўтишлари талаб этилади. 
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун уларни рўйхатга олиш ва идентификациядан ўтишини таъминлаш мақсадида веб-портал ва унинг мобиль иловаси “Ягона идентификация тизими — id.egov.uz” ҳамда вазирликнинг 12 та: 
1) https://yurxizmat.uz,
2) https://sso.egov.uz/sso/oauth/Authorization.do,
3) https://sudex.uz, 
4) https://api.licenses.uz, 
5) https://fo.birdarcha.uz, 
6)  https://e-ngo.uz, 
7) https://back.minjust.uz, 
8) https://data.egov.uz, 
9) https://my.ima.uz, 
10) http://elektron.uzmarkaz.uz, 
11) https://advice.uz,
12) https://entry.davxizmat.uz ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинди. 
Бунда, адлия органлари ва муассасаларининг веб-сайтларида ёки хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинган махсус сайт (портал)да кўрсатилаётган хизматларни истеъмолчилар томонидан исталган вақтда доимий ва тизимли баҳолаш, изоҳлар ва таклифлар тақдим қилиб бориш имконияти яратилди.
Бу ҳақида, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига 
2023 йил 30 мартда 25/5-1/706-сон ва 2023 йил 
6 апрелда 1/15-1/1079-сон хатлар билан ахборот киритилди.

4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги томондан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ–162-сон “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик «ўтиш ва мослашиш даври»ни белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 20-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 30 ноябрда 26/2-71655-1-сон хат (ID-71655) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан ахборот киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган 10 та давлат хизматини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича адлия вазирининг 2023 йил 
20 майдаги 104-ум-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг хоҳишига асосан айрим давлат хизматларини қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш бўйича пуллик хизматлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Электр таъминоти бўйича. Бугунги кунда республика электр энергия истеъмолчиларига АСКУЭ лойиҳаси доираси ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказиш муддати 10 йил бўлиб, ушбу хизмат яъни ҳисоблагичларни ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказишга 1 ой муддат қолганда истеъмолчиларга бу ҳақда “СМС” хабарнома юбориш йўлга қўйилган.
Газ таъминоти бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорларига асосан республика бўйича 3 606 минг дона (102%) аҳоли истеъмолчиларига электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 1062*-сон қарорининг 5-бандига асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасиларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан электрон газ ҳисоблаш ускуналарини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари фуқароларнинг мурожаатларисиз “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалга ошириш тизими йўлга қўйилган.
(маълумот учун: Энергетика вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 03-11-2712-сон хати билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига ахборот киритилган)
 

16 Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.
1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур топшириқ доирасида Вазирлик томонидан оммабоп давлат хизматлари хатловдан ўтказилиб, Ягона интерактив давлат хизматлаари портали (Ягона портал) орқали жорий қилиниши зарур бўлган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, ушбу хизмат ва сервисларни Ягона портал орқали жорий қилиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилди.
Вазирлик томонидан Ягона портал орқали жорий қилиниши зарур бўлган энг оммабоп 72 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, унга асосан хизматларни электрон шаклга ўтказиш бўйича таълим, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, спорт, алоқа, нотариал хизматлар, иқтисодий (субсидия ва кредит олиш, суғурта) бошқа ва соҳаларда давлат хизматларини устувор равишда электрон кўринишга ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идоралар билан келишилди (Вазирликнинг 2023 йил 25 мартдаги 23-8/1966-сон хати).
“Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2023 йилда жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати” 2023 йилнинг 
30 март санасида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия раиси ўринбосари Ш.Шерматов томонидан тасдиқланди.
Ҳозирда ушбу рўйхат асосида давлат хизматлари ва сервисларини жорий этиш ва оптимизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда: ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. Мазкур бандда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси Вазирликнинг Ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси томонидан ишлаб чиқилди.
2. Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали (ID-78114) 13 та манфаатдор вазирлик ва идораларга билан келишилди.
3. Ҳужжат лойиҳаси Вазирликнинг 2023 йил 26 апрелдаги 01/15-470 сон хати билан ҳужжат лойиҳаси Бугунги кунда амалдаги тартибга мувофиқ, regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/d/79031) тизимида  жамоатчилик муҳокамасидан  ўтказилди. 
4. Вазирликнинг 2023 йил 15 майдаги 01/15-712 сон хати билан қарор лойиҳаси ҳуқуқий-экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди.
5. Қарор лойиҳаси 2023 йил 26 майда Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди хамда вазирликнинг 2023 йил 27 майдаги 01/31-877-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
 

3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш: кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш; спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ўрантилган тартибда ишлаб чиқилган бўлиб (ID78645), Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 23 июндаги 31/1-11579-сон хат билан тақдим этилди. 

17 Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида «Давлат хизматчиси» мобил дастурини жорий этиш.
3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

4. «Давлат хизматчиси» мобил дастурини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.
“Давлат хизматчиси” мобил дастури Android операцион тизимли мобил қурилмалар учун Play Market тизимида (ҳавола t.ly/P_oJG) ва iOS операцион тизимли мобил қурилмалар учун AppStore тизимида (ҳавола t.ly/v7BmP) My ARGOS номи билан жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига 2023 йил 15 августда XZ75218271 -сонли хат билан топшириқ ижроси тўлиқ бажарилганлиги юзасидан маълумот киритилди.

1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

18 Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар энг илғор етакчи» дастурини йўлга қуйиш.
1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади; улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади. 3. «100 нафар илғор етакчи» дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
2. Ишчи гуруҳ томонидан дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда. Хусусан, мазкур дастурга ўхшаш танловларнинг мавжудлиги, амалга ошириш механизми, рағбатлантириш тартиби ҳамда танлов якуни бўйича яратилган имкониятлар каби.
3. Дастурни амалга ошириш бўйича молиявий ҳисоб-китоб суммаси ишлаб чиқилмоқда.

19 Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. 
Бугунги кунда мазкур лойиҳа Президент Администрациясига киритилган.

20 Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
1. «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш. 2. «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш. 3. «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 27 апрелда 13/22-1/706-сон хат билан Президент Администрациясига киритилди. 
Президент Администрацияси топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қайта ишланиб (ID-79204 V-2), белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 23 июнь куни 13/13-1/706-сон хат билан Вазилар Маҳкамасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 12/79204/1-410-ХДФУ-сон топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 14-банди доирасида Президент Администрaциясининг таклиф ва эътирозларини инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси белгиланган тартибда 2023 йил 21 сентябрда 13/13-1/706-1-сон хат (ID-79204) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

21 Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган «Халқ овози» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда: энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш; жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш; ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш; фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 9 апрелдаги 12/1-3291-сон (ХДФУ) топшириғи 5-бандида Адлия вазирлигига жорий йил 1 майга қадар маъмурий ислохотлардан келиб чикиб, вазирлик ва идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг мутлақо янги тартибини жорий килиш бўйича норматив-хукукий хужжатлар лойиҳаларини киритиш юклатилди.
Дастурда ва юқоридаги топшириқда белгиланган масалалар бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2023 йил 1 майда 16/3-1/1138-сон (ХДФУ) хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (А.Арипов), Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси (Ғ.Мирзаев) ва Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари (Б.Мавлонов) томонидан Давлат раҳбарига ахборот тайёрланди.
Ахборотда лойиҳа билан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, жумладан, Халқ қабулхоналари ҳузурида “Халқ назорати” жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши ҳамда жамоатчиликни мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан мунтазам хабардор қилиб борилиши кўрсатилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

22 Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш; ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш; «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий қилиш; давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-83319) ишлаб чиқилди.
2. Қарор лойиҳа вазирликнинг 2023 йил 19 июндаги 01/00-01/08-6415-сон хат билан 25 та вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 7 августдаги 01/00-01/08-7063-сонли хат билан Адлия вазирлигига юридик экспертиза хулосаси олиш учун киритилди.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 8/2-0611-сон ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосаси олинди.
4. Лойиҳа 2023 йил 25 август куни  вазирликнинг 01/00-01/08-7953-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 18 мартдаги 380-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 489-сонли қарори қабул қилинди.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
23 Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.
1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Давлат активларни бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-80459) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда 2023 йил 23 августда 12/5-1/5231-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Давлат активларни бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Жаҳон банки иштирокидаги “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида амалдаги Ягона миллий баҳолаш стандартни танқидий кўриб чиқиш, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида Миллий стандартга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан ПWC компанияси консультант сифатида танлаб олиниб, консультант томонидан ЯМБСни такомиллаштириш юзасидан 179 та таклиф ва тавсиялар шакллантирилиб, ҳисобот тақдим этилди.
ЯМБСнинг тўлиқ янги таҳрирдаги давлат ва рус тилларидаги матни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 26-июлида лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини жамлаш мақсадида, Агентликнинг расмий сайти (www.davaktiv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига (телеграм) жойлаштирилди.
Шунингдек, ЯМБС Методологияси тўлиқ ишлаб чиқилиб, лойиҳа юзасидан келиб тушган таклифлар асосида соҳадаги профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари билан биргаликда якуний ўқиш жараёни охирига етказилди. ЙаМБСнинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун regulation.gov.uz порталига 30-августда (ИД-85337) жойлаштирилди ва лойиҳа юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Рақобат қўмитасидан ТСТБ ҳисоботи бўйича эътирозларсиз келишилди. Шунингдек, лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунига етказилди 5 та таклиф тушди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 30-август куни (04/11-12/1155-сон) Адлия вазирлигига ЯМБСнинг дастлабки лойиҳаси иш тартибида кўриб чиқиш ҳамда мазкур лойиҳни тайёрлаш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва юридик жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш учун малакали мутахассис ажратилиши тўғрисида хат юборилди ва Адлия вазирлиги томонидан масъул мутахассис бириктирилди. Бугунги кунда лойиҳа матни келиб тушган таклифлар асосида қайта ишланиб, Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун хужжатлар тўплами тайёрланди. Шунингдек, Давактив агентлиги  томонидан жорий йилнинг 29-сентябрда (02/11-12/89-сонли) ушбу лойиҳани Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритиш мақсадида, Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари билан келишишда projest.gov.uz электрон тизимига уларни уланишига амалий ёрдам бериш  тўғрисида тегишли хат юборилди. Жамоат бирлашмалари projest.gov.uz электрон тизимига киритилди ва белгиланган тартибда 2023-йил 24- октабрда Ягона миллий баҳолаш стандарти келишилиши таъминланади. Жорий йилнинг 26-октабрига қадар Ягона миллий баҳолаш стандарти лойиҳаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда киритилади.

24 Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.
1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш. 2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш. 3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-82611) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 28 июль куни 11/3-1/706-1-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

25 Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш.
18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид нормани қонунчиликка киритиш орқали бундай шахсларнинг судланганлик тамғасидан халос бўлишини таъминлаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил май Бош прокуратура Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режага мувофиқ, “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали (project.gov.uz) ID-78317-сон рақам билан, вазирлик ва идоралар билан келишилиб (жами 10 та вазирлик 
ва идора, 9 таси эътирозларсиз келишди), жамоатчилик муҳокамасидан (regulation.gov.uz) ўтказилди.
Қонун лойиҳаси 2023 йил 16 майдаги 27/2-160-23-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилди. (15.05.2023 й. 27/2-153-23-сонли ҳат билан аҳборот тариқасида Президент Администрациясига киритилди) 
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг биринчи ва иккинчи ўқишларидан ўтказилиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Сенатига киритилди.

26 Низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш.
1. Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш. 2. Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш. 3. Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, “Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сон қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 21-банди билан 2023 йил ноябрь ойига узайтирилди.
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

27 Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш.
1. Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. 2. Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексида белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Божхона қўмитаси Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва Жиноят кодексларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун 2023 йил 23 март куни 13/05-23-00126-сонли хат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилди.
Қонун лойиҳаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 28/6-04752-сонли хат билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими project.gov.uz орқали (ID-78422) тегишли вазирлик ва идоралар билан эътирозларсиз келишилди. Жорий йилнинг 26 апрель куни жамоатчилик муҳокамасига киритилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Лойиҳа 8/1-0306-сон билан Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 20 май куни 28/6-08248-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Президент Администрациясига кўриб чиқиш учун 2023 йил 10 июнь куни 12/78422/1-410-сонли хат билан киритилган.
Президент Администрацияси томонидан Қонун лойиҳаси юзасидан Давлат Рахбарига ахборот хати тайёрланди. Жорий йилнинг сентябрь ойида ДХХ, Бош Прокуратура, олий Суд, ИИВ, Божхона қўмитасининг биринчи рахбарлари томонидан имзоланди ва Президент маслаҳатчилари Д.Қодиров ва Б.Мавлонов билан келишилди. Қонун лойиҳа жорий йилнинг 13 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасига Олий Мажлис Қонунчикилик палатасига киритишга топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 95-сон раёсат мажлиси билан Қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилди.

28 Суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.
Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил август Олий суд Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID 81036) ишлаб чиқилиб, Олий суднинг 2023 йил 1 июндаги 08/388-23-сонли хати орқали идоравий келишувга юборилди.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 19 июнда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига юборилди.
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 3 июлдаги 08/498-23-сонли хати билан Адлия вазирлигига юборилган. Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июлда 8/1-0505-сонли экспертиза хулосаси тақдим этилди.
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 1 августдаги 08/581-23-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 21 августдаги 10-1707-сонли хати билан лойиҳани кўриб чиқиш натижалари маълум қилинди. 
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 27 сентябрдаги 08/705-23-сонли хати орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

29 Маъмурий судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.
Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи ставкаларини пасайтириш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июнь Олий суд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78295) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси 2023 йил 25 апрелда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. 2023 йил 22 майда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 24 майдаги 08/358-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 10 августдаги 10-1613-сонли хати билан лойиҳани кўриб чиқиш натижалари маълум қилинди. 
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 27 сентябрдаги 08/619-23-сонли хати орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги ялпи мажлисида қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборишга қарор қилинди.

30 Жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.
1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш. 2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Олий суд Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-77134) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/359-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган.
2023 йил 7 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/432-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
2. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78298) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/360-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган. 
2023 йил 8 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/431-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

31 Фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини чеклашда қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгилаш: ваколатли органлар томонидан Ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш, жумладан тегишли маълумотларни ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг қариндошлари ёки адвокатларига тақдим этиш тартиби; Ягона электрон реестрни қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларда ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича буюртмачи ҳамда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли органни белгилаш; Ягона электрон реестрни ишлаб чиқиш ва шакллантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби; Масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларини янги тартибнинг мазмун-моҳияти ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан ишлаш масалалари бўйича ўқитиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил май Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Адлия вазирлиги

Мазкур бандда белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона элетрон реестрини жорий этиш тўғрисида” 2023 йил 31 август кунидаги 431-сон қарори қабул қилинди.

32 Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ташкилий-бошқарув фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.
1. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ягона бошқарув тизимини яратиш. 2. Ҳудудий тергов бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш. 3. Жиноятларни тергов қилиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментида малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тааллуқли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 26 июнь куни 1/1015-сонл хат билан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди. (ID-78208).

33 Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш.
Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур бандда белгиланган вазифа ижросини самарали ташкиллаштириш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилди:
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига юридик шахсларга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жавобгарликни белгилаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 7 октябрь куни 24/12-9024-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказишлик учун юборилган. (ID-84229);
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситасининг мулкдорларига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 7 октябрь куни 24/12-9023-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказишлик учун юборилган. (ID-84228).

34 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш.
Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур бандда белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига автомабиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида” 2023 йил 3 апрель кунидаги ВМ–140-сон қарори қабул қилинди.
 

35 Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш.
1. Терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш. 2. Терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Бош прокурор Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ Давлат дастурининг 35-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура томонидан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари янада кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:
- терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи 
ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш;
- терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш ва б.
Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали 
(ID-82600) вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 2023 йил 31 июлдаги 27/2-218-23-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилди.
Бугунги кунда Бош прокуратура ва Президент Администрацияси масъул ходимлари томонидан мазкур қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот хати тайёрланмоқда.  

36 Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.
Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича топшириқ ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, project.gov.uz ягона электрон тизими орқали ID-87055-сон рақам билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилди.   

37 Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштириш.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини қарздор жисмоний шахслардан коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштиришга оид топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан ислоҳ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали ID-78328-сон рақам билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 31.07.2023 йил 27/2-213-23-сонли хат билан белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритилди.

38 Адвокатура институти жозибадорлигини ошириш орқали соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш.
Адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш, шу жумладан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ–862-сон “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.

39 Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш.
Ҳуқуқий манба сифатида аҳоли фойдаланиши учун электрон кутубхонада: юридик адабиётларни соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштириш; фойдаланувчиларга китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имкониятини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Топшириқ ижроси бўйича “Юридик кутубхона” электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш юзасидан концепция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан 2022 йил 23 декабрдаги 10-8/8853-сон хат билан ижобий хулоса олинган.
“Юридик кутубхона” электрон тизими тест режимида ишга туширилганлиги (https://yurkitob.uz/) ва мобил илова ишлаб чиқилганлиги (https://yurkitob.uz/static/app.apk) ҳақида 2023 йил 28 июль куни 11/4-1/706-сон хат билан батафсил маълумот Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
40 Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.
1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда бўлишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

2. Йиллик инфляция даражасини 9,5-10 фоизгача пасайтириш. Бунда: макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш; нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Инфляциянинг кутилаётган пасаювчи динамикаси шароитида инфляцион омилларни  иловлашга қаратилган “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш орқали иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига эришиш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 14 сентябрдаги 33/1-сонли қарори билан асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. 
Жорий йилнинг сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 9,2 фоизни ташкил этди.  унда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг йиллик ўсиши 11,0 фоизга тенг бўлиб, умумий инфляция даражасига таъсири юқори (4,7 фоиз банд) шаклланди.
Ноозиқ-овқат товарлар нархи йиллик ўсиши 7,6 фоизни, хизматлар нархи ўсиши эса 8,2  фоизга тенг бўлиб, умумий инфляцияга нисбатан пасайтирувчи таъсирга эга бўлди.
Мамлакатимиз молия тизимини барқарорлигини таъминлаш, макропруденциал  воситаларини такомиллаштириш, тизимли хатарларни аниқлаш ва уларга жавобан самарали чоралар кўриш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/5-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Макропруденциал сиёсати асослари тасдиқланди ҳамда Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди. Шунингдек, банк тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар томонидан ҳаддан зиёд кўп хатарлар жамланишининг олдини олиш ҳамда макропруденциал сиёсатнинг капитал воситаларини жорий этиш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/13-сонли қарори билан Тизимли аҳамиятга молик банкларнинг аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди ва ушбу низом Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинди. Автоулов сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражасини пасайтириш, мазкур кредитлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар натижасида тизимли хатарларнинг вужудга келишини олдини олиш  мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 6 июндаги 14/7-сонли қарори билан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бунда, 2023 йил 20 августдан бошлаб жисмоний шахсларга автоулов сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари кредит суммасини гаров суммасига нисбати кўрсаткичининг миқдори бўйича ажратилган гуруҳларга асосан белгиланди.
Жаҳон иқтисодиётининг ўзгаришларга мослашуви ҳамда Марказий банклар томонидан пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар, глобал инфляцион жараёнларга пасайтирувчи таъсир кўрсатиши ва йил якуни бўйича йиллик инфляцияни 8,5-9,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Марказий банк томонидан жаҳон ва ички бозорларда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Шунингдек, ички бозордаги нархларни ҳудудлар кесимида ҳафталик ва онлайн тарзда (НОК тизими орқали) кунлик ўрганиш амалиёти йўлга қўйилган.

3. Давлат қарзини бошқаришда йиллик янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш. Бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

41 Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.
1. 2023 йил учун республика бўйича углеводород ресурсларини қазиб чиқариш прогноз ҳажмлари бажарилишини таъминлаш. 2. Маҳаллий заводларда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш. 3. 1500 кв.км майдонда 3D сейсмик ишлар ўтказиш, 20 та янги майдонни бурғилашга киритиш, 50 та қудуқ бурғилаш, 15 та янги конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, юқоридаги ишлар натижасида 35,3 млрд куб метр табиий газ ва 1,2 млн тн суюқ углеводородлар захирасини ўстириш. Ташкилий-ҳуқуқий чоралар 2023 йил март Энергетика вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Давлат дастурида “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига қўйилган вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли бажариш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ баёни ва иш режаси (23.02.2023 й 01-10-1-142-сон) тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Маълумот учун: 
2023 йил январь-май ойлари якунида:
367,3 минг тонна суюлтирилган газ, 548,9 минг тонна автобензин, 433,4 минг тонна дизель ёнилғиси, 92,0 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқарилди;
2023 йил январь-май ойлари якунида тезкор:
- 535 кв.км ҳажмда 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилди, 12 та янги майдон бурғилашга киритилди (Нортепа, Жийдалик, Ғарбий Аққум, Кимерикқум, Чўнагар (тер.юра), Қуйи Кустау, Янги Култак, Мирзақалъа, Умрбоқий, Патталик, Бердиқудуқ (тер.юра), Хатарқум ), 15  та излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилди, натижада табиий газ захираси 2,142 млрд куб метрга, суюқ углеводородлар захираси 113,0 минг тоннага ўстирилди.

42 «Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш.
1. «Ёшлик» мис конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида режалаштирилган «Ёшлик I» ва 3-мисни бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Asosiy texnologik uskunalar “Enter Engineering Pte.Ltd” va “Uralmashzavod” OAJ bilan 2021 yil 21 sentyabrda tuzilgan YERS-shartnomasi doirasida yetkazib berilmoqda.
Hozirda “Uralmashzavod” OAJ tomonidan qurilish maydonchasiga 8 ta o‘rta holda maydalash maydalagichi va 3 ta sharli tegirmon, 2 ta komplekt birlamchi maydalagich, “WEIR” (Turkiya) kompaniyasi tomonidan 12 komplekt gidrosiklon klasterlar, 24 komplekt nasoslar, 24 komplekt elektr dvigatellar va 72 komplekt qulflash-boshqarish armaturasi, Kwatani (“SEVER MINERALS”, JAR) kompaniyasi tomonidan 
23 ta uchlamchi g‘alvirlar va 32 ta gravitatsion himoya g‘alvirlari, “DALIAN” (Hitoy) kompaniyasining 12 komplekt avtomatik shar yuklagichlari, “METSO OUTOTEC” (Finlyandiya) tomonidan bir komplekt vertikal tegirmon, AUMUND (Germaniya) kompaniyasi tomonidan 22 ta plastinali ta’minlagichlarning import komponentlari, “ABB Italy Ltd” (Italiya) kompaniyasi tomonidan 12 komplekt chillerlar, “PNЕVMASH” AJ tomonidan 8 ta vibratsion g‘alvirlar, “ASPEX” (Rossiya) kompaniyasining 6 komplekt aspiratsiya tizimi, “Intertech” (Serbiya) kompanisi tomonidan 8 komplekt gravitatsion konsentratorlar yetkazib berildi.
Bundan tashqari joyida yig‘ish maqsadida “Uralmashzavod” OAJ va boshqa ishlab chiqaruvchi kompaniyalar tomonidan sharli tegirmonlarning quyidagi butlovchi qismlari yetkazib berildi: 
12 ta butaralar, 12 komplekt gidrostatik podshipniklar, 12 komplekt tishli tojlar, 18 komplekt elektr dvigatellar, 24 ta transformatorlar va boshqalar.
“METSO” (Finlyandiya) kompaniyasi tomonidan flotatsiya mashinalari uchun 6 komplekt elektr dvigatellar, TS-300 flotatsiya sig‘imlarining birinchi partiyasi va quyultirgichlar uchun 7 komplekt reduktorlar, 17 metrilik va 28 metrlik quyuqlashtirgichlar  yetkazib berilishi boshlandi. Thyssenkrupp (Germaniya) kompaniyasining HPGR rusumli yuqori bosimdagi presslari uchun 12 ta elektr dvigatellar va 4 komplekt valli bloklari yetkazib berildi.
Tegishli axborot Adliya vazirligiga taqdim etildi (2023 yil 23 avgustdagi 08-23/01-1491-son xat).

2. Рудани қайта ишлаш қуввати 60 миллион тонна бўлган 3-мисни бойитиш фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва унинг 1-линиясини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қурилиш-монтаж ишлари “Enter Engineering Pte.Ltd” ва “Уралмашзавод” ОАЖ билан 2021 йил 21 сентябрда тузилган ЕРС-шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар, қурилиш майдонида 14 млн м3 (89%) тупроқ ишлари, 391,7 минг м3 (60%) бетон ишлари, 61,4 минг т (87%) арматуралаш, 3,6 минг т металл конструкцияларни монтаж ишлари бажарилди, 8 та ўрта ҳолда майдалаш майдалагич корпуси станинаси ўрнатилди.
Қолдиқларни сақлаш хўжалигида тўғон пойдеворини қуриш бўйича 9,1 млн м3 тупроқ ишлари бажарилди.
Ушбу ишларга 252 та қурувчи ва 265 та махсус техника жалб қилинди.

43 Олмалиқда мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳаларини бошлаш.
3. «Олмалиқ КМК» АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун Канаданинг “HATCH” компанияси билан 93-4936-сонли 2,42 млн еврога тенг шартнома имзоланди. 
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Канаданинг "Hatch" компанияси томонидан “Олмалиқ КМК” АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқиш якунланди ва “Олмалиқ КМК” АЖ мутахассислари томонидан қабул қилинди. 
Тегишли ахборот ва тасдиқловчи ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 29 майдаги 14-1485-сон хат).

2. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Basic Engineering ишларини бажариш учун Финляндиянинг “Metso:Outotec” компанияси билан 2022 йил 11 ноябрдаги С2003779-01-9887юр-сонли 17,5 млн еврога тенг шартнома имзоланди. 
Basic Engineering ишлари бўйича қуйидагилар тақдим этилди, жумладан: 
- лойиҳанинг дастлабки бош режаси; 
- моддий ва энергетик баланс; 
- технологик жараёнларнинг блок схемалари; 
- асосий технологик ва назорат ўлчов ускуналари рўйхати; 
- жиҳозларнинг техник таснифи ва электр-энергиясига бўлган талаби; 
- мавжуд мис эритиш заводи ҳудудларини лазерли сканерлаш натижалари; 
- янги металлургия комплекси 
ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналар таркиби ҳамда кафолатланган технологик кўрсаткичлари олинди. 
Бугунги кунда “Metso:Outotec” (Финляндия) компанияси томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишлари якунланди ва “Олмалиқ КМК” АЖга тақдим этилди. 
Тегишли ахборот ва тасдиқловчи ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 17 мартдаги 14-0591-сон хат).

1. «Олмалиқ КМК» АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Олмалиқ КМК” АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 32-сон буйруғи билан Ишчи гуруҳ тузилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Олмалиқ КМК” АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида” 2023 йил 6 майда тегишли қарори қабул қилинди ҳамда махсус бўлим орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.
Тегишли ахборот Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 30 майдаги 14-1500-сон хат).

44 Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилишини якунлаш.
1. Инвестиция лойиҳаси доирасида кўзда тутилган «Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

«Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишлари якунланди.
Тегишли ахборот хати ва асословчи хужатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилди (2023 йил 16 июндаги 14-1701-сон хат)

2. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва «6-ГМЗ» саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Навоий КМК”АЖ томонидан “Пистали” кони ва “6-ГМЗ” саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши якунланди.
Тегишли ахборот хати ва асословчи ҳужжатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилди (2023 йил 16 июндаги 14-1701-сон хат).
 

3. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларининг 1-босқичини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Навоий КМК” АЖ томонидан “Пистали” кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларининг 1-босқичи якунланди ва фойдаланишга топширилди. 
Тегишли ахборот хати ва асословчи ҳужжатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилган (2023 йил 16 июндаги 
14-1701-сон хат).

45 Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш.
Кимё саноати ва энергетика соҳасида нуфузли халқаро ташкилотлар билан муҳандислик мактаблари ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда келишувларга эришиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 1 август Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ

Энергетика вазирлиги томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ билан ҳамкорликда “Энергетика ва кимё саноати соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш бўйича амалий чора тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2023 йил 31 июлда тасдиқланди.
(Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 12-1/1-410-сон хати билан  Бош вазир томонидан тасдиқланган “Энергетика ва кимё саноати соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш бўйича амалий чора тадбирлар режаси” ижро учун мутасадди идораларга юборилди)

46 Умумий қиймати 8 млрд долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш ва 40 та янги йирик лойиҳани амалга оширишни бошлаш.
1. Лойиҳалар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъулларни бириктирилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд. доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда вазирликнинг 2023 йил 20 январдаги 03-08-1-00354-сон хатига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2023 йил 14 январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Ҳар ойдаги қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 2023 йил 16 майдаги Ҳукумат комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди. Йиғилиш якуни билан берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш мақсадида 35-сон баён тасдиқланди.

2. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб боришни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар ой якунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (20.01.2023 йилдаги 03-08-1-00354-сон хат). 
2023 йил 14 январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Ҳар ойдаги қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди Бугунги кунда тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 2023 йил 27 сентябрь куни Ҳукумат комиссиясининг 85-сонли йиғилиш баёнида атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди.
Бундан ташқари ҳозирги вақтда белгиланган режага мувофиқ Давлат инвестиция дастури доирасида январь-сентябрь ойларида умумий қиймати 1,9 млрд доллар бўлган 90 та лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 15 мингга яқин иш ўринлари яратилганини маълум қиламиз.

47 Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш.
1. Жиззах вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2. Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

1. Жорий йилнинг 23 январь куни “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ қўшма корхонаси давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилган.
Тошкент шаҳрида савдо ва автосервис бўйича иккита расмий дилерлик шохобчаси очилди.
2023 йилнинг 17 март кунидан “BYD” автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий сотуви бошланди.
2023 йилнинг сентябрь ойи охирида Ҳукумат (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва хорижий инвестор ўртасида инвестиция шартномаси имзоланиши кутилмоқда.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 август  куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторларни ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
2023 йилнинг сўнгига қадар Чирчиқ шаҳридаги Қишлоқ хўжалиги техникалари кластерида 830 дона миллий тракторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ишлари режага мувофиқ бажарилмоқда.

48 Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш.
Озиқ-овқат хомашё базасини кенгайтириш ва маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: 2023 йил якунига қадар 68,5 трлн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш; қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавот маҳсулотларида 3,2 млн тоннага, сут маҳсулотларида 3,0 млн тоннага ва гўшт маҳсулотларида 450 минг тоннага етказиш; 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириш учун қиймати 7,8 трлн. сўмлик 619 та лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

“Озиқ-овқат саноати, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда евасабзавотчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (28.03.2023 йил 12/1-410-сон) тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини 2023 йилда ишлаб чиқаришни ва қайта ишлашни жадал ривожлантириш;                                                         
аҳолини гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ҳамда улардан ишлаб чиқарилган  аҳсулотлар билан таъминлаш:
гўшт (тирик вазнда) – 2837 минг тн, сут – 12252 минг тн, тухум – 9089 млн дона, бали – 650 минг тн, асал – 30 минг тоннага етказиш;
2023-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларида органик маҳсулотлар ҳажмини босқичмабосқич ошириб бориш. Бунда, умумий майдонга нисбатан дон, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш ҳажмини 6 фоизга, боғдорчиликни 11 фоизга, узумчиликни 16 фоизга, сабзавотполизчиликни 3,5 фоизга етказиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат маҳсулотлари экспорт хажмини янада ошириш чораларини кўриш орқали 1 597 млн. долларлик мевасабзавот маҳсулотлари ҳамда 115 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини экспортгп йўналтириш ва бошқалар
белгиланган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 20 830 млрд сўмлик озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4 фоиз) чиқарилиб, январьмай ойларида 23 309,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат саноати соҳаларида умумий қиймати 815,9 млрд сўмлик 159 та лойиҳа амалга оширилиб 1 635 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари январь-март ойларида гўшт (тирик вазнда) – 526 6 минг тн (103,9%), сут – 1 923.8 минг тн, (103,2%) тухум – 1 342,3 млн дона, (100,2%) балиқ – 16,3 минг тн, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 фоизга кўп ишлаб чиқирилди.

49 Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш.
Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли халқаро ва Европа стандартларни амалиётга жорий этиш. Бунда: 1 400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартлари таҳлилини ўтказиш; долзарб бўлган стандартлар рўйхатини шакллантириш; рўйхат асосида стандартлар хариди ва давлат тилига таржимаси билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиялаштириш; харид қилинган ва давлат тилига таржима қилинган халқаро ва Европа стандартларини Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Мазкур бандда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик, идоралар ва тармоқлар томонидан зарур халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш учун Агентликнинг 2023 йил 17 январдаги 01/118-сон хати чиқарилиб, бугунги кунда 1400 дан ортиқ халқаро стандартлар рўйхати шакллантирилди.
Мазкур рўйхат асосида халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилиш ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. (24.02.2023 йилдаги 01/444-сон хат).
Бугунги кунда жами 112 та халқаро стандартлар давлат тилига таржима қилинди ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилинди ҳамда амалиётга жорий қилинди.

50 Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмдан ошириш ва экспорт ҳажмини 1 млрд долларга етказиш.
Электротехника саноатидаги тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, уларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 1 млрд долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. «Йўл харитаси» 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш” бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

51 Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Қурилиш соҳасида янги маҳсулотлар турларини, шу жумладан, замонавий услубда гулқоғоз, полимер ва композитли материаллар асосида геотекстиль, геомембрана, катта ўлчамли гранит ва мармар плиталари, керамогранит, ёруғликни қайтарувчи турли рангдаги қалин ва мустаҳкам ойналар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:
– Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида “New Best Style” МЧЖ томонидан 5,5 млн доллар инвестиция ҳисобига 1 млн ўрам гулқоғоз ишга туширилди;
– Жиззах вилояти Фориш туманида “Diabaz Kompozit Grupp” МЧЖ томонидан 69 млн доллар ҳисобига 4,5 минг тонна базальт тошидан композит материаллар  амалга оширилмоқда;
– Тошкент вилояти Қибрай туманида 
“ NODIR KAFELLAR” МЧЖ томонидан 17 млн доллар инвестиция ҳисобига 3,5 млн кв метр керамик плитка ва керамогранит ишлаб чиқариш  амалга оширилмоқда;
Бухоро вилояти Пешку ва Когон туманларида “Buxoro Gold Granit” МЧЖ томонидан 10,6 млн доллар ҳисобига 30 минг куб метр гранит тошларни қазиб олиш ва 120 минг кв метр қайта ишлаш ишга туширилди.

52 Калава ипни қайта ишлаш даражасини ошириш, қайта ишлаш занжирининг кейинги босқичларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.
Соҳадаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик соҳасига ихтисослаштирилган замонавий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш. «Йўл харитаси» 2023 йил май Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Тўқимачилик соҳасидаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди (25.05.2023 йилдаги 04/1-410-сон топшириқ).

53 Тўқимачилик саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.
Юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан GSP+ префренцияларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини 4,5 млрд. долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Жорий йилнинг январ-август якунига кўра соҳа корхоналари томонидан 48 тадан ортиқ давлатга 2,5 млрд долларлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

54 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш.
1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,5 трлн сўмга етказиш. 2. 30 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспортини амалга ошириш. 3. Инвестиция дастури доирасида 14 млн доллар ўзлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

“Озиқ-овқат саноати, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мевасабзавотчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (28.03.2023 йил 12/1- 410-сон) тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Умумий қиймати 9 139 млрд сўмлик 793 та озиқ-овқат саноати соҳаларида амалга ошириладиган худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинди.
Мазкур лойиҳалар доирасида 33,6 млн доллар ўзлаштирилиб, 85 та янги ёғ-мой саноати корхоналари фойдаланишга туширилади ҳамда ишлаб чиқариш хажмлари ўтган йилга нисбатан 109,7 фоизга оширилади.                                                                             
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар умумий қиймати 339,9 млрд сўмлик 8 та ёғ-мой саноати корхонаси фойдаланишга топширилиб 365 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 20 май ҳолатига 12 157 минг доллар, ёғ маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

55 Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтириш.
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ва республика саноат ярмаркасини юқори даражада ўтказиш. Бунда: ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида тармоқлар ва йирик саноат корхоналари томонидан асосий фаолият тури бўйича кооперация асосида ўзлаштириш тавсия этиладиган товарлар намуналарини намойиш этиш ва йирик саноат корхоналари томонидан саноат кооперациясига қизиқиш билдирган хусусий корхоналарни «шатакка олиш»; йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, металлоконструкция ва ускуналар, электротехника маҳсулотлари, тез ишдан чиқувчи ва доимий фойдаланиладиган бутловчи қисмларни ўзлаштириш ҳамда сотиб олиш бўйича маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил апрель Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 майдаги “2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори қарори тасдиқланди. 

56 Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги, республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.
1. Ҳудудларнинг салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда табиий ва минерал ресурсларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги юқори технологик, замонавий, энергия тежамкор, инновация ва фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2024 йилларда республикада саноат кооперациясини кенгайтириш ва рақобатбардош янги маҳсулот турларини ўзлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (10.03.2023 йилдаги 02-21-02464-сон хат) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга киритилган.

2. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 60 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2023 йилда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 2 133 та лойиҳалар доирасида умумий қиймати 68,4 трлн сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш белгиланган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 48,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ҳисобот даври прогнози 145,4 фоизга бажарилиши таъминланди. Хусусан:
- тармоқ корхоналар 669 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида 26,7 трлн сўмлик (150,4 фоизга);
- ҳудудий корхоналарда 1 246 та лойиҳалар доирасида 22,0 трлн сўмлик (139,9 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида импорт ўрнини босиш самарадорлиги 4,1 млрд долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг январь - сентябрь ойларида дастур доирасида 2 011 та лойиҳада 53,5 трлн сўмлик ҳамда йил якуни билан 2 133 та лойиҳада 72,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

57 Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, экспортни 1,2 баробарга ошириш ва инвестицияларни кенг жалб қилиш.
1. 2,8 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Соҳада 25 млн долларлик 16 та лойиҳани ишга тушириш. 3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 110 млн долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг январ-август якунига кўра 1,73 трлн сўм миқдоридаги ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ижроси 101 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 16 та лойиҳа доирасида январь-август ойларида 18,4 млн доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда (ҳисобот даври режасига нисбатан 101,1 фоиз).
Бугунги кун ҳолатига кўра 64,8 млн долларлик (январь-август ойлари учун белгиланган режа 37,5 млн долл) ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, режага нисбатан 1,7 баробар.
 

58 Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастурни амалга оширишни бошлаш.
Республикада 2023 — 2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш; Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторларни жалб қилиш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил май Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2023-2033 йилларда углеводород хомашёсига геология-қидирув ишларини  ривожлантириш ва захираларини кўпайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 20 апрелда вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди (ID-78962).
Лойиҳа 2023 йил 22 майда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди (29-сон хат).
Лойиҳа вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 2023 йил 30 май куни Вазирлар Маҳкамасига киритилди (32-1501-сон хат).

59 Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш.
Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ўрганиб чиқиш ва натижаларига асосан ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан “O‘zbekneftgaz” АЖ, “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚК, “Gazli gas storage” МЧЖ ҚК, “Epsilon Development Company” МЧЖ ХК, 
“Uz-kor gas chemical” МЧЖ ҚК, “Zarubejneftegaz gpd centralnaya aziya” МЧЖ ҚК, “Gissarneftgaz” МЧЖ ҚК, “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК, “Газпром Зарубежнефтегаз” АЖ, “Asia gold-industry” МЧЖларга углеводород конлари бўйича расмийлаштирилган жами 110 та 
(ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 72 та ва геология қидирув ишлари олиб бориш учун 38 та) рухсатнома ҳамда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси 
ва 6-ГР, 7-ГР ҳисоботлари ўрганиб чиқилди.
Ишлаётган корхоналар бўйича берилган барча рухсатномаларни хатловдан ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда “O‘zbekneftgaz” АЖ тасарруфидаги бошқармалар ҳамда “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚКга қарашли газ конденсант конларини ишлатиш ва кон ажратмаси лойиҳалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

60 Геология-қидирув соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёларни саноат усулида чуқур қайта ишлаш технологияларини яратиш.
1. Углеводородга истиқболли майдонлар бўйича сейсмик маълумотларни юқори аниқликдаги замонавий «Paradigm» дастурий таъминотида қайта ишлаш ҳамда 18 та майдоннинг 3D моделини яратиш. 2. Замонавий ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик харитасини яратиш. 3. Ангрен конида каолин ва Гушсойда алунит маъданларидан алюминий оксидини ажратиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш. 4. Маҳаллий хомашёлар асосида бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган 50 фоизли водород пероксиди ва натрий перекарбонатини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш. 5. Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ

1. Жорий йил январь-июль ойларида углеводородга истиқболли 13 та янги аниқланган майдонлар (Келажак, Аспантай, Ишончли, Янги Арал, Сарижол, Патталик, Мирзақалъа, Янги Култак, Бердиқудуқ (тер.юра), Хоразм, Марказий Жайронхона, Шимолий Ходжи, Шаршара) бўйича сейсмик маълумотлар юқори аниқликдаги замонавий “Paradigm” дастурий таъминотида қайта ишланди ва 3D моделини яратилди.
2. 1:200 000 ва 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар учун шартли белгилар эталони тасдиқланди. 
ГАТ технологиялари ёрдамида вилоятлар кесимида 1:200 000 миқёсдаги ва республика бўйича 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар яратилди. Шу билан бирга, гидрогеологик маълумотларнинг ГАТ технологияларга асосан электрон базаси яратилди. Ҳозирда яратилган рақамли гидрогеологик хариталарни Кон-геология вазирлигининг ягона геопортал платформасига интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
3. Ангрен ва Олтинтов каолин маъаданларининг дастлабки намуналарини нитрат, хлорид ва сульфат кислоталарининг турли концентрацияларидан бойитиш ишлари олиб борилмоқда. Каолин намуналарини дстлаб -0,063 мм гача янчиб, сўнгра сульфат кислотасининг 5-15% концентрацияли эритмасида аралаштириш орқали гранула ҳосил қилинди. Тайёрланган гранулар ўлчами 10-15 мм ни ташкил қилди ва уларни 600-800 С да термик қайта ишланди. куйдириш вақти 30-15 дақиқани ташкил қилди. Куйдирилган каолин гранулари сульфат кислотасида (25-40%) 60-90 С ҳароратда 1-2 соат давомида танлаб эритилди. Эритма фильтрлангач сув билан қайта ювилди. Фильтр усти маҳсулоти юқори ҳароратда (1200 С) 1 соат давомида куйдирилди. Ўтказилган тадқиқотларда олинган алюминий оксиди маҳсулоти кимёвий таҳлилларга юборилди.
Гушсой алунит кони намуналарининг танлаб эритиш жараёни термик қайта ишланган, совушга улгурмаган маҳсулотни сув билан эритиш жараёни олиб борилди ва натижада эритма таркибидаги алюминий бирикмаси чўктирилди ва кристалл ҳосил қилинди. Синовлардан ажралиб чиққан маҳсулотлар кимёвий таҳлилларга юборилди.
5. “Олмалиқ КМК” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ўртасида 2022 йил 19 октябрда “Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” мавзусида 
63-9114юр сонли 335 млн сўмлик тадқиқот шартнома имзоланди. 
Тадқиқот иши доирасида комбинат институтга 20 кг миқдорида аммоний перренатини олиб бориб берди. Институт ходимлари томонидан эса тақдим этилган аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш бўйича лаборатория плазматрон қўрилмаси яратилди. Ҳисобот даврида ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида 10 кг аммоний перренати ярим маҳсулотидан 5,575 кг миқдорида 99,9 фоиздан юқори тозаликдаги рений металл кукуни олинди, тадқиқот шартномасининг календар режасида келтирилган 1-3-босқич ишлари тўлиқ бажарилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ион-плазма институти ҳисоб рақамига 300 млн сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилди. 
Ҳозирги кунда қолган 10 кг аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш юзасидан тадқиқот ишлари ҳамда маҳсулот олиш бўйича технологик регламент ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқот ишлари давом этмоқда.

61 Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш: Букантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султанувайс каби жами 20 тадан ортиқ объектда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини 136 тоннага, кумуш захирасини 175 тоннага етказиш; мис захирасини 255 минг тоннага, қўрғошин захирасини 42 минг тоннага, рух захирасини 48 минг тоннага, вольфрам захирасини 8 минг тоннага кўпайтириш; уран захирасини 5,5 минг тоннага кўпайтириш, углеводородлар ресурсларини 58 млн тонна шартли ёқилғига ўстириш; ер ости сувларининг 143,7 минг м3/сут захирасини аниқлаш ва натижасида 600 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 40 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш. Илмий-техник кенгаш ва доимий фаолиятдаги захиралар комиссияси баёни 2023 йил декабрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Навоийуран» ДК, Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури шакллантирилди ва дастур доирасида қуйидагилар амалга оширилди. 2023 йил январь-октябрь ойларида жами 193 та бюджет лойиҳалари доирасида геология-қидирув ишларига 820,4 млрд сўм бюджет маблағлари сарфланди. Давлат дастури доирасида 1 379,8 минг пог м бурғилаш ишлари, 6,3 минг пог м ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), 306,7 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 7820 пог км 2Д сейсмик қидирув ва 1845 кв км 3Д сейсмик қидирув иш ҳажмлари амалга оширилди.
Шундан Давлат дастури доирасида бюджет маблағлари ҳисобига 434,1 минг пог м  бурғилаш ишлари, 6,3 минг пог м ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), 306,7 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 7820 пог км 2Д  сейсмик қидирув ва 1845 кв км 3Д сейсмик қидирув иш ҳажмлари амалга оширилди.
Шу билан бирга 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига, олтиннинг 10,8 т, кумушнинг 106,2 т, миснинг 165,5 минг т, ураннинг 2337,0 т, қўрғошиннинг 20,05 минг т, рухнинг 30,3 минг т, вольфрамнинг 10,5 минг т, оҳактошларнинг 12,4 млн.т, қум-шағал аралашмасининг 11,5 млн.т, гранитларнинг 54,8 млн.т,  гипснинг 4,4 млн.т, доломитларнинг 48,3 млн.т, лёсснинг 8,2 млн.т, қурилиш тошларининг 6,4 млн.куб м,  каолинни 2,5 млн.т, аргилитларни 6,4 млн.куб м, серпентинитларни 1098,9 минг т, ер ости сувларининг 190,9 минг куб м/кун миқдоридаги захиралари аниқланди.
Шунингдек, олтиннинг 31,6 т, ураннинг 3 600,0 т, қўрғошиннинг 2,2 минг т, рухнинг 25,9 минг т, вольфрамни 8,03 минг т, миснинг 202,8  минг т ва углеводороднинг 45 млн. т ш.ё. миқдорида прогноз ресурслари ўстирилди. Нефть ва газ фойдали қазилмалари бўйича 15 та янги истиқболли майдонлар аниқланди. Натижада Гарбий Аккум, Култак (тер.юра), Иймон, Патталик, Нортепа, Рахмотбобо, Шаркий Арслан конлари аниқланди. Давлат захиралари комиссиясида 19 та конлар захиралари (5 ер ости сувлари кони, 1 лёссимон жинслар, 4 гранит, 1 оҳактош, 2 кварц қумлари, 1 гипс, 1 доломит, 3 базальт ва диабаз, 1 серпентинит) тасдиқланди.
Шунингдек, халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш мақсадларида Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий, Қашқадарё вилоятларида техник тоифадаги 7 та объект бўйича 59,5 минг м куб ер ости сувлари захиралари ҳисобланди ва 1 та ҳисобот тузилиб, Давлат захиралари комиссиясида тасдиқланади.

62 Иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн кВт соат электр энергияси, 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотларининг тежалишига эришиш.
Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзэнергоинспекция

Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадал-лаштири чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сонли қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ 2023 йилда республиканинг йирик саноат корхоналарида 813,3 млн куб метр табиий газ ва 796,3 млн кВт соат электр энергияси иқтисоди режалари тасдиқланди.
Республиканинг йирик саноат корхоналарида ёқилғи-энергия ресурсларини тежашнинг амалий чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига январь-октябрь ойларида 976,5 млн куб метр (121,4%) табиий газ, 1 023,9млн кВт•соат (128,6%) электр энергияси тежашга эришилди.

63 Энергетика текширувларини (энергетика аудити) амалга ошириш, энергия менежмент тизимини жорий этиш.
Йиллик ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган 74 та корхона, муассаса ва ташкилотларни мажбурий энергетика текширувларидан (аудит) ўтказилишини мувофиқлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Ўзэнергоинспекция

2021-2025 йиллар даврига мўлжалланган режа-жадвали тасдиқланган бўлиб, унга асосан жами 285 та корхоналар мажбурий энергетик текширувларини ўтказилиши белгиланган.
Мазкур режа-жадвалга киритилган жами 114 та корхоналарда энергетика текширувлари бошланган бўлиб, булардан мажбурий энергетика текшируви 39 тасида якунланган, шулардан 2021 йил режасига киритилган корхоналардан 9 тасида, 2022 йил режасига киритилган корхоналардан 13 тасида, 2023 йил режасига киритилган корхоналардан 11 тасида, 2024 йил режасига киритилган корхоналардан 4 тасида, 2025 йил режасига киритилган корхоналардан 2 таси энергия аудит тўлиқ ўтказилган бўлиб, ўтказилган энергетика текширувлари якуни бўйича энергоаудиторлар томонидан жами 1 840,2 млн.кВт.с. электр энергиясини тежалиши бўйича 677 та ҳамда жами 189,3 минг.Гкал иссиқлик энергияси тежалиши бўйича жами 60 та тавсиялар берилган.
“Ўзэнергоинспекция” томонидан ушбу тавсияларнинг бажарилиши назоратга олиниб, уларнинг 171 таси бажарилиши эвазига 23,6 млн.кВт.с электр энергияси ҳамда 37 та тавсия бажарилиши эвазига 115,8 минг.Гкал иссиқлик энергияси тежалиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августидаги ПҚ–4422-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистнон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан вазирлик ва идораларда агентлик билан келишган ҳолда ISO 50001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимларини жорий этишнинг тармоқ графиклари тасдиқланган.
Бугунги кунда қадар ISO 50001 халқаро стандартига мувофиқ энергетика менежменти тизими 23 та вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг 166 та корхоналари ва ташкилотларида жорий қилинди. 
Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзиккиламчи-ранглиметалл” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Ўзбекистонтемирйўллари” АЖ, “Ўзмахсусмонтаж-қурилиш” АК, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК, “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси корхоналарида биринчи навбатда ISO 50001 халқаро стандарти 2019-2022 йилларда жорий қилиинган.
Энергетика менежменти тизимини жорий этиш ихтиёрий бўлиб, ресертификация ҳар 3 йилда бир марта амалга оширилади.

64 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104 млрд кВт соатга етказиш.
1. Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 650 МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимларни имзолаш. 2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендерни якунлаб, битим имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлар

Бухоро (250 МВт), Кашкадарё (300 МВт), Хоразм (100 МВт) вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича Электр энергиясини сотиб олиш битимлари имзоланди. Ҳозирда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳалари вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
 Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электрстанциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи боскичи якунланди. Жорий йилнинг октябрь ойи якунига қадар тендер ғолиби эълон қилинади.
 

65 Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.
1. Сирдарё вилоятида «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станциясини ягона энергетика тизимига синов тариқасида улаш. 2. Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида «Masdar» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 670 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станцияларини ягона энергетика тизимига улаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт га тенг иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 1-сон ва 2-сон газ турбина қурилмаси, генератор ва трансформаторлар қурилиш майдонига етказилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда синаш-созлаш ишлари графикка асосан амалга оширилмоқда. 2023 йил 27 октябрда биринчи газ турбинасига ўт ёқилиб, ишга туширилди. 2023 йил 30 октябрда газ турбина қурилмаси 140 МВт юкламага чиқарилди. Жорий йил якунига қадар станциядаги 2 та газ турбина қурилмалари ишга туширилиши режалаштирилган. 
2. Бугунги кунда Сурхандарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Масдар” компанияси томонидан қуввати 897 МВтга тенг 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 
Ҳозирда Лойиҳа компанияси томонидан қурилиш ишлари бошланган бўлиб, қурилиш майдонларига 768 МВт қуёш панеллари  596 МВтга тенг инверторлар ва 412 МВтга тенг  қуёш панелларига мўлжалланган “таянч”лар олиб келинган. 
Лойиҳа компаниялари билан келишилган тармоқ жадвалларига мувофиқ жорий йилнинг ноябрь ойида станцияларнинг электр қурилмалари синовдан ўтказилади ва тўлиқ қувватлар декабрь ойида ягона энергетика тизимига узатилади.

66 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш.
1. 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани самарали ва ўз вақтида якунига етказиш (тендерларни якунлаш, битимларни имзолаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари) бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 15 март Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 17 февралдаги ПҚ-57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини электр узатиш тармоқларига улаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатда лойиҳаларнинг аниқ ишга тушиш муддатлари белгиланган.
(Маълумот учун: 2023 йил 11 январда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича “Англашув меморандуми” имзоланди. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Томди туманида қуввати 
500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида турбиналарнинг биринчи партияси март ойида Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги 2022 йил 23 декабрда “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республи-касида умумий қуввати 1 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди).

2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси тармоқ жадвалига асосан Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2023 йил 17 февралдаги ПҚ–57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда уларни электр узатиш тармоқларига улаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланиб, ишга тушириш муддатлари белгиланди. 
Маълумот учун: 2023 йил апрелда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланди. Ҳозирда, лойиҳа майдонида фундамент ишлари олиб борилмоқда, ҳар бир лойиҳа майдонига 80 МВт қувватга тенг қуёш паенллари олиб келинди. 40 МВт қуёш панеллари Тошкент шаҳрида божхона расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи боскичи жорий йилнинг 24 май куни якунланиб, энг яхши таклиф билан БААнинг Масдар компанияси ғолиб деб топилди. Ҳозирда тендер ғолиби билан электр энергиясини сотиб олиш шартномаси ишлаб чиқилмоқда. 
Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида бугунги кунда 23 та тўлиқ комплект шамол турбиналари келтирилиб, шундан 16 таси ўрнатилган ва турбиналар учун 33 та пойдевор қуриб битказилган.  
Жиззах вилоятида "Poly Group&SPIC" томонидан қуввати 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилнинг май ойида “Англашув меморандуми” имзоланди..  
Тошкент (Юқоричирчиқ) вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-189-сон қарори қабул қилинди. Ҳозирда, административ ва ёрдамчи бинолар 100 % якунланган. Қуёш панелларини ўрнатиладиган ер майдонини текислаш ва таёрлаш ишлари 45 % якунланган. Подстанция асосларини бетонлаш ишлари 7,5 % га якунланган. Электр тармоғини қурилиш ишлари бошланмаган. 80 МВт қувватга тенг қуёш панеллари ва 42 МВтга тенг "таянч"лар лойиҳа майдонига олиб келинди.100 МВтга тенг 104 та инверторлар 11-ноябда олиб келиниши кутилмоқда
Самарқанда вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан умуий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доираисда жорий йилнинг апрел ойида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўз.Рес. Президентининг 2023 йил 4 июлдаги ПҚ-207 ва ПҚ-208-сон қарорлари қабул қилинди. Бугунги кунда ер майдонларини Энергетика вазирлигига ажратиш ишлари олиб борилмоқда. 
Фарғона вилоятида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида China Huadian Engineering компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда. 
Навоий вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “СС7” компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда. 
Тошкент вилоятида  қуввати 300 МВт ва 
1 000 МВт бўлган 2 та қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “China Datang” компанияси томонидан лойиҳа майдонларида дастлабки техник ўрганишлар якунланиб, техник ва тижорий таклиф ишлаб чиқилмоқда..

67 Энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш.
Иқтисодиёт энергия истеъмолини камайтириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил июль Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 294-сон қарори қабул қилинди.

68 Кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш.
2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил апрель Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралда "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан 2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, махаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш манзиллари тасдиқланди.

69 2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш.
1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш. 2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 280 млн. долларга етказиш. 3. IT-парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

2023 йилнинг октябрь ҳолатига:
IT-Парк резидентлари сони йил бошидан 378 тага ошиб, 1500 тани ташкил этмоқда, жумладан хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони 56 тага ошиб 221 тага етди;
8 ой якуни бўйича компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажми 6,8 трлн.сўмга, уларнинг экспорти ҳажми эса 220 млн. долларга етказилди.
IT-Парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турларини кенгайтириш, шу жумладан резидентларга ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда унинг резидентларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳужжат лойиҳасига Адлия вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 
8/2-0713-сон ижобий ҳуқуқий экспертиза ҳулосаси олиниб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди ID-82901 (V-6).
(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 25-8/6674-сон хати)

70 Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш.
1. Республика бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км га етказиш. 2. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш. 3. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш орқали халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш. 4. Қўшимча равишда 700 мингта кенг полосали Интернет портлар ўрнатиш орқали уларнинг умумий сонини 5,3 млн. тага етказиш. 5. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с га етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш доирасида 2023 йил 3-чоракда республика бўйлаб бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан:
420 мингта кенг полосали портлар ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 5 млн.тадан оширилди;
40 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 210 минг кмга етказилиши натижасида аҳоли яшаш масканларида юқори тезликдаги Интернет тармоғи қамрови 
87,5 фоизни ташкил этди;
5 мингдан ортиқ база станциялари ишга туширилиб, уларнинг умумий сони 59 мингтага етказилиши натижасида аҳоли яшаш масканларининг кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамров даражаси 98,5 фоизга, халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобил йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамров даражаси 75 фоизга етди.
Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с.га етказиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

71 Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб қувватлаш.
1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш. Илмий-тадқиқот ишлари дастури 2023 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш бўйича илмий тадқиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Дастурга умумий қиймати 33,6 млрд. сўмга тенг 20 та лойиҳа молиялаштирилган.  Шундан 5 та фундаментал, 10 та амалий, 3 та инновацион ва 2 та халқаро (Ўзбекистон-Хитой, Ўзбекистон-Венгрия). Қилинган ишлар бўйича вазирликнинг жорий йил 24 март кунидаги 4/19-27/71.1-сон хат билан маълумотлар Президент Администрациясига киритилди. 

2. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусида хорижлик мутахассислар иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу табирда хорижлик ҳамкор ташкилотлардан Кореанинг “Кореа Индустрй Интеллигентизатион Ассосиатион” ҳамда “Чунгбук Натионал Университй”, Хитойнинг “НУВА Роботикс”, Буюк Британиянинг “Бикал Течнологиес”, АҚШнинг “ВEОН Гроуп” компаниясидан соҳа мутахассислари, ОАВ ходимлари ҳамда 180 га яқин меҳмонлар иштрок этишди. Тадбир доирасида сўзга чиқувчи маърузачилар хориж давлатларида сунъий интеллектни амалиётга жорий этишдаги тажрибаси ва ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ҳақида сўзлаб беришди. Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида бўлиб ўтган “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусидаги 
халқаро конференсия бўйича маълумотлар Вазирликнинг 2023 йил 12 июлдаги 26- 8/4757-сон хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Мазкур топшириқ жорий йил 13 июль куни Ҳисоб палатаси томонидан назоратдан 
ечилди.

3. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун лаборатория хоналари мебель жиҳозлари, кондиционерлар ва замонавий компьютер қурилмалари билан жиҳозланди.
Шунингдек, Институт лабораториялари ўз фаолияти давомида фойдаланиши учун “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - UZINFOСOM” МЧЖнинг маълумотларни қайта ишлаш марказидан ажратилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилган (Вазирликнинг 2023 йил 23 октябрдаги 26-8/7364-сон хати).

4. Ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастурий таъминотни яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги

Лойиҳа бўйича матнни овозга ва овозли маълумотларни матнга ўтказувчи модуллар ишлаб чиқилди. Мазкур модулларда фойдаланиш учун овозли ҳозирда 4,7 миллион матн ҳамда 350 соат овоз (аудио) йиғилган.
Овозларни тиниқ ва равон ёзиб олиш ва қайта ишлаш учун алоҳида аудиостудия яратилди. Шунингдек, овозларни равон ва тушунарли қилиб ёзиш мақсадида, шартнома асосида алоҳида эркак ва аёл дикторлар ёлланган. 
Ҳозирда ишлаб чиқилган дастур талабалар ва ёшлар орасида телеграм (@Aiclubchat_bot) мессенджерида синовдан ўтказилмоқда ҳамда Muxlisa.uz сайти ишга туширилиб, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастур синов тарзида ишга тушурилди.
Шунингдек, махсус бот орқали республика бўйлаб талабалар ва кўнгиллилар томонидан овозларни йиғиш жараёни давом этмоқда.

72 Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш тизимини ишлаб чиқиш.
Электрон тарзда рўйхатга олиш дастурини ишлаб чиқиш ва тизим фаолиятини йўлга қўйиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил сентябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Рақамли трансформация маркази томонидан Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш ахборот тизимининг “MVP” версияси ишга туширилди (invob.uzrtm.uz).
Ҳозирги кунда платформани жорий этиш юзасидан тизим камчиликлари бўйича тест синовлари олиб борилмокда.
Шунингдек, платформани амалга ошириш юзасидан “Чора-тадбирлар” режаси ишлаб чиқилган.

73 Республиканинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.
1. 11 млрд долларлик хорижий инвестицияни ўзлаштириш. 2. 304 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 48,7 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. 2023 йилнинг январь-июль ойлари якуни билан 8,2 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 104 фоизга бажарилди.
2. Давлат инвестиция дастури доирасида январь-июль ойлари давомида умумий қиймати 1,2 млрд доллар бўлган 36 та лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 5 678 та иш ўрини яратилишини маълум қиламиз. Жумладан:
– Когон туманидаги “SIYOVUSH TEKSTIL BUXORO” МЧЖ ҚК томонидан 45 млн долл. инвестициялар ҳисобига йилига 40 минг тонна акрил ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 400 та янги иш ўринлари яратилди.
– Нурота туманидаги “Навоий КМК” АЖ томонидан 106 млн долл. инвестициялар ҳисобига "Пистали" конида олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасини қуриш (6-ГМЗ) (1-босқич) лойиҳасини ишга туширилиб, 1050 та янги иш ўринлари яратилди.
– Яккабоғ туманидаги “Mail fashion tekstil” МЧЖ ҚК томонидан 6 млн долл. инвестициялар ҳисобига, йилига 600 минг дона трикотаж маҳсулотлари чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 100 та янги иш ўринлари яратилди.

74 Иқтисодиётга хорижий ва маҳаллий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни яхшилаш.
1. Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ва ҳудудлар ўртасида инвестицияларни жалб этишда соғлом рақобатни шакллантириш учун инвестиция стандарти тизими ва инвестиция муҳити рейтингини амалиётга жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ва ҳудудлар ўртасида инвестицияларни жалб этишда соғлом рақобатни шакллантириш учун инвестиция стандарти тизими ва инвестиция муҳити рейтингини амалиётга жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди (05.04.20231. №04/1-410). 

2. Тошкент шаҳрида II Тошкент халқаро инвестиция Форумини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2022 йил 28 декабрдаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг 64-п-сон буйруғи билан Тошкент шаҳрида II Тошкент халқаро инвестиция Форумини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва ишчи гуруҳлар таркиблари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 апрелдаги 04/VM-133-сон Баёни билан Тошкент халқаро инвестиция форумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ишчи гурух йиғилиши тасдиқланди.
Форум жорий йилнинг 27-28 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди.

75 2023 йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестиция олиб келишини ташкил этиш.
1. Шаҳар ва туманлар, инвестиция лойиҳалари кесимида манзилли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Инвестицияларни ўзлаштириш бўйича ойма-ой графиклар ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳар бир ҳоким ўз туманига 50 млн долларлик хусусий инвестиция олиб келиши бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати ва инвестицияларни ўзлаштириш бўйича ойма-ой графиклар тасдиқланди.
Маълумот учун: янги тизим асосида уларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 17 сон баёнига мувофиқ 
4 ва 5 тоифага мансуб 55 та туманга консалтинг компанияларини жалб этиш бўйича туманларда қиймати 100 млн долл. бўлган 40 та лойиҳалар таклифлари жамланмаси ишлаб чиқилди.
Уларга бизнес режа ва лойиҳалар жойлашуви харитаси чисмасини тайёрлаш учун консалтинг хизматларини кўрсатиш юзасидан “etender.uzex.uz” электрон платформаси орқали “энг яхши таклиф танлови” ўтказилди.
 

76 Инвестиция дастурларини маҳалла даражасига тушириш ва маҳаллаларнинг молиявий ваколатларини кенгайтириш.
Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизимини солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган ҳар бир вилоятлардан биттадан туманда эксперимент тариқасида жорий этиш ҳамда унинг самарадорлиги, натижадорлиги ва тизимни барча туман (шаҳар)ларда жорий этиш юзасидан таклиф киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1. Мазкур масала бўйича эксперимент жорий этилган 14 туман солиқ ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари раҳбарлари билан видеоконференц алоқа орқали бир неча маротаба муҳокама ўтказиб келинмоқда.
2. ПҚ-458-сон қарор билан белгиланган эксперимент жорий этилган ҳар бир туманларнинг маҳаллаларида солиқ мобил иловасидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги ҳамда маҳалла органлари томонидан солиқлар ундирилганда чек чиқариш учун мослама (термо принтер) билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бунда 15 мартга қадар яна бир видеоконференцалоқа орқали муҳокама ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: Жами 14 туманда жорий йилнинг январь-февраль ойларида 20,5 млрд сўм ундирилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 млрд. сўмга ёки 131 фоизга кўп ундирилган (солиқ ставкаси 10% оширилган).
3. Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш доирасида солиқларни тўлаш маданиятини шакиллантириш мақсадида, солиқ тўловларига жисмоний шахсларни мол мулк ва ер солиқларини тўлаш тўғрисида хабардор қилиш ва кенг тарғибот қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан:
А) “Soliq” мобил иловаси орқали хабар юбориш;
Б) Корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар томонидан тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисида маълумотларни корхоналарнинг шахсий кабинетига юбориш;
В) Мол-мулк ва ер солиқларини тўловчилари ҳамда тўлаш тартиби, муддатлари тўғрисида пресс релиз ва роликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб бориш назарда тутилмоқда. 
4. Эксперимент жорий этилган туманларнинг барча маҳалла раисларига “Маҳалла бюджети” тизими бўйича батафсил маълумотларни ўз ичига олган букетлар тарқатилди.
Шунингдек, “Маҳалла бюджети” тизимининг ишлаш механизми ҳақида мақола, ҳамда видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Эксперимент жорий этилган Учтепа тумани мисолида инфографика қилинган (илова қилинади).
Шунингдек, 76-банднинг ижроси юзасидан юқорида баён этилган масалаларни ўз ичига олувчи чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

77 Хусусийлаштириш дастури доирасида 1 мингга яқин корхонани савдога чиқариш.
Давлат иштирокидаги корхоналар, хўжалик фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ва давлат кўчмас мулк объектларини давлатда сақлаб қолиш мезонларидан келиб чиқиб «сот ёки тушунтир» тамойили асосида давлат иштирокидаги корхоналар сонини кескин қисқартириш ҳамда камида мингта давлат активларини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 24.03.2023 йилдаги ПҚ-102-сон қарори қабул қилинган.

78 Энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO).
1. Акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO) учун энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг «IPO» жараёнидаги ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш. 3. «IPO»га тайёргарлик жараёни давомида келиб чиқадиган зарур тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

79 Иқтисодиётни, шу жумладан саноатнинг етакчи тармоқларини янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини жадаллаштириш.
2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда қуйидаги корхоналарда ESGни жорий этиш: 2023 йилда — «Ўзметкомбинат» АЖ; 2024 йилда — «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ; 2025-2026 йилларда — бошқа давлат иштирокидаги бошқа йирик корхоналар. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзметкомбинат» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ

2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш топшириғи белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда «Ўзметкомбинат» АЖ 2023 йилда, «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖда 2024 йилда ESGни жорий этиш мақсадида “ESG”  омилларининг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳасида 2020-2022 ййила давомида ушбу корхоналарда кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар бўйича саволнома ишлаб чиқилди ва 2023 йил 31 март куни Агентликнинг хати орқали мазкур ташкилотларга юборилди. 
Давлат дастурида белгиланган топшириқлар ижроси таъминланиш мақсадилда, мазкур корхоналардан келиб тушадиган маълумотлар ишлаб чиқилган саволнома асосида тахлил қилинади, ҳамда  уларда ESGни жорий этиш бўйича босқичма-босқич харакатлар режаси ишлаб чиқилади.
 

80 Банк тизими активларида хусусий сектор улушини ошириш.
Банк тизимида давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини амалга ошириш орқали банклардаги давлат улушини очиқ ва шаффоф механизмлар асосида хусусийлаштириш. Бунда: давлат улуши мавжуд банклар (Қишлоқ қурилиш банк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Агро банк ва Миллий банк) акцияларини оммавий очиқ савдоларга (IPO) олиб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарали якунлаш; Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини стратегик инвесторга сотиш ва хусусийлаштиришга қаратилган тадбирларни якунлаш; Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Асака банкни трансформация қилиш бўйича келишувларни имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк давлат тижорат банклари

Ушбу банд ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

81 Банклардаги омонатларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: банклардаги омонатларни кафолатлаш фондининг (Фонд) ташкилий тузилмасини ва ваколатларини белгилаш; кафолатланадиган омонатлар қамрови ва миқдорини белгилаш; барча банкларнинг Фондга аъзо бўлиши лозимлигини белгилаш; банкларни санациялашда Фонд маблағларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; омонатларни Фонд томонидан тўлаб берилиши муносабати билан омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқини Фондга ўтказиш; Фондга тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлардан тўланган бадалларни чегириш амалиётини бекор қилиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Марказий банк

Жорий йилнинг 23 мартида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш бўйича Марказий банкнинг 427–сонли фармойиши қабул қилинди. Мазкур фармойиш билан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ҳамда режа-жадвал тасдиқланди. “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиб, жорий йил 11 октябрда 37-09/319-сонли хат билан идоравий келишув ва тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш мақсадида вазирлик ва идораларга юборилди.

82 Бозорларда янги иштирокчиларнинг кириб келишидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш орқали рақобатни ривожлантириш.
1. Рақобатни чекловчи мутлақ (эксклюзив) ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Рақобатни чекловчи мавжуд эксклюзив ҳуқуқлар таҳлил қилиниб, таҳлил якунлари бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар рўйхати ва уларни бекор қилиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 
ишлаб чиқилди.
Ушбу чора-тадбирлар Қўмитанинг 2023 йил 13 июлдаги 5222/01-11-сонли хати билан қайта ишланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилган. 2023 йил 18 июлда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари
Ж.Қўчқоров томонидан 03/01-410-сонли Бозорларда янги иштирокчиларнинг кириб келишидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш орқали рақобатни ривожлантириш бўйича АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР режаси тасдиқланди.

2. Камида 2 та товар бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш. «Йўл харитаси» 2023 йил октябрь Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

Қўмита томонидан бир нечта бозорлар таҳлил қилинди. Улар орасидан 2 та бозор танлаб олинди ҳамда мазкур бозорларда рақобатни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди.

3. Тармоқларни тартибга солишда юридик шахслар бирлашмаларининг бозорлардаги рақобатга салбий таъсирини чеклашга қаратилган қоидаларни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2023 йилнинг 3 июлида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги ЎРҚ-850-сон Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг 3-бобида рақобатга қарши ҳаракатлар, шу жумладан, 19- ва 22- моддаларида юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатга қарши келишувлари ҳамда мувофиқлаштирилган ҳаракатлари тақиқланиши ҳақидаги нормалар акс эттирилди. 

83 2023 йилда экспорт ҳажмини 23 млрд доллардан ошириш, махсус экспортсиз экспорт ҳажмини 17,7 млрд долларга етказиш. Бунда: экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 47 фоиздан 54 фоизга ёки 9,6 млрд долларга етказиш; мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 26 фоиздан 20 фоизгача камайтириш; хизматлар экспорт ҳажмларини 4,6 млрд долларга етказиш.
Ушбу кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш учун республика ҳудудлари ва тармоқлар билан биргаликда 2023 йилда экспортчи корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш. Хусусан: айланма маблағлар учун 350 дан ортиқ корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қулай шартларда маблағлар ажратиш; 580 тадан ортиқ корхонага транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб бериш; 260 та тадбиркорлик субъектининг халқаро тан олинган сертификат ва стандартларни жорий этиш харажатларини қоплаб бериш; янги хорижий бозорларга кириш мақсадида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига Ҳиндистон, Хитой, Франция ва Индонезия давлатларидан анор, аччиқ қалампир, хурмо, тарвуз, узум, нўхат, гилос маҳсулотларига карантин рухсатномалари олинишини таъминлаш; хорижий давлатларда доимий равишда фаолият юритувчи «Made in Uzbekistan» бренди остида «шоу-рум»лар ташкил этиш чоралари кўриш; Allbiz, Global pulses, Europages каби халқаро электрон савдо порталларида «Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлари павильони»ни ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари

Тезкор маълумотларга кўра жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра товарлар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 11,5 млрд долларни ташкил этиб, прогнозга нисбатан 96 фоизга бажарилмоқда ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110 фоизга бажарилмоқда.
Шу билан бирга, 
- 586 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 
271,6 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди;
- 249 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 33,7 млрд сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди;
- 228 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 
32 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди; 
- 319 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 32,1 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди; 
- экспорт қилувчи корхоналарга ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун 130,8 минг та фитосанитар, келиб чиқиши ва мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш билан боғлиқ 27,3 млрд сўмлик харажатлар қоплаб берилди;
- 266 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 226,1 млн долл. миқдорида молиявий ресурс ажратилди.

84 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш.
1. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари, товар ва хизматлар, аниқ муддатлар кесимида ойма-ой экспортга юклаш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар чоракда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар 2023-йил 19 августдаги ХДФУ 05-40-01507-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2023 йил 27 октябрь ҳолатига кўра Республика экспорт кўрсаткичлари 13,1 млрд долларни (прогноз ижроси 98%) ташкил этмоқда. Январь- октябрь ойлари якуни билан республика экспорти 13,4 млрд доллар бўлиши кутилмоқда, прогноз ижроси –100 фоиз, ўсиш – 110 фоиз.
Жорий йил якуни билан Республика экспорт прогноз кўрсаткичи (махсус экспортсиз) 
17,7 млрд доллар, бажарилиш 100 фоиз, ўсиш 
115 фоиз бўлиши кутилмоқда. 
2023 йил 27 октябрь ҳолатига экспортчи корхоналар фаолиятини қўллабқувватлаш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 551 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан:
- экспорт юкларини ташишда транспорт харажатларини қоплаб бериш учун 637 та корхонага 330 млрд сўм харажатлар;
- ишлаб чиқариш жараёнига халқаро тан олинган стандарт ва сертификатларни жорий этиш учун 233 та корхонага 35 млрд сўм харажатлар;
- халқаро, минтақалараро, ҳудудлараро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар, ярмаркаларда 331 та корхона иштирокини таъминлаш учун 35 млрд сўм харажатлар;
- гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун 
35 млрд сўм харажатлар қоплаб берилди.
Республика ва ҳудудий экспорт штаблари томонидан 2023 йилнинг 27 октябрь ҳолатига экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш давомида ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан боғлиқ 922 та муаммоли масалалар аниқланди ҳамда амалга оширилган ишлар натижасида жами 531 та муаммолар ҳал этилди.
Жумладан:
- айланма маблағларни тўлдириш бўйича тижорат банклари томонидан 64 та экспортчи корхонага 1 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган, 700 млрд сўм кредит олиш учун 49 та корхонанинг мурожаатлари банк томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва 1 та корхона гаров таъминоти етарли бўлмагани сабабли тижорат банк томонидан рад этилган;
- олинган кредитлами муддатини пролонгасия қилиш бўйича 25 та мурожаатдан 14 таси ижобий ҳал этилди;
- қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича солиқ қўмитаси томонидан 236 та экспортчи когхонага 437 млрд сўм маблағлар қайтариб берилди;
- узлуксиз табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш бўйича 197 та мурожаат келиб тушди ҳамда 181 та кожона мурожаати ҳал этилди;
- темир йўл вагони билан таъминлаш бўйича 23 та мурожаатдан 18 таси ҳал этилди;
- хорижий давлатлардан салоҳиятли харидор топиш бўйича 221 та мурожаат келиб тушди ҳамда тижорат таклифлари Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарига юбориш учун тайёрланмоқда;
- 99 та бошқа турдаги (сертификат олиш, молиявий ёрдам олиш, божхона, карантин билан боғлиқ 
ва бошқалар) мурожаатлардан 18 таси ижобий ҳал этилди. Республика ва ҳудудий экспорт штаблари фаолияти натижаси тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда киритиб борилади.

2. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар ойда камида 1 марта Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар 2023-йил 5 июлдаги* 05-40-01155-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Экспорт ҳажмлари электротехника (экспорт ҳажми 457 млн доллар, ўсиш 123 фоиз), автомобилсозлик (308 млн доллар, 148 фоиз), мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (613 млн доллар, 123 фоиз) каби юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорти ҳисобига таъминланмоқда.

3. Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, корхоналарга таъсирчан амалий ёрдам бериш мақсадида республикадаги йирик экспортчи корхоналарга тармоқлар, тижорат банклари ва ҳудудлардан масъул раҳбарларни бириктириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 14 январдаги 3-сон баёни 10-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари йирик экспортчи корхоналарга манзилли бириктирилди.

4. Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

5. Маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида экспортолди молиялаштириш учун зарур кредит маблағларини ажратиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

6. Халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

85 «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини давом эттириш.
1. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига фаол жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди “Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди “Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

3. «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди
“Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида «тадбиркордан — экспортёргача» тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди
“Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

86 Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробарга ошириш.
1. Европа бозорининг электротехника маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш ва йирик импорт қилувчи компаниялар рўйхатини шакллантириш. 2. Европа бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган 20 турдаги маҳсулотлар рўйхатини тузиш. 3. Халқаро сертификатлар олишни ташкил этувчи консалтинг компанияларни аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 4. Экспорт қилиниши белгиланган маҳсулотларга Европа давлатида тан олинган халқаро сертификатлар олиниши бўйича зарур чоралар кўриш. 5. Халқаро сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортчиларга ишлаб чиқариш жараёнига халқаро тан олинган стандарт ва сертификатларни жорий этиш учун 186 та корхонага 26,9 млрд сўм харажатлар қоплаб берилди.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ва дунёдаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланадиган “Беркеманн” компанияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида, юртимизда компания вакиллари талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида, пойабзал намуналарини юбориш ва бу орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди. Компания томонидан ишлаб чиқариш талаб этиладиган пойабзал маҳсулотлари юртимизга юборилди.
Ҳозирда “Vodiy Shoes” МЧЖ, “Master Class Dizayn Lider” МЧЖ, “Clasica Shoes International” МЧЖ ҚК ва “Elegant Shoes And” МЧЖ маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компания талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қўшимча равишда шуни таъкидлаш жоизки, машҳур пойабзал брендларини ишлаб чиқарувчи “Nike”, “Adidas”, “Under Armour” ва “Puma” каби компанияларини юртимизга жалб этиш орқали, аутсорсинг ва франчайзинг йўналишида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан уларга мурожаат хатлари юборилди. Шунингдек, жорий йилнинг 18-20 октябрь кунлари юртимизда ўтказиладиган “UzCharmExpo Eurasia 2023” 15 халқаро чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркасида мазкур компания вакилларининг иштироки режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Андижон вилоятида жойлашган “Sino International Invest” МЧЖ ХК томонидан Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда “Nike” бренди остида крассофкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда мазкур компанияда кунига 
6 000 жуфт машҳур бренд крассовкалари ишлаб чиқарилмоқда. Кейинги йилларда мазкур кўрсаткични йилига 3 млн жуфтга етказиш режалаштирилган. Шунингдек корхона маҳсулотлари ички бозорларга ҳамда Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон бозорларига етказиб берилаётган бўлиб, келгуси йилдан бошлаб Покистон ва Европа бозорларига ҳам экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.
- 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Европа, МДҲ, Туркия ва Хитой каби хорижий давлатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазмалар рўйхати шакллантирилиб, Уюшма бошчилигида 70 га яқин маҳаллий корхоналар билан хорижий давлатларда ўтказилган 14 та жумладан, Россиянинг Сочи ва Казань шаҳарларида “Made in Uzbekistan” стенди остида кўргазмаларда, “ИННОПРОМ”, “Kiosh”, “PolandShoes Footwear Days”, “Fashion Style Russia”, “IFF-The International Fur & Leather Expo”, “Central Asia Fashion”, “Pure London”, “Elite Line”, “Euro Shoes Premier Collection”, “Aysaf” ва “БИОТ” ҳалқаро кўргазмаларда ҳамда Ҳиндистон, Италия, Бангладеш каби давлатларда ўтказилган бизнес-форумларда самарали иштирок этилди. Мазкур кўргазмалар ва бизнес-форумлар давомида соҳада ишлаб чиқарилаётган тайёр чарм, юқори қўшилган қиматга эга пойабзал, мўйна ва жун маҳсулотларининг 200 га яқин турлари намойиш этилиб, 50,0 млн.АҚШ долларидан зиёд экспорт шартномалари имзоланишига эришилди.
2022 йилда соҳа корхонари томонидан Европа давлатларига жами 9,04 млн. АҚШ долларлик тайёр чарм, пойабзал, 
чарм-атторлик ва суний чарм маҳсулотлари экспорт қилинди. Хорижий давлатларда ўтказиб келинаётган халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, дунёга машҳур пойабзал бренд компаниялар билан франчайзинг йўналишида ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишива бошқа ислоҳотлар натижасида жорий йил январь-август ойлари давомида “Ravon Taraqqiyot Orzusi” МЧЖ, “Hamkor Nur Savdo” МЧЖ, “Best Alvio Leather” МЧЖ, “Baraka Leather” МЧЖ, “Nafis-Charm” МЧЖ ХКИ “Grand Charm Poyafzallari” МЧЖ, “Poyafzal-Servis-Urgut” МЧЖ ҚК“Osiyo Moynasi” ХК каби бир қатор соҳа корхоналари томонидан жами 7,8 млн. АҚШ долларлик чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт қилинди ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 170 фоизни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткия жорий йил якунига қадар 18,0 млн долларга етказилиши режалаштирилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўп экспорти таъминланади.

6. GSP+ доирасида Европага экспортни (ҳажми ва номенклатураси) кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Йўл харитаси 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтўқимачилик-саноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“GSP+” доирасида Европага экспортни (ҳажми ва номенклатурасини) кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди (ВМ нинг 29.03.2023 йилдаги 04/1-140-сон топшириғи).

7. Халқаро стандартлаш ва сертификатлаш ташкилотлари, «Тери ишчи гуруҳи» (LWG) ва «Барқарор теричиликни ривожлантириш ташкилоти» (SLF) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Соҳадаги камида 200 та экспортчи корхонада халқаро сифат ва менежмент тизимлари стандартларини жорий қилиш чоралари кўриш. Европанинг бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан «аутсорсинг» ва «франчайзинг» асосида маҳаллий корхоналарда пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича музокаралар ўтказиш ва бренд эгаларини жалб қилиш чораларини кўриш. Европа давлатларида ташкил этиладиган йирик кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий пойабзал, чарм-атторлик, жун, мўйна ва қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаол иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

87 Экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларни компенсация қилиш ишларини давом эттириш.
1. Экспорт қилувчиларнинг транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тизими тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини ошириш. Амалий чора-тадбирлар Доимий равишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Агентлик томонидан жорий йилнинг январ ойида Республикамиздаги барча экспорт қилувчи ташкилотларга, вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспортчи корхоналарнинг аризаларини кўриб чиқиш бўйича экспортёр информацион тизимини http://subsidiya.epauzb.uz//манзили орқали ишга туширилгани ҳамда транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тўғрисидаги мурожаатларини экспортёр информацион тизими (http://subsidiya.epauzb.uz//) орқали юбориши ҳақида мурожаат хатлари юборилган.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йил январ-сентябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 603 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 299,8 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди.

2. Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртмаларига асосан зарур субсидия маблағларини ажратиб бориш. Амалий чора-тадбирлар Буюртмага асосан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Агентлик томонидан жорий йилнинг январ ойида Республикамиздаги барча экспорт қилувчи ташкилотларга, вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспортчи корхоналарнинг аризаларини кўриб чиқиш бўйича экспортёр информацион тизимини http://subsidiya.epauzb.uz//манзили орқали ишга туширилгани ҳамда транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тўғрисидаги мурожаатларини экспортёр информацион тизими (http://subsidiya.epauzb.uz//) орқали юбориши ҳақида мурожаат хатлари юборилган.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йил январ-сентябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 603 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 299,8 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди.

88 Маҳсулотлар экспорти бўйича ҳозирги 9 та босқичдан иборат божхона расмийлаштирувини 3 баробар қисқариш.
«Экспорт уч қадамда» — экспорт божхона юк декларацияларини шакллантиришдан бошлаб, расмийлаштиришга қадар бўлган барча жараёнларни ўз ичига қамраб олган тизимни жорий этиш. Бунда, экспорт операцияларини қуйидаги 3 босқичда амалга ошириш назарда тутилади: экспорт шартномасини шакллантириш; товар ва транспорт ҳужжатлари асосида экспорт декларациясини автоматик шакллантириш; божхона расмийлаштируви ва чегара назорати. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Ходжаев томонидан 2023 йил 20 июнда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 88-банди ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. (21.06.2023 йилдаги 04/1-110-сон топшириқ)

89 Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини ихчамлаштириш.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам хизматлари бўйича ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини умумлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (21.06.2023 йилдаги 02-91-06939-сон хат).

90 Республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарлари учун фаолият самар?дорлигини баҳолаш (KPI) тизимини жорий этиш.
1. Республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарларини учун янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш, янги турдаги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларни ўзлаштириш каби мезонлар асосида баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш. 2. Экспорт йўналишида республиканинг энг қолоқ ва энг намунали туман ва шаҳарлар рўйхатини шакллантириб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Вазирлик томонидан республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарларини баҳолаш методологияси тасдиқланди (Вазирликнинг 24.05.2023 йилдаги 38-и-сон буйруғи).
Шунингдек, 2023 йилнинг II чораги якунлари бўйича республикадаги барча туман ва шаҳарларнинг экспорт бўйича масъул раҳбарлари учун фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари шакллантирилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (17.07.2023 йилдаги 04-91-08958-сонли хат).

91 Туризм хизматлари экспортини 2 млрд долларга етказиш.
1. Мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, жумладан, «Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси» тарғибот кампаниясини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Маданият ва туризм вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини янада тарғиб қилиш, Халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш, “Самарқанд — Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” консепсияси асосида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибди Вазирлар Маҳкамасига киритилди. (2023 йил 22 майдаги 03-10-19-586-сон).
Шунингдек, тарғибот кампаниясини ташкил этиш мақсадида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида туризм соҳаси вакилларининг Хитой, Кореа (Сеул) ва Исроил давлатларига тарғибот сафарлари уюштирилди.
Мадрид шахрида “FITUR”, Тел-Авив шаҳрида Халқаро Ўртаер денгизи сайёҳлик ярмаркасида, Берлин шахрида “ITB Berlin”, Москва шахрида “MITT”, Боку шахрида “Aitf”, Истанбул шахрида “Emitt”, Минск шахрида “Отдых”, Дубай шаҳрида “Arabian Travel Market”, Сеул шаҳрида “SITF-2023”, Канн шахрида “Xalqaro Kann” кинофестивалида, Москва шахрида “Путешествуй!” халқаро ярмаркаларида миллий туризм стенди ва тадбиркорлик субъектлари иштироки таъминланди хамда Лондон шахрида “Uzbek culture” фестивали ташкиллаштирилди.
Бундан ташқари бир қатор хорижий машхур телеканаллар, ОАВ, блогер ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳамда делегацияларнинг юртимизга ташрифи ташкил этилди. Жумладан:
Мисрлик хонанда ва блогер Мустафо Абу Раваш ҳамда Раша Н.М.Радван, Мустафо Атефн;
Италиялик ОАВ ва блогерлардан иборат делегация;
Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ федерал округи ОАВ вакиллари;
“Air Arabia” авиакомпанияси билан биргаликда 12 кишидан иборат пресстур делегацияси;
Хитойнинг “CCTV” телеканалларини ўз ичида қамраб олувчи “China Media Group” компанияси ҳамда “CGTN” давлат телеканали делегацияси;
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм бренди элчиси Э.Маргианти ва “ССТВ” телеканали мухбирларидан иборат делегацияси;
Малайзиялик машҳур ошпаз-блогер Шеф Ван ҳамда “OIC Today” журнали ва “Ramcel Media” реклама агентлиги делегацияси;
Озарбайжон сайёҳлик блогерлари уюшмасининг вакилларидан иборат делегайияси;
Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан биргаликда халқаро ОАВ вакиллари, матбуот хизматчилари ва блогерлардан иборат делегацияси;
Кореянинг “Haedam Media” продюссерлик компанияси билан биргаликда “KBS” миллий телеканали;
Кореянинг “ Channel News Asia – CNA” медиа компанияси вакиллари;
Россиянинг “Аурора Медиа” ва “Россия-1” телекомпанияси ижодий гуруҳи;
Россиянинг “Россия-1” телеканалининг Ўзбекистонда 
“По секрету всему свету” дастурини тасвирга олиш мақсадида ижодий гуруҳининг мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди.
Шунингдек, бугунги кунда хорижий туристлардан тушган туризм хизматлари экспорти 994,6 млн долларни ташкил этмоқда.

2. Транспорт-логистика хизматларини кенгайтириш. Бунда хорижий давлат авиаташувчилари билан музокара олиб бориш ва Европа, Осиё, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудига амалдаги халқаро авиақатновлар сонини кўпайтириш ва янги йўналишларни очиш. Амалий чора-тадбирлар График асосида Транспорт вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги

Бугунги кунда Ўзбекистон АҚШ, Буюк Британия, Германия, Миср, Ҳиндистон, Грузия, Тожикистон, Афғонистон, Эрон, Кувайт, Саудия Арабистони, Латвия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Россия, Туркия, БАА, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь давлатлари билан мунтазам ҳаво қатновлари йўлга қўйилган.
2021 йилда Ўзбекистонга 27 та хорижий авиакомпания 48 та йўналиш бўйича мунтазам парвозларини амалга оширган. 
2022 йилда Ўзбекистонга 30 та хорижий авиакомпаниялар 69 та йўналиш бўйича мунтазам парвозларни амалга оширган.
Шунингдек, 2023 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 37 та хорижий авиакомпания 82 та йўналиш бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўйди.
2023 йил 1 январь ҳолатига миллий авиация паркидаги ҳаво кемалари  сони 
47 тани ташкил этган бўлса, 2023 йил январь-октябрь ойлари давомида 23 та қўшимча ҳаво кемалари олиб келинди ва ҳаво кемалари парки сони 70 тага етказилди (жорий йилнинг 31 октябрь куни Air Samarkand авиакомпанияси томонидан А330 русумли ҳаво кемаси олиб келиниши кутилмоқда).

3. Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II-халқаро авиация форумини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги

Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II-халқаро авиация форумини ташкил этиш юзасидан лойиҳа таклифлари ўрганилиоқда.

4. Жойлаштириш ва меҳмонхона воситалари, овқатланиш, транспорт хизматларини кенгайтириш ва ҳунармандчилик устахоналари, заргарлик, сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Жойлаштириш ва меҳмонхона воситалари, овқатланиш, транспорт хизматларини кенгайтириш ва ҳунармандчилик устахоналари, заргарлик, сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш юзасидан ҳудудлардаги объектлар ва жойларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорликда янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Жорий йилнинг 1 май ҳолатига 258 та туроператор, 58 та меҳмонхона, 85 та оилавий меҳмон уйи, 72 та хостеллар фаолиятига йўлга қўйилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
    Жорий йилнинг ўтган даври ойларида туризм хизматлари экспорт ҳажми 5 млн. 456 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
   Бунда, харажатлар тақсими бўйича (тахминан) 1,5 млн Жойлаштириш воситаларидан, Умумий овқатланиш ва транспорт хизматларидан тенг улушда 1 млндан, Музейлар ва гид хизматлари учун 0,7 млн ҳамда Бошқада (бозорлар, супермаркет, сувенир дуконлари, кўнгил очар масканлар, зиёрат масканлари, алоқа химатлари в.к.ҳ) хизматлардан 1,3 млн доллар тушумларига тўғри келмоқда.
   Шунингдек, хизматларни кейнгайтириш юзасидан йил бошида жами 93 та жойлаштириш воситалари, 87 та туризм транспортлари, 5 та давлат музейлари ва 6 та сувенир дуконлари (Нукус шаҳрида 4 та, Хўжайли туманида 1 та ва Мўйноқ туиманида 1 та), кўнгил очар ва овқатланиш масканлари фаолиятини давом эттираётган бўлса, бунга қўшимча йил бошидан туризм хизматларини кўрсатувчи  субъектлардан 2 та оилавий меҳмон уйи (Нукус шаҳри ва Муйноқ туманида),
1 та хостел (Нукус шаҳрида), 
6 та туроператорлик корхонаси (Нукус шаҳрида 5та, Мўйноқ туманида 1 та) янги ташкил қилинган бўлса, туризм хизматиларида фойдаланиш учун 21 та туризм синфидаги транспорт қуроллари (3 та автобус, 16 та микро автобус ва 2 та йўл танламас) олинган.
     Бундан ташқари, "Қалдирғоч-Мавлюда" туристик корхонаси томонидан Қўнғирот туманида “Туризм маркази” ишга туширилди. Марказда юртимизнинг туристик салоҳиятини ёритиб берувчи материаллар, тарихий экспонатлар, уй музейи ва кутубхона ташкил этилди.
    Шунингдек, ҳудуддаги 4 та ҳунармандлар бошқа виолятларда қорақалпоқ миллий сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиб фаолиятини кенгайтирди.


Навоий вилояти
1. Бугунги кунда вилоятда 202 та жойлаштириш воситалари мавжуд бўлиб, улардаги хоналар сони 2547 тани, ўринлар сони 6029 тани ташкил этади.
2023 йилнинг август ойи даврига қадар 
16 та оилавий меҳмон уйи, 6 та ётоқхона, 9 та ҳостел фаолияти йўлга қўйилди.
62 та умумий овқатланиш шохобчалари, 231 та савдо нуқталари фаолият кўрсатмоқда.
Қўшимча хизматлар сонини ошириш мақсадида сайёҳлар учун 17 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари фаолияти йўлга қўйилган.
Туризм маҳаллаларида фаолият олиб борувчи ҳунармандлар билан ҳамкорликда 
35 та ҳунарманд устахоналари ташкил этилди.
2. 2023 йилда 19 та туркомпаниялар фаолияти йўлга қўйилди.
3. Вилоятда 43 та туркомпаниялар, ҳамда 
2 та республика даражасидаги туркопаниялар филиаллари фаолият юритиб келмоқда, туроператорлар томонидан сайёҳларга хизмат кўрсатишда жами 69 та транспорт воситалари хизмат қилмоқда.
4. Сайёҳлар учун миллий таомлар тайёрловчи 25 та гастрономик хонадонлар фаолияти ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти
Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ҳамда вилоят тижорат банклари томонидан келишилган 2023 йилда туризм соҳасида қиймати 104,8 млрд.сўм бўлган 29 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш орқали жойлаштириш ва меҳмонхона воситалари, овқатланиш, транспорт хизматлари сони оширилади.
Жорий йилнинг январ-апрель холатига 24.2 минг нафар хорижий турист ташриф буюриб экспорт хажми 12.6 млн.сўмга етказилди.

Тошкент шаҳри
Ҳисобот даврида 5 та оилавий меҳмон уйи, 12 та хостел, 4 та меҳмонхона, 3 та ётоқхона ва 1 та бутик отел фаолияти йўлга қўйилди.

Самарқанд вилояти
Январ-март ойларида 4 та (258 та ўрин) меҳмонхона, 10 та (253 та ўрин) хостел ва 11 та (110 та ўрин) оилавий меҳмон уйлари фойдаланишга топширилди.
Вилоятда сувенир маҳсулотлари савдосини йўлга қўйиш  юзасидан 78 та янги ҳунармандчилик Шундан 13 тасини Заргарлар расталари фаолияти йўлга қўйилди.

Бухоро вилояти
Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан 2023 йилда ташриф буюрувчи хорижий сайёҳларни жалб қилиш, туризм экспортини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичлар ҳамда мазкур кўрсаткичлар асосида вилоят ҳокимлигининг Бухоро вилоятида 2023 йилда ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар сонини 900 минг нафарга ва туризм экспортини 200 миллион АҚШ долларига етказиш бўйича шаҳар ва туманлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.
Бугунги кунда, вилоятда январь-февраль ойларида 78,2 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган, кўрсатилган туризм хизматлар экспорти эса 17,1 млн. АҚШ доларига етди.
2023 йил январь-февраль ойларида 312 хона, 675 ўринга эга 12 та жойлаштириш воситаси, жумладан, 267 хона, 543 ўринга эга 4 та меҳмонхона, 18 хона, 46 ўринга эга 5 та оилавий меҳмон уйи ва 27 хона, 86 ўринга эга 3 та хостел фаолияти йўлга қўйилди.
(Бухоро вилоят 18.10.2022 й., 3/6884-5-сон прогноз кўрсаткичи, вилоятда 2023 йилда ташкил қилинган жойлаштириш воситари реестри).

92 Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш.
20 август — Тадбиркорлар куни доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқот» тадбирини ўтказиш, бунда: Республика штаби ҳамда ҳудудларда махсус штаблар фаолиятини ташкил қилиш; «Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини туну-кун қабул қилишни ташкил қилиш; тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатлар асосида тизимли муаммоларни ҳал қилиш ва ечимлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; «Очиқ мулоқот» давомида билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан «йўл харитаси»ни тасдиқлаш; янги ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тадбиркорлар фикр-мулоҳазаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойиши лойиҳаси 2023 йил май Савдо-саноат палатаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бизнес-омбудсман

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “Очиқ мулоқот” тадбирини ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фармойиши қабул қилинди.
 

93 Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: корпоратив бошқарув соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш; жамиятлар томонидан йирик ва аффилланган шахслар билан битимларни тузишда акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш; жамият устав капиталини ошириш, жумладан қўшимча акциялар чиқаришда миноритар акциядорлар ҳуқуқларини таъминлашни кучайтириш; жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш механизмларини кўриб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Давлат активларини бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Давактив агентлиги Ҳайъатининг 2023-йил 6-мартдаги 1-сон қарори билан Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳи таркиби ҳамда Режа графиги тасдиқланди. Жорий йилнинг 3-апрел санасида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда халқаро тажрибани татбиқ қилиш, бунда халқаро молия институтлари ва хорижий консультантларни техник кўмагини жалб қилиш мақсадида, Жаҳон банки, “Манголд Cонсултинг” компанияси, Осиё тараққиёт банки, Франция тараққиёт агентлиги, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ)   ҳамда “Индеcон консалтинг” компаниясига сўров хатлари юборилган. Ўз навбатида, мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) ҳамда “Индеcон консалтинг” компанияси билан келишувга эришилди. Жаҳон банки, ЕТТБ, ОТБ билан қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва унда асосан нималарга эътибор қаратиш юзасидан музокаралар ўтказилди. Жаҳон банки  кспертлари билан Зоом орқали ўтказилган учрашувда Жаҳон банки вакиллари томонидан Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш  бўйича атрофлича муҳокамалар олиб борилди. Шунингдек, жорий йилнинг 18-май санасида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Инвестиция институтлари миллий уюшмасидан Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда миноритар акциядорлар манфаатларини ҳимоя қилишни янада  кучайтириш мақсадида, тегишли таклифлар олиш учун хатлар юборилди. Осиё тараққиёт банки томонидан  орий йилнинг 16-июн санасида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда жаҳон тажрибасига мувофиқ тегишли таклифлар  тақдим этилди.
Шунингдек, Олий Суд, Адлия вазирлиги, Рақобат қўмитаси ҳамда Аудиторлар палатасидан ҳамда қолган вазирлик ва идораларнинг тегишли таклифлари олиниб умумлаштирилди. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш доирасида “Индеcон консалтинг” компанияси вакиллари билан ишчи тартибда ишлар олиб борилмоқда, жумладан компания вакиллари томонидан Қонун лойиҳасининг дастлабки концепция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Давактив агентлигига тақдим этилди. Жорий йилнинг 14-июл санасида халқаро ҳамкорлар ва Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ иштирокида дастлабки концепция лойиҳасини муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилиб, мазкур концепция асосида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга киришилди. Шу билан бирга, халқаро  молия институтлари таклифлари асосида Қонуннинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш якунига етказилиб, 2023- йил 25-июлда 01/09-5-13-12/593-сон хат билан тегишли республика ижро ҳокимият органларига келишиш учун юборилган. Жорий йилнинг 6-октабр санасида 01/09-1-14- 13/835-сон хат билан Қонун лойиҳаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун қайта киритилган.

94 Ёнилғи қуйиш шаҳобчалари орқали реализация қилинган газ ҳажми ҳисобини масофадан онлайн юритиш тизимини жорий қилиш.
Ёнилғи қуйиш шоҳобчаларида реализация қилинган газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш ва уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги

“Автомобилларга метан, пропан ва бензин қуйиш шаҳобчалари фаолиятини назорат қилиш” ахборот тизимини ишлаб чиқиш юзасидан Бизнес талаб ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 27 майдаги 28/2-09015-сон хат билан ёнилғи қуйиш шахобчаларида реализация қилинган газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш учун газ қуйиш ускуналарига махсус дастурлаштирилган маҳсулотни жорий этиш бўйича ахборот тизими яратилди ҳамда уни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилишга қаратилган ишлар амалга оширилганлиги юзасидан ахборот тақдим этилган.

95 2023 йилда назорат қилувчи ва рухсат берувчи идоралар фаолиятини танқидий кўриб чиқиш.
1. «Тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини киритиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 1, 30, 34-36-бандларига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 31 октябрда 14/20-1/4697-1-сон хат (ID-69749) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси бошқа қонун лойиҳалари билан бирлаштирилган ҳолда қайта ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 январдаги 02/697491/1-2237-сон хати билан Президент Администрациясига киритилди.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан расмий ахборот киритилди.
Президент Администрациясининг 2023 йил 9 августдаги 10-1576-сон хати билан лойиҳани 2023 йил 10 февралдаги ПФ–21-сон Фармонига ва Олий суд ва ваколатли органлар томонидан берилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 12/69749/1-2237-сон топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслардан ундирилаётган давлат божлари миқдорлари мақбуллаштирилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қайта ишланиб,  белгиланган тартибда Бош Прокуратура, Олий суд, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган ҳолда 2023 йил 8 сентябрда 14/11-1/3013-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 сентябрдаги 12/69749/1-2237-сон хати билан лойиҳани Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ–292-сон ва 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сон қарорларига мувофиқлаштирган ҳолда қайта ишлаб, 2023 йил 20 октябрга қадар белгиланган тартибда Ҳукуматга киритиш топширилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслардан ундирилаётган давлат божлари миқдорлари мақбуллаштирилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини солиқ текширувларидан ўтказиш муддатларининг қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси (ID-84783) Солиқ қўмитаси билан қайта кўриб чиқилиб, 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ–292-сон ва 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сон қарорларига мувофиқлаштирган ҳолда 2023 йил 20 октябрда 14/11-1/3622-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I. Белгиланган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 33, 34-бандларига ижроси бўйича Бизнес-омбудсман томонидан ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Шунингдек, лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2022 йил 9 декабрда 02/69124/1-2237-сон хат билан Президент Администрациясига киритилди.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан расмий ахборот киритилди.
II. Белгиланган лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 
20-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 30 ноябрда 26/2-71655-1-сон хат (ID-71655) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан расмий ахборот киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

96 Илғор тажрибалар асосида солиқ ва божхона маъмурчилигини тубдан ислоҳ қилиш.
Солиқ маъмурчилиги бўйича: Маълумотларни қайта ишлаш маркази ҳузурида барча солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларини юритишни марказлаштирган Бюджет билан муносабатларни бошқариш дирекциясини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг амалдаги штат бирликлари доирасида ташкил этиш; солиқларни ўз вақтида тўлаётган интизомли солиқ тўловчилар бўйича «Ишончли солиқ тўловчиси рейтинги»ни юритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

97 Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчиликни қайта кўриб чиқиш.
Бунда, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш, инвестиция киритиш фаолияти ва давлат-хусусий шериклик фаолияти ўртасидаги аниқ чегара ва мезонларни белгилаш назарда тутилади. Ахборот хати 2023 йил май Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқиб, ўз таклифларини топшириқда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 3 майдаги 33/2-06849-сон хат билан тақдим этилган.

98 2023 йилда сув таъминоти яхши бўлган 100 минг гектаргача қўшимча экин майдонларини деҳқончилик кўникмаларига эга бўлган, шу жумладан «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига ажратиш ҳисобидан қарийб 350 мингта янги деҳқон хўжаликларини ташкил этиш.
1. Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун фермер хўжаликлари ва агросаноат кластерларига ижарага берилган, улар томонидан самарали фойдаланилмаётган, сув таъминоти тизими яхши бўлган, аҳоли яшаш жойларига яқин бўлган, лотларга бўлиш натижасида контурлар яхлитлиги бузилмайдиган ерларни танлаб олиш тартибини жорий этиш. 2. Деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларида ҳудудлар эҳтиёжлари учун зарур бўлган экспортбоп ва бозорбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини таъминлаш. 3. Сабзавот, полиз, дуккакли, мойли ва картошка экинларини интенсив усулда экиш ишларини ташкил этиш. 4. Кооперация тизими асосида маҳсулот етиштириш ва сотишни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича бугунги кунда республика бўйича жами 91,6 минг га ер майдонлари туман ҳокимликлари захирасига қайтарилган бўлиб, 79,9 минг га (222,2 мингта лот) ер майдонлари алоҳида лотларга бўлиниб, ер тузиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Очиқ электрон танловларда 58,7 минг га ер майдонлари 168,7 минг нафар ғолибларга ажратиб берилди. Шундан 15 минг га ер майдонларида 42,9 минг нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилалар ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ғолиб бўлган.
Ҳозирги кунда “E-AUKSION” электрон савдо платформаси орқали 17 минг га ер майдонлари (43,5 минг лот) очиқ электрон танловда турибди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида яқин ва сув таъминоти яхши бўлган экин ер майдонларини“Э-Ауксион” савдо платформаси оркали 2023-йил ҳосили  учун 6020 гектар ер майдонлари белгилаб олинган. Шундан, бугинги кӯнда савдо платформасига 5 минг 157 та лотта 5 минг  528 гектар ер майдонлари жойлаштирилган бўлиб, шундан, 3 минг 822 та лотта 3 минг 930 гектар ер майдонлари ажратиб берилган.
Бундан ташқари, 2023-йил белгиланган ер майдонлари “Э-Ауксион”  савдо платформаси оркали аҳолига тарқатиш ишлари давом этилмокда ҳамда йил якунига қадар ер майдонлари тарқатилади.


Навоий вилояти
1. Вилоятда 2023 йилда сув таъминоти яхши бўлган 3195 гектар экин майдонларида 
6439 та янги деҳқон хўжаликларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, жорий йилда 3147 гектар ер майдонлари 6177 та янги деҳқон хўжаликларига очиқ электрон танлов орқали ер майдонлари ажратиб берилди.
2. Ажратилган жами 3147 гектар ер майдонларида ташкил этилган деҳқон хўжаликлари томонидан 814 гектар сабзавот, 493 гектарга картошка, 494 гектар полиз, 
135 гектар мойли, 411 гектар дуккакли экинлар экилиши таъминланиб, ушбу майдонлардан 39937 тонна маҳсулотлар етиштирилиши кутилмоқда.
3. Ажратилган майдонларда бугунги кунда интенсив усулда 567 гектар сабзавот, 
287 гектар полиз экинлари экилиши белгилаб олинган бўлиб, мазкур майдонларда интенсив усулда 372 гектар сабзавот, 114 гектар полиз, ва 304 гектар бошқа турдаги экинлари экилиши таъминланди.
4. Ажратилган майдонларда ташкил этилган дехқон хўжаликлари томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш мақсадида мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилувчи корхоналар ва коператив корхоналар томонидан олди-соти шартномаларини тузиш ишлари олиб борилмоқда.
(Асос: Навоий вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2023 йил 25-мартдаги 04-04/290-сонли хати ҳамда чора-тадбирлар дастури)


Қашқадарё вилояти
Жорий йилда 10530 гектар ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил қилиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар  9226 гектар ер майдонлари туман ҳокимликлари томонидан захирага қайтарилиб, Кадастр Палатаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўздаверлойиҳа томонидан 14605 та лотларга бўлиниб, 9012 гектар ер майдон савдога қўйилди. 
Бугунги кун ҳолатида 8352 та фуқароларга деҳқон хўжалиги учун 5010 гектар ер майдон ажратилиб берилди.
Савдога қўйилаётган ер майдонларни «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига имтиёзли равишта ажратилиши таъминланмоқда.

Самарқанд вилояти
1. 2023-йилда жами 7 586 гектар ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиш белгиланган. 
Бугунги кунда 7 608 гектар ер майдонларида 18 393 та лотлар шакллантирилди. 
Шундан, 7 363 гектар ер майдони 18 074 та лотларга бўлиниб, аукцион савдога чиқарилган.
6558 гектардаги 16 341 та лотлар бўйича танлов ғолиблари аниқланган. Бугунгача 5955 гектарда 14 853 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб, давлат рўйхатидан ўтказилди. 
Ҳозирда 806 гектар ер майдони 1 733 та лотга бўлиниб, аукцион савдо майдонида турибди.
 2. Ушбу майдонларга 2023-йил ҳосили учун 3 017 гектар сабзавот, 370 гектар полиз, 719 гектар картошка, 2959 гектар дуккакли ва 521 гектар мойли экинлар экилади.
3.Экиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари интенсив усулда экилиши таъминланади.
4. Вилоятда фаолият кўрсатаётган 126 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар ва қайта ишлаш корхоналари билан деҳқон хўжаликлари ўртасида кооперация алоқалари ўрнатилган. Уларга талаб этиладиган уруғлик, кўчат, минерал ўғитлар ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Бухоро вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-373-сонли қарорига асосан сув таъминоти яхши бўлган 6108 гектар ер майдонлари 15210 та лотларга ажратилиши режалаштирилиб, бугунги кунда 13456 та фуқароларга 5365 гектар ер майдонлари белгиланган тартибда “E-Auksion” электрон платформаси орқали аҳолига таркатиб берилди. 
Шу жумладан, “Темир дафтар”га кирган 28 та фуқаро 9,63 гектар, “Аёллар дафтари”га кирган 423 та фуқаро 163 гектар, “Ёшлар дафтари”га кирган 474 та фуқароларга 172 гектар ва 1421 та “Мигрант” фуқароларга 618,5 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди. 
Ажратиб берилган ерларда тўлиқ сабзавот, полиз, картошка, дукакли ва мойли экинлар экилиши таъминланмоқда. 
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бозорлардаги нарх навони барқарор саклашда жойларда кооперациялар ташкил этилиб, аҳоли етиштирган махсулотларни ички бозорга сотиш, саклаш ва қайта ишлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарори асосида)

99 750 мингта янги деҳқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш ишларини давом эттириш.
1. Ҳудудлар кесимида маҳсулотларни хомашё базасига нисбатан мавжуд сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларига кўра инфратузилма (электр, табиий газ, ичимлик сув, оқова, транспорт йўли) объектлари билан таъминлаш чораларини белгилаш ва лойиҳаларни шакллантириш. 3. Белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш чораларини кўриш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Адлия вазирлиги

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида янги дехқон хўжаликларини тадбиркорга, ер эгасига айлантириш, бунинг ҳисобига қишлоқларда ижтимоий муаммолар, аввало, ишсизлик ва камбағаллик масаласини ҳал этиш ишларини давом эттириш 
бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва (27.03.2023 йил 01/31-60-сон билан) тасдиқланди.  Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерларда пахта ва ғалладан
қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан заҳирага олиш; Заҳирага олинган ер майдонларини “Ўздаверлойиҳа” ДИЛИ томонидан ер тузиш лойиҳаларини (лотлар) ишлаб чиқиб, очиқ электрон танловга чиқариш; Электрон танловларга чиқарилган лотларни танлов ғолиби бўлган фуқароларга ер майдонларини ажратиб бериш; Мазкур майдонларга илмий тавсияга асосан сабзавот экинлари экилишини таъминлаш  ва бошқалар назарда тутилган. Ҳисобот даврида худудларда қиймати 36,8 млрд сўмлик қуввати 14,4 минг тн 21 та сақлаш омборҳоналар ишга туширилди. Ишлаб чиқилган “Чоратадбирлар дастури”га мувофиқ белгиланган муддатда тегишли вазирлик идораларга таъклиф киритилади.

100 Аграр соҳада юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларига 2023 йилда 1 миллиард АҚШ доллари ажратиш.
1. Аграр соҳанинг барча йўналишларида юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини ҳудудлар кесимида шакллантириш. 2. Манзилли рўйхатни масъуллар ва тижорат банклари билан келишиш. 3. Шакллантирилган дастурни келишиш учун вазирликка тақдим этиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Аграр соҳада юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш лойиҳаларига 1 млрд доллар ажратиш бўйича ҳудудлар кесимида манзилли рўйхат шакллантирилди ҳамда “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (05.04.2023 йил 12/1-410-сон) тасдиқланди.
Мазкур Дастурга асосан Мевасабзавотчиликни ривожлантиришда қиймати 512,2 млн
долларлик 27 та лойиҳа, Озиқовқат саноати соҳаларида 178 млн долларлик 19 та лойиҳала, Чорвачилик соҳаларини ривожлантиришда 326,9 млн долларлик 19 та лойиҳа ҳамда Пахта ва ғаллачилик соҳаларида Агрокластерлар ташкил этиш
бўйича 358 млн долларлик 10 та лойиҳаларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Мазкур дастурга асосан жорий йилнинг январь-март ойларида 39,99 млн АКШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиб, 27 та сублойиҳалар молиялаштирилди.
 

101 Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида янги агротехнологиялар, сув тежовчи ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган илмий-тадқиқотларни амалга ошириш.
1. Мўйноқ туманида Қорақалпоғистон шароитида «Chlorella vulgaris» ўсимлигини интенсив кўпайтириш ва қишлоқ хўжалигида қўллаш, янтоқ ва қамишдан фойдаланган ҳолда гидропоника усулида тайёрланадиган маҳсулот асосида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик хўжаликлари учун инновацион ем ишлаб чиқариш. 2. Марҳамат туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатиш «Ўсимликлар клиникаси» инновацион корхонасини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш. 3. Кармана туманида 13 хил маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан қуён, парранда ва чорва моллари учун озуқа еми ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 4. Нуробод туманида автомобилларга ва қишлоқ хўжалиги техникаларига жойига бориб техник хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш. 5. Нишон туманида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ўсимликлар озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида суякдан экструдиция йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. 6. Қарши туманида такомиллаштирилган сувни шўрсизлантириш қурилмасининг тажриба нусхасини ишлаб чиқариш. 7. Нишон туманида ҳароратни мўътадиллаштирувчи фаол нанокомпозицион қўшимчали пленка, қуёш концентратори ва гидрогеллар ёрдамида табиий ноқулай майдонларда ёқилғи ва сув сарфисиз ишлайдиган пилот иссиқхона ташкил этиш. 8. Нуробод туманида «Грунт ва қатламлар орасида сув захираларидан фойдаланиш учун рақамли (ГИС) интерактив гидрогеологик харитани ишлаб чиқиш» лойиҳаларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

Мўйноқ, Кармана, Нуробод ва Қарши туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида янги агротехнологиялар, сув тежовчи ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

102 Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали 2023 йилда даромадни камида 25 фоизга ошириш.
1. Мева-узумчиликда янгидан 9 та «In-vitro» лабораториясида 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналар ташкил этиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Самарқанд, Наманган, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоят ҳокимликлари

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, Вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган (28.11.2022 й 903/1-2817-сон).
Бугунги кунга қадар
республикада фаолият юритаёиган 9 та “in-vitro” лабораториялар томонидан жами 1,5 млн дона кўчатлар ишлаб чиқилди. Жумладан, Денов агро МЧЖ 350 минг та, “Саг Агро” МЧЖ 500 минг та, “Шарқ саноат” ХК 1200 минг та, Акад. М.Мирзаев номидаги БУВИТИ 3,5 минг та, 8 млн дона сертификатланган кўчатларни кўпайтириш учун 4 гектар иссиқхоналарни қуриш ишларига киришилган.

2. Сабзавот ва полиз экинлари селекциясини кучайтириш ҳисобига маҳаллий навларнинг улушини ошириш. Бунда: 28,2 минг гектарда сабзавот экинларини интенсив усулда етиштиришни йўлга қўйиш; интенсив сабзавот кўчатлари етиштириш бўйича 17 та кўчатхона ташкил этилиб, 100 млн дона сабзавот кўчати етиштириш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлан-тириш орқали 2023 йилда даромадни камида 25 фоизга ошириш бўйича чоратадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва (28.03.2023 йил 01/23-63-сон билан) тасдиқланди.
Мазкур Чора-тадбирда:
Сабзавот ва полиз экинлари селекциясини кучайтириш ҳисобига маҳаллий навларнинг улушини ошириш;
маҳаллий навларни селекция қилиш орқали тупроқ-иқлим шароитига мос экспортбоп, сувсизлик ва касалликка чидамли истиқболли навларни танлаш;
Республика бўйича 28,2 минг гектарда сабзавот экинларини интенсив усулда етиштиришни йўлга қўйиш;
интенсив сабзавот кўчатлари етиштириш бўйича 17 та кўчатхона ташкил этиш; 100 млн дона серҳосил интенсив сабзавот кўчатларини етиштиришни йўлга қўйиш;
интенсив усулда сабзавот экинларини экишни йўлга қўйиш орқали сифатли маҳсулот етиштиришни кўпайтириш белгиланди.
Ҳисобот даврида 28,2 минг га (шундан 7,8 минг га помидор, 1,2 га бодринг 3,5 минг га сабзи, 7,8 минг га пиёз, 480 га саримсоқпиёз, 761 га бақлажон ва 6,7 минг га бошқа экинлар) интенсив технологияларни жорий қилган ҳолда экилди.
Ушбу майдонларда 8,7 минг га томчилатиб, 717 га ёмғирлатиб суғориш технологиялари ўрнатилди ва 18,1 минг га майдонларга юқори ҳосил берадиган ва касалликларга чидамли кўчатлар жойлаштирилди.

103 Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш.
2023 йилда деҳқончиликда ўсиш суръатини ўртача 5,5 фоизга ошириш чораларини кўриш. Бунда 23,8 млн тонна асосий турдаги мева-сабзавот, полиз, картошка маҳсулотлари, жумладан, 12,4 млн тонна сабзавот, 3,7 млн тонна картошка, 2,6 млн тонна полиз, 3,2 млн. тонна мева ва 1,9 млн. тонна узум маҳсулотларини етиштириш назарда тутилади. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсиш суръатларини камида 5 фоизга етказиш бўйича вазирликнинг Чора-тадбирлар дасутри ишлаб чиқилди ҳамда (23.03.2023 й 03/16-54-сон) тасдиқланди.
Жорий йил январь-март (1 чорак) ойларида Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари 40,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш 103,2% ни (қишлоқ хўжалиги 37,8 трлн сўм – 103,2%) ташкил этди.
Жумладан, 71,9 минг тонна сабзавот (93,1%), 526,6 минг тонна гўшт (103,9%), 1 924 минг тонна сут (103,2%) ҳамда 1 342 минг дона тухум (100,2%) ишлаб чиқарилди. Шунингдек, йиллик ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида жорий йил январь - июнь  ойлари (2 чорак) якуни бўйича Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 148,3 трлн. сўмга, ўсиш суръатини 104 фоизга етказиш кутилмоқда. Бунда, 5,3 млн тонна дон (104,2%), 3,3 млн тонна сабзавот (103,1%), 1,7 млн тонна картошка (104,3%), 0,2 млн тонна полиз (102,5%), 1,0 млн тонна мева (103,9%) ва 50,8 минг тонна узум (105,6%), шунингдек, 1,3 млн тонна гўшт (103,2%), 5,4 млн тонна сут (104,3%) ҳамда 3,6 млрд дона тухум (104,5%) ишлаб чиқариш прогноз қилинган.

104 Экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 1,5 баравар ва иссиқхоналарни 1,2 баравар кўпайтириш.
1. «Тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида 1,2 минг гектарда интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда аҳолига бўлиб тўлаш шарти билан ажратиш. 2. Сертификатланган 8 млн дона мева кўчатлари билан таъминлаш. 3. 2023 йилда 35 минг гектар токзор ва 25 минг гектар янги боғлар барпо этиш ва бунинг учун 20 млн дона кўчатлар етказиб бериш. 4. 2023 йилда 500 гектарда иссиқхоналарни ташкил этиш. 5. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 2023 йилда 1,5 млрд долларга етказиш чораларини кўриш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мевасабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар майдонини 1,5 баравар ва иссиқхоналар майдонини 1,2 баравар кўпайтириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилди ва (28.03.2023 йил 01/23-64-сон билан) тасдиқланди.
Мазкур Чора-тадбирда:
Ҳудудларнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, берилган таклифлар асосида жорий йилда 25 минг га мевали боғ ва 35 минг  га узумзорлар барпо этиш; "Тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида 1,2 минг гектарда интенсив бoғ ва токзорларни барпо этиш; сертификатланган 8 млн дона мева кўчатлари билан таъминлаш ва 500 гектарда иссиқхоналарни ташкил этиш; Қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат маҳсулотлари экспортини 2023 йилда 1,5 млрд. долларга етказиш чораларини кўриш белгиланган.
Ҳисобот даврида 18,6 минг гектар боғлар ва 14,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиниб, қишлоқ хўжалиги субъектларига 36,9 млн дона кўчатлар етказиб берилди. Жорий йилда республика бўйича  500 гектар майдонда иссиқхона қуриш режалаштирилган. 20 май холатига 83та лойиҳада 394 гектар ер майдонида иссиқхоналарни қуриш ишларига киришилган. 3 та лойиҳа доирасида 6 гектар майдонада иссиқхоналар қуриб битказилди.

105 Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш.
Камида 200 минг гектар майдонда алмашлаб экиш механизмини жорий қилиш; 140 минг гектар майдонда сидерат экинлар экиш ҳамда 110 минг гектар майдонни 10 тоннадан органик моддалар билан бойитиш; ўсимликларни агрокимёвий таҳлиллар асосида озиқлантириш тизимини ривожлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Табиат ресурслари вазирлиги

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш бўйича Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 127 минг гектар пахта майдонларининг контурлари кесимида ер майдонларининг паспорти ва тупроқ маълумотлар базаси шакллантирилди. Институт олимлари томонидан суғориладиган шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларининг тезкор маълумотлари ва уларни қайта ишлашга йўналтирилган “Шўрланган тупроқ” мобиль иловаси (Фарғона вилояти Фурқат тумани пилот ер майдонлар мисолида) пилот ер майдони тупроқларининг механик таркиби, шўрланиш даражаси ва типлари, умумий ва заҳарли тузлар миқдори, тупроқ муҳитининг маълумотлар базаси яратилди. Бугунги кунда ғўза-ғалла экинлари тизимида тупроқ унумдорлиги паст бўлган 80 минг гектар ер майдонларида дуккакли экинларни экиш учун контурлар ажратилди. Шунингдек, тупроқларни органик моддага бойитишда сидерат экинлар экиладиган 40 минг гектар ерлар аниқланди, Уруғларни жамғариш ишлари бажарилмоқда. Республика бўйича йил бошидан буён 151,4 минг гектар ер майдонлар органик моддалар билан бойитилди.  Бундан ташқари 646,2 минг гектар суғориладиган ер майдонларида агрокимёвий таҳлиллар ўтказилмоқда. Тупроқдан олинган агрокимёвий  тахлиллар асосида тупроқнинг таъминланганлик даражасига қараб ўғит қуллаш методикаси ишлаб чикилади ҳамда мазкур методика буйича тупроқларнинг гумус, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва шу асосида қишлоқ хўжалик экинларининг йиллик минерал ўғитларга бўлган талабини илмий асоси ишлаб чиқилади.

106 Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
Илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш. Бунда: 2023 йилда 2 та илмий-тадқиқот институти фаолиятини тижоратлаштириш; 12 та илмий-тадқиқот институтига тажрибали маҳаллий ёки хорижий экспертларни бириктириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Вазирлик тизимидаги Сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик илмийтадқиқот институти ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмийтадқиқот институтлари фаолиятини тижоратлаштириш бўйича ишлар белгилаб олинди. Шунингдек, 12 та  илмийтадқиқот институтларига тажрибали маҳаллий ва хорижий экспертларни бириктириш бўйича рўйхат шакллантирилиб, мазкур мутахассислар билан музокаралар олиб борилмоқда. Лалмикор деҳқончиликни ривожлантириш мақсадида
жорий йилнинг 19-20-май кунлари Жиззах вилоятида  “Лалмикор деҳқончиликнинг аҳамияти, илмий асослари ва уни ивожлантиришнинг инновацион агротехнологиялари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Ушбу халқаро илмий-амалий конференцияда Испаниянинг  Кордоба университети рофессори Э.С.Гонсалес,  Англиянинг Ридинг университети профессори Амир Касам, Эронлик мустақил маслаҳатчи М.Э.Асади, Мисрлик эксперт Йигезу Йигезу Атнафе, Хитойлик Ли Ҳонгwеи ҳамда Эфиёпанинг ИCАРДА ташкилоти мутаҳассиси Зеwдие Бишаwлар онлайн тарзда  конференцияда иштирок этди.

107 Агрологистика марказларини ривожлантириш.
Мамлакатимиз ҳудудларида 10 та агрологистика маркази (қуввати 65 минг тонна) фаолиятини йўлга қўйиш. Чора-тадбир дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлар

Агрологистика марказларини ривожлантириш мақсадида ҳудудларда қуввати 65 минг тн бўлган 10 та агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, (27.03.2023 йил 01/31-61-сон) тасдиқланди.
Мазкур чора-тадбирлар дастурида: 
мева-сабзавот ва бошқа экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини ошириш;
ташаббускорларнинг ўз маблағлари, хорижий инвестициялар ва тижорат банклари имтиёзли кредитларини жалб қилиш ҳисобига жами қуввати 65 минг тонна бўлган 10 та агрологистика марказларини ташкил этиш;
Жаҳон банкининг 65 млн.доллар маблағи эвазига 2023-2024 йилларда ҳудудларда кичик агрологистик марказлар ташкил этиш чораларини кўриш белгиланди. 
Ҳисобот даврида Қорақалпоғистон Республикасида "Тўрткўл Агро Экспорт логистика" МЧЖ томонидан қиймати 10 млрд сўмлик, 1500 тонна қувватга эга агрологистика маркази ишга туширилди. Қолган 9 та лойиҳа  бўйича ишлар тармоқ жадвалига мувофиқ амалга оширилмоқда.

108 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 100 минг гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш.
1. 100 минг гектар янги ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ташаббускорлар томонидан амалга оширадиган тадбирлар кўрсатиб ўтилган ҳамда қўшимча равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш имкониятини яратиш назарда тутилган манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 100 минг гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш бўйича манзилли рўйхатлар тасдиқланди.
Мазкур манзилли рўйхатлар асосида Республикада 337 км суғориш тармоқларини қуриш, 1650 км суғориш тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 58 км коллектор тармоқларини қуриш, 1805 км коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 988 дона тик 
суғориш тармоқларини қуриш, 54 дона насос агрегатларини қуриш, 450 км электр тармоқларини тортиш, 306 дона трансформаторлар ўрнатиш ҳамда 42,4 минг гектар ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш ва  36,6 мингта иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.
Ҳисобот даврида манзилли рўйхатлар асосида Республика  бўйича жами 4 408 гектар ер майдонлари фойдаланишга (шундан: Қорақалпоғистон Республикасида 701 гектар, Қашқадарёда 205 гектар, Навоийда 1 351 гектар ва Наманган вилоятида 2 151 гектар) киритилди. Мазкур майдонларни  фойдаланишга киритиш учун 47 км суғориш тармоқлари таъмирланди, 40 дона тик суғориш қудуқлари ва 15 дона насос агрегатлари қурилди, 43 км электр тармоқлари тортилди ва 26 дона трансфарматор янгидан қурилди, 2 897 гектар ер майдонларида агрортехник тадбирлар амалга оширилди.

2. Манзилли рўйхат асосида белгиланган тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли йиғилиш баёнларини тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда суғориш қудуқларини ўрнатиш орқали жами 100 минг гектар ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш бўйича манзилли рўйхатлар тасдиқланди.
Мазкур манзилли рўйхатлар асосида Республикада 337 км суғориш тармоқларини қуриш, 1650 км суғориш тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 58 км коллектор тармоқларини қуриш, 1805 км коллектор тармоқларини таъмирлаш-тиклаш, 988 дона тик 
суғориш тармоқларини қуриш, 54 дона насос агрегатларини қуриш, 450 км электр тармоқларини тортиш, 306 дона трансформаторлар ўрнатиш ҳамда 42,4 минг гектар ер майдонларида агротехник тадбирларни амалга ошириш ва  36,6 мингта иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.
Ҳисобот даврида манзилли рўйхатлар асосида Республика  бўйича жами 4 408 гектар ер майдонлари фойдаланишга (шундан: Қорақалпоғистон Республикасида 701 гектар, Қашқадарёда 205 гектар, Навоийда 1 351 гектар ва Наманган вилоятида 2 151 гектар) киритилди. Мазкур майдонларни  фойдаланишга киритиш учун 47 км суғориш тармоқлари таъмирланди, 40 дона тик суғориш қудуқлари ва 15 дона насос агрегатлари қурилди, 43 км электр тармоқлари тортилди ва 26 дона трансфарматор янгидан қурилди, 2 897 гектар ер майдонларида агрортехник тадбирлар амалга оширилди  

109 Ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
1. 2023 йилда 324,9 км канал, 78,5 км лоток, 18,4 км қувур ва 380,3 км коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш. 2. Ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳисобига жами 181,6 минг гектар суғориладиган майдоннинг сув таъминотини ва 94,3 минг гектарнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. 3. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 24 мартида Ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ҳисобига сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан Амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–465-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2023 йил 14 апрелдаги 34-сонли, 16 июндаги 49-сонли ва 21 августдаги 71-сонли баёнларига асосан 2023 йилда вазирлик тизимидаги “Сувқурилишинвест” давлат муассасалари буюртмачилигида 189 та объектларда қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун 987,5 млрд. сўм капитал маблағлар лимити ажратилган. Бунда:
ирригация йўналишида 142 та объект доирасида 363,2 км канал, 27,7 км лоток, 
25 та гидротехника иншоотлари, 22,1 м3/с насос станциялари, 4,6 км босимли қувурлар, 2 та кўприк ва 112 та суғориш қудуғини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 2,9 км қирғоқ ҳимоя ишларини бажариш;
мелиорация йўналишида 47 та объект доирасида 396,3 км коллектор-дренаж тармоқлари, 6 та вертикал дренаж қудуғи, 
62 та гидротехник иншоот, 58 та кузатув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Жорий йилнинг 10 ойлиги якуни билан ирригация объектларида 574,6 млрд.сўм (лимитга нисбатан 75 фоиз) маблағлар ўзлаштирилиб, 240,5 км каналлар, 37,2 км лоток тармоқлари, 6 та гидротехник иншоот, 1,1 м3/с насос станция, 3,1 км босимли қувурлар, 36 та суғориш қудуғи,  2 та кўприк қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 1,6 км қирғоқ ҳимоя ишлари;
мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 211,5 млрд.сўм (лимитга нисбатан 94 фоиз) маблағлар ўзлаштирилиб, 188,7 км очиқ ҳамда 151,6 км ёпиқ-ётиқ коллектор дренаж тармоқлари, 
23 та гидротехник иншоот, 10 та тик дренаж қудуғи ва 58 та кузатув қудуқларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши кутилмоқда.
2. Жорий йилда ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари натижасида ирригация ва мелиорация объектларининг техник ҳолати яхшиланиб, лойиҳалар ҳудудидаги 207,6 минг гектар майдонларнинг сув таъминоти ва 105,7 минг гектар суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиши кутилмоқда.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорига асосан 2023 йилда республика бўйича 300 минг гектарда сув тежовчи технологиялар, шундан 260 минг гектарда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил ҳисобот даврига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тасдиқланган манзилли дастурларга асосан республика бўйича жами 348,0 минг гектар майдонда, шундан 
73,4 минг гектарда томчилатиб, 17,4 минг гектарда ёмғирлатиб, 8,3 минг гектарда дискрет, 63,7 минг гектар майдонда бошқа турдаги сув тежовчи технологиялар жорий қилинди ҳамда 185,2 минг гектар экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди ҳамда сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларнинг умумий кўрсаткичи 1,2 млн гектар (28 фоиз)га етказилди.
Бундан ташқари, 2023 йил ҳисобот даврига қадар фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинганлиги учун жами 61,5 млрд. сўм субсидия маблағлари ажратиб берилди.

110 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг бир қисмини туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтириш.
2. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетон қопламали қилиш, лоток тармоқлари қуриш, улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш, тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда молиявий ҳисоб-китоблар қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг бир қисмини туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-145-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳага асосан солиқ тушумлариниг 25 фоизини сув хўжалигидаги махсус хизматларни ривожлантиришга йўналтириш кўзда тутилган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувни етказиб беришнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва сув ресурсларини тўлиқ ҳисобга олишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидаги махсус бўлимида ID-76363 (V-1)-сон билан жойлаштирилган) юзасидан Сув хўжалиги вазирлиги томонидан таклифлар ҳамда асослантиришларни ҳисобга олган ҳолда келишмовчилик жадвали ҳамда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда мазкур қарор лойиҳаси белгиланган тартибда келишиш учун тегишли вазирлик ва идораларга  юборилган.
Мазкур (110.2 ва 110.3) бандларнинг ижроси тўлиқ таъминланиб, вазирликнинг 2023 йил 17 апрелдаги 02/17-311-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Адлия вазирлигига маълумот такдим этилган.
 

3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси ва меъёрларини, шунингдек, уни ҳисоблаш ва ундириш тизимини, шунингдек, хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш. Таҳлилий маълумот 2023 йил апрель Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Топшириқ ижроси бўйича Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ базаси ва меъёрларини, шунингдек уни ҳисоблаш ва ундириш тизимини ҳамда хорижий тажрибалари таҳлил қилинди.
Жумладан, Сув ресурсларининг мавжудлиги, иқтисодиёт соҳаларидаги аҳамияти, шунингдек, дунё мамлакатларида сувни истеъмол қилишнинг тарихан шаклланган маданиятига қараб, сув ресурсларидан бепул, қисман тўланадиган ва ҳақ эвазига фойдаланиш турлари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 310-сон қарорига мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг XVII бўлимига мувофиқ , республикада сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш белгиланган. Ушбу бўлимнинг 445-моддасига кўра, белгиланган лимитлар доирасида ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув ресурслари учун солиқ ставкалари бир куб метр учун мутлақ ўлчамда белгиланган. 
“2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддасига асосан, барча қишлоқ хўжалиги корхоналари ва деҳқон хўжаликларига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш белгиланган ва унинг ставкалари тасдиқланган бўлиб, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар (электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ бундан мустасно) туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилган.
Марказий Осиёнинг учта давлатида (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) сувдан пуллик фойдаланиш тизими жорий этилган.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамма жойда мавжуд. Улар солиқлар, йиғимлар, фойдаланганлик учун тўловлар, шунингдек, сув манбаларини ифлослантирганлик учун тўловлар, сув қонунчилигини бузганлик учун жарималар, суғурта мукофотлари (экологик жавобгарлик суғуртаси учун) ва бошқа тўловлар шаклида ифодаланиши мумкин. Шу билан бирга, солиқлар ва махсус тўловлар ўртасидаги фарқ биринчисининг сўзсиз мажбурий тўлов эканлигига асосланади, иккинчиси эса, одатда, хизмат кўрсатиш ёки зарарни қоплаш учун тўлов кўринишида бўлади.
Кўпгина Европа мамлакатларида хўжаликлараро суғориш тармоқлари харажатларининг ҳажмига қараб, сувдан фойдаланиш учун тўловни белгилаш принципи қўлланилади. Сувдан фойдаланганлик учун тўловлар солиқ тушумлари сифатида қаралади ва давлат бюджетига тушади. Масалан, Испанияда катта сув оқимларини тартибга солувчи йирик гидротехник иншоотлар деярли барча ҳолларда бевосита давлат томонидан молиялаштирилади.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг энг юқори миқдори Данияга тўғри келади. Бу мамлакатда сув солиғига оид иккита солиқ тури мавжуд:
1) сув истеъмоли учун (сувнинг 1 кубометри учун 0,83 евро);
2) сув ресурсларини муҳофаза қилишни рағбатлантириш учун (ҳар бир куб метр сув учун 0,03 евро).
Бундан ташқари, барча субъектлар ҳар бир куб метр учун 0,85 евро миқдорида сув истеъмоли тўловини тўлайдилар.
Шу билан бирга, Исроил, Эстония, Финландия, Хорватия, Франция, Германия, Польша, Россия Федерацияси, Украина, АҚШ ва Буюк Британиядаги фойдаланилган сув ҳажмлари учун тўлов ва сув солиғи ўрганиб чиқилди. 

4. Туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқларини бетонлаш ҳамда улардаги сув хўжалиги иншоотларини таъмирлаш-тиклаш, янгиларини қуриш, бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув хизматини ривожлантириш, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш ишларини сув хизматини ривожлантириш ишларини амалга ошириш учун сув солиғи тизимини такомиллаштириш юзасидан таклиф тайёрлаш. Таҳлилий маълумот 2023 йил май Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 14 апрелдаги 28/4-05384-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 апрелдаги ПҚ-107-сон қарор қабул қилинганлиги, бунда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловларини мақбуллаштириш;
қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш; сув хўжалигида махсус хизматларнинг молиялаштирилиш тизимини такомиллаштириш назарда тутилиши белгиланлиги бўйича ахборот берилди.

1. Ҳар бир вилоят бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузиш ҳамда туманлардаги ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқлари ҳамда улардаги сув олиш жойлари ва мавжуд сув хўжалиги иншоотларини хатловдан ўтказиб, далолатномаларни расмийлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Сув хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 18 мартида Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича тушумларнинг бир қисмини туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтириш юзасидан Амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
1. Вилоят ҳамда туман миқёсида ишчи гуруҳ тузган ҳолда ирригация тизими каналлари, хўжаликлараро (фермерлараро) ва ички суғориш тармоқлари ҳамда улардаги сув олиш жойлари ва мавжуд сув хўжалиги иншоотларини хатловдан ўтказилди. 
Хатлов жараёнида, 28 730,0 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқлари (шундан 18 264,0 км қисми тупроқ ўзанли, 9 925,0 км қисми бетонли ҳамда 542,0 км қисми лоток тармоқли) тўлиқ ўрганиб чиқилди. 
Шунингдек, мазкур каналлардаги гидротехника иншоотлари сони 41 629 донани ва гидропостлар сони 20 571 донани ташкил этади.
Бундан ташқари, хўжалик ички суғориш тармоқлари хатлов қилинганда 134 644,0 км (шундан 94 997,0 км қисми тупроқ ўзанли, 23 020,0 км қисми бетон қопламали ҳамда 16 626,0 км қисми лоток тармоқли)ни ташкил этиши аниқланиб, мазкур каналлардаги жами 10 9542 дона гидротехника иншоотлари ва 38 688 дона гидропостлар тўлиқ хатловдан ўтказилган.
 

111 Сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камайтириш.
1. Инвестиция лойиҳалари доирасида 5 та насос станциясини модернизация, 324,5 км канал ва 665 та гидротехник иншоотларни реконструкция қилиш. 2. Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларида хизмат муддатини ўтаб бўлган 174 та насос ва 234 та электродвигателни алмаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан жорий йилнинг 17 мартида Сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини камайтириш юзасидан Амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
1. 2023 йил январь-август ойларида 
45 млн доллар хорижий кредитларни ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 47,5 млн доллар (106 фоиз) ўзлаштирилди ва натижада 263,7 км узунликдаги каналлар ва улардаги 530 та гидротехник иншоотлар реконструкция қилинди, 148 та кўприк қурилди 13 та янги насос агрегатлари ўрнатилди. 
2. Сув хўжалиги тизимидаги насос станцияларида 2023 йилнинг 15 август ҳолатига хизмат муддатини ўтаб бўлган 
140 та насос ва 199 та электродвигателлар алмаштирилган.
Амалга оширилган тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида амалда 4 232,89 млн.кВт.соат сарфланди ва ажратилган лимитга нисбатан 57,0 млн.кВт.соат, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 85,2 млн.кВт.соат электр энергияси тежалди.

112 Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқариш.
Сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик шартларида насос станцияларини ҳамда ирригация-мелиорация объектларини хусусий шериклар бошқарувига бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. Тармоқ жадвали 2023 йил март Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилда амалга ошириладиган 52 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалар рўйхати шакллантирилиб, босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида вазирликнинг тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган.
Ҳозирги кунда, тармоқ жадвалида белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Жумладан, 15 та лойиҳа битимлари имзоланиб реестрга киритилди, 37 та лойиҳага тегишли хулоса олиниб, хусусий шериклар билан битим имзолаш учун билим лоймиҳаси ишлаб чиыилмоқда.
Шунингдек, вазирликнинг жорий йил 21 августдаги 02/28-612-сонли хатига асосан ушбу топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Адлия вазирлигига ахборот киритилган.

113 16 та йирик насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш.
1. 16 та йирик насос станцияси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича хусусий шериклар билан мулоқотлар олиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги

Жаҳон банки билан ҳамкорликда 16 та насос станциялари учун техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш ҳамда ушбу жараённи доимий равишда мониторинг қилиб бориш мақсадида техник-топшириқлар ишлаб чиқилиб, консультантлар гуруҳи ташкил қилинмоқда. Жорий йилнинг 11 август санасида ушбу консультантлар гуруҳига номзодларни аниқлаш мақсадида  www.tenderweek.com веб-саҳифаси ҳамда “Правда востока” газетаси орқали эълон берилган. Лойиҳада жами 4 нафар маҳаллий ва 1 нафар хорижий консультантлар иштирок этиши белгиланган.
Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкроликда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор вакиллари бошқарувига бериш бўйича келишлувларга эришилиб бугунги кунда тегишли насос станциялар рўйхати Осиё тараққиёт банки мутасаддиларига берилган. Музокаралар натижасига кўра Техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича банк томонидан молиявий ҳамда техник ёрдам кўрсатилшига келишилган.
Шу билан биргаликда, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда тегишли насос станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор вакиллари бошқарувига бериш учун техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқишга техник-шартлар ишлаб чиқилган. 
Бугунги кунда ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида ҳорижий консалтинг компаниялари, лойиҳа институтлари ҳамда маҳаллий лойиҳа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик ишлари бошланган.
Булардан ташқари,  Буюк Британиянинг “Metito Utilities Limited” ва Туркиянинг “Calik Enerji” компаниялари билан биргаликда тегишли насос станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор вакилларига беришда техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, вазирликнинг жорий йил 
16 августдаги 02/28-598-сонли хатига асосан ушбу топшириқ ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Адлия вазирлигига ахборот киритилган.

2. 16 та йирик насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги

Буюк Британиянинг “МЕТИТО” компанияси билан биргаликда насос станцияларини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан компания вакиллари билан ҳамкорликда ТИА (техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш мақсадида меморандум имзоланди.
Келишув натижасига кўра жорий йил якунига қадар барча насос станцияларни хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича ЛБҲ (лойиҳа баҳолаш ҳужжатлари) ва концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда танловлар эълон қилиниши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар бўйича тармоқ-жадвали ишлаб чиқилган. Метито компанияси томонидан ТИА, ЛБҲ ва концепция ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликдаги техник-шартлар имзоланган. Жорий йилнинг ноябрь ойида Франциянинг “SUEZ group” ҳамда Қозоғистоннинг “Growth Initiatives Consulting LLP” билан биргаликда 2 босқичда барча насос станцияларининг дастлабки ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва якунига етказиш режалаштирилган.
Биринчи босқичда Франциянинг “SUEZ group” компанияси вакиллари билан биргаликда насос станциялари бўйича дастлабки ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда йил якунига қадар ўрнатилган тартибда ваколатли давлат органи (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) билан келишган ҳолда лойиҳа бўйича танлов эълон қилиниши белгиланган.
Иккинчи босқичда лойиҳа бўйича жорий йилнинг 
26-28 сентябрь ҳамда 9-12 октябрь кунларида “Growth Initiatives Consulting LLP” компанияси вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган насос станциялари ўрганиб чиқилиб ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳалари тайёрланмоқда.
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкроликда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича тегишли насос станциялар рўйхати шакллантирилиб тақдим қилинган. Музокаралар натижасига кўра ТИА ишлаб чиқиш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича банк томонидан тўлиқ молиявий ва техник ёрдам кўрсатилишига келишилган.
Шу билан биргаликда, ушбу лойиҳаларни сифатли амалга ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошираётган масъул ҳодимларга амалий тренинг ўтказилиши режалаштирилган.

3. Хусусий шериклар билан 16 та йирик насос станциясини модернизация қилиш ва муқобил энергияга ўтказиш бўйича белгиланган тартибда битим имзолаш ҳамда рўйхатдан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар Лойиҳаларни амалга ошириш жадвали бўйича Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги

Буюк Британиянинг “МЕТИТО” компанияси билан биргаликда насос станцияларини хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан компания вакиллари билан ҳамкорликда ТИА (техник-иқтисодий асослар) ишлаб чиқиш мақсадида меморандум имзоланди.
Келишув натижасига кўра жорий йил якунига қадар барча насос станцияларни хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича ЛБҲ (лойиҳа баҳолаш ҳужжатлари) ва концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда танловлар эълон қилиниши режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалар бўйича тармоқ-жадвали ишлаб чиқилган. Метито компанияси томонидан ТИА, ЛБҲ ва концепция ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Агробанк” акциядорлик тижорат банки билан ҳамкорликда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан техник-иқтисодий асослар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан ҳамкорликдаги техник-шартлар имзоланган. Жорий йилнинг ноябрь ойида Франциянинг “SUEZ group” ҳамда Қозоғистоннинг “Growth Initiatives Consulting LLP” билан биргаликда 2 босқичда барча насос станцияларининг дастлабки ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва якунига етказиш режалаштирилган.
Биринчи босқичда Франциянинг “SUEZ group” компанияси вакиллари билан биргаликда насос станциялари бўйича дастлабки ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда йил якунига қадар ўрнатилган тартибда ваколатли давлат органи (Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) билан келишган ҳолда лойиҳа бўйича танлов эълон қилиниши белгиланган.
Иккинчи босқичда лойиҳа бўйича жорий йилнинг 
26-28 сентябрь ҳамда 9-12 октябрь кунларида “Growth Initiatives Consulting LLP” компанияси вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида жойлашган насос станциялари ўрганиб чиқилиб ТИА, ЛБҲ ва концепция лойиҳалари тайёрланмоқда.
Осиё тараққиёт банки билан ҳамкроликда насос станцияларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича тегишли насос станциялар рўйхати шакллантирилиб тақдим қилинган. Музокаралар натижасига кўра ТИА ишлаб чиқиш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича банк томонидан тўлиқ молиявий ва техник ёрдам кўрсатилишига келишилган.
Шу билан биргаликда, ушбу лойиҳаларни сифатли амалга ошириш мақсадида Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошираётган масъул ҳодимларга амалий тренинг ўтказилиши режалаштирилган.
 

114 Чорвачиликда йиллик ўсиш суръатини камида 3,8 фоизга етказиш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш: чорвачиликда ўсиш суръатини ўртача 3,8 фоизга ошириш; қорамоллар бош сонини 14,7 млн бошга, шундан сигирлар бош сонини 5,1 млн бошга, гўшт ишлаб чиқаришни 2,9 млн тоннага, сут — 12,5 млн тоннага етказиш; 8,7 млрд дона тухум ва 650 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 14 апрелда 5-сонли баёни (VM-138-сон) билан жорий йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишларини ташкил этиш, чорва молларини маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш тўғрисидаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

115 Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш.
1. Чорва моллари бош сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда: чорвачилик соҳасида 1 минг 900 та лойиҳани амалга ошириш бўйича молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган манзилли дастурни ишлаб чиқиш; сунъий уруғлантиришга жалб этилган 3 000 нафар техник осеминаторлардан 15 фоизининг босқичма босқич график асосида малакасини ошириш; 250 та чорвачилик субъектини «Наслчилик тоифаси»га ўтказиш; аҳоли хонадонларидаги 2,4 млн бош (62 фоиз) сигир ва уруғлантириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш. 2. Паррандачилик йўналишида наслчилик хўжаликлари сонини 52 тага етказиш, бунда: инкубацион тухум ишлаб чиқаришни 290 млн донага етказиш; паррандачилик йўналишидаги 281 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилади. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Паррандасаноат» уюшмаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 14 апрелда 5-сонли баёни (VM-138-сон) билан Чорвачилик соҳасида 2 минг 237 та лойиҳани амалга ошириш бўйича молиялаштириш манбалари аниқ кўрсатилган манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
2023 йил 28 июль ҳолатига чорвачиликда умумий қиймати 2,2 трлн сўмлик 1 минг 146 та лойиҳалар амалга оширилиб, 8,5 минг нафар доимий ва мавсумий янги иш ўринлари яратилди.

3. Балиқчиликни ривожлантириш ва балиқ етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Бунда: ҳудудлардаги ҳосилдорлиги паст бўлган сунъий сув ҳавзаларини босқичма-босқич интенсивлаштириш ва балиқ етиштириш ҳосилдорлигини 4-5 бараварга ошириш; 3 та балиқлар учун мўлжалланган юқори оқсилга бой омухта ем корхонасини ишга тушириш; балиқ личинкаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та замонавий инкубация цехи ва 300 гектар майдонда репродуктор ҳавзалар барпо этиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

“Ўзбекбалиқсаноат”уюшмаси омонидан 2023 йил 14 мартда 08/188-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 03/1-23-сонли топшириқ хатига асосан, “2023 йилда Республикада балиқчиликни ривожлантириш балиқ ва балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” дастури лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда келишиш учун тақдим этилган.
Мазкур тақдим этилган чора-тадбир лойиҳаси 2023 йил 17 мартдаги 02/05-42-сон хати билан белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
 

4. Асалари оилалари сонини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини ошириш. Бунда: 2023 йилда асалари оилалари сонини 1,4 млн донага етказиш ва 31 минг тонна асал етиштиришни ташкил этиш; асалари пакетлари экспортини 350 минг донага етказиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 14 апрелда 5-сонли баёни (VM-138-сон) билан жорий йилда чорвачилик тармоқларини (асалари оилалари сонини кўпайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш) ривожлантириш тўғрисидаги чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

116 Чорвачилик озуқа базаси мустаҳкамлаш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш: чорва озуқа майдонини 430 минг гектарга етказиш; пахта ва ғалла майдонларининг 10 фоизига алмашлаб (беда ва бошқа чорва учун озуқабоп экинлар) экишни ташкил этиш; чорвачилик субъектлари ва аҳолидаги чорва молларини тўйимли озуқа билан таъминлаш мақсадида «Гидропоника» усулида озуқа ишлаб чиқарувчи хўжаликлар сонини 328 тага етказиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Жорий йилнинг 15 апрель куни Бош вазири (VM-138) А.Арипов томонидан “2023 йилда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш, наслчилик ишларини ташкил этиш, чорва молларини маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини
кўпайтириш ҳамда ветернария хизматлари кўрсатишни янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлари”га бағишлаб ўтказилган йиғилиш Мажлисининг 5-сонли Баёни билан мазкур чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ҳисобот даврида жами 455,6 минг га (98,7 минг га эски беда) асосий майдонларга озуқабоп экинлар экилиши таъминланди. Хусусан, 69,0 минг га янги беда, 202 минг га силос учун маккажўхори, 38,5 минг га маккажўхори дон учун, 35,5 минг га оқ жўхори, 12,2 минг га хашаки лавлаги экилди. Шунингдек, пахта ва ғалла майдонларининг 22,2 минг га алмашлаб экиш ишлари амалга оширилиб, 15,4 минг га беда, 6,4 минг га маккажўхори ва 424 га бошқа озуқа экинлари экилди. Шу билан бирга, чорвачилик 
субъектлари ва аҳолидаги чорва молларини тўйимли озуқа билан таъминлаш мақсадида “Гидропоника” усулида озуқа ишлаб чиқарувчи хўжаликлар сони 26 тага етказилди. 

117 Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш ишларини давом эттириш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича қабул қилинган барча қарорлар ижросини ташкил этишнинг самарали механизмини жорий этиш. Бунда: Дастурлар ижросини Олий Мажлис Сенати ялпи мажлиси ва Кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиб бориш; Дастурлар ижросини ташкил этиш бўйича жойига чиққан ҳолда Ҳукуматнинг сайёр йиғилишларини ташкил этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни сабабларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш мақсадида барча туман(шаҳар)ларда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва туман(шаҳар)лар ҳокимлари билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

2. Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганган ҳолда, ҳар чоракда манзилли дастурларни тасдиқлаб, жойида ижросини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баёнлари Ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларидаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни сабабларини ўрганиб, жойида ҳал қилиш мақсадида барча туман(шаҳар)ларда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва туман(шаҳар)лар ҳокимлари билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

118 2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр энергияси, йўл, мактаб каби йўналишлар, шунингдек маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш. Бунда, ажратилган маблағлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш.
«Очиқ бюджет» ахборот портали орқали 2023 йилда йўналтирилиши назарда тутилган маблағлар доирасида «Ташаббусли бюджет», «Менинг йўлим» ҳамда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш. Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида, маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастурини давом эттириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

119 1 424 та кўп квартирали уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
711 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини жорий ва мукаммал таъмирлаш, 2 497 та кириш йўлаклари, 843 та уйларнинг фасад қисми, 302 та уйларнинг ички муҳандислик, 406 та уйларнинг ертўла қисми ҳамда 1 450 дона электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш, 1 448 та кодли қулфланадиган темир эшиклар ўрнатиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш ва унда белгиланган тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

445 та кўп квартирали уйларнинг том қисмини жорий ва мукаммал таъмирлаш, 1 294 та кириш йўлаклари, 462 та уйларнинг фасад қисми, 62 та уйларнинг ички муҳандислик, 241 та уйларнинг ертўла қисми ҳамда 819 дона электр тақсимловчи шитларни таъмирлаш, 414 та кодли қулфланадиган темир эшиклар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.

120 Аҳоли учун янги уй-жойлар қуриш ҳажмини 1,6 бараварга ошириб, 90 мингга етказиш ва имтиёзли шартлар асосида ипотека кредитлари беришни давом эттириш.
1. Жойлардаги аҳолининг уй-жойга бўлган талабидан келиб чиқиб, янги уй-жойлар қуришни давом эттириш бўйича манзилли дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш. Бунда, қайта тикланувчи энергия манбалридан фойдаланган ҳолда, электр ва иссиқлик энергияси учун эҳтиёжнинг бир қисмини қоплашни назарда тутиш. 2. 2022 йилда қуриш ишлари бошланган 29 та «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жойлар қурилишини давом эттириш. Шунингдек, 2023 йилда янгидан 8 та «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жойларни қуриш ишларини ташкил этиш. 3. Уй-жой сотиб олиш учун бошланғич тўлов ва ипотека кредитининг бир қисми қоплашга 1,1 трлн сўм миқдорида субсидиялар ажратиш. 4. Уй-жойлар қурилаётган массивларнинг ижтимоий инфратузилмаси ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини давлат бюджети ҳисобидан қурилишини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Марказий банк Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 120-банди ижроси юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 26 апрель 06125-сонли хат илова қилинмоқда.

121 Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастурини бошлаш. Дастур доирасида, биринчи навбатда тураржойга эҳтиёжи бор ҳамда ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этиш.
1. Хорижий тажрибани ўрганган ҳолда «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастурини тайёрлаш. 2. Тасдиқланган «Менинг биринчи уйим» янги ипотека дастури асосида Тошкент вилоятида уй-жойлар қурилишини ташкил этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланди.
Мазкур қарор лойиҳаси Президенти Администрациясига киритилди.
Ҳуқуқий экспертиза департаменти томонидан ҳужжат лойиҳасига оид йиғилиш материаллари Администрация раҳбарига ахборот берилди.
Мазкур дастурни 5 та ҳудудда амалга ошириш бўйича топшириқ берилди. 
Бугунги кунда 5 та ҳудудни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 
Шу муносабат билан, топшириқ ижро муддати жорий йил якунига қадар узайтириш юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлигига таклиф киритилди (24.06.2023й. №18-06/6115).
Топшириқ ижро муддатини узайтириш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ижобий хулоса берилиб, ушбу масалани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритилди (07.07.2023й. №15/10-1/464).

122 Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш учун жисмоний шахсларга ипотека кредити беришнинг замонавий бозор тизимини ривожлантириш.
Илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, «мақсадли ипотека омонати» механизмини жорий қилиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда, аҳолининг уй-жой сотиб олиш бўйича «мақсадли ипотека омонати»га йўналтириладиган маблағлар учун давлат томонидан рағбатлантирувчи меъёрлар назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

123 Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказиш.
1. Республика аҳамиятидаги Самарқанд ва Наманган шаҳарларини ва улар таркибидаги туманларни ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шу муносабат билан Самарқанд ва Наманган вилоятларининг чегараларини ўзгартириш ва уларнинг янги маъмурий марказларини белгилаш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳаларини Қонунчилик палатасига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I. Республика аҳамиятидаги Самарқанд ва Наманган шаҳарларини ва улар таркибидаги туманларни ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шу муносабат билан Самарқанд ва Наманган вилоятларининг чегараларини ўзгартириш ва уларнинг янги маъмурий марказларини белгилаш тўғрисида Олий Мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳалари тайёрланди ҳамда 2023 йил 17 майда Биринчи бўлим орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Президент Администрациясига юборилди.
II. Самарқанд вилояти бўйича:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Паяриқ, Пастдарғом, Самарқанд ва Тойлоқ туманларининг чегараларини ўзгартириш, Самарқанд туманини тугатиш, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол ва Мароқанд туманларни ташкил этиш ҳамда чегараларини белгилаш, шунингдек Самарқанд шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-84477)  ишлаб чиқилиб, 2023 йил 30 августда 13/16-1/706-5-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Самарқанд вилоятининг Оқдарё, Паяриқ,
Пастдарғом, Самарқанд ва Тойлоқ туманларининг чегараларини ўзгартириш, Самарқанд туманини тугатиш, Самарқанд шаҳри таркибида Қорасув, Суғдиёна, Сиёб, Боғишамол ва Мароқанд туманларни ташкил этиш ҳамда чегараларини белгилаш, шунингдек Самарқанд шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (ID-84500) ишлаб чиқилиб, 2023 йил 30 августда 13/16-1/706-6-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
III. Наманган вилояти бўйича:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Наманган шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш, Наманган шаҳри таркибида Эски шаҳар, Янги шаҳар, Янги ҳаёт туманларини ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шунингдек Наманган вилоятининг Косонсой, Наманган, Чоротоқ, Тўрақўрғон, Уйчи туманлари ҳамда Наманган шаҳрининг Янги Наманган, Давлатобот туманлари мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (ID-84485) ишлаб чиқилиб, 2023 йил 14 августда 13/16-1/706-1-сон хат билан белгиланган тартибда келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан келишилмаган.
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Наманган шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш, Наманган шаҳри таркибида Эски шаҳар, Янги шаҳар, Янги ҳаёт туманларини ташкил этиш, чегараларини белгилаш, шунингдек Наманган вилоятининг Косонсой, Наманган, Чоротоқ, Тўрақўрғон, Уйчи туманлари ҳамда Наманган шаҳрининг Янги Наманган, Давлатобот туманлари мавжуд маъмурий-ҳудудий чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (ID-84517) ишлаб чиқилиб, 2023 йил 14 августда 13/16-1/706-3-сон хат билан белгиланган тартибда келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан келишилмаган.
Президент Администрациясининг 2023 йил 26 майдаги 04-596м-сон топшириғига асосан топшириқ ижро муддати 2023 йил декабрь ойининг охирига қадар узайтирилган.

2. Самарқанд ва Наманган шаҳарларини республика аҳамиятидаги шаҳарлар сифатида ривожлантириш дастурларини қабул қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Адлия вазирлиги Самарқанд ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳамиятидаги Самарқанд ва Наманган шаҳарларида туманларни ташкил этиш ҳамда ушбу шаҳарларни 2023-2025 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-84592) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 30 сентябрь куни 13/16-1/706-7-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 24 октябрдаги 12/84592/1-410-сон хат билан лойиҳа Давлат дастурининг 123.1-бандида назарда тутилган Олий мажлис палаталарининг қарорлари лойиҳалари киритилгандан сўнг белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинди.
Президент Администрациясининг 2023 йил 26 майдаги 04-596м-сон топшириғига асосан топшириқ ижро муддати 2023 йил декабрь ойининг охирига қадар узайтирилган.

124 Давлат бюджетини шакллантиришда, шу жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатларни шакллантиришда фуқаролар иштирокини кенгайтириш.
Давлат бюджетини шакллантиришда, шу жумладан, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастуридаги объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларини шакллантиришда фуқароларнинг хабардорлиги ва фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш. Кудбиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

125 Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига барқарор табиий газ етказиб берилишини таъминлаш.
1. «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан 47 км магистрал газ қувурларининг нуқсонли қисмларини алмаштириш, 2200 км қувурларнинг ички сиртини тозалаш, компрессор станцияларида 85 та газ ҳайдаш агрегатини таъмирлаш ишларини олиб бориш; 2. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан 150,5 км газ тармоқлари ҳамда 2 396 та газ тақсимлаш пунктини таъмирлаш ва реконструкция қилиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

1. “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан бугунги кунда магистрал газ қувурларининг 53,81 км (114,5%) нуқсонли қисмлар алмаштирилди, 2329,7 км (105,9%) магистрал газ қувурларининг ички сирти поршен ёрдамида тозаланди. Бундан ташқари 88 та (102,3%) компрессор станцияларда газ ҳайдаш агрегатлари мукаммал, ўрта ва жорий таъмирланди. 
2. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан бугунги кунга қадар 258,7 км (режага нисбатан 107,3%) табиий газ тармоқлари мукаммал таъмирланди ва реконстркуция қилинди, 250 та (101,6%) газ тартиблаш пунктлари таъмирланди ҳамда 62 799 та (100,0%) газ тартиблаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди. Шунингдек, 6 345,6 км (104,0%) газ қувурларини босим остида зичликка синалиб ва ҳаво босими ёрдамида тозаланди, 6 686,0 км (112,7%) ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди ҳамда 3 101,7 км (117,9%) газ қувурилари бўёқланди.

126 Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган «туризм кўчалари» ташкил қилиш.
1. Ташкил этиладиган туризм кўчалари рўйхатини шакллантириш. 2. Туризм кўчалари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда тунги вақтда ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг атрофини узлуксиз ёритиш. Мазкур ҳудудларни энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозлаш. 3. Туризм кўчаларида жамоат хавфсизлиги нормалари ва талаблари доирасида «хавфсизлик чақирув тугмалари» ўрнатиш ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги Ички ишлар вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган “туризм кўчалари” рўйхати шакллантирилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган “туризм кўчалари”ни ташкил қилиш юзасидан вазирлик таклифлари ҳокимликларга юборилди (2023 йил 12 майдаги 04-12-28-3086-сон).

Самарқанд вилояти
2023-йилда Самарқанд шаҳар Алишер Навоий кўчаси туризм кўчаси, Бозоров кўчасида гастрономик кўча (Паб стрит) ташкил этиш белгиланди.
Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий кўчасида 1 та меҳмонхона, 3 та умумий овқатланиш маскани, 47 та кўнгилочар ва савдо нуқталари, болалар майдончалари, кўча рассомлари, “музейлар квадрати” ташкил этилади.
Самарқанд шаҳри Бозоров кўчасида узунлиги 400 метр масофада “Пуб стреэт” ташкил қилинмоқда.
Ушбу кўчада маҳаллий ва хорижий сайёҳларга тунги вақтларда ҳам хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида уларнинг атрофини узлуксиз ёритиш учун мазкур ҳудудлар энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари билан жиҳозланади.

Бухоро вилояти
Бухоро шаҳар, М.Иқбол кўчасида (“Саҳид Зарафшон” меҳмонхонасига туташ ҳудудда) сайёҳларга туну-кун хизмат кўрсатувчи “Тунги мобил бозор” ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.
1. 20х10 ўлчамдаги “мобил бозор”да 15 та кўчма савдо объектлари, мева ва забзавотлар, қуруқ мевалар расталари, ҳунармандчилик намуналари, табиий шарбат, кофе  ва салқин ичимликлар савдоси ҳамда “food car” майдони ташкил қилинмоқда.
2. Хавфсизлик чақирув тугмалари” ўрнатиш ҳамда Wi-Fi зоналари ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
(Вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 11 мартдаги 1/1399-5-сон йўл харитаси 1-банди)
 

127 Республикамиздаги барча шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, чорраҳалар ва аҳоли гавжум жойлар атрофларида ривожланган давлатлар тажрибаси асосида замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини яратиш.
1. Барча шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, чорраҳалар ва аҳоли гавжум масканларда замонавий санитария-гигиена шохобчалари жойлаштириладиган жойларни аниқлаш. 2. Замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини ташкил этиш ишларига маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш. 3. Мазкур ер майдонларини тадбиркорлик субъектларига ажратиш ҳамда уларнинг инфратузилма тармоқларига (сув, электр энергияси, оқова тармоғига) уланишига кўмаклашиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
2023 йил давомида республикамиздаги барча шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалари, чорраҳалар ва аҳоли гавжум жойлар атрофларида ривожланган давлатлар тажрибаси асосида замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини яратиш бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ўрганилди.
Ривожланган давлатлардаги кўчаларда жойлаштирилган замонавий санитария-гигиена шохобчалари намуналари ҳамда вазирлик буюртмаси асосида “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ бош лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган намунавий типдаги лойиҳалар фойдаланиш учун маҳаллий ҳокимликларга тақдим этилди (№02-12-02-1808, 28.03.2023й.).
шаҳар ва туманларда замонавий санитария-гигиена шохобчаларини жойлаштириш манзилли рўйхатлари шакллантирилмоқда.
Бугунги кунга қадар республикадаги туристик объектлар, аҳоли гавжум жойлар ва йўл бўйларида 167 та санитария-гигиена шохобчаси янгидан қурилган.

Қорақалпоғистон Республикаси
2023 йил 1-чораги давомида  шаҳар ва туманлардаги марказий кўчалар, чорраҳалар ва аҳоли гавжум масканларда 10 та санитария гигиена шоҳобчалари таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.
Ушбу топшириқ бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Навоий вилояти
Навоий вилоятининг ҳудудларида янги санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва мавжудларини замон талабларига мослаштириш юзасидан вилоят ишчи гуруҳи тузилган. (25.04.2023 й, № 09.01/291).
Бугунги кунда барча туман шаҳар ҳокимликлари томонидан аҳоли гавжум масканлари, марказий кўчаларда замонавий санитария-гигийена шохобчалари ташкил етиладиган жойлар белгиланди.
Хорижий давлатлардан (Франция, Италия Испания Қозоғистон давлатларининг замонавий санитария-гигиена шохобчалари тармоғини яратиш юзасидан тажрибалари ўрганилди. Ундан ташқари вазирлик буюртмаси асосида Қишлоққурилишлойиҳа” МCҲЖ бош лойиҳа-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан экспертизадан ўтказилган намунавий типдаги лойиҳалар ишлаб чиқилган. 
(Маданият ва туризм вазирлигининг 
2023 йил 28 мартдаги 02-12-02-1808-сонли хати).
Мазкур намунавий типдаги лойиҳалар шаҳар, туман ҳокимликларига тақдим этилди. (18.04.2023 й, №09-09/246).
Бугунги кунда Томди туманидан 4 та ер майдони (лот рақамлари 6737715, 6737737, 6737744, 6737748) кўчма савдога чиқарилдан. Қолган туман шаҳарларнинг ер майдонларини кўчма савдога чиқариш бўйича корхона ва ташкилотлардан хулоса олиш жараёнида.


Тошкент шаҳри
Ҳар бир туман ҳудудида захирага олинган йер майдонлари ҳисобидан санитария-гигиена шохобчалари қуриш учун 100 метр квадратгача бўлган камида 10 тадан йер майдонларини аниқлаш,
захирага олиш ва захирага олинган йер майдонларини “E-AUKSION” электрон савдо платформасига чиқариш юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги бошқармаси, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва туман ҳокимликларига 2023-йил 6-мартдаги 20-61-сонли хат юборилди.

Бухоро вилояти
2023 йил якунига қадар вилоятдаги туристлар кўп ташриф буюрадиган объектлар, туристик маршрутлар, автомобил йўлли бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда камида 100 та замонавий санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидаларига жавоб берадиган санитария-гигиена шаҳобчаларини янгидан қурилиши ва мавжудларини ҳозирги замон талабларига мувофиқ қайта таъмирланганлиги бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Январ-феврал ойлари давомида 19 та санитария-гигиена шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2023 йил 1 мартдаги 3-сон йиғилиш баёни )

128 Республикадаги кўп квартирали уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш, энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш.
12 та қозонхона ва 20 км иссиқлик тармоқларида модернизация ва реконструкция ишларини янгидан бошлаш. Бунда: 3 та қозонхона ва 5 км иссиқлик тармоқларини янгидан қуриш; 9 та қозонхона ва 15 км иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари амалга ошириш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлар

ПҚ-465, ВМ Раёсатининг 16.06.2023 йилдаги 49-сон ҳамда 21.08.2023 йилдаги 71-сон баёнларига асосан 2023 йилда Инвестиция дастури доирасида 14 та (5 та янги қурилиш, 9 та рек-ция ва модернизация) иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши режалаштирилган.
2023 йил Инвестиция дастури учун 14 та объектга 184,21 млрд.сўм маблағлар ажратилди (мақбуллаштиришдан сўнг).
Ушбу 14 та объектдан:
12 таси бўйича пудрат ташкилоти аниқланган. ҚМИ амалга оширилмоқда.
1 та объект (Учқудуқ шаҳрида қозонхонани реконструкция ва модернизация қилиш) ЛСҲ ишлаб чиқилиб, 29.08.2023 йилда якуний хулоса олинди, 06.09.2023 йилда пудратчига эълонга берилди. 22.09.2023 йилда якунланади.
1 та объект (Навои вилояти Заравшон шаҳрининг 13,14,19-кичик туманларида қурилаётган янги уй-жойларнинг иссиқлик тизимларини қуриш объект) лойиҳа ташкилоти аниқланган бўлиб, ЛСҲ ишлаб чиқилмоқда.
Эслатма: ВМ Раёсатининг 06.04.2023 йилдаги 31/6-сон баёнига асосан Термиз ш. РК-5 ва РК-6 объектлари учун ажратилган 43,89 млрд.сўм маблағ кесиб олиниб, 21.08.2023 йилдаги 71-сон баёнига асосан 6,95 млрд.сўм маблағ ажратилди. 
2023 йил 19 сентябрь ҳолатига 39,5 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-21.5%) маблағ ўзлаштирилиб, 73,1 млрд.сўм (йиллик режага нисбатан-39,7%) маблағ молиялаштирилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 11,1 км иссиқлик тармоқлари, 8 та қозонлар қурилиши ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди.

129 Республика аҳолисини марказлашган ичимлик сув таъминоти билан таъминлаш даражасини 77 фоизга етказиш.
Йилдан-йилга ўтувчи 54 та ва янгидан бошланувчи 17 та объектларда — 105 та иншоотлар ва 1,4 минг км ичимлик сув ва оқова сув тармоқларини қуриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат бюджети ҳисобидан 2 170 та объектларда қурилиш ишлари бошланди. 
3,7 трлн. сўм давлат бюджети ўзлаштирилди. 8 161,3 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. 1 225 та ичимлик суви иншоотлари қурилди. 
20 та лойиҳаларда хорижий молия институтларининг 266 млн. долларлик ишлар амалга оширилмоқда.
ПҚ-465-сон қарори бўйича 1,1 трлн.сўм ўзлаштирилди. 927,5 км ичимлик ва 47,1 км оқова сув тармоғи тортилди. 75 та объект қурилди.
ПҚ-408-сон қарори бўйича 2,1 трлн.сўм ўзлаштирилди. 7 043,3 км ичимлик ва 206,4 км оқова сув тармоқлари тортилди. 1 100 та ичимлик суви объектларида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. 
Янги қурилаётган уй-жой массивларида 34,1 км ичимлик ва 46,1 км оқова сув тармоқлари тортилди. 52,7 млрд. сўм ўзлаштирилди.

130 Ёғингарчилик сувларини чиқариш ва ёғингарчилик билан боғлиқ бўлган сув тошқинларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
Каналлар, коллектор-дренаж ва ёмғир сувларини оқизиш тармоқлари (ариқ ва лотоклар)ни тиклаш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш, шу жумладан ёғингарчилик билан боғлиқ тошқинларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини биринчи босқичда Тошкент шаҳрида кейинчалик эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга ошириш. Бунда, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги Ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги дренаж-коллекторлар тизимини ўрганган ҳолда аниқланган носоз ҳолатдаги дренаж қудуқларини ва коллекторларни таъмирлаш ҳамда сизот сувлар сатҳини пасайтириш ва дренаж сувларини ўз вақтида четга чиқариб ташлашни таъминлаш учун дренаж қудуқлари ва коллекторларни ташкил этиш бўйича дастурни ишлаб чиқишни назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Тошкент шаҳри ҳокимлиги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳрида ёғингарчилик билан боғлиқ тошқинларнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-80159 (V-1) project.gov.uz тизимига юкланди.
Бугунги кунда қарор лойиҳаси project.gov.uz тизимида Сув хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш жараёнида.

131 Наманган шаҳрининг туризм салоҳиятини янада ошириш.
1. «Гуллар байрами» халқаро гуллар фестивалини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

Жорий йилнинг 21-май куни Наманган шаҳри бўйлаб “Халқаро гуллар байрами фестивали”нинг 62 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Фестивалнинг очилиш маросимига    518 838 нафардан ортиқ қизиқувчилар ташриф буюришди. Шундан Республикамизнинг турли вилоятларидан 512 198 нафар маҳаллий, 18 та хорижий давлатлардан – 6 640 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюришди.
Бундан ташқари 55 нафар, шундан 15 нафари Россия, Қирғизистон, Эрон ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг ОАВ вакиллари иштирок этишди. 
Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “2023 йилда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш” тўғрисидаги Ҳукумат фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирликнинг 2023 йил 13 мартдаги 01-10-06-256-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Лойиҳада мазкур бандда белгиланган тадбирларни ўтказиш куни, жойи ва молиялаштириш манбалари аниқлаштирилган ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.
2023 йил 10-11 апрел кундари Наманган вилоятида Қашқадарё вилоят ҳамда 24 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ижодий жамоалари томонидан “маданият кунлари” тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

2. «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Маданият ва туризм вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

Жорий йилнинг 21-май куни Наманган шаҳри бўйлаб “Халқаро гуллар байрами фестивали”нинг 62 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Фестивалнинг очилиш маросимига    518 838 нафардан ортиқ қизиқувчилар ташриф буюришди. Шундан Республикамизнинг турли вилоятларидан 512 198 нафар маҳаллий, 18 та хорижий давлатлардан – 6 640 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюришди.
Бундан ташқари 55 нафар, шундан 15 нафари Россия, Қирғизистон, Эрон ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг ОАВ вакиллари иштирок этишди. 
Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “2023 йилда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш” тўғрисидаги Ҳукумат фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирликнинг 2023 йил 13 мартдаги 01-10-06-256-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Лойиҳада мазкур бандда белгиланган тадбирларни ўтказиш куни, жойи ва молиялаштириш манбалари аниқлаштирилган ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.
2023 йил 10-11 апрел кундари Наманган вилоятида Қашқадарё вилоят ҳамда 24 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ижодий жамоалари томонидан “маданият кунлари” тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

3. Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг концерт-томоша тадбирларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль — сентябрь Маданият ва туризм вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 21-июлдаги 461-Ф-сонли фармойиши 3-иловаси билан Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоалар ва уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан концерт-томоша тадбирларини ўтказиш режа-жадвали тасдиқланган. 
Унга мувофиқ, вазирликнинг 2023 йил 26 июлда 483-сонли буйруғи имзоланиб, Ўзбекистон давлат филармонияси таркибидаги бадиий жамоаларнинг Наманган вилоятининг 7 та туман (шаҳри)да концерт-томоша тадбирларини ўтказилди.
“Навбаҳор” ашула ва рақс ансамбли томонидан
– 22 август куни Норин туманида,
– 3210 нафар аҳоли қамраб олинди.
– 23 август куни Учқўрғон туманида,
– 2000 нафар аҳоли қамраб олинди.
“Суғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри томонидан 
– 24 август куни Давлатобод туманида,
– 1200 нафар аҳоли қамраб олинди.
– 25 август куни Наманган туманида,
– 930 нафар аҳоли қамраб олинди.
– 25 август куни Наманган шаҳрида,
– 1300 нафар аҳоли қамраб олинди.
– 26 август куни Косонсой туманида,
– 840 нафар аҳоли қамраб олинди.
– 100 га яқин созандалар
– 60 га яқин хонандалар иштирок этди.

4. Юнус Ражабий номидаги мақом ансамблининг концерт-томоша тадбирларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Маданият ва туризм вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

Жорий йилнинг 21-май куни Наманган шаҳри бўйлаб “Халқаро гуллар байрами фестивали”нинг 62 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Фестивалнинг очилиш маросимига    518 838 нафардан ортиқ қизиқувчилар ташриф буюришди. Шундан Республикамизнинг турли вилоятларидан 512 198 нафар маҳаллий, 18 та хорижий давлатлардан – 6 640 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюришди.
Бундан ташқари 55 нафар, шундан 15 нафари Россия, Қирғизистон, Эрон ва Қозоғистон каби хорижий давлатларнинг ОАВ вакиллари иштирок этишди. 
Шунингдек, Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “2023 йилда ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш” тўғрисидаги Ҳукумат фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирликнинг 2023 йил 13 мартдаги 01-10-06-256-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
Лойиҳада мазкур бандда белгиланган тадбирларни ўтказиш куни, жойи ва молиялаштириш манбалари аниқлаштирилган ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.
2023 йил 10-11 апрел кундари Наманган вилоятида Қашқадарё вилоят ҳамда 24 май куни Қорақалпоғистон Республикаси ижодий жамоалари томонидан “маданият кунлари” тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

5. Ўзаролик тамойили асосида Наманган шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг «маданият кунлари» тадбирларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель — октябрь Маданият ва туризм вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 
2023 йил 9 мартда “Наманган шаҳрининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2023 йилда ўтказиладиган халқаро ва республика тадбирлар режа-жадвали” тасдиқланди.
Юқоридаги ҳужжатларга мувофиқ жорий йилнинг 10–11-апрель кунлари Қашқадарё вилояти, 26–29-апрель кунлари Бухоро вилояти, 22–24-май кунлари Андижон вилояти, 24-май куни Қорақалпоғистон Республикаси, 27–28-май кунлари Сирдарё вилояти, 21–июль куни Тошкент шаҳар, 17-октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Наманган вилоятида “маданият кунлари” юқори савияда ўтказилди.

132 Самарқанд шаҳрини дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айлантириш.
1. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар элчилари билан сайёҳларни олиб келиш чораларини кўриш. Бунда: Қирғизистондан — 176 минг; Қозоғистондан — 190 минг; Покистондан — 29,4 минг; Россиядан — 88,2 минг; Тожикистондан — 176 минг; Ҳиндистондан — 22 минг; Хитойдан — 15 мингга яқин; Эрондан — 22 минг нафар сайёҳни жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги 
Йил бошидан бугунги кунга қадар:
Қирғизистондан — 2 минг 624 нафар;
Қозоғистондан — 10 минг 14 нафар;
Покистондан — 373 нафар;
Россиядан — 44 минг 102 нафар;
Тожикистондан — 3 минг 395 нафар;;
Ҳиндистондан — 2 минг 397 нафар;
Хитойдан — 4 минг 946 нафар;
Эрондан — 498 нафар сайёҳлар Самарқанд шаҳрига ташриф буюришди ҳамда E-mehmon тизимидан рўйхатдан ўтди.

Самарқанд вилоятида йил бошидан бугунги кунда қадар Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо Қирғизистондан —2 488 нафар;  Қозоғистондан — 12 минг 225 нафар; Покистондан — 423 нафар; Россиядан — 43 минг 148 нафар; Тожикистондан — 4 минг 793 нафар; Ҳиндистондан —2 235 нафар;
Хитойдан — 3 минг 848 нафар; Эрондан —643 нафар сайёҳлар сайёҳни жалб қилинди.

2. Самарқанд шаҳри Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган маданий мерос объектини қайта реставрация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда унинг негизида «Ипак йўли» санъат галереясини ташкил этиш. 3. Самарқанд шаҳри Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85А-уйда жойлашган маданий мерос объектида реставрация қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда унинг негизида «Арт резиденция»ни ташкил қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “Арт резеденция”ни ташкил этиш юзасидан тегишли соҳа бўйича мутахассиларни жалб қилинган холда таклифлари тайёрланди ҳамда 2023 йил 11 апрелдаги 05-12-32-32/02-2223-сонли хат билан Самарқанд вилояти ҳокимлигига тақдим этилди.

Маданият ва туризм вазирлиги томонидан “Ипак йўли” санъат галереясини ташкил этиш юзасидан тегишли соҳа бўйича мутахассиларни жалб қилинган холда лойиҳа таклифлари тайёрланди ҳамда 2023 йил 10 апрелдаги 05-12-32-32/02-2206-сонли хат билан Самарқанд вилояти ҳокимлигига тақдим этилди.

Самарқанд вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-йил 30-декабрдаги 2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-465 қарорига асосан Беруний кўчаси 1-уйда жойлашган маданий мерос объектида “Ипак йўли” санъат галереяси реконструциясига 5,0 mlrd.soъм ажратилиши белгиланган. Бугунги кунда “Сам Техно Строй Инвест” томонидан “Ипак йўли” санъат галереяси реконструция ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-йил 30-декабрдаги 2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-465 қарорига асосан Маҳмуд Қошғарий кўчаси 85 А-уйда жойлашган маданий мерос объектини реконструция қилиб негизида “Арт резиденция” ташкил қилиш учун 17,0 млрд сўм ажратилиши белгиланган.
Бугунги кунда “Сам Техно Строй Инвест” томонидан “ташкил қилиш бўйича ишлар бошланган бўлиб, демонтаж ишлари бажарилмоқда.

133 Юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини 7 млн нафарга етказиш.
1. Хорижий туризм бозорларида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, бунда: маркетинг тадқиқотлари асосида муайян хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш; нуфузли халқаро туризм кўргазма ва ярмаркаларида Ўзбекистоннинг миллий стенди билан иштирок этиш; мамлакатнинг дипломатик ваколатхоналари ва ватандошлар кўмагида дунё миқёсида «Ўзбекистон кунлари» промо акцияларини мунтазам ташкил қилиш; хорижий журналист, блогер, влогерлар ҳамда инфлюэнцерлар учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб этишга бағишланган инфо-турлар ташкил қилиш; Ўзбекистоннинг туризм соҳасига оид халқаро рейтингларда ўрнини яхшилаш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Маданият ва туризм вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Хорижий туризм бозорларида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида йил бошидан бугунги кунга қадар 20 та инфо ва пресс турлар ташкил қилинди ва бу орқали юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони жорий йилнинг 6 ойи давомида 3 млн 115 минг нафарни ташкил этди.
1. Жорий йилнинг 11-17 май кунлари Германия туристик ассоциацияси (ДРВ) делегациясининг Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур ва ташриф доирасида “Destination Forum” туристик анжумани юқори савияда ташкил этилди.
2. Жорий йилнинг 1–4 май кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Arabian Travel Market” (АТМ-2023) халқаро туризм ярмаркаси доирасида “Visa Fasilitation Servises Global” (VFS Global) етакчи компанияси билан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
3. Ўзбекистоннинг хориждаги имижини мустаҳкамлаш ҳамда хорижий сайёҳларни мамлакатимизга ташрифиинии ошириш мақсадида бир қатор хорижий компаниялар билан англашув меморандумлари имзоланди, хусусан:
“BBC World News” теленакалида 
ПР компаниясини амалга ошириш юзасидан;
хитойлик сайёҳлар оқимини мамлакатимизга йўналтириш мақсадида Хитойнинг “Сtrip.com” (“Trip.com Group Ltd.”) интернет платформаси билан.
4. Европанинг “Euronews” ва АҚШ энг йирик онлайн-стриминг платформаси Netflix, Американинг “Amadeus” рақамли онлайн платформаси, БААнинг “Holiday factory” сайёҳлик компанияси маъмурияти билан келишувга эришилди.
5. Маданият ва туризм вазирлиги, Илсом цивилизацияси маркази ҳамда мамлакатимизнинг Куала-Лумпур шаҳридаги дипломатик миссияси билан биргаликда жорий йилнинг 1 март 27 апрель кунлари Малайзия Ислом санъати музейида “Ўзбекистон – ислом цивилизацияси маркази” мавзусидаги фотокўргазмаси ташкил этилди.
6. Малайзиянинг “Petronas Twin Towers” биноси қаршисидаги LED экранга мамлакатимиз маданияти ва туризм салоҳиятига доир махсус видеоролик бир ойлик муддатга беғараз асосда жойлаштирилди (бир ойлик ушбу хизмат нархи 20 минг АҚШ долларини ташкил қилади).
7. Беларус давлатнинг ОАВ ва блогерлари учун Ўзбекистон бўйлаб пресс-тур;
8. Германиянинг “Berliner Korrespondentenburo – International Media Project” компанияси билан ҳамкорликда Германия журналистлари.
9. Япониянинг “TATSUMI” нашриёт уйи ёзувчиси ва фотографи Азуса Шираишининг ташрифи;
10. Россиянинг “НТВ” телеканали ижодий гурухининг “Попутчик” (Ҳамроҳ) деб номланган янги саёҳат теледастурини тасвирга олиш учун мамлакатимизга ташрифи ташкил этилди.

2. Янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш, бунда зиёрат, эко, агро, «балиқ ови» туризми, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, чўл ҳудудларида дам олиш туризми хизматлари ҳамда маршрутларини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Янги туризм йўналишлари ва маҳсулотларини тақдим қилиш, хизматлар ҳамда маршрутларини яратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.  

Қорақалпоғистон Республикаси
2023 йилда Қорақалпоғстон Республикасига 112 минг хорижий туристларни жалб қилиш режалаштирилган бўлса,       Жорий йилнинг ўтган даври ойларида ҳудудга 24 минг 437 нафар хорижий туристлар ташриф буюрган бўлиб, зиёрат туризми йўналишида 58 та зияёрат масканлари бўйлаб 220 минг ички сайёҳларни жалб қилиш режа графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. 
      Эко ва чўл ҳудудларида Елликқалъа тумани Қизил қуи чўлида “Аяз юрт” дам олиш маскани, Мўйноқ тумани Устюрт платосида “Бес қала” қора уй ларгери, Орол қўм чөлида “Жасмине Голд” дам олиш масканларининг хизматлари йўлга қўйилган.   
    «Балиқ ови» туризми йўналишида Мўйноқ тумани «Тик озек» ОФЙ ҳудудида «Балиқчилар қишлоғи» балиқ овлаш учун ясалма кўл барпо этилган.
       Қорақалпоғистон Республикасида 3 та туман (шаҳар) ҳудудидаги 4 та маҳаллаларда туризм хизматларини йўлга қўйилиши белгиланган бўлиб, амалий ишлар давом эттирилмоқда. Ҳусусан:
2023-йил 26-январь куни Нукус шаҳридаги “Саяхатшилар туристик кўчасини ободонлаштириш ва пиёдалар йўлини қуриш” объектини фойдаланишга топшириш учун Давлат қабул қилиш комиссиянинг фойдаланишга топшириш бўйича далолатномасини тасдиқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи билан жойига чиққан ҳолда объектнинг техник ҳолати ўрганилди. Ўрганиш ишларидан сўнг Давлат комиссия далолатномаси тасдиқланди ва қурилиш объекти фойдаланишга топширилди.

Навоий вилояти
Нурота тумани Сентоб қишлоғига "Туризм қишлоғи" мақоми берилиб, 1 та туризм қишлоғи ташкил этилди. 
Навоий шаҳарда "Туризм кўчаси" ташкил этилди.
Навоий шаҳри Нурафшон кўчасида "Гастрономик кўча" ташкил этилиб, мазкур кўчада 0,6 км ички йўл ва 1,2 км пиёдалар йўлаги таъмирланди ҳамда 40 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Нурота, Хатирчи, Қизилтепа туманларидаги туризм маҳаллаларида туризм хизматларини ташкил этиш бўйча режалар тасдиқланди.
Вилоят Туризм ва мданий мерос бош бошқармаси, вилоятда фаолият олиб бораётган туркомпаниялари ва Самарқанд вилоятида фаолият олиб борувчи салоҳиятли туркомпаниялар билан Б2Б учрашуви ташкил қилинди.
Б2Б учрашувларида туризм соҳасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш, Навоий вилоятига хорижий сайёҳлар сонини ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган 10 дан ортиқ туроператорлик ва турагентлик компаниялари вилоятнинг туризм салоҳияти юқори ҳудудларига ташриф буюриб, ҳудуднинг туризм салоҳияти билан танишишди.
Ўтказилган дастур давомида туркомпаниялар билан Навоий вилоятига маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва саёҳатларни ташкил қилиш бўйича шартномалар тузилиб вилоятининг туризм салоҳияти юқори маҳаллалардаги туризм хизматлари ва тақдим этиладиган чегирмаларни ўз ичига олган ҳамёнбоп турпакетлар ишлаб чиқилди.


Қашқадарё вилояти
ГИЗ Германия ташкилоти грандлари асосида лойиҳалар шакллантирилган ва таклиф сифатида тақдим этилган. 
Зиёрат, эко, агро, «балиқ ови» туризми, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик кўчалар, чўл ҳудудларида дам олиш туризми хизматлари ҳамда маршрутларини яратиш бўйича лойиҳалар шакллантирилиб тасдиқланган ҳамда kashkadaryatravel.uz интернет саҳифасига 

Тошкент шаҳри
Ҳозирги кунга келиб, Тошкент шаҳрига 83 562 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, Тошкент шаҳри бўйича ушбу кўрсаткични 3 млн нафарга етказиш бўйича хорижий сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган 15 та зиёратгоҳ мавжуд ҳамда Бош бошқарма томонидан ушбу зиёратгоҳларни ўз ичига қамраб олган 1 та янги тур маршрут ҳам ишлаб чиқилди.
Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган “туризм кўчалари” ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳ томонидан 7 та кўчалар рўйҳати шакллантирилди. Жумладан:
Яшнобод туманидаги “Султонали Машҳадий” кўчаси, M.Ulugъбек туманидаги “Ўзбекистон овози”, “Шаҳрисабз”, “Истиқбол” ва “Содиқ Азимов” кўчалари, Яккасарой туманидаги “Шота Руставели” кўчаси, Шайхонтоҳур тумани, “А.Қодирий” шоҳ кўчаси.

Самарқанд вилояти
Янги туризм йўналишлари Оқсой, Терсак, Чоштепа, Андоқсой туризм қишлоқларини дам олиш туризми хизматлари ҳамда янги маршрутларини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. 
Бундан ташқари эко-экстремал туризм йўналишида 42 та (307 mlrd.soъмлик), гастрономик туризм йўналишида 36 та (105,0 млрд. сўмлик) инвестицион лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган.

Бухоро вилояти
Зиёрат, эко, агро, балиқ ови туризми, туризм қишлоғи, туризм ва гастрономик туризм маршрутларини яратиш юзасидан амалий ишлар бошланган.
Жумладан, Ғиждувон тумани “Барака” МФЙ ҳудудида “Gold Hotel Firdavs” МЧЖ томонидан сафари  туризм лойиҳаси амалга оширилмоқда.
(Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2023 йил 13 мартдаги 03-06/242-сонли хати)

3. Маҳаллий ҳаво транспортини ривожлантириш мақсадида «Uzbekistan helicopters» МЧЖ билан биргаликда сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги Фуқаро авиацияси агентлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида Нукус шаҳри, Муйноқ, Чимбой, Хўжайли, Элликқалъа, Шуманой, Тахтакўпир,  Бўзатов ва Амударё туманларида вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончалари мавжуд бўлиб, бошқа ҳудудларда ташкил қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.   

Навоий вилояти
Сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш юзасидан Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармасини алоҳида расмий хати орқали вилоятнинг сайёҳларга мўлжалланган вертолётларнинг учиш ва қўниш имконияти мавжуд бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотлари Туризм ва маданий мерос вазирлигига таъқдим этилган.
(Асос: Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг 2022 йил 6-июлдаги 02-06/334-сонли хати)
Шунингдек, “Uzbekistan helicopters” МЧЖнинг 2023 йил 23 мартдаги 01-336-293-сонли хати орқали, авиакомпаниянинг ҳаво паркидаги мавжуд вертолётлар тўғрисидаги маълумотлар олинган. Бугунги кунда сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш ўрганиб чиқилмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашини 2023 йил 25 апрелдаги VI-53-42-5-0-К/23-сонли қарорига асосан, Верталёт учун қўниш майдончаси қуришга 400 млн.сўм ажратилиши белгиланди.


Қашқадарё вилояти
«Uzbekistan helicopters» МЧЖ билан биргаликда сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳри
Ҳозирги кунга келиб, Тошкент шаҳрига 83 562 нафар хорижий сайёҳлар ташриф буюрган бўлиб, Тошкент шаҳри бўйича ушбу кўрсаткични 3 млн нафарга етказиш бўйича хорижий сайёҳлар ташриф буюриши мумкин бўлган 15 та зиёратгоҳ мавжуд ҳамда Бош бошқарма томонидан ушбу зиёратгоҳларни ўз ичига қамраб олган 1 та янги тур маршрут ҳам ишлаб чиқилди.
Тошкент шаҳрида туристлар учун туну-кун фаолият юритадиган “туризм кўчалари” ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гуруҳ томонидан 7 та кўчалар рўйҳати шакллантирилди. Жумладан:
Яшнобод туманидаги “Султонали Машҳадий” кўчаси, M.Ulugъбек туманидаги “Ўзбекистон овози”, “Шаҳрисабз”, “Истиқбол” ва “Содиқ Азимов” кўчалари, Яккасарой туманидаги “Шота Руставели” кўчаси, Шайхонтоҳур тумани, “А.Қодирий” шоҳ кўчаси.

Самарқанд вилояти
Жорий йилнинг 16-18 – май кунлари ўтказилиши режалаштирилган ЙТТБ бошқарувчилари кенгашининг 32-йиллик анжуманига ташриф буюрадиган хорижий делегацияларнинг самолётларига тураргоҳларни ташкил этиш мақсадида Самарқанд халқаро аэропорти аэродромида мавжуд бўлган вертолётлар тураргоҳлари ўрнига А-321 нео самолёти ўлчамидаги самолётлар учун тураргоҳлар ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини эксплуатацияга яроқлилик меъёрлари» (Ўзр АҚ-153) Ўзбекистон Республикаси авиация қоидаларининг тасдиқланиши тўғрисида”ги 70-сон буйруғига мувофиқ самолётлар учун мўлжалланган тураргоҳларда вертолётлар ҳам туриши мумкинлиги белгиланган. Самарқанд халқаро аэропорти аэродромида А-321 нео самолёти ўлчамидаги самолётлар учун тураргоҳлари сони 10 тани ташкил этади. Мазкур самолётлар учун мўлжалланган тураргоҳларда вертолётларнинг тўхтаб туриши қоидабузиш деб ҳисобланмайди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 2022-йил очилган “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этилган.
Шунингдек, маҳаллий ҳаво транспортини ривожлантириш мақсадида сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун қошимча таклифлар ишлаб чиқилмоқда .

Бухоро вилояти
Сайёҳларга мўлжалланган вертолётлар учун учиш ва қўниш майдончаларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.

4. Туризм транспорт коридори бўйлаб ер майдонларини реализация қилиш ва автомагистраль йўллари бўйлаб замонавий карвонсаройларни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 мартдаги 110-сон қарорига мувофиқ Карвосаройларнинг 4 хил (водий вилоятлари учун, Самарқанд-Бухоро йўналиши учун, Хоразм-Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё-Сурхондарё йўналиши учун) услубдаги лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Республика миқёсида карвосаройлар ташкил этилиши режалаштирилган ҳудудларнинг дастлабки рўйҳати шакллантирилди. Кадастр агентлиги томонидан ер майдонларининг электрон ҳаритаси яратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Қўнгирот тумани А-380 авто магистрал йўл бўйида “Дарбент” ХК томонидан умумий қиймати 2,0 млрд. сўм, “Азиз-Бармен” ХК томонидан қиймати 600 млн сўм бўлган Карвонсарой ташкил қилиш лойиҳалари ишга туширилиши таъминланди.     
Бу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиши вазифа этиб белгиланган.

Навоий вилояти
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидан ўтувчи М37 халқаро автомобил йўли бўйида миллий карвонсарой ташкил этиш учун 30 га ер майдони танлаб олинган бўлиб, ушбу ер майдонининг 5 га қисмида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги “Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш таъмирлаш ишлари дирекцияси” ДУК томонидан таклиф лойиҳалар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 февралдаги ПҚ-52-сонли қарорининг 12-иловасига асосан, карвонсарой ташкил этиш учун Қизилтепа туманидан ўтувчи М37 халқаро автомобил йўли бўйидан 28 га ер майдонининг тоифаси ўзгартирилди.
“Карвонсарой” ташкил этиладиган 11 га ер майдони “E-AUKSION” электрон савдога чиқарилган.
Шунингдек, Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 халқаро автомобил йўли бўйида жойлашган жами 30,0 гектар ер майдонида замонавий “Карвонсарой” лойиҳасининг мастер-режаси ҳам ишлаб чиқилди.

Қашқадарё вилояти
Шаҳрисабз тумани, М-39 Халқаро автомагистрали 1164-1165 км ўнг томнида, контур рақами к-14 остида 1.8 га ер майдони замонавий карвонсарой қуриш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган. 

Самарқанд вилояти
Вилоят автомагистрал йўллари бўйлаб Тойлоқ тумани Ворсин МФЙдаги “Бро Беанс” МЧЖ, Самақанд шаҳар Расадхона МФЙдаги “НEКИЙ” МЧЖ, Чўпон Ота МФЙдаги “Эcо Метан” МЧЖ, Жомбой тумани Назар МФЙдаги “ШУХРАТ-ФИРДАВС ГАРАНТ ЭКСПОРТ” МЧЖ томонидан замонавий карвонсаройлар ташкил этилмоқда.

Бухоро вилояти
Туризм транспорт коридори бўйлаб ер участкаларини реализатсия қилиш ва автомагистрал йўллари бўйлаб замонавий стандартларга жавоб берадиган “Карвонсарой”ларни ташкил этиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилди. Манзилли рўйхатга асосан 19,48 га майдонда 11 та карвансарой ташкил қилиниши режалаштирилган.
(Вилоят ҳокими тасдиқланган манзилли рўйхат)

134 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 520 минг нафарга етказиш.
1. 2026 йилга қадар 550 та жойлаштириш воситасини ташкил қилиш, шундан, 2023 йилда 170 тасининг фаолиятини йўлга қўйиш. 2. 2023 йилда республика бўйича 410 та оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш. 3. 2023 йилда республика бўйича 80 та туристик корхона фаолиятини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Маданият ва туризм вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ҳудудларда жойлаштириш воситаларини ташкил қилишда ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда, тадбиркорларга жойларга чиқган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳалар тармоқ жадвалларига асосан ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича мониторинг ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга туризм ва унга ёндош соҳаларда 39,7 минг иш ўрин яратилди.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 457 та туроператор, 123 та меҳмонхона, 239 та оилавий меҳмон уйи фаолиятига йўлга қўйилди.

135 Навоий вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
1. 2023 — 2026 йилларда туризм хизматларини камида 5 бараварга ошириш, бунда янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этиб, ўринлар сонини 4 мингтага етказиш. 2. Хизмат кўрсатиш объектларини йўлга қўйиш орқали Навоий шаҳри марказида «Туризм кўчаси»ни ташкил этиш. 3. Навоий шаҳридаги Нурафшон кўчасини Гастрономик туризм кўчаси сифатида ташкил этиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Навоий вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Тўдакўл” туристик-рекреатсион зонасини ташкил этиш ҳамда сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳасига асосан “2023-2026-йилларда Навоий вилоятида жойлаштириш воситалари сонини ошириш режа кўрсаткичлари тасдиқланиб, янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари, дам олиш ва соғломлаштириш масканлари ташкил этилиб, улардаги ўринлар сонини 20 мингтага етказиш кўзда тутилган.
Ушбу қарор лойиҳаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясига киритилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорининг 5е-илова 10-бандига асосан, Навоий шаҳридаги “И.Каримов” ва “Амир Темур” кўчалари кесишмасидан “И.Каримов” ва “Меъморлар” кўчалари кесишмасигача бўлган ҳудудда махсус туризм кўчаси ташкил қилинди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.2022 йилдаги ПҚ-232-сон қарорига мувофиқ, Навоий шаҳар ҳокимининг 24.06.2022 йилдаги 138-5-79-Қ_22-сонли қарори билан Навоий шаҳар Нурафшон кўчасида махсус гастрономик кўчаси ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2023 йилдаги ПҚ-135-сон қарорининг 5е-илова 12, 13-бандларига асосан, Навоий шаҳрининг Нурафшон кўчасида ташкил қилинаётган гастрономик кўчанинг 600 метр қисмини қайта таъмирлади ҳамда пиёдалар йўлаги ва велойўлаклар ташкил этилди.

136 Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини «Туризм маркази» (Tourism centre) шаҳрига айлантириш ва Китоб туманида зарурий инфратузилмани ташкил этиш.
1. «Tourism centre» шаҳар мажмуасини ташкил қилиш, бунда: миллий кўринишдаги туризм қишлоқ ва маҳаллалар ташкил қилиш; ҳунармандчилик устахоналари, заргарлик, сувенир маҳсулотлари дўконларини йўлга қўйиш; Шаҳрисабз тарихий марказида сайёҳлар учун хизматларни йўлга қўйиш. 2. Китоб туманида «Қашқадарё туризм дарвозаси» тамойили асосида зарур инфратузилмаларни ташкил этиш, бунда: Тахтиқорача довонида сайёҳларга туризм хизматлари кўрсатишни ривожлантириш; довон ҳудудида ўрмон хўжалик ерларини тадбиркорларга ижарага беришни ташкил этиш; ҳудудда жойлашган зиёратгоҳларда сайёҳлар ташрифи учун шароит яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги
Маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрини «Туризм маркази» (Tourism centre) шаҳрига айлантириш ва Китоб туманида зарурий инфратузилмани ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.
Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича ҳуқумат қарори лойиҳасига Маданият ва туризм вазирлиги таклифлари юборилди (№01-12-01-2174, 08.04.2023й.).

Қашқадарё вилояти
Шаҳрисабз шаҳрини «Туризм маркази» (Tourism centre) шаҳрига айлантириш ва Китоб туманида зарурий инфратузилмани ташкил этиш мақсадида, йўл харита ҳамда концепция ишлаб чиқилмоқда.

137 Туризм соҳасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.
1. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида замонавий гуллар боғини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

Бугунги кунда, Фанлар Академияси Астрономия институти ҳудудида “Астрономия ва аэронавтика” ва “Гул” боғларини ташкил этиш бўйича салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар олиб борилаётганлигини ва боғлар айнан тасдиқланган лойиҳа асосида амалга оширилишини маълум қиламиз.

2. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ чанғи курорти лойиҳасининг 2-босқичини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги

Бугунги кунда, Фанлар Академияси Астрономия институти ҳудудида “Астрономия ва аэронавтика” ва “Гул” боғларининг лойиҳа концепциялари ишлаб чиқилмоқда.
Лойиҳа концепсияларига асосан боғларни ташкил этиш бўйича салоҳиятли инвесторларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

3. Наманган вилоятида ташкил этилган «Афсоналар водийси» кўнгилочар боғи тажрибаси асосида Фарғона ва Андижон вилоятларида кўнгилочар парклар ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

138 Туризм соҳасига оид халқаро даражадаги тадбирларни ўтказиш.
Туризм ва маданий тадбирлар календарь режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, 2023 йил давомида MICE тадбирларини Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли халқаро туризм марказида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлик томонидан 2023 йилги “Туризм ва маданий тадбирлар календарь режаси” ишлаб чиқилди. Мазкур дастур асосида 2023 йил давомида MICE тадбирларини Самарқанд шаҳридаги Ипак йўли халқаро туризм марказида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилди.
2023 йилнинг 11 – 17 май кунлари Германия туристик ассоцияцияси (ДРВ) делегацияси (умумий 70 киши)нинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи юқори савияда ташкил этилди. Шунингдек, ташриф якунларига кўра, жорий йилнинг 16 май куни, Тошкент шаҳрининг “InterContinental Tashkent” меҳмонхонасида “Destination Forum” анжумани бўлиб ўтди.

139 Шаҳарлараро ва шаҳар атрофи темир йўл қатновлари жозибадорлигини ошириш ҳамда ҳаракат таркибини янгилаш ва модернизация қилиш.
1. Замонавий 34 та электр ва 6 та дизель поездларини харид қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йилдан бошлаб Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2023 йил 31 январь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маъмурий биносида тендер савдоларида қатнашиш учун қизиқиш билдирган жами 12 та етакчи электропоезд ишлаб чиқарувчилардан 7 тасидан, жумладан:  Чехия Pеспубликасининг “Skoda Transportation”, Хитой Халқ Pеспубликасининг “CNTIC-DALIAN”, “CRTG-COVEC” консорциумлари, Жанубий Кореянинг “Hyundai-Rotem” компанияси ҳамда Россия Федерациясининг “Демиховский машиностроительный завод”,  “Торговый дом СТМ”, “Трансмпшхолдинг”АЖлардан тендер ҳужжатларининг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таклифлар қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 февралдаги 2-сонли йиғилиш баёнга кўра 34 та электропоезд ва 6 та дизель поездларини харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширувчи идоралараро Харид комиссияси таркиби тасдиқланди.
 2023 йил 24 февраль куни техник таклифлар тақдим қилган 7 та компания вакиллари иштирокида идоралараро Харид комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди ва йиғилиш доирасида келиб тушган таклифларни очиш маросими ўтказилди. 
 Шунингдек, 2023 йил 20 май куни 34 та замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича ўтказилаётган тендерда қизиқиш билдирган 7 та компаниянинг 3 тасидан Хитой Халқ Pеспубликасининг CNTIC-CRRC Dalian”, Жанубий Кореянинг “Hyundai-Rotem” ва Чехия Pеспубликасининг “Skoda Transportation” тендер ҳужжатларининг молиявий қисми бўйича таклифлар қабул қилинди ҳамда ҳозирги кунда мазкур компанияларнинг техник таклифларини молиявий қисмини баҳолаш ишлари якунланди. Тендер шартлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли тендер бекор қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-329-сон қарорига 1-илова 13-бандига асосан 30 та замонавий электропоездларини харид қилиш бўйича “Skoda Transportation” (Чехия Республикаси) компанияси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилди.

2. Навоий-Бухоро электрлаштирилган юқори тезликдаги темир йўл линиясининг иккинчи йўлини қуриш ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Навоий–Бухоро темир йўл участкасида жами                2 206,2 минг м3 тупроқ кўтарма ишлари мавжуд бўлиб, барчаси тўлиқ  якунланган, жумладан:
     Навоий–Бинокор оралиғида 216 минг м3,  Бинокор–Малик оралиғида 666,2 минг м3,        Малик–38-Разъезд–Қизилтепа оралиғида 585,3 минг м3,. ст. Қизилтепа–39-Разъезд оралиғида 150 минг м3,   39-Разъезд–Қуймазор–40-Разъезд оралиғида 336,6 минг м3, Қуймазор–40-Разъезд–42-Разъезд оралиғида 219,72 минг м3 тупроқ кўтарма ишлари амалга оширилган.
Бугунги кунга қадар Навоий–Бухоро темир йўл участкасида жами 49 та сунъий иншоот қурилиш ишлари тугалланган. 
38-Разъезд–Қизилтепа перегонида 4,25 км ҳамда Қуюмозор–40-Разъезд перегонида 2 км темир йўл излари ётқизилган. 
38-, 39- ва 40-Разъездларда 2 тадан стрелка ўтказгич ва 1,2 км темир йўл излари ётқизилган.
Қурилиши режалаштирилган 1 та темир йўл ўтказгич, 2 та ПБТ ва 12 та темир бетон кўприклардан 6 таси қуриб битказилган. 
Жами 84 км темир йўл атрофини сим тўсиқлар билан ўраш ишлари тугалланган.
  Қурилиш ишлари давом этмоқда.

3. Йўловчи вагонлар паркини замонавий вагонлар билан таъминлаш мақсадида 10 та йўловчи вагонини ишлаб чиқариш. 4. 70 та йўловчи вагонини капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Жорий йилнинг 1 март куни “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ (“ТЙВҚЗ”) томонидан 2023 йил якунига қадар йўловчи вагонларни  ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича жадвал ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
       2023 йил 29 октябрь ҳолатига “ТЙВҚЗ” АЖ томонидан 7 та плацкарт турдаги янги йўловчи вагонлар ишлаб чиқарилди.
      Жорий йилнинг 1 март куни “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ томонидан 2023 йил якунига қадар йўловчи вагонларни  ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича жадвал ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
 2023 йил бошидан 30 октябрь кунига қадар жами 77 та вагон капитал таъмир ва модернизация ўтказилди, шу жумладан – 43 та вагон (купе – 20 та, плацкарт – 12 та, шаҳарлараро (МО) – 5 та, ётоқ вагон (СВ) – 3 та, техник вагон – 1 та, багаж вагон – 1 та, ЗАК – 1 та) капитал таъмирланди ҳамда 34 та вагон (купе – 4 та, плацкарт – 28 та, ётоқ вагон (СВ) – 1 та, шаҳарлараро (МО) – 1 та) модернизация қилинди.  

140 Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент метрополитени йўналишлари тармоғини кенгайтириш.
Ер усти ҳалқа метро линиясининг II босқичи доирасида: 5 та бекатни ўз ичига олувчи «Қўйлиқ-Қурувчилар» қисмида; 2 та бекатни ўз ичига олувчи «Қурувчилар-Қипчоқ» қисмида қурилиш-монтаж ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март-август Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

       “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени линияси қурилиши” лойиҳасининг II босқичида узунлиги 7,74 км “Қўйлиқ-Қурувчилар” участкасида 5 та бекатда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, 2023 йилнинг 22 апрель куни йўловчиларга фойдаланиш учун топширилди.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида 2023 йил 27 мартда Вазирлар Маҳкамасига 2/1822-сонли хат киритилди.
 “Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метрополитени линияси қурилиши” лойиҳасининг II босқичида узунлиги 3,8 км “Қурувчилар-Қипчоқ” участкасида ҳамда 
2 та бекатда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб, жорий йилнинг 29 апрель куни метро бекатлари ишга туширилди. 
 Амалга оширилган ишлар тўғрисида 
2023 йил 30 августдаги 4/5968-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига маълумот киритилди. 
 Маълумот учун: Жорий йилнинг 
29 август куни Давлат раҳбари Тошкент ер усти метроси қурилишининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

141 Товар-моддий бойликларни ташиш учун товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этиш.
1. Республика ҳудудида барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-транспорт юк хатини электрон шаклда расмийлаштириш тизимини жорий этиш. 2. Юкларнинг автотранспорт воситаларида ташилишини мониторинг қилиш бўйича ягона тизимни яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Транспорт вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги

Транспорт вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-транспорт юк хатлари ва йўл варақаларини электрон юритиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-75137) ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳа ўрнатилган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаси олинди.
Транспорт вазирлигининг 2023 йил 
29 августдаги 3/5921-сон хати билан қарор лойиҳаси ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

142 Аэропортларда туристик ва ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш.
2. Республика аэропортларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда: нуфузли хорижий компания экспертларини жалб қилган ҳолда «Тошкент» халқаро аэропортини ривожлантириш истиқболини белгилаш; Бухоро ва Урганч аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида ҳар бир аэропортни алоҳида бoшқарувга беришни жадаллаштириш; Фарғона водийсидаги халқаро аэропортларни ривожлантириш бўйича мақбул йўналишни белгилаб олиш назарда тутилади. Стратегия лойиҳаси 2023 йил апрель Транспорт вазирлиги «Uzbekistan Airports» АЖ

Германиянинг “Airport Research Center” компанияси халқаро экспертларини жалб қилган ҳолда “Республика аэропортларини 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси” ишлаб чиқилди ҳамда жорий йилнинг 
28 апрелдаги 1/2720-сон хат билан Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ушбу стратегия минтақанинг ўсиб бораётган йўловчи ва юк оқимларини таъминлаш, Жанубий-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатлари ўртасидаги мавжуд трансфер оқимларни жалб этиш имкониятларини бера оладиган замонавий аэропорт инфратузилмаси барпо этилишини ўз ичига олиб, қуйидаги тамойилларга асосланади:
аэродромлар тармоғи хусусийлаштирил-майдиган стратегик объект бўлиб, уларнинг реконструкция ва янги қурилиши ишлари барча давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари бўйича Давлат шериги ҳисобланувчи “Uzbekistan Airports” АЖ ўзининг ва жалб этиладиган маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
аэропортларнинг бошқа (йўловчи ва юк терминаллари бинолари, борт учун овқат тайёрловчи фабрикалар бинолари ва бошқалар) объектларини реконструкция қилиш ва қуриш, ҳамда зарур техника ва асбоб-ускуналарни харид қилиш ишлари ДХШ механизми орқали ташқи нодавлат молиялаштириш ва қўшма корхоналар ташкил этиш ҳисобига амалга оширилади.
Шунингдек, Стратегия билан аэропортлар функцияларининг ДХШ асосида Хусусий шериклар бошқарувига қисман берилиши улар томонидан ўз инвестицион мажбуриятларининг тўлиқ бажарлиши таъминлангандан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилган.

143 Халқаро транспорт йўналишларида юк ташиш учун қулай шарт-шароит яратиш.
1. «Ўзбекистон — Туркманистон — Эрон — Туркия» ва «Ўзбекистон-Туркманистон — Эрон — Ҳиндистон» транспорт коридорларини ривожлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Транспорт вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўналишини ривожлантириш ҳамда иштирокчи давлатлар ўртасида идоралараро Ишчи гуруҳ тузиш  мақсадида Туркиянинг Транспорт ва инфратузилма вазирлигига мурожаат йўлланди.
   2023 йил 7 февраль куни Транспорт вазири И.Махкамов ва Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олган Бекарни билан мазкур транспорт йўналишини яратиш бўйича музокаралар олиб борилди.
  2023 йил 14-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Ишчи гуруҳи “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” ва “Ўзбекистон-Туркманистон – Эрон – Ҳиндистон” транспорт коридорларини ривожлантириш мақсадида Эроннинг Машхад шаҳрида Туркманистон, Эрон ва Туркия томонлари билан музокаралар олиб борди.
  2023 йил 5 апрель куни Стамбул шаҳрида бўлиб ўтган форумда, Туркия Республикаси Транспорт вазирлиги мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўналишини ривожлантириш бўйича йўлланган мурожаати кўриб чиқилаётганини маълум қилди. 
   Музокаралар якуни бўйича томонлар Ишчи гуруҳ тузишни ва гуруҳнинг 1-чи йиғилишини тез фурсатда ўтказишга келишишди.
  2023 йил 14 июнь куни Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия томонлари мутасаддилари билан музкур транспорт йўлагини ривожлантириш мақсадида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
 Учрашув давомида томонлар йўналишдаги муаммоларни ўрганиш ва уларни ечимини биргаликда ҳал этиш мақсадида, йўналиш бўйлаб пилот ташувини амалга оширишга келишилди.
Ҳозирда пилот ташувини амалга ошириш бўйича томонлар ўртасида музокара олиб борилмоқда.
 Жорий йил июнь ойида ўтказилган учрашув якуни бўйича, Томонлар томонидан расмий равишда тақдим этилган изоҳ ва таклифлар асосида Баённома лойиҳаси қайта ишлаб чиқилмоқда.  
Транспорт йўлагини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган қўшма Баённомани имзолаш учун жорий йил якунига қадар Тошкент шаҳрида кўп томонлама учрашув ўтказиш режалаштирилган.

2. Юк вагонлари паркини янгилаш мақсадида 1000 та юк вагонини қуриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида «Ўзбекистон темир йўллари»АЖ, Транспорт вазирлиги

Жорий йил бошидан ҳозирги кунга қадар 161 та янги юк вагонлари ишлаб чиқарилди.
Шу жумладан, “Қуюв-механика заводи” ШК томонидан – 2 та полувагон, 2 та минералавоз, 31 та ёпиқ вагон, 20 та цементавоз ва 21 та зерновоз ишлаб чиқарилди.
“Андижон механика заводи” ШК томонидан – 10 та полувагон, 10 та зернавоз ҳамда 65 та цистерна ишлаб чиқарилди.

144 Халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш.
1. «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш. 2. «Термиз — Мозори-Шариф — Қобул — Пешовар» темир йўлини қуриш лойиҳасининг техник иқтисодий асосини ишлаб чиқиш учун молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

1. ТИАни ишлаб чиқиш учун қуйидаги механизм бўйича молиялаштиришга келишилди:
– I босқичда – 20%, Қирғизистон томони киритади;
– II босқичда – 40%, Қирғизистон (10%) ва Ўзбекистон (30%) томонлари киритади;
– III босқичда – 30%, Хитой томони киритади;
– IV босқичда – 10% уч томоннинг ҳар бири тўловларнинг қолган 1/3 қисмини киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 27 ноябрдаги топшириғи ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” янги темир йўлни қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 9 декабрдаги 698-сонли қарорига мувофиқ, ТИАни ишлаб чиқиш бўйича Ўзбекистон улушини (5,73 млн долл.) тўлаш манбаи этиб “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг имтиёзли кредит маблағларини белгилаш ва 5 йил давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг давлат бюджетига тўланадиган дивиденд маблағлари ҳисобидан қоплаш белгиланди.
Жорий йилнинг 18 май куни Хитой Халқ Республикасининг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити доирасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини биргаликда баҳолаш бўйича уч томонлама англашув Меморандуми” имзоланди.
Жорий йил 1 июнь куни Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти томонидан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” теми йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларнинг якуний варианти ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон томонларига тақдим этилди. 
Жорий йил 14 июль кунлари видеоконференц шаклида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Транспорт вазирлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда “Кыргыз темир жолу МК” ДК иштирокида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини инвестициялаш, молиялаштириш ва бошқариш модели механизмлари муҳокама қилинди.
Муҳокама натижасида қуйидагилар белгилаб олинди: 
Қирғизистон томони қисқа маддатларда лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўйича ўзининг давлат ички муҳокамаси жараёнларини амалга оширши ҳамда “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини инвестициялаш, молиялаштириш ва бошқариш модели механизмлари бўйича таклифларни Ўзбекистон ва Хитой томонига тақдим этиши;
Ўзбекистон ва Хитой томони Қирғизистон томонининг “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўл қурилиши лойиҳасини инвестициялаш, молиялаштириш ва бошқариш модели механизмлари бўйича таклифларини кўриб чиқиши юзасидан келишилди.
Эришилган келишувларга мувофиқ Ўзбекистон томони лойиҳани амалга ошириш бўйича “Битим” лойиҳасини Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирилигига кўриб чиқиш учун юборди (2023 йил 1 августдаги 4/5205-сон хат).
“Битим” лойиҳаси Қирғизистон томони кўриб чиқиш натижаларига асосида Хитой томонига тасдиқлаш учун юборилади.
Ҳозирда лойиҳани молиялаштиришнинг икки варианти мавжуд: 
биринчи вариант – уч томонлама Консорциум тузиш ҳамда Осиёнинг инфратузилма ва инвестиция банки кредити асосида лойиҳани молиялаштириш;
иккинчи вариант – давлат-хусусий шериклик механизми асосида Хитойнинг компаниялари билан молиялаштириш.
2. 2022 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 02-РА 1-20648-сонли топшириғи ва унинг асосида Лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “йўл харитаси”ни амалга ошириш топшириғига кўра, “Термиз – Мозори Шариф – Қобул – Пешовар” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Техник-иқтисодий тадбирларни ишлаб чиқиш учун халқаро консалтинг компания хизматини харид қилиш бўйича “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан комиссия тузилди, халқаро консультантларга тақдимот тайёрлаш бўйича Техник топшириқ тайёрланди, ҳамда 2023 йил 10 январда лойиҳага халкаро консалтинг компанияси жалб қилиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мурожаати халқаро консультантлар (PWC, KPMG, BCG, EY, DB, Deloitte) манзилларига юборилди.
Халқаро консалтинг ташкилотларининг тақдим қилган тижорат таклифлари Комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб Ernst & Young компанияси танланди.
2023 йил 19 июнь куни Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг ВКА форматида навбатдаги уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
2023 йил 17-18 июль кунлари Исломобод шаҳрида (Покистон) навбатдаги уч томонлама ишчи гуруҳи йиғилишида лойиҳани амалга ошишириш учун “Термиз - Мозори-Шариф - Логар – Харлачи” йўналиши тасдиқланди.  Ernst & Young компанияси томонидан “Термез - Мозори-Шариф - Логар – Харлачи” йуналишининг тақдимот материалларини тайёрланади. 
Учрашувда Лойиҳани амалга ошириш юзасидан долзарб масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида Баённома ва Лойиҳани амалга ошириш бўйича “Йўл харита” имзоланди. 
“Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” темир йўли қурилишини давом эттириш ишлари имзоланган “Йўл харита”га мувофиқ амалга оширилилмоқда. 
Хусусан, томонлар Ernst & Young халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда тайёрланган тақдимот материалини қабул қилишга келишиб, лойиҳани молиялаштириш учун “Roadshou” ўтказиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, лойихани молиялаштириш бўйича халқаро инвесторлар, халқаро молия институтлари ва молиявий донорларга мурожаат қилишга келишилди.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
145 Халқаро тажриба асосида меҳнат бозоридаги касб ва лавозимлар ҳамда уларнинг малака даражаларининг мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш.
Касб ва лавозимларнинг малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш. Бунда: тармоқ малака кенгашлари, халқаро экспертлар билан тегишли касб ва лавозимларнинг малака даражаларини қайта кўриб чиқиш; касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларнинг функционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқиш; машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси асосида Миллий классификацияни ишлаб чиқиш; малака даражаларига мувофиқ касб ва лавозимларни кодлаштиришни таъминлаш ва классификаторни такомиллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2023 йил декабрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тармоқ малака кенгашлари

Тармоқ малака кенгашлари билан касб ва лавозимларнинг малака даражалари қайта кўриб чиқилди.
Шунингдек, касбий стандартлар макетини такомиллаштириш ва иш жойларининг фунционал таҳлили асосида қайта кўриб чиқилиб, янги касбий стандартлар макети лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Шу билан бирга, машғулотларнинг халқаро стандарт классификацияси ўрганилди.
Ўрганиш натижалари асосида касб ва лавозимларнинг малака даражаларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-84547) ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 2023 йил 15 октябрдаги 01/00-01/15-10007-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилди

146 Ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг 160 минг нафарини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда улардан камида 5 минг нафарининг касбий малака даражаси тасдиқлаш ва уларга малака паспортларини тақдим этиш.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этишни назарда тутувчи: «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ва муҳандис усталарини мақоми бўйича профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари педагогларига тенглаштириш ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатларини татбиқ этиш; «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офислари фаолиятини трансформация қилиш; инсонни ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ касбларни мажбурий сертификациялаш тизимини тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2023 йил учун ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга оид давлат буюртмаси Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари томонидан тасдиқланди.
Унга кўра, 2023 йилда 160 минг нафар касб-ҳунарга ўқитилади ва ушбу мақсадлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 300 млрд.сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида Миллий техник малакани баҳолаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш ва “Ишга марҳамат” мономаркази ҳузуридаги Ўқув-маслаҳат офиси фаолиятини трансформация қилиш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/13-4270-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Жорий йилнинг январь-сентябр ойларида 110,7 минг нафар фуқаролар ўқитилди, шундан 49,7 минг нафари ёшларни, 88,7 минг нафари хотин-қизларни ташкил этади.

147 ЮНЕСКО тавсиялари асосида Профессионал таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Профессионал таълим тизимини 2030 йилгача бўлган даврда ҳар томонлама ривожлантириш бўйича стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: профессионал таълим муассасаларининг янги қиёфасини яратиш; халқаро тажрибалар асосида кадрлар тайёрлашни янги босқичга олиб чиқиш; моддий-техника базасини мустаҳкамлаш; иқтисодиёт тармоқларининг ривожлантириш йўналишларидан келиб чиқиб мақсадли кўрсаткичларни белгилаш; таълим сифатини яхшилаш; дуал таълимни ривожлантириш концепциясини хорижий экспертлар билан ишлаб чиқиш назарда тутилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси 2023 йил октябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар

ЮНЕСКО, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг профессионал таълим ривожлантириш лойиҳалари экспертлари билан ҳамкорликда ривожланган Европа давлатлари, шунингдек АҚШ, Япония, Сингапур, Жанубий Корея каби мамлакатлар тажрибаси ҳамда ЮНЕСКО ташкилотининг профессионал таълимни ривожлантириш бўйича стратегик ҳужжатларни таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси профессионал таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур қарор лойиҳаси (ID-86086) манфаатдор вазирлик идоралар таклифлари асосида такомиллаштирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан қайта келишилмоқда.
 

148 Ёшларни профессионал таълим муассасаларида касбга ўқитиш кўламини кенгайтириш ва таълим жозибадорлигини ошириш.
Профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш. Бунда: коллеж ва техникумларга ўқувчиларни қабул қилишни бир йилда икки марта ташкил этиш; техникумларда мутахассислик йўналишидан келиб чиқиб давлат гранти ажратишни жорий этиш орқали умумий давлат гранти улушини 50 фоизга етказиш; хусусий секторнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларини аниқлашни тизимли йўлга қўйиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил август Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирлик ва идоралар

Профессионал таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинди.
Қарор лойиҳаси ишлаб чиқишда ўрта бўғин кадрлар бўлган эҳтиёжни аниқлашнинг янги тизимини жорий этиш;
бу борадаги маълумотларни ўзида акс эттирадиган ягона электрон дастур яратиш ҳамда бошқа тегишли дастурларга интеграциясини таъминлаш; 
ёшларга касб-ҳунар эгаллашлари учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида август ва январь ойларида коллеж ва техникумларга қабул қилиш; 
Касб ва мутахассисликлардан келиб чиқиб грант ўринлар улушини умумий қабул параметрларида камида 50 фоизга етказиш режалаштирилган.

149 Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш.
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 75 минг нафар ишсиз хотин-қизларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Og‘ir ijtimoiy ahvolga tushib qolgan 77 963 nafar ishsiz xotin-qizlarni davlat hisobidan mehnat bozorida talab yuqori bo‘lgan kasb-hunarlarga o‘qitish bo‘yicha manzilli ro‘yxatlari shakllantirilib, 2023 yil 28 martdagi 01/00-03/09-1902-son xat bilan Vazirlar Mahkamasiga kiritildi.
Joriy yilning yanvar-sentyabr oylarida respublika bo‘yicha 88 718 nafar xotin-qizlar kasb-hunarga o‘qitildi.
Jumladan, Qoraqalpog‘iston Respublikasida 8 575 nafar, Andijonda 4 393 nafar, Buxoroda 5 446 nafar, Jizzaxda 5 333 nafar, Qashqadaryoda 9 839 nafar, Navoiyda 2 839 nafar, Namanganda 6 855 nafar, Samarqandda 6 501 nafar, Surxondaryoda 7 433 nafar, Sirdaryoda 3 484 nafar, Farg‘onada 6 679 nafar, Xorazmda 9 262 nafar, Toshkent viloyatida 7 649 nafar va Toshkent shahrida 4 430 nafar xotin-qizlarni tashkil etadi.
Olis va chekka hududlardagi mahallalarda kamida 20 nafar ehtiyojmand xotin-qizlarni kasanachilik asosida ish bilan ta’minlagan tadbirkorlik subyektlari o‘rtasida loyihalar tanlovi o‘tkazilib, tanlovda ishtirok etgan 42 ta tadbirkorlik subyektlarining loyiha takliflari va hujjatlari tanlov komissiyasi tomonidan ko‘rib chiqildi. 
Tanlov komissiyaning qaroriga muvofiq, tanlov shartlari va Nizom talablariga muvofiq keladigan, eng yaxshi va asosli deb topilgan 10 ta tadbirkorlik subyektlarining loyihalarini har biri uchun 
50 million so‘mdan grant mablag‘lari ajratilishi belgilandi. (Tanlov komissiyasining 2023 yil 24 oktyabrdagi 2-sonli bayoni).
Amalga oshirilgan ishlar yuzasidan 2023 yil 24 oktyabrdagi 01-01/609-son xat bilan Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritildi.

2. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос драйверидан ҳамда хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни ички меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш. 3. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитилган, малакага эга бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиши учун улар фаолиятига субсидия ва имтиёзли кредитларни жалб этиш Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 77 963 нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, 2023 йил 28 мартдаги 01/00-03/09-1902-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 88 718 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 575 нафар, Андижонда 4 393 нафар, Бухорода 5 446 нафар, Жиззахда 5 333 нафар, Қашқадарёда 9 839 нафар, Навоийда 2 839 нафар, Наманганда 6 855 нафар, Самарқандда 6 501 нафар, Сурхондарёда 7 433 нафар, Сирдарёда 3 484 нафар, Фарғонада 6 679 нафар, Хоразмда 9 262 нафар, Тошкент вилоятида 7 649 нафар ва Тошкент шаҳрида 4 430 нафар хотин-қизларни ташкил этади.
Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида лойиҳалар танлови ўтказилиб, танловда иштирок этган 42 та тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа таклифлари ва ҳужжатлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилди. 
Танлов комиссиянинг қарорига мувофиқ, танлов шартлари ва Низом талабларига мувофиқ келадиган, энг яхши ва асосли деб топилган 10 та тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини ҳар бири учун 
50 миллион сўмдан грант маблағлари ажратилиши белгиланди. (Танлов комиссиясининг 2023 йил 24 октябрдаги 2-сонли баёни).
Амалга оширилган ишлар юзасидан 2023 йил 24 октябрдаги 01-01/609-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди.

4. Олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлайдиган тадбиркорлик субъектлари учун 50,0 млн. сўм миқдорида грант лойиҳаларини эълон қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 77 963 нафар ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш бўйича манзилли рўйхатлари шакллантирилиб, 2023 йил 28 мартдаги 01/00-03/09-1902-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича 88 718 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 8 575 нафар, Андижонда 4 393 нафар, Бухорода 5 446 нафар, Жиззахда 5 333 нафар, Қашқадарёда 9 839 нафар, Навоийда 2 839 нафар, Наманганда 6 855 нафар, Самарқандда 6 501 нафар, Сурхондарёда 7 433 нафар, Сирдарёда 3 484 нафар, Фарғонада 6 679 нафар, Хоразмда 9 262 нафар, Тошкент вилоятида 7 649 нафар ва Тошкент шаҳрида 4 430 нафар хотин-қизларни ташкил этади.
Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида лойиҳалар танлови ўтказилиб, танловда иштирок этган 42 та тадбиркорлик субъектларининг лойиҳа таклифлари ва ҳужжатлари танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилди. 
Танлов комиссиянинг қарорига мувофиқ, танлов шартлари ва Низом талабларига мувофиқ келадиган, энг яхши ва асосли деб топилган 10 та тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини ҳар бири учун 
50 миллион сўмдан грант маблағлари ажратилиши белгиланди. (Танлов комиссиясининг 2023 йил 24 октябрдаги 2-сонли баёни).
Амалга оширилган ишлар юзасидан 2023 йил 
24 октябрдаги 01-01/609-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди.

150 Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган намунавий профессионал таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш.
2023 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш (EQAVET) тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган 1 тадан намунавий профессионал таълим муассасалари фаолиятини йўлга қўйиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида Аҳолининг касб-ҳунарга ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 2022 йил 15 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 49-сон баёни 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълимда олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш тизимини янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Фармон лойиҳаси ишлаб чиқилди.
2. Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 2 августдаги 08-2042-сон топшириғига мувофиқ вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг хулосаси олинган ҳолда Вазирликнинг 2022 йил 11 августдаги 81-01-612-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрациясига киритилган.
3. Фармон лойиҳаси “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида берилган топшириқларни инобатга олган ҳолда қайта ишланди ҳамда 2023 йил 20 мартдаги 81-01-124-сон хат (ID 77793)га мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан эътирозларсиз келишилди.
4. Ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси масъул ходимлари томонидан кўриб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров билан келишилди.
5. Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида қайта ишланган ҳолда тасдиқлашга тайёр ҳолатга келтирилди.
6. Мазкур топшириқ edo.ijro.gov.uz тизимида Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси хамда Ҳисоб палатаси томонидан назоратдан олинди.
 

151 Нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳада лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш.
1. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда уларнинг электрон кутубхонаси, ахборот-ресурс марказлари, ўқитувчиларнинг тоифалари, битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш. 2. Нодавлат таълим ташкилотларига спорт зал ва талабалар дам олиш жойларини уларга ижара ва бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини лицензиялаш жараёнларини соддалштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилиб 2023-йил 20-сентябрь 01-01/8-022-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қарор лойиҳасида нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талабларни енгиллаштириш;
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига спорт зал ва ўқувчиларнинг дам олиш жойларини уларга ижара ва бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этиш;
бошланғич синфларда ўқитишни режалаштирган умумий ўрта таълим ташкилотлари учун алоҳида лицензия талаблари ва шартларини белгилаш масалаларига эътибор қаратилган.

152 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришиш ишларини давом эттириш.
Болаларни сифатли мактабгача таълим билан қамраб олиш кўламини ошириш орқали қамров даражасини ошириш. Бунда: 269 та қисқа муддатли тайёрлов гуруҳлари; 94 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари; 1 384 та мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари; мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йил январ-март ойларида янги очилган 61 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида,  9 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида 9 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилиб уларга 1 528 нафар болалар қамраб олинди.
Республикамиздаги 647 655 нафар 6 ёшли болалар (90 фоиз) мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олинган.
Уларнинг 186 881 нафари мажбурий бепул бир йиллик бошланғич таълимга тайёрлов гуруҳлари;
380 544 нафари - тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига;
80 230 нафари - қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига қамраб олинди.
2023/2024-ўқув йили давомида жами 7 560 та  бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлов гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилиб, 200 332 нафар 6 ёшли болаларни  қамраб олиш орқали 2023-йил якунида 93 фоизга, 2023/2024-ўқув йили якунида 95 фоизга етказилиш режалаштирилган.

153 Давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш.
1. Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали амалга оширишга рухсат этиш. 2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида ижарага берилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим ташкилоти биносини қурган хусусий шерик томонидан ушбу бинонинг банк кредитлари бўйича гаровга қўйилишига оид чекловларни бекор қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х. Умарова, Адлия вазирлиги А. Ташкулов, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони қабул қилинди.

3. 1 600 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳисобига 40 мингдан ортиқ болалар ўрнини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Х. Умарова, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Бугунги кунда умумий қуввати 121 500 ўринга мўлжалланган 3 473 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича битим имзоланди.

154 Мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий компетенциясини ривожлантириш ҳамда ўқув дастурларини такомиллаштириш орқали таълим сифатини таъминлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш.
1. Халқаро лойиҳалар доирасида хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларининг 14 мингдан зиёд ходимларини (40 соатга мўлжалланган) қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитиш. 2. Такомиллаштирилган «Илк қадам» давлат ўқув дастурини амалиётга кенг жорий этиш. 3. Мактабгача таълим ташкилотларини 25 номдаги ўқув-методик ва дидактик материаллар билан таъминлаш. 4. Ота-оналар учун болалар тарбияси ва таълимига оид Интернет ресурсларини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

1. Мактабгача таълим ташкилотларининг 14 мингдан зиёд ходимларини (40 соатга мўлжалланган) қисқа муддатли малака ошириш курсларида ўқитиш мақсадида Халқаро лойиҳалар доирасида хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда 40 соатга мўлжалланган қисқа муддатли малака ошириш курсининг ўқув дастури ишлаб чиқилиб, ўқув курслари қуйидаги 3 босқичда ташкил этилди: 
2023-йил 7-11 август кунлари қисқа муддатли ўқув курсининг 1-босқичи доирасида 30 нафар тренерлар ўқитилди.
2023-йилнинг 30-октабр-3-ноябрь кунлари ўқув курсларининг 2-босқичида 700 нафар тренерлар тайёрланди.
Ўқув курсларининг 3-босқичини жорий йилнинг 20-24 ноябрь кунлари ўтказилди, унда 14 мингданортиқ мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ходимлари жалб этилди. 
Қисқа муддатли малака ошириш курсининг тингловчиларига QR-код билан тақдиқланган электрон шаклдаги сертификатлар берилди.
2. Такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат ўқув дастури барча мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилиши таъминланди.
Такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат ўқув дастурини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида Мактабгача таълим агентлиги ходимлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилди.
Шунингдек, такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат ўқув дастурининг электрон варианти мактангача таълим агентликнинг веб-сайтидаги (www.mpe.uz) “Таълим ва тарбия” рукни, “Педагоглар” учун” бўлимига ҳамда Мактабгача таълим агентлиги тасарруфидаги Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион маркази томонидан педагогларнинг касбий компетентлигини ошириш учун яратилган “bolakadem.uz” мобил платформасига жойлаштирилди. 
Ҳозирда такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат ўқув дастури мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган барча педагоглар томонидан кенг қўлланилмоқда.
3. 2023-йил давомида Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳлари, Мактабгача таълим агентлиги тасарруфидаги Педагогика коллежлари, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, мобил мактабгача таълим гуруҳлари ҳамда малака ошириш институтига 22 299 млн сўмлик 32 турдаги ўйин ва ўйинчоқлар, 36 турдаги ривожлантирувчи ўқув дидактик материаллар 8 080 нусхада етказилиши таъминланди.
4. Ота-оналар учун болалар тарбияси ва таълимига оид барча материалларни “беббо” (https://www.bebbo.app/share/) мобил иловаси орқали олиш имкони яратилди.
Бунинг учун мобил иловани смартфонга юклаш ва бола ҳақидаги маълумотларни киритиш етарли.
Мазкур иловада барча материаллар рус ва ўзбек тилида тақдим этиб борилмоқда.
Шунингдек, “bolakadem.uz” очиқ электрон платформасининг ота-оналар учун саҳифасида таълим ва тарбияга оид тегишли маълумотлар доимий равишда жойлаштириб борилмоқда.

155 Эрта ёшдаги болалар таълими сифати ва натижаларини баҳолаш бўйича халқаро MELQO (measuring early learning quality outcomes) баҳолаш тизими асосида «Болаларнинг эрта ёшдан ривожланиши ва мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизими»ни жорий этиш.
1. Халқаро MELQO таълим сифатини баҳолаш воситаларини миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда адаптация қилиш. 2. MELQO стандартларига мувофиқ мактабгача таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш. 3. Миллий баҳолаш тизимини тажриба-синовдан ўтказиш. 4. Тажриба-синов натижалари асосида миллий баҳолаш тизимини кенг қамровда жорий этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

МEЛҚО таълим сифатини баҳолаш воситалари миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда адаптация қилиниб, МEЛҚО стандартларига мувофиқ мактабгача таълим сифатини баҳолаш воситалари рақамлаштирилди.
Миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда адаптация қилинган таълим сифатини баҳолаш воситаларини тажриба синовдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги 12 та мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олинди ва жорий йилнинг июл-август ойларида дастлабки синовлар ўтказилди.
Ўтказилган синовлар натижасида МEЛҚО халқаро воситаларида аниқланган камчиликларни юзасидан халқаро маслаҳатчига ва консалтинг компаниясига асосланган таклифлар киритилди ва бартараф этилди.
Шунингдек, жорий йилнинг
25-29 сентябрь кунлари баҳолаш тизими асосида маълумотларни жамлаш ва уларни таҳлил қилиш бўйича тренерларни тайёрлашга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилди.
МEЛҚО баҳолаш тизими асосида яратилган “Болаларни эрта ёшдан ривожланиши ва мактабгача таълим сифатини баҳолаш миллий тизими”ни жорий этиш мақсадида республиканинг 100 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари танлаб олинди ва баҳолаш ўтказилди.
Мазкур йўналишда ижобий ишларни давом эттириш мақсадида МEЛҚО баҳолаш тизими асосида яратилган “Болаларни эрта ёшдан ривожланиши ва мактабгача таълим сифатини баҳолаш миллий тизими”
2024-йилда Жаҳон банкининг “Кичик ёшдаги болаларнинг эрта ривожланишини такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида қўшимча равишда яна 250 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий этилиши белгиланди.

156 Мактабгача таълим тизимида ноқонуний молиявий хатти-ҳаракатлар, коррупция ҳолатлари ва бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланишини олдини олиш.
1. 6 412 та давлат мактабгача таълим ташкилотида автоматлаштирилган тизимни ишга тушириш учун техник воситаларни харид қилиш. 2. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини ишга тушириш. 3. Ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати ҳамда болаларни овқатлантириш билан боғлиқ харажатларни электрон ҳисобланишини йўлга қўйиш. 4. «Ягона мавсумий таомнома»ни жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Электрон тизимни ишга тушириш учун Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 2,8 млрд. сўм маблағ ажратилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун планшет ва роутерлар харид қилинди.

Мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилиб, МТТларда ишга туширилди.

Мазкур тизим орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати ҳамда болаларни овқатлантириш
билан боғлиқ харажатларни электрон ҳисобланишини йўлга қўйилди.

2023-йил 4-сентябрдан бошлаб “Ақлвой-ошпаз, боғчалар учун таомлар рецепти” тўпламидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган Ягона мавсумий таомнома Давлат МТТларда жорий этилди.

157 Янги мактабларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш ҳамда уларда зарур шарт-шароитларни яратиш.
1. «Намунавий мактаб» лойиҳалари асосида 237 та мактабни реконструкция қилиш ва янгидан барпо этиш орқали 76 минг ўқувчи ўрнини яратиш. 2. Мактабларни тўлиқ замонавий мебель, ускуналар билан жиҳозлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Б. Закиров, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

“Намунавий мактаб” лойиҳалари асосида 237 та мактабни реконструкция қилиш ва янгидан барпо этиш бўйича ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишланмоқда.

3. Умумтаълим мактабларидаги 1200 та маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш. Амалий чора-тадбир 2023 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг “Умумий ўрта таълим муассасалари учун замонавий компютер техникаси ва бошқа техник воситалар харидини амалга ошириш тўғрисида”ги буйруғи (02.03.2023, 39-сон) қабул қилинди.
Буйруққа асосан 557та умумий ўрта таълим муассасалари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан замонавий компютер техникаси ва бошқа техник воситалари билан таъминлаш дастури тасдиқланди.

Қашқадарё вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президетининг 11.05.2022 йилдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-241-сонли Қарорнинг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида, 274 та таълим муассасаларини замонавий компьютер техникалари билан таъмилаш кўзда тутган. Бунда, 137 та мактаб Республика бюджетидан, 137 таси маҳаллий бюджетдан амалга оширилади.

Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳридаги мактабларда информатика ўқув хоналар 580 тани ташкил этиб, компьютерлар сони 9156 тани, шундан маънан эскирган компьютерлар 2029 тани ташкил этади. Шунингдек, мактабларга қўшимча 274 та компьютер синфхоналари ва 4384 дона замонавий компьютерларга эҳтиёж мавжуд. Компьютерларга бўлган эҳтиёж 7303 донани ташкил этиб, замонавий компьютер билан жиҳозлаш учун жами 73,0 млрд сўм маблағ талаб этилади.

Бухоро вилояти
2023 йил давлат бюджетидан умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлшанинг дастлабки манзилли дастури тасдиқланган.
(Халқ таълими бошқармаси бошлиғиниг 2023 йил март ойида тасдиқлаган манзилли дастури)
 

4. Республикадаги 4860 та (шундан 2509 та ўғилболалар ва 2351 таси қиз болалар хонаси) мактабдаги технология хоналарини жиҳозлаш. Амалий чора-тадбир 2023 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда Республикадаги 
4 860 та (шундан 2509 та ўғил ва 2351 таси қиз болалар хонаси) умумтаълим мактабларидаги технология хоналарини жиҳозлаш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти
Вилоятда 740 та умумтаълим мактаблари технология хоналарини жиҳозлаш белгиланган, ҳозирда маблағ ажратиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳридаги 318 та умумтаълим муассасаларида жами 639 та технология фан хоналари мавжуд бўлиб 31 та умумтаълим мактабларида 61 та технология фан хоналарига эҳтиёж мавжуд. Шундан:
452 таси жиҳозланган, 187 та технология хоналарини жиҳозлаш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022-йил 2-ноябрдаги ВИ-72-284-14-0-К/22-сонли қарори билан Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-2023-йиллар давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасаларининг технология фани устахоналарини ҳамда касб-ҳунар амалиёти хоналарини жиҳозлаш мақсадида 100 та умумий ўрта таълим мактабларининг қиз болаларга мўлжалланган технология хоналарини жиҳозлаш учун 2 417,0 млн. сўм ҳамда 87 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўғил болаларга мўлжалланган технология хоналарини жиҳозлаш учун 1 932,3 млн. сўм, жами 4 349,3 млн. сўм маблағлар ажратилган.

Бухоро вилояти
2023-2024-ўқув йилидан умумтаълим мактаблари ўқувчиларини иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳамда 11-синфни -“Ҳаёт мактаби” этиб белгилаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгиланди.
Бухоро вилояти мактабларида ўқувчиларни касбга тайёрлаш мақсадида 13 та туман (шаҳар)лар бўйича 8 та йўналиш бўйича ихтисослаштирилди ҳамда уларда 50 дан ортиқ касблар ўргатилиши режалаштирилди.
Бундан ташқари, 521 та умумтаълим мактаблари битирувчиларини касбга ўқитиш бўйича мактаблар ва касблар кесимида прогноз кўрсатгичлари белгилаб олинди.
Мактаб битирувчилари “Ёшлар келажагимиз” жағмармаси ҳисобидан 20 та, Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги томонидан 37 та ҳамда Мактабагача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 18 та касбларга ўргатилади.
2023-2024 ўқув йилидан ҳар бир туман (шаҳар)да биттадан мактабда, жумладан, 4 та мактабда франсуз, 8 тасида немис, 4 тасида корейс, 1 таси уарон, 2 тасида инглиз тиллари иккинчи хорижий тил сифатида  ўқитилиши белгилаб олинди.
(Халқ таълими бошқармаси бошлиғиниг умумий ўрта таълим мактабларида компьютер синфлари билан жиҳозлашга бўлган эҳтийожлар бўйича 2023 йил март ойида тасдиқлаган жадвали)
 

5. Нодавлат таълим ташкилотлари сонини 400 тага етказиш. Амалий чора-тадбир 2023 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни очиш тартиби ҳақидаги бир қатор саволларга жавоб бериш мақсадида вазирлик масуллари билан интервюлар ташкил этилди ҳамда ижтимоий тармоқлар ва вазирлик веб-саҳифасида кенг жамоатчиликка етказилди. “Лицензия” ахборот тизими (license.gov.uz) орқали жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида лицензия талабгорларидан келиб тушган аризалар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, 212 та лицензия расмийлаштирилди. Шундан, 63 та нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотига лицензия берилиб, жами 425 та Нодавлат таълим муассасалари очишига эришилди. Жорий йилнинг июл ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар ҳамда фуқаролар учун семинар тренинглар ташкил этилиб, йиғилганларга қонунчиликдаги янгиликлар, имконият ва имтиёзлар бўйича батафсил маълумот берилди.        

158 Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим дастурларини амалиётга киритиш.
1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1 — 4-синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш. 2. 5 — 9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш. 3. 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрдан бошлаб босқичма-босқич Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1.  Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-4-синфларида ўқувчиларни илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилди.
“НОВДА эдутаинмент”  нашриёти томонидан 4К модели (коммуникатив, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш кўникмалари) асосида яратилган бошланғич синф дарсликлари “Эдуcатион Аллианcе Финланд” (Финляндия) хорижий компанияси (экспертлари) томонидан экспертизадан ўтказилиб, сертификатланди. 
Мазкур 775 номдаги дарслик мажмуалар 36,4 млн. нусхада чоп этилиб, жойларга етказилди. 
Шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида 1-синф ўқувчилари учун янгидан “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилиб, ушбу фанни ўқитиш учун ҳафтасига 1 соат дарс ажратилди.   
Шунингдек, 200 минг нусха 1-4-синф қардош тиллар бўйича она тили фани дарсликлари чоп этилди ва  жойларга етказилди.
2.  Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 15-майдаги 125-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди. 
Мазкур буйруққа мувофиқ 
2023-2024-ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфларида ўқувчиларга 17 та умумтаълим  фанларидан ҳафталик 154 соат ҳажмда таянч билимларни бериш белгиланган.
3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 15-майдаги 125-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси тасдиқланди. 
Мазкур буйруққа мувофиқ 2023-2024-ўқув йилидан умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синфларида ўқувчиларга 17 та умумтаълим  фанларидан ҳафталик
154 соат ҳажмда таянч билимларни бериш белгиланган.
10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш;
юқори синф ўқувчиларини фанларга ихтисослашувини кенгайтириш ҳамда уларни олий ўқув юртларига йўналтириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27-июндаги “Умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчиларининг қобилияти ва танлови асосида таълим жараёнларини ташкил этишни тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида” 192-сонли буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ билан умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синфларида (10-11-синф) 4 та йўналиш (математика-физика, она тили-чет тили, кимё-биология, математика-чет тили) бўйича танлов фанлари белгилаб берилди ҳамда тажриба-синовдан ўтказиш тартиби, ўқув режалари, тушунтириш хати, тажриба-синовдан ўтказиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Маълумот учун: 4 та йўналиш бўйича танлов фанлари 124 та умумий ўрта таълим мактабларининг 129 та синфларида жорий этилади. Шундан математика-физика 14 та, кимё-биология 31 та, она тили-чет тили 36 та, математика-чет тили 48 та.
Белгиланган таянч ўқув режага мувофиқ, 4 та йўналиш бўйича 11 та мажбурий (она тили ва адабиёт, рус тили, чет тили, тарих, тарбия, математика, физика, кимё, биология, жисмоний тарбия, ЧҚБТ) ва 2 та танлов фанларини ўқитиш белгиланди.  
Шунингдек, тажриба-синов мактабларидаги йўналишлар ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган сўровномалар асосида шакллантирилди. 
Шу билан бирга, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларининг ўқув дастурлари таҳлил қилиниб, танлов фанлари учун мослаштирилди. Республика таълим маркази томонидан танлов фанларининг тақвим мавзу режалари, ўқув мақсадлар ишлаб чиқилди.

4. Умумтаълим мактабларида дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмагида яратилган ўқувметодик мажмуалар  аманган ва Сирдарё вилоятидаги 919 та умумий ўрта таʼлим мактабларида тажриба-  синовдан ўтказилди. Шунингдек, “NOVDA edutainment” нашриёти томонидан 4 К модели (коммуникатив, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш кўникмалари) асосида  яратилган бошланғич синф дарсликлари “Education Alliance Finland” (Финляндия) хорижий  компанияси (експертлари) томонидан экспертизадан ўтказилиб, сертификатланди. Бундан ташқари, Кембриж нашриёти томонидан ишлаб чиқилган 7-синф физика, 8-синф биология фани дарслик мажмуалари маҳаллийлаштирилди (Кембриж нашриёти экспертлари James Ord, Lauren  Haslam-Smith ва бошқалар хулосалари асосида такомиллаштирилди).

5. Франциянинг «Дидьер» нашриётининг француз тили фани дарслигини харид қилиш. Кембридж нашриётининг Информатика дарслигини барча таълим тиллари учун лицензион ҳуқуқини харид қилиш, таржима қилиш ва чоп этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил якунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Франциянинг Ҳачетте Ливре Груп гуруҳининг француз тили (“Passe-Passe”, “Décibel” va “Lʼatelier”) дарсликларини харид қилиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича шартнома имзоланди. 
Ушбу шартномага мувофиқ: Ўзбекистондаги француз тили ўқитиладиган мактаблар Франциянинг Didier FLE нашриётининг ўқув-методик мажмуаларидан фойдаланиши;
Имзоланган шартномага мувофиқ дарсликлар Ўзбекистонга мослаштирилди, жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 325 минг нусхада дарслик ва машқ дафтарлари  чоп этилди (https://didierfle-ozbekiston.com/) ҳамда таълим жараёнларига татбиқ этилмоқда.
Кембридж нашриётининг 5-11- синфлар учун информатика ва ахборот технологиялари дарсликларини 6 та тилга таржима қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
 3 млн. нусха Кембридж нашриётининг 5-9-синф информатика ва ахборот технологиялари фани дарсликларини чоп этиш бўйича шартномалар имзоланган.
Шартномага мувофиқ, айни дамда Инфорамтика ва ахборот технологиялари фани дарслик ва ўқитувчи китоблари рус, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, тожик, туркман тилларига таржима қилиниб, нашрга тайёрланмоқда. 
Дарслик мажмуаларини таржима қилиш ва нашр учун макетларини тайёрлаш  “Ўзбекистон Баркамоллик учун таълим дастури” доирасида USAID ва RTI International ташкилоти орқали молиялаштирилмоқда.

159 Профессионал таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизимини жорий этиш.
Қуйидагилар: 1. профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларини мос равишда умумий ўрта таълим муассасалари педагогларининг базавий тариф ставкаларига; профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасалари биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш. 2. Профессионал таълим муассасасининг юқори натижаларга эришган педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш амалиётини жорий этиш. 3. Профессионал таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва профессионал таълим муассасаларини сақлаш харажатларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисод ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ва уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-65794) ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига (project.gov.uz - ID-65794) жойлаштирилиб, тизимида профессионал таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилди ҳамда регламентга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Шунингдек, қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси келишувидан ўтказилиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишланган ҳолда тасдиқлашга тайёр ҳолатга келтирилди. (тегишли хужжатлар илова қилинади.) Вазирлар Маҳкамасига вазирликнинг 
2023 йил 14 мартдаги 4/20-1/2-10-сонли хат билан маълумот киритилди.

160 Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун қулай шароитлар яратиш.
1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилиш. Бунда, оммавий ахборот воситалари орқали инклюзив таълим тизимининг ижобий томонларини ота-оналарга кенг тарғиб қилиш. 2. Ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан инклюзив мактаблар ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Инклюзив ва бошланғич таянч коррекцион синфлар ташкил этиладиган умумтаълим мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари, махсус ўқитувчилари ва амалиётчи  сихологлари учун 7-21-август кунлари Мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2023-2024-ўқув йилида инклюзив таълим жорий этилган умумий ўрта таълим муассасаларининг директорлари, бошланғич  синф ўқитувчилари ва психологлари учун 72 соатга мўлжалланган мақсадли малака ошириш  курслари ташкил этилди. Курс давомида 1431 нафар педагогларнинг малакаси оширилди. Инклюзив таълимнинг аҳамиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида 2023 йилнинг ўтган даври давомида ушбу фаолият:
9 марта марказий телеканалларда;
17 марта ҳудудий телеканалларда;
7 марта радиода;
5 марта босма матбуотда ёритилди.
Шунингдек, “Инклюзив таълим амалда” расмий телеграм канали (https://t.me/inklyuziya)  фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, ушбу каналда инклюзив мактабларнинг фаолияти, улардаги  ўқувчилар олиб борилаётган дарс жараёнлари ҳамда йўналишга оид янгиликлар ижтимоий тармоқларда доимий (ҳар куни) кенг ёритиб келинмоқда. 
2. Бажарилди. 2022/2023-ўқув йилида  инклюзив таълим жорий этилган умумтаълим мактаблари сони 195 тага етиб уларда 504 нафар имконияти чекланган болалар инклюзив таълимга қамраб олинди. Ташкил этилган инклюзив синфларда таълим олаётган  ўқувчиларга 2021/22-ўқув йилида 51 нафар, 2022-2023-ўқув йилида эса 248 нафар педагоглар бириктирилди. Инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва кўламини кенгайтириш мақсадида мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29-августдаги 274-сонли буйруғи билан 2023/2024-ўқув йилида инклюзив таълим жорий этилиши  тавсия этилган 390 та мактабларнинг қўшимча рўйхати тасдиқланди. Янги ўқув йилининг 15-сентябрь ҳолатига келиб 208 та туман (шаҳар) ларнинг 417 та мактабларида инклюзив синфлар ташкил этилиб, унга айни пайтда 734 нафар ўқувчилар қамраб олинган.

3. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган (эшитишда нуқсони бўлган) 1-синф ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва уларга эшитиш мосламаларини тақдим этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ушбу топшириқ юзасидан 2023 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги алоҳида таълим эхтиёжлари бўлган кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2023-2024 ўқув йили учун қабул қилинган 1-синф ўқувчилари рўйхати асосида ҳудудлардаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган эшитиш мосламаларига эҳтиёжи бўлган эшитиш қобилияти заиф болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, 138 нафар болаларни рўйхати шакллантирилди.
Эшитиш қобилияти заиф болаларнинг рўйхати эшитиш мосламалари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “BNSM TRADE” МЧЖ билан 2023 йил 26 сентябрда шартнома тузилиб, 1,3 млрд. сўмга 700 дона 1-синф ўқувчилари эшитиш мосламалари харид қилинган.
Мазкур эшитиш мосламалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2023 йил 21 ноябрдаги 05/24/1420-сонли хати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этилган.

161 Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида уларнинг касб нуфузини ошириш ҳамда мақомини юксалтириш.
1. Буюк Британиянинг Cambridge ташкилоти билан ҳамкорликда «PDQ» дастурини Агентлик тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий марказида жорий этиш. 2. Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг «PDQ» дастури асосида касбий малакасини оширган раҳбар ва педагог ходимларининг «Илғор ўқитувчи», «Устоз ўқитувчи» ва «Профессионал ўқитувчи» даражаларини бериш орқали рағбатлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларини малакали ходимлар билан таъминлаш уларнинг касбий нуфузини ошириш ҳамда мақомини юксалтириш мақсадида Агентликнинг 2023-йил 19-октабрдаги 114-АФ-сон буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруқ асосида тизимда фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог ходимларга “Илғор ўқитувчи”, “Устоз ўқитувчи” ва “Профессионал ўқитувчи” даражали сертификатларни бериш ва тегишлилиги бўйича устамалар белгиланиши юзасидан тартиб ишлаб чиқилди.
Cambridge Ассесмент ташкилоти билан биргаликда тизимда фаолият олиб бораётган раҳбар ва педагог ходимларга сертификат ва даражалар берилди.

162 «Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш.
Қонун лойиҳасида шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади: педагогларни ўз касбий фаолиятига кирмайдиган ишларга жалб қилишни тақиқлаш ҳамда уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш; педагог ходим фаолиятининг кафолатлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш, ўқув қўлланмалар билан таъминлаш; педагоглардан ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни талаб қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, турли тадбирларда қатнашишга мажбурлашга йўл қўймаслик. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Вазирлар Маҳкамаси

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

163 Фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва ўқув юкламасини мақбуллаштириш.
Қуйидаги масалалар бўйича таклифларни ишлаб чиқиш: бошланғич синф ўқитувчиларининг педагог ставкасини 16 соат этиб белгилаш; юқори синф ўқувчиларининг фанларга ихтисослашувини кенгайтириш; умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш. Ахборот хати 2023 йил май Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Фанларни ўқитиш самарадорлигини ошириш ва ўқув юкламасини мақбуллаштириш бўйича ҳукуматга Ахборот хати тайёрланиб, вазирликнинг 2023 йил 17 майдаги 02-02/1-677-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.
Ахборот хати Германия, Финляндия, Буюк Британия ва Сингапур каби ривожланган давлатлар мактаб таълимини чуқур таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилди.
Унга кўра умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларининг педагогик ставкасини 16 соат этиб белгилаш;
умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома қайта ишлаб чиқиш;
директорлар ва ўринбосарларининг замонавий бошқарув ва менежерлик кўникмаларини шакллантириш, уларни баҳолаш ва бунинг натижасида замонавий “Директорлар мактаби”ни ташкил этиш;
шунингдек,  умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини яхшилаш бўйича таклифлар киритилган.

164 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг ҳар бир шаҳар, туманлардаги умумтаълим мактаблари 1 — 4 синф ўқувчиларига озиқ-овқат етказиб берилиши, сифати ва таъминланиши юзасидан доимий назорат ўрнатиш. 2. Мониторинг натижалари асосида муаммоларни ҳал этиш тизимини яратиш. Амалий чора-тадбир 2023 йил давомида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълимнинг жами 289 219 нафар 1-4-синф ўқувчиларини овқатлантириш белгиланган.
2023-2024 янги ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4 синф ўқувчиларига 289219 нафар ўқувчиларига 175,4 млрд. сўмлик кейтеринг хизматлари кўрсатилди.
Шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикасида – 147 387 нафар ўқувчи 2,7 млрд. сўм
Хоразм вилоятида- 141 832 нафар ўқувчи 9,7 млрд. сўм кейтеринг хизматлари кўрсатилди.

165 Республиканинг барча умумтаълим мактабларида соғлом овқатланиш тизимини амалга ошириш.
1. Республиканинг барча мактабларида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш. Бунда, овқат турлари ўқувчиларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатига кўра меъёрланган ҳолда етказиб берилиши ҳамда санитария талабларига жавоб беришини таъминлаш. 2. Мониторинг натижалари асосида муаммоларни ҳал этиш тизимини яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисод ва молия вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Республика давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синфларида соғлом овқатлантириш тизимини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлиги хулосаси асосида вазирликнинг 2023-йил 25-апрелдаги 01-05/4-204-сонли хати орқали Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Лойиҳа билан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республикадаги барча давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф (1-4-синфлар) ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизимини жорий этилиши;
Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил
25-августдаги 472-сон қарорига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни назарда тутувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланмоқда.
2023/2024-ўқув йилида (169 ўқув кунлари) 2 642 836 нафар ўқувчиларни овқатлантириш учун Давлат бюджетидан жами 2 769,0 млн сўм шундан: сентябрь-декабрь 1 278,0 mln.soъм, январ-май 1 491,0 mln.soъм (бир бола учун 5 170 минг сўм устама хаққи билан 6200 ming.soъм) талаб этилади.

166 Олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш.
1. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш амалиётини дастлаб 6 та олий таълим муассасасида жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март-ноябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Андижон машинасозлик институтлари танлаб олинди.
Ўзбекистон олий таълим тизимига “Ички сифатни таъминлаш”ни жорий қилиш мақсадида танлаб олинган 6 та олий таълим муассасалари учун Shbeemann Consulting билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-семинарлари якунига етказилди.
Халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда тегишли таълим дастурларини 2023 йил якунига қадар халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича бўйруқ лойиҳаси тайёрланди.
2023 йил 31 мартда Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Тошкнет давлат Итисодёт университетида олий таълим муассасаларида ички ва ташқи таълим сифатни таъминлаш амалиётини жорий қилиш бўйича ўқув ишлари проректорлари ҳамда таълим сифати бўлим бошлиқлари иштирокида Форум ташкил этилади.
Танлаб олинган 6 та олий таълим муассасаси халқаро ташкилотлар билан шартномалар имзолаш бўйича ташкилий ишларни бошлаган.
 

2. Мазкур олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар,

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Андижон машинасозлик институтлари танлаб олинди.
Танлаб олинган 6 та таълим муассасаси халқаро ташкилотлар билан шартномалар имзоланди. 
Топшириқ ижроси юзасидан 6 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилди ва аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисида сертификатлар олинди.
 Топшириқни “Ijro.gov.uz” тизмидан назоратдан олиш бўйича Олий таълим, фан ва инновацияларвазирлигининг 2023 йил 16 ноябрдаги 2/14-1/2-10сон хати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси ҳамда Адлия вазирлигига юборилди.

167 Олий таълим муассасаларида илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.
Олий таълим муассасаларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида: 1. Профессор-ўқитувчиларни хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш. 2. Республика олий таълим муассасаларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун хориждан профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги «Эл-юрт умиди» жамғармаси

Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини хорижий давлатларда малакасини ошириш ҳамда стажировка ўташини ташкил этиш бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичлар 2023 йилнинг 18 январь санаси билан режа-график ишлаб чиқилган ва Вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган.
Республика олий таълим муассасаларига жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар улушини ошириш бўйича белгиланган кўрсаткичлар 2023 йилининг 
18 январь санаси билан режа-график ишлаб чиқилган ва Вазирнинг
биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланган, ижроси назоратга олинган.
 

168 Республика олий таълим муассасаларини QS, TНE халқаро рейтинг агентликларининг нуфузли олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш чораларини кўриш.
1. Танлаб олинган 10 та олий таълим муассасалари илмий-педагогик фаолиятининг QS, TНE халқаро рейтинг агентликлари рўйхатига киритиш талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш. 2. Танлаб олинган 10 та олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг «Scopus», «Web of Science», «Science Direct» ва бошқа нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи илмий журналларида нашр этилган мақолалари сонини 1 600 тага етказиш. 3. Танлаб олинган 10 та олий таълим муассасаларида «Хирш» индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини 300 тага етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“SciVal” ахборот-таҳлил тизими ёрдамида илмий-педагогик фаолияти таҳлили асосида қуйидаги 10 та олий таълим муассасалари танлаб олинди (“ТИҚХММИ” МТУ, ТДТУ, ЎзМУ, ТДАУ, ТДТрУ, ТДИУ, СамДУ, НамМТУ, ТДПУ, ТАТУ).
“Elsevier” компанияси эксперт-мутахассислари иштирокида “Scopus”, “Web of Science” “Science Direct” ва бошка нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларида индексланувчи илмий журналларида нашр этиш учун мақола тайёрлаш ва нашр этиш юзасидан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, халкаро рейтинг бўйича масъул ходимлари учун 11 та семинар-тренинглар (онлайн) ташкил этилди.
Танлаб олинган 10 та олий таълим муассасалари илмий-педагогик фаолиятининг QS, ТНЕ халкаро рейтинг агентликлари рўйхатига киритиш талабларига мувофиқлигини “SciVal” ахборот-таҳлил тизими ёрдамида таҳлил килинди ва таҳлилий маълумотлар QS, ТНЕ "World University Rankings – 2024” рўйхатида республикада 18 та ОТМ "репортёр" мақомнда кайд этилди ва жами 48 тага етказилди. 2023 йилда QS Осиё университетлари рейтингида 10 та ОТМ ўрин эгаллади, бунда “ТИҚХММИ” МТУ, “ТОП-500” қаторига киритилди. 2023 йилда QS “Фан соҳалари рсйтинги”да ЎзМУ "Замонавий тиллар” соҳасида 151-200. “Математика” соҳасида 351-400. “Физика ва астрономия” сохасида 501-550 ўринни. "ТИҚХММИ” МТУ “Атроф-муҳит тўғрисидаги фанлар” сохасида 351-400, соҳа бўйича рейтингда “Мухандислик ва технологня" соҳасида 451-500. "Табиий фанлар” бўйича 501-520 ўринни эгаллади. Танлаб олинган 10 та олий таълим муассасалари профсссор-ўқитувчиларииинг “Scopus”, “Web of Science” “Science Direct” ва бошка халкаро нуфузли илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи илмий журналларда нашр этилган маколалари сонини 3 111 тага етказидди.
"Хирш" индекси 5 ва ундан юкори бўлган профессор-ўқитувчилар сонини 396 тага етказилди.

169 Талабаларни турар жой билан таъминланиш даражасини ошириш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабалар турар жойларини қуриш учун ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март-сентябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Жорий йилда 9 та олий таълим муассасасида жами 223,4 млрд. сўмлик, 3 800 ўринли янги лойиҳалар бўича ишлар ташкил этилди. 
Жумаладан:
1. Самарқанд давлат университети “The Best Story in Samarkand” МЧЖ раҳбари М.Сайдов, 25,2 млрд 400 ўринли лойиҳа  келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2023 йил 8 февралдаги 04/26-08/02/22-сон хати билан юборилган.
2. Ипак йўли туризм халқаро университетида "Z-P-A" оилавий корхонаси раҳбари А.Ғуломхусайн-зода, 25,4 млрд 400 ўринли лойиха келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 15 февралдаги 04/26-02/15/22-сонли хати билан юборилган.
3. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “HIGH-TECH HOUSE BUILD” МЧЖ раҳбари Ж.Рўзметов 17,6 млрд сўмлик, 600 ўринли лойиха келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 15 февралдаги 202210-сонли хати билан юборилган.
4. Шаҳрисабз давлат педагогика институтида “The Best Story in Samarkand” МЧЖ раҳбари М.Сайдовлар, 25,2 млрд 400 ўринли лойиҳа келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 16 февралдаги 04/26-16/02-сонли хати билан юборилган.
5. Тошкент давлат аграр университетида "New-Brend-House" МЧЖ раҳбари М.Хакимов, 25,9 млрд 400 ўринли лойиҳа  келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 22 февралдаги 04/26-22/02-сон хати билан юборилган.
6. Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалида "NEW HAUSE SITY" МЧЖ раҳбари Ш.Марданов, 25,2 млрд 400 ўринли лойиҳа  келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 1 мартдаги 04/26-01/03-сонли хати билан юборилган.
7. Навоий давлат кончилик институтида "NEW HAUSE SITY" МЧЖ раҳбари Ш.Марданов, 25,2 млрд 400 ўринли лойиҳа келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 10 мартдаги 04/26-03/03-сонли хати билан юборилган.
8. Қорақалпоқ давлат университетида "АRGONYA" МЧЖ раҳбари М.Хужаниязов, 27,8 млрд 400 ўринли лойиҳа келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 10 мартдаги 04/26-10/03-сонли хати билан юборилган.
9. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида "New-Brend-House" МЧЖ раҳбари М.Хакимов, 25,9 млрд 400 ўринли лойиҳа келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вазирликнинг 2023 йил 15 март 04/26-15/03-1-сонли хати билан юборилган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Самарқанд давлат, Ипак йўли туризм халқаро ва Тошкент давлат аграр университетлари лойиҳалари келишиб берилди.  

Қорақалпоғистон Республикаси
Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университети ва Нукус давлат педагогика институтида ушбу йўналишдаги талабалар турар жойининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, қолган талабалар турар жойларини қуриш учун ер майдонларини белгиланган тартибда ажратиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳамда инвестиция дастури доирасида талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳри
Мазкур топшириққа асосан талабаларни турар-жой билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган 10 та олий таълим муассасаларининг ўзларига тегишли фойдаланмаётган бўш ҳудудларида жами 8800 ўринли талабалар ётоқхоналарини қуриш имконияти мавжуд бўлган ер участкалари рўйхати шакллантирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 2023 йил 29 март куни 03-286-сонли хат билан киритилганлиги билдирилади.

Бухоро вилояти
Бухоро вилоятидаги 5 та давлат ҳамда 6 та нодавлат олий таълим муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, улардаги 26 та ётоқхоналарда талабалар учун 7 810 ўрин мавжуд.
Ётоқхоналар тармоғини кенгайтириш ҳамда талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
2022-2023 ўқув йили бошланишида ўтказилган таҳлиллар давомида олий таълим муассасалари бакалавриатида таҳсил олаётган талабаларнинг 17 566 нафари ўз яшаш манзилидан ўқув юртига қатнаши, 2 438 нафари яқин қариндошларининг уйида истиқомат қилиб келаётганлиги ҳамда 
14 155 нафар талабалар турар жойга эҳтиёжи борлиги аниқланди.
Жорий ўқув йилида талабалар турар жойларига 6 006 нафар ҳамда ижара асосидаги квартираларга 8 149 нафар талабалар жойлаштирилган бўлиб, талабаларнинг турар жойга бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарорига мувофиқ ижара шартлари асосида хонадонларга жойлаштирилган 7 200 нафардан ортиқ талабаларнинг ижара харажатлари давлат томонидан тўлаб берилмоқда. 
Турон Зармед университети ҳамда Осиё халқаро университети нодавлат олий таълим муассасалари томонидан 4 та 286 ўринли талабалар турар жойлари ташкил қилинди.
Бундан ташқари, Бухоро давлат университети учун 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш учун университетнинг Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган ҳудудидан 1 224 кв. м ҳамда 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш учун Бухоро тумани Дўстлик МФЙдаги ҳудудидан 3 615 кв. м ер майдонлари ажратилган бўлиб, бугунги кунда қуриш ишлари олиб борилмоқла.
(Вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 28 мартдаги 6/1784-сонли хати)

Навоий вилояти
Навоий давлат педагогика институти “кампуси”ни барпо этиш учун Навоий шаҳридаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидан 150 000 метр квадрат ер майдонини институтга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилди.
(Асос: вилоят ҳокимининг 2023 йил 7 апрелдаги 46-5-0-Q/23-cонли қарори).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 июндаги “Навоий давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сонли қарори қабул қилиниб, мазкур қарорга асосан,
2024 йилда – 600 ўринли, 2025 йилда – 850 ўринли, 2026-йилда – 450 ўринли, 2027 йилда – 500 ўринли, жами 2400 ўринли талабалар турар жойи қурилиши белгилаб берилди.
(Асос: ВМни 2023 йил 7 июндаги 232-cонли қарори)
Бундан ташқари Навоий давлат кончилик ва технологиялари университети учун 2023 ва 2025 йилларда Давлат-хусусий шериклик асосида жами 800 ўринли 2 та талабалар турар жойлари барпо этилади. Шундан, 2023 йилда 400 ўринли 1 та,  2025 йилда 400 ўринли 1 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилади.
2023 йилда 400 ўринли 1 та фойдаланишга топширилиши лозим бўлган объектнинг қурилиш ишлари бошланган. Ҳисобот даврида мазкур объектда жами 12,6 млрд.сўмлик (50%) қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

2. Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳамда инвестиция дастури доирасида талабалар турар жойларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март-сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳозирда Республика миқёсида 38 656 ўринли 83 та талабалар турар жойларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан давлат-хусусий шериклик асосида, 23 494 ўринли 50 та ҳамда олийгоҳ ва бюджет маблағлари ва инвестиция дастури доирасида 10 460 ўринли 21 та, лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 4 702 ўринли 12 та талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди. 
Айни пайтда 24 394 ўринли 51 та талабалар турар жойларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
2023 йил ўтган даври мобайнида 21 500 ўринли 47 та давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойилари биносини қуриш, жиҳозлаш ва бинодан фойдаланишни ташкил этиш бўйича лойиҳа концепциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритилди ва келишилди.

3. 2023 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида 18 минг ўринли талабалар турар жойларини қуриш, ушбу лойиҳалар доирасида қурилаётган талабалар турар жойларини фойдаланишга топшириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2023 йилда ётоқхоналарни барпо этиш бўйича жами 27 426 ўринли 57 та лойиҳалар амалга оширилмоқда жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида 18 476 ўринли 39 та, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисобидан 3 450 ўринли 7 та, олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан 3 900 ўринли 8 та ҳамда инвестиция дастури доирасида 
1 600 ўринли 3 та лойиҳаларда тегишли ишлар амалга оширилди.
 Айни дамда жами 16 466 ўринли 
31 та лойиҳаларда қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

170 Олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлашда рақобатбардошликни ошириш ва таълим сифатини яхшилаш.
Нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. Бунда: нодавлат олий таълим ташкилотларини лицензиялаш талабларини такомиллаштириш; олий таълим ташкилотлари миллий рейтингида нодавлат олий таълим ташкилотлари иштироки учун имконият яратиш; нодавлат олий таълим ташкилотлари раҳбар кадрларига қўйиладиган малака талабларини кучайтириш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Адлия вазирлиги Бизнес-омбудсман

Нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳужжат лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 13 майдаги 01/10-311*-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
 

171 «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурлари асосида иқтидорли ёшларнинг хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида таълим олиши учун очиқ стипендия танловларини ўтказиш.
1. Хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ стипендия танловларини эълон қилиш ва ўтказиш. 2. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора ва ташкилотлар, шунингдек, ҳудудлардаги ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган ҳудудий амалий-услубий семинарлар ташкил этиш. 3. Стипендия танлови ғолибларини аниқлаш ва уларга Жамғарма стипендиати сертификатини тантанали топшириш ҳамда хорижий давлатларга таълим олишга юборишни ташкил этиш. 4. Стипендиатларнинг хорижда таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида хорижий нуфузли университетлар ва илмий марказлар билан ҳамкорлик меморандумлари тузишни янада кенгайтириш. Жамғарма Васийлик кенгаши қарори 2023 йил май ва ноябрь ойларида «Эл-юрт умиди» жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги МТРК манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари асосида иқтидорли ёшларни хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида таълим олиши учун 500 ўринли очиқ стипендия танловларига жорий йил 1 апрелидан бошлаб эълон берилди.
Бугунги кунга қадар 2 500 дан ортиқ ариза келиб тушди.
 

5. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг таълим дастурлари таркибини, стипендиатлар меҳнат фаолияти мониторингини юритиш механизмини, шунингдек, Жамғарма фаолиятини янада такомиллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель «Эл-юрт умиди» жамғармаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Эл-юрт умиди” жамғармаси таълим дастурлари асосида иқтидорли ёшларни хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида таълим олиши учун 500 ўринли очиқ стипендия танловларига жорий йил 1 апрелидан бошлаб эълон берилди.
Бугунги кунга қадар 2 500 дан ортиқ ариза келиб тушди.

172 «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари ва хорижда истиқомат қилаётган қимматли илмий-амалий тажрибага эга бўлган ватандошлар ўртасида мунтазам мулоқот ва ҳамкорликни ўрнатиш.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари ва ватандошлар ўртасида мулоқот майдонини яратадиган анъанавий III Халқаро Форумни ташкил этиш. Жамғарма Васийлик кенгаши қарори 2023 йил август «Эл-юрт умиди» жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази Ташқи ишлар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон МТРК Маданият ва туризм вазирлиги «Ватандошлар» жамоат фонди

Хорижий мамлакатларнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган иқтидорли ва истеъдодли ёшлар билан манзилли ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг юрт келажаги учун илғор ғоя ва ташаббусларини илгари суриш ва уларни рағбатлантириш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан “Эл юрт умиди” жамғармасига алоқа хати юборилди (02-02/15-02/15/43-сон, 16.03.2023 й.).
 

173 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллигини кенг нишонлаш.
Ўзбекистон академик фанининг ютуқларини кенг халқаро жамоатчиликка етказишга бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ва илмий ишланмалар кўргазмасини ўтказиш. Бунда: анжуманга хорижий давлатлар вакилларини таклиф этиш; анжуманга жаҳоннинг нуфузли илмий марказларидан камида 200 та етакчи олимларни жалб қилиш; анжуманда Нобель мукофоти лауреати иштирокини таъминлаш; анжуман доирасида илмий ишланма ва маҳсулотлар кўргазмасини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Фанлар академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

174 Ўзбекистон тарихи, маданияти ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини сақлаш, илмий муомалага киритиш, республика ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш.
1. Ўзбекистон тарихи, маданияти ва илмий-маърифий меросига оид ноёб қўлёзма асарларни тадқиқ этиш, илмий муомалага киритиш ва оммалаштириш бўйича 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: соҳада ҳар йили 10 нафар малакали манбашунос мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва хорижий мамлакатларга стажировкага юбориш; таниқли олимларнинг ноёб қўлёзма асарларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ва таржимонлик мактабларини яратиш; соҳада «устоз-шогирд» анъаналарини жорий қилиш; ноёб қўлёзма асарларини сақлаш, таъмирлаш, тадқиқ этиш, нашрдан чиқариш ва оммалаштириш ишларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш; хорижий мамлакатларда чоп этилган юртимиз тарихи ва аждодларимиз илмий-маърифий меросига оид муҳим тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этишни йўлга қўйиш назарда тутилади Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил ноябрь Фанлар академияси Маданият ва туризм вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий халқаро маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш учун вазирлик ва ташкилотларга таклиф олиш учун ФАнинг 2023-йил 14-мартдаги 3/1255-517-сонли хати юборилди.
2. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги, Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизасияси марказидан таклифлар олинди ҳозирда таклифлар ўрганилмоқда.
3. “Ўзбекистон тарихи, маданияти ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини сақлаш, илмий муомалага киритиш, республика ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси "project.gov.uz" норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига келишиш учун киритилди (ФА 17.08.2023й. 3/1255-1737-сонли хати).
4. “Ўзбекистон тарихи, маданияти ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини сақлаш, илмий муомалага киритиш, республика ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ИД-84644   жамоатчилик муҳокамасига киритилди.
5. Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизасига асосан қарор лойиҳаси қайта ишланмоқда.

2. Ўзбекистон тарихи, археологияси ва аждодлар меросига оид ноёб ёдгорликларни муҳофаза қилиш, таъмирлаш, илмий муомалага киритиш ва оммалаштириш ишлари самарадорлигини ошириш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: республиканинг давлат фондларида сақланаётган ёзма манбаларнинг реестрини тузиш; ноёб қўлёзмалардан 40 минг кадр рақамлаштириш ва 5 минг варақ таъмирланишини таъминлаш; ўрта асрлар тарихи, фани, маданияти ва адабиётига доир 15 та манбани илмий муомалага киритиш; ўрта ва узоқ истиқболда соҳани ривожлантириш бўйича аниқ режа ва чора-тадбирлар дастурларини шакллантириш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил ноябрь Фанлар академияси Маданият ва туризм вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат шарқшунослик университети Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий халқаро маркази манфаатдор вазирлик ва идоралар

1. Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш учун вазирлик ва ташкилотларга таклиф олиш учун ФАнинг 2023-йил 14-мартдаги 3/1255-517-сонли хати юборилди.
2. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги, Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизасияси марказидан таклифлар олинди ҳозирда таклифлар ўрганилмоқда.
3. “Ўзбекистон тарихи, маданияти ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини сақлаш, илмий муомалага киритиш, республика ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси "project.gov.uz" норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимига келишиш учун киритилди (ФА 17.08.2023й. 3/1255-1737-сонли хати).
4. “Ўзбекистон тарихи, маданияти ва буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини сақлаш, илмий муомалага киритиш, республика ва халқаро миқёсда янада оммалаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ИД-84644   жамоатчилик муҳокамасига киритилди.
5. Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизасига асосан қарор лойиҳаси қайта ишланмоқда.

175 2023 йилда 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳоловчи TIMSS 2023 халқаро баҳолаш дастурида Ўзбекистон иштирокини таъминлаш.
1. Халқаро дастур ҳақида тарғибот-ташвиқот, семинар ва тренинглар ташкил этиш, мактаб директорлари ва ўқитувчиларнинг салоҳиятини ривожлантириш. 2. Халқаро тадқиқотда иштирок этиш бўйича аъзолик бадал тўловларини амалга ошириш. 3. Халқаро ташкилотлар томонидан танлаб олинган 166 та мактабда моддий-техника базани мустаҳкамлаш, Интернет тармоғига уланиш сифатини ошириш ҳамда тадқиқотларни ташкил этиш. 4. 2024 йилда халқаро даражада эълон қилинадиган тадқиқотлар натижалари асосида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, мактаб таълими, ўқув дастурлари ва ўқитиш методикаларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. Ўқувчиларнинг математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳоловчи ТИМСС 2023 дастури Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (ИEА) билан тузилган шартномага асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази томонидан ташкил этилди.
Тадқиқотнинг синов жараёнларини  Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (ИEА)  талаблари асосида ташкил этиш масалалари бўйича Чехия Республикасида 2023-йил 26-феврал- 3-март кунлари ташкил этилган ТИМСС 2023 Миллий лойиҳа координаторларининг 6-учрашуви ва халқаро тренингда Миллий марказнинг 5 нафар мутахассислари иштирок этиб, зарурий кўникмаларга эга бўлиши таъминланди.
Шунингдек, тадқиқот мазмуни ва ташкил этиш масалаларига бағишланган жами 5 та турли мавзудаги тренинглар ташкил этилди.
Мазкур тренингларда 42 нафар тест администраторлари, 166 нафар мактаб координаторлари мақсадли тайёрланди.
2. Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (ИEА) томонидан 2023-йил 17-март куни ТИМСС 2023 тадқиқоти учун тўловларни амалга ошириш ҳақида ҳисоб фактуралари олинди (Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий марказининг 06.04.2023-йилдаги 01-29-сон хати). 
Мазкур ҳисоб фактураларга мувофиқ Жаҳон банкининг “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси маблағлари ҳисобидан жами 84,8 минг АҚШ доллари ҳамда 84,8 минг ЭУРО миқдорида тўловлар амалга оширилди.
3. ИEА томонидан репрезентативлик тамойили асосида барча ҳудудларни қамраб олувчи 166 та мактаблар тадқиқотда иштирок этиш учун намуна сифатида танлаб берилган мактабларда 2023-йил апрел-май ойларида синов жараёнлари ташкил этилди. 
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 10-апрелдаги 01-01/14-172-сонли хати Узтелеком АКга юборилиб, тадқиқотда қатнашадиган 166 та мактабларда синов даврида 2023-йил 10-апрелдан 25-майга қадар 300Мбит/с интернет тезлиги билан таъминлаб берилди. 
4. Тадқиқотда республиканинг барча ҳудудларидан танлаб олинган 166 та мактаблардан жами 8800 нафар ўқувчилар (шундан, 4450 нафар 4-синф ва 4350 нафар 8-синф) тест ва сўровномада иштироки таъминланди. 
Шунингдек, мазкур мактаб-ларнинг 166 нафар директорлари ҳамда 1035 нафар   математика ва табиий фанлар бўйича ўқитувчилари сўровномада иштирок этди.
Тадқиқот натижалари Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (Амстердам, Голландия) томонидан таҳлил қилиниб, 2024-йил декабрь ойида эълон қилиниши режалаштирилган. 
Халқаро даражада эълон қилиниши белгиланган тадқиқот натижалари олинганидан сўнг, келгусида амалга ошириладиган вазифалар бойича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. (02-258 23-ноябрь 2023-йил)

176 Ўқувчилар саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро PISA 2025 тадқиқот дастурида Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш.
1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан шартномага мувофиқ аъзолик бадалларини тўлаш. 2. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорликда тадқиқотнинг 2024 йилдаги тажриба-синови ҳамда 2025 йилдаги асосий синовларини ташкил қилиш ҳамда тадқиқотда мактабларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 3. Чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. ПИСА 2025 тадқиқот дастурида иштирок этиш билан боғлиқ аъзолик бадалларини тўлаш икки томонлама шартнома асосида амалга оширилиши кўзда тутилган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ўртасида имзоланиши режалаштирилган ПИСА 2025 тадқиқот дастурида иштирок этиш тўғрисида келишув лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли давлат бошқаруви органларининг хулосалари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг ижобий мазмундаги хулосаси олинди (24.07.2023й. 07/28408-сон хат).
Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан келишув ҳужжатлари тўплами Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан келишиш учун ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳламасига киритишга тайёрланди. 
Вазирлар Маҳкамасидан ижобий хулоса олинди (22.08.2023-йил, 12/1-410-сон) ва шартнома имзолаш учун вазирлик раҳбариятига киритилди.
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий маркази директори А.Исмаилов бошчилигидаги гуруҳ 2023-йил 12-19-март кунлари Португалия давлатида хорижий хизмат сафари ташкил этилиб, ОECД ташкилоти томонидан ўтказилган “ПИСА 2025 тадқиқоти доирасида Миллий лойиҳа координаторларининг биринчи учрашуви”да иштироки таъминланди. 
ПИСА 2025 халқаро тадқиқот дастури доирасида бош пудратчи ҳисобланган Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (АCEР) билан ҳамкорликда тадқиқот доирасида 2026-йилгача амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. 
Мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлар босқичма-босқиш амалга оширилмоқда. 
3. Ўзбекистон таълим тизимида мавжуд бўлган ва таълимнинг халқаро таснифлагичи бўйича ИСCEД 2 ва ИСCEД 3 даражаларига мос бўлган таълим дастурлари ҳақида маълумот (Студй Програм Спреадшеет) ишлаб чиқилди ва халқаро АCEР ташкилоти томонидан маъқулланди.
ПИСА 2025 тадқиқотига доир тест ва сўровнома материаллари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилиниши белгиланган бўлиб, таржимон ва таҳрирчилар учун тренинглар 2023-йил 6-июндан Таълим сифатини баҳолашнинг халқаро тадқиқотлар миллий марказида ташкил этилди, унда  Белгия Халқаро лингвистика маркази мутахассислари тренерлик қилди.
Тренингда махсус тайёрланган мутахассислар томонидан тест ва сўровнома материаллари 2023-йил июн ойидан декабрь ойига қадар таржима қилиш ва сифат нуқтаи назаридан халқаро верификациядан ўтказиш бўйича маълумотлар берилди.  
ПИСА 2025 халқаро тадқиқот дастури доирасида бош пудратчи ҳисобланган Австралия таълим тадқиқотлари кенгаши (АCEР) билан ҳамкорликда тадқиқот доирасида 2027-йилгача амалга оширилиадиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Чора-тадбирларга мувофиқ белгиланган вазифалар босқичма-босқиш амалга оширилмоқда.  Бугунги кунда тадқиқотнинг 2024-йилда ўтказилиши белгиланган Тажриба-синов жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда. Тажриба-синов жараёнлари якунланганидан сўнг, тадқиқотнинг 2025-йилда ўтказилиши белгиланган вазифалар чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилади. (02-257, 23-ноябрь 2023-йил)
Айни пайтда ПИСА 2025 тадқиқотининг Табиий фанлар бўйича топшириқлар, сўровномаларни ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилиш ва мослаштириш жараёнлари давом этмоқда.
Маълумот учун, ПИСА 2022 тадқиқоти натижаларининг халқаро даражада эълон қилинишига тайёргарлик кўриш, Миллий ҳисобот тайёрлаш ҳамда тадқиқот натижалари асосида миллий даражада амалга ошириладиган вазифалар бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ҳамда тадқиқот натижаларнини эълон қилишга бағишланган халқаро анжуман 2023-йил 5-декабрь санасига белгиланди.

177 Реабилитация марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация чоралари билан қамраб олиш кўламини 5 бараварга ошириш.
1. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида ногиронлиги бўлган шахсларни амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тизимини 2023 — 2026 йилларда жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказларида амбулатор шароитда бепул тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тартибини тасдиқлаш хақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Вазирликнинг 2022 йил 19 апрелдаги 01/00-01/09-2713-сон хати билан (ID-78924) келишиш учун вазирлик ва идораларга киритилди.
Лойиҳа вазирликнинг 2023 йил 23 майдаги 01/00-01/09-4082-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

178 Фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш.
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиясини тўлаш муддатини 12 ойдан 24 ойга узайтириш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Пенсия жамғармаси

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсияларни тайинлаш ва тўлаш бўйича фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартишлар киритиш ҳақида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза ҳулосаси тақдим этилган (2023 йил 20 апрелдаги 8/1-0234-сон хулоса).

179 Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида замонавий кўптармоқли тиббиёт шаҳарчасини барпо этиш.
1. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш босқичлари, муддатлари ҳамда лойиҳа техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги

Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди ва лойиҳани Туркия тажрибаси асосида юритиш мақсадида Туркияга ташриф буюрилди.
Ташриф давомида дастлабки босқичда Анқара, Истанбул, Бурса шаҳарларидаги тиббиёт муассасалари ўрганилди.
Шунингдек, ташриф доирасида Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича “Bureau Veritas” консалтинг ва “Ronesans Healthcare Investments” компаниялари билан биргаликда ижобий музокаралар ўтказилди.
Мазкур шифохона лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш “Ronesans Healthcare Investments” компанияси зиммасига юклатишга келишилди.
Мазкур компания томонидан лойиҳа таклифи ва техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.

2. «Тиббиёт шаҳарчаси»да қурилиш ишлари юзасидан давлат-хусусий шериклик асосида тендер эълон қилиш. Амалий чора-тадбирлар График асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги

“Ronesans Healthcare Investments” компанияси томонидан лойиҳа концепцияси ва лойиҳа баҳолаш ҳужжати тақдим этилиши кутилмоқда.
Ушбу ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг лойиҳа концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши лозим.
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тегишли мутасадди ташкилотлар билан келишишга - 3 ой;
Лойиҳа концепциясини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишига - 3 ой;
Тендер эълон қилишга - 2 ой;
Тендер ғолибини эълон қилиш ва давлат-хусусий шериклик битимини имзолашга - 6 ой;
Қурилишни бошлашга - 10 ой;
“Тиббиёт кластери” фаолиятини бошлашга - 36 ой муддат талаб этилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб топшириқ муддатини узайтириш чоралари кўрилмоқда.

180 Тошкент шаҳрида Эндокринология маркази ва унинг 600 ўринли кўптармоқли клиникасини фойдаланишга топшириш чораларини кўриш.
Қурилиш ишларини якунлаш учун зарур маблағларни ажратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Буюртмачи: Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси.
Бош лойиҳачи: "Ўзшаҳарсоззлик Лити" ДУК.
Бош пудратчи: "Трест-12" АЖ Объектнинг қиймати 620,0 млрд.сўм бўлиб, 308,2 млрд.сўм ишлар бажарилган 292,8 млрд сўм маблағ молиялаштирилган
Ушбу объектни жорий йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топшириш мақсадида республика бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча 70 млрд сўм маблағ ажратилди.
Асосий бино якуний пардозлаш ишлари якунланиб, қўшимча бинода қурилиш-монтаж, ҳамда ташқи ободонлаштириш ишлари олибборилмоқда.

181 Корея билан ҳамкорликда умумий қиймати 125 млн долларлик 4 даражадаги 300 ўринли катталар учун замонавий кўп тармоқли тиббиёт марказини барпо этиш
1. Лойиҳа консультантини ёллаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2022 йил 29 декабрда лойиҳа консультантини ёллаш бўйича тендер иштирокчиларининг таклифлари очилиши бўлиб ўтди.
2023 йил 7 март куни харид комиссиясининг баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш юзасидан йиғилиши ўтказилди.
2023 йил 18 мартда баҳолаш ҳисоботи Корея Эксимбанкига юборилди.
2023 йил 9 июнда Корея Эксимбанки томонидан баҳолаш ҳисоботи юзасидан изоҳлар келиб тушди. 
2023 йил 22 июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
36-16741-сонли хат билан баҳолаш ҳисоботини келишиш жараёнини жадаллаштириш ва жорий йил июнь ойи якунига қадар лойиҳанинг кейинги босқичига ўтиш тўғрисида мурожаатни Корея Эксимбанкига юборди.
2023 йил 21 июлда “EDCF” жамғармаси томонидан баҳолаш ҳисоботини тасдиқлай олмаслиги ва лойиҳа консультанти бўйича тендер иштирокчиларининг молиявий таклифлари қисмини очишга кириша олмаслиги ҳақида мурожаат юборилди.
Бундан ташқари улар томонидан жорий йил июль ойи якунида ушбу масалани Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан яна бир бор муҳокама қилиш лозимлиги таъкидланди.
2023 йил 28 июль куни “EDCF”, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "EDCF" яна бир бор тендер ўтказиш зарурати тўғрисида ўз позициясини билдирди.
2023 йил 31 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “EDCF”га ҳисобот бўйича қўшимча изоҳларга жавоблар ва консультант танлашнинг кейинги босқичига ўтиш учун шошилинч сўров билан хат юборди.
2023 йил 10 августда ушбу масалани муҳокама қилиш учун “EDCF” ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан видеоконференция бўлиб ўтди. “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш муқобилига рози бўлиш таклиф қилинди.
2023 йил 15 августда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF”га (нусхаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига) бир қатор шартлар қўйилган ҳолда қайта тендер ўтказиш юзасидан 
36-20798-сонли  хат юборилди.
2023 йил 21 август кунида “EDCF” томонидан ўзгартириш киритилган тендер ҳужжатлари келишиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.
2023 йил 26 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ўтказиш учун тендер ҳужжатлари юзасидан “EDCF”га жавоб хати юборилди.
2023 йил 4 сентябрда консультант танлаш учун қайта тендер ҳужжатлари соҳавий илмий-техник кенгаш томонидан, 2023 йил 5 сентябрда идоралараро Харид комиссияси томонидан тасдиқланди.
2023 йил 19 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ҳужжатлари келишиш учун “EDCF” жамғармасига юборилди.
2023 йил 26 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF” жамғармасига қайта тендер ўтказиш Ўзбекистон қонунчилигига тўғри келиши юзасидан қўшимча мурожаат юборилди.
2023 йил 17 октябрда “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш бўйича эътироз билдирмаслик тўғрисида хат олинди.
2023 йил 26 октябрда қайта тендер ўтказиш тўғрисида эълон берилди. Тендер таклифларини тақдим этиш муддати 2023 йил 27 ноябрь этиб белгиланди.

2. Қурилиш ишларини олиб бориш учун тендер ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар Графикка асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2022 йил 29 декабрда лойиҳа консультантини ёллаш бўйича тендер иштирокчиларининг таклифлари очилиши бўлиб ўтди.
2023 йил 7 март куни харид комиссиясининг баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш юзасидан йиғилиши ўтказилди.
2023 йил 18 мартда баҳолаш ҳисоботи Корея Эксимбанкига юборилди.
2023 йил 9 июнда Корея Эксимбанки томонидан баҳолаш ҳисоботи юзасидан изоҳлар келиб тушди. 
2023 йил 22 июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
36-16741-сонли хат билан баҳолаш ҳисоботини келишиш жараёнини жадаллаштириш ва жорий йил июнь ойи якунига қадар лойиҳанинг кейинги босқичига ўтиш тўғрисида мурожаатни Корея Эксимбанкига юборди.
2023 йил 21 июлда “EDCF” жамғармаси томонидан баҳолаш ҳисоботини тасдиқлай олмаслиги ва лойиҳа консультанти бўйича тендер иштирокчиларининг молиявий таклифлари қисмини очишга кириша олмаслиги ҳақида мурожаат юборилди.
Бундан ташқари улар томонидан жорий йил июль ойи якунида ушбу масалани Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан яна бир бор муҳокама қилиш лозимлиги таъкидланди.
2023 йил 28 июль куни “EDCF”, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "EDCF" яна бир бор тендер ўтказиш зарурати тўғрисида ўз позициясини билдирди.
2023 йил 31 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “EDCF”га ҳисобот бўйича қўшимча изоҳларга жавоблар ва консультант танлашнинг кейинги босқичига ўтиш учун шошилинч сўров билан хат юборди.
2023 йил 10 августда ушбу масалани муҳокама қилиш учун “EDCF” ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан видеоконференция бўлиб ўтди. “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш муқобилига рози бўлиш таклиф қилинди.
2023 йил 15 августда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF”га (нусхаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига) бир қатор шартлар қўйилган ҳолда қайта тендер ўтказиш юзасидан 
36-20798-сонли  хат юборилди.
2023 йил 21 август кунида “EDCF” томонидан ўзгартириш киритилган тендер ҳужжатлари келишиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.
2023 йил 26 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ўтказиш учун тендер ҳужжатлари юзасидан “EDCF”га жавоб хати юборилди.
2023 йил 4 сентябрда консультант танлаш учун қайта тендер ҳужжатлари соҳавий илмий-техник кенгаш томонидан, 2023 йил 5 сентябрда идоралараро Харид комиссияси томонидан тасдиқланди.
2023 йил 19 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ҳужжатлари келишиш учун “EDCF” жамғармасига юборилди.
2023 йил 26 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF” жамғармасига қайта тендер ўтказиш Ўзбекистон қонунчилигига тўғри келиши юзасидан қўшимча мурожаат юборилди.
2023 йил 17 октябрда “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш бўйича эътироз билдирмаслик тўғрисида хат олинди.
2023 йил 26 октябрда қайта тендер ўтказиш тўғрисида эълон берилди. Тендер таклифларини тақдим этиш муддати 2023 йил 27 ноябрь этиб белгиланди.

3. Қурилиш ишларини бошлаш. Амалий чора-тадбирлар Тендер ҳужжатларига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

2022 йил 29 декабрда лойиҳа консультантини ёллаш бўйича тендер иштирокчиларининг таклифлари очилиши бўлиб ўтди.
2023 йил 7 март куни харид комиссиясининг баҳолаш ҳисоботини тасдиқлаш юзасидан йиғилиши ўтказилди.
2023 йил 18 мартда баҳолаш ҳисоботи Корея Эксимбанкига юборилди.
2023 йил 9 июнда Корея Эксимбанки томонидан баҳолаш ҳисоботи юзасидан изоҳлар келиб тушди. 
2023 йил 22 июнда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
36-16741-сонли хат билан баҳолаш ҳисоботини келишиш жараёнини жадаллаштириш ва жорий йил июнь ойи якунига қадар лойиҳанинг кейинги босқичига ўтиш тўғрисида мурожаатни Корея Эксимбанкига юборди.
2023 йил 21 июлда “EDCF” жамғармаси томонидан баҳолаш ҳисоботини тасдиқлай олмаслиги ва лойиҳа консультанти бўйича тендер иштирокчиларининг молиявий таклифлари қисмини очишга кириша олмаслиги ҳақида мурожаат юборилди.
Бундан ташқари улар томонидан жорий йил июль ойи якунида ушбу масалани Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан яна бир бор муҳокама қилиш лозимлиги таъкидланди.
2023 йил 28 июль куни “EDCF”, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда "EDCF" яна бир бор тендер ўтказиш зарурати тўғрисида ўз позициясини билдирди.
2023 йил 31 июлда Соғлиқни сақлаш вазирлиги “EDCF”га ҳисобот бўйича қўшимча изоҳларга жавоблар ва консультант танлашнинг кейинги босқичига ўтиш учун шошилинч сўров билан хат юборди.
2023 йил 10 августда ушбу масалани муҳокама қилиш учун “EDCF” ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан видеоконференция бўлиб ўтди. “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш муқобилига рози бўлиш таклиф қилинди.
2023 йил 15 августда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF”га (нусхаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига) бир қатор шартлар қўйилган ҳолда қайта тендер ўтказиш юзасидан 
36-20798-сонли  хат юборилди.
2023 йил 21 август кунида “EDCF” томонидан ўзгартириш киритилган тендер ҳужжатлари келишиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди.
2023 йил 26 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ўтказиш учун тендер ҳужжатлари юзасидан “EDCF”га жавоб хати юборилди.
2023 йил 4 сентябрда консультант танлаш учун қайта тендер ҳужжатлари соҳавий илмий-техник кенгаш томонидан, 2023 йил 5 сентябрда идоралараро Харид комиссияси томонидан тасдиқланди.
2023 йил 19 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қайта тендер ҳужжатлари келишиш учун “EDCF” жамғармасига юборилди.
2023 йил 26 сентябрда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “EDCF” жамғармасига қайта тендер ўтказиш Ўзбекистон қонунчилигига тўғри келиши юзасидан қўшимча мурожаат юборилди.
2023 йил 17 октябрда “EDCF” томонидан қайта тендер ўтказиш бўйича эътироз билдирмаслик тўғрисида хат олинди.
2023 йил 26 октябрда қайта тендер ўтказиш тўғрисида эълон берилди. Тендер таклифларини тақдим этиш муддати 2023 йил 27 ноябрь этиб белгиланди.

182 Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ишларини давом эттириш.
1. Давлат тиббий суғуртаси механизмларини Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларига жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Мазкур фармон ижроси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 9 мартдаги 48-сонли буйруғи тасдиқланди. 
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ-813-сонли қонунининг 6-иловасига асосан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларида 2023 йил учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси учун 1703,3 млрд. сўм маблағ ажратилган. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 3 мартдаги 34-05915-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг 2023 йил 16 майдаги 84-сонли бўйруғи тасдиқланиб, белгиланган топшириқлар ижроси таъминланди. 
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 10-14646-сон кўрсатма хатига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси механизмларини Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасаларига жорий этиш юзасидан белгиланган топшириқлар ижроси таъминланди.

2. Тошкент шаҳрида жорий этилган давлат тиббий суғуртаси тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва қолган ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш бўйича таклиф киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабр Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

Тошкент шаҳрида жорий этилган давлат тиббий суғуртаси тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва қолган ҳудудларда босқичма-босқич жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 20 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 232-сонли бўйруғи тасдиқланди.
Мазкур буйруқ асосида барча ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

183 Тиббиётда юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббий ва фармацевтика таълими ҳамда илм-фанини янада ривожлантириш.
Тиббий таълим, малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишларини трансформация қилиш. Бунда: халқаро тажрибага асосланган ҳолда тиббиёт олийгоҳларининг мақомини қайта кўриб чиқиш; тиббиёт олийгоҳларининг ўқув дастурларини тиббиёти ривожланган давлатлар (АҚШ, Корея, Германия, Россия ва бошқалар) стандартлари асосида такомиллаштириш; тиббиётда етакчи бўлган хорижий олийгоҳлар дарсликлари ва ўқув материаллари асосида янги авлод адабиётларини яратиш; талабаларнинг назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларга малака тоифасини бериш бўйича инсон омили аралашмайдиган, шаффоф тизимни жорий этиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Прензидентининг 2023 йил 20 июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарор тасдиқланди.

184 Республика ихтисослашган Кардиология илмий-амалий марказини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
1. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаш. 2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

Республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий марказини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича вазирлик қошидаги “Узмедимпекс” МЧЖ томонидан қуйидаги 8 та шартномалар имзоланди:
2023 й. 19 январь №СС/ICB/22/01/LOT-1; 
2023 й. 25 январь №СС/ICB/22/01/LOT-2; 
2023 й. 3 январь №СС/ICB/22/01/LOT-7;
2023 й. 30 январь №СС/ICB/22/01/LOT-8; 
2023 й. 7 март №СС/ICB/22/01/LOT-9;
2023 й. 24 февраль №СС/9 1 7/RFQ/0 1ЛОТ-2;
2023 й. 3 март №СС/917/RFQ/0 1ЛОТ-3;
2023 й. 17 апрель №СС/917/RFQ/02/LOT-2.
Шартномаларга кўра 19 турдаги 70 та тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилди.

185 Республика ихтисослашган Урология илмий-амалий марказини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
1. Тендер савдоларини ўтказиш. 2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаш. 3. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

Лойиҳа жами 3 та пакетни ўз ичига олади, шундан 2 та пакет асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва 1 та пакет консалтинг хизматларини кўрсатишдан иборат. 
Шу жумладан:
1. 495,1 минг АҚШ доллари миқдорида консалтинг хизматларини кўрсатиш;
2. УП/ИСБ/20/01 пакети доирасида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази учун 7,0 млн. АҚШ доллари;
3. УП/ИСБ/21/01-сонли пакетга асосан Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази учун 13,8 млн. АҚШ доллари.
2023 йил 18 апрелда тендер ҳужжатлари Харид комиссиясининг йиғилишида кўриб чиқилиб, Қувайт Араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси (ҚАИРЖ)га розилик олиш учун юборилди. 
2023 йил 11 майда ҚАИРЖ томонидан тендер жараёнларини бошлаш учун келишув хати олинди.
Лойиҳа доирасида тасдиқланган техник таснифлар асосида тиббий асбоб-ускуналарни нейтрализация қилиш ишлари тугатилди. 
UP/ICB/20/01-сон пакети бўйича жами 19,4 млн. долларга тенг 25 та лотдан иборат тендер савдолари ўтказилиши юзасидан эълон ОАВга жойлаштирилди.
Жорий йил 28 июль куни UP/ICB/20/01-сонли тендер савдолари юзасидан иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг очилиш жараёни бўлиб ўтди ва ҳозирда тендер таклифларини техник жиҳатдан баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Тендер ҳужжатларини очилиш натижаларига кўра, 25 та лотдан 23 тасига тендер иштирокчиларидан таклифлар қабул қилинди.
Шунингдек, консультант томонидан UP/ICB/21/01-сон пакет доирасида қиймати 1,4 млн. доллардан иборат 26, 27, 28-лотлар бўйича тендер ҳужжатлари тақдим этилиши кутилмоқда.

186 Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
1. Тендер савдоларини ўтказиш. 2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаш. 3. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги

Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларини жиҳозлаш бўйича тиббий асбоб-ускуналар харид қилиш юзасидан ўрнатилган тартибда тендерлар ўтказилди. Тендер натижаларига кўра вазирлик қошидаги “Узмедимпекс” МЧЖ томонидан ғолиб компаниялар билан умумий қиймати 16,3 млн. долларга тенг бўлган 26 турдаги 5 317 та тиббий асбоб-ускуналар ва IT жиҳозлар етказиш бўйича қуйидаги 15 та шартномалар имзоланди.
- 4,355 млн. доллар қийматидаги 13 та МСКТ харид қилиш бўйича шартнома 2023 йил 14 февралда имзоланди. Асбоб-ускуналар 20.07.2023 йилда етказиб берилди.
- 0,925 млн. доллар қийматидаги МРТ харид қилиш бўйича шартнома 2023 йил 24 февраль куни имзоланди. Асбоб-ускуналар 20.07.2023 йилда етказиб берилди.
- 1,583 млн. доллар қийматидаги 7 турдаги хирургик асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича шартнома имзоланди ва жиҳозлар етказиб берилди.
- 1,48 млн. доллар қийматидаги электрохирургик тизим, ултратовушли скалпел ва гемодиализ ускуналарини харид қилиш бўйича шартномалар имзоланиб, асбоб-ускуналар етказиб берилди.
- Тез тиббий ёрдамнинг диспетчерлик хизмати учун 11 турдаги умумий қиймати 0,876 млн. доллар бўлган IT ускуналари харид қилиниб, барча ҳудудларга етказиб берилди.

187 Халқаро тажриба асосида дори воситаларини рецептсиз ва рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини ишлаб чиқиш.
1. Рецептсиз ва рецепт билан бериладиган дори воситалари тўғрисида халқаро тажрибани ўрганиш. Таҳлилий маълумот, Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мазкур топшириққа асосан “Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги Низом" хорижий (Россия, Беларусь, Арманистон, Қозоғистон ва Қирғисистон) тажриба асосида ишлаб чиқилди. 
Таҳлилий маълумот ва амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинди (13.07.2023 й. 18278-сон хат).

2. Дори воситаларини рецептсиз ва рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2023 йил сентябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 29 апрелдаги "Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10-сонли буйруғи Адлия вазирлигидан 
3430-сон билан рўйхатга олинди.
 

3. Болалар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишни тақиқлаш бўйича чекловларни жорий этиш масаласини ўрганган ҳолда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш. Таҳлилий маълумот 2023 йил июнь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ томонидан болаларга мўлжалланган дориларни оммавий ахборот воситаларида реклама қилишни тақиқлаш бўйича чекловларни жорий этиш юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Шунингдек, болалар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишни тақиқлаш бўйича чекловларни жорий этиш масаласи ўрганилиб, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш борасида Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот ва таклифлар киритилди (09.06.2023 й. 11-15422-сонли хат).
 

188 Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш.
8. 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни поливитамин, темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

5,9 млн. нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар 636 129 қадоқ темир препаратлари, 168 398 қадоқ фолий кислотаси билан қамраб олинди.

1. 18 — 40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш. 2. 40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 млн нафар аҳолини юрак қон-томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувлардан ўтказиш. 3. 9 млн нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш. 4. Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида йилига 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Вилоят, туман даражасида скрининг текширувларни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда графиги тасдиқланди.
Чора-тадбирлар доирасида 8,6 млн. нафар 18-40 ёшли аҳоли профилактик тиббий кўриклардан ўтказилди. Касалликлари мавжуд аҳолининг 685 863 нафари амбулатор, 72 368 нафари стационар шароитда соғломлаштирилди.
7,3 млн. нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли манзилли скринингдан ўтказилди. Шундан ҳаётида биринчи мартда 167 минг нафарида юрак қон-томир касаллиги, 52,2 минг нафарида қандли диабет касаллиги аниқланди.
Жами 9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларидан 6,5 млн. нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Жумладан:
Мактабгача таълим ташкилотларидаги жами 1,8 млн. нафар тарбияланувчилардан 1,5 млн. нафари (86%) тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 378,4 минг нафарида (25%) турли хил касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланган болаларнинг 303,3 минг нафарига (87%) соғломлаштириш ишлари ўтказилди. 
7,9 млн нафар мактаб ўқувчиларининг 5,0 млн. нафари (84%) тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 1,6 млн. нафарида (32%) турли хил касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланган болаларнинг 1,2 млн. нафарига (77%) соғломлаштириш ишлари ўтказилди.
9,2 млн. нафар 3-18 ёшгача болаларнинг 6 млн. нафарида оммавий онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий скрининг текширувлари ўтказилиб, уларнинг 97 минг нафари кўп тармоқли марказий поликлиникалари гематологлари томонидан селектив скрининг текширувлари ўтказилиб, 780 нафарида гематологик касалликлар аниқланди.
Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида ҳудудлар кесимида скрининг текширувлардан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва графиги тасдиқланган.
2023 йилнинг 9 ойи мобайнида 2,7 млн. нафар хотин-қизлар онкоскрининг текширувидан ўтказилди.
Касаллик аниқланган 3 330 нафар аёллардан 3 190 нафари (96 %) соғломлаштирилган бўлиб, 1 958 нафарида (59%) касаллик эрта босқичларида аниқланган ва улар РИОваРИАТМнинг вилоят филиалларига юборилиб, чуқурлаштирилган текшириш ўтказилди.

5. Республика бўйича 6 — 23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болалар микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

6-23 ойлик бўлган 1,2 млн. нафар болалардан 416 655 нафар болалар 1,2 млн. қадоқ микронутриент кукунлари билан таъминланди.

6. 2 — 10 ёшдаги жами 6,3 млн нафар болаларга гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Жами 6,3 млн. нафар 2-10 ёшли болаларнинг 1,3 млн. нафарига (20,6%) дегельминтизация тадбирлари ўтказилди. 

7. Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 8,5 млн нафар 3 — 15 ёшдаги болаларни, йод препарати билан таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Жами 8,6 млн. нафар 3-15 ёшдаги болалардан 8,4 млн. нафар болаларга 847 371 қадоқ, ҳомиладор ва эмизувчи аёллардан 2,2 млн. нафари 308 116 қадоқ йод препаратлари билан қамраб олинди.

189 46 та туманлараро перинатал марказларни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш
1. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномаларни имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар Саудия тараққиёт жамғармасига юборилди ва ижобий хулоса олинди.
2023 йил 10 март куни 4 та шартномалар имзоланди ва қуйидаги жиҳозларни етказиб кўзда тутилган.
UZB-4/588/ICB/PС/01/LОT-4-сонли шартномада 46 та наркоз-нафас олиш аппарати; Шартнома “O’zmedimpeks” МЧЖ ва Вlеаkburn Capital LP (Канада) ўртасида имзоланган.
UZB-4/588/ICB/PС/01/LОTS-2-8-сонли шартномада 92 та кувез; Шартнома “O’zmedimpeks” МЧЖ ва Yiwu Еlесtriс Tradirrg Со., Ltd., (Гонг Конг) ўртасида имзоланган.
UZB-4/588/ICB/PС/01/LОTS-1-3-6-7-сонли шарномада 138 та бемор учун монитор, 138 та чақалоқлар учун реанимация столи, 46 та операция столи, 46 та портатив ультратовуш сканери; Шартнома “O’zmedimpeks” МЧЖ ва TOO “Медико-Иновационные Технологии” (Қозоғистон) ўртасида имзоланган.
UZB-4/588/ICB/PС/01/LОT-5-сонли шартномада 46 та операция учун лампа (Светодиодная бестеневая операционная лампа); Шартнома “O’zmedimpeks” МЧЖ ва  Ogawa Seiki Со., Ltd. (Япония) ўртасида имзоланган.

2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича 2023 йил 10 март куни Вlеаkburn Capital LP (Канада) билан UZB-4/588/ICB/PС/01/LОT-4-сонли, TOO “Медико-Иновационные Технологии” (Қозоғистон) билан UZB-4/588/ICB/PС/01/LОTS-1-3-6-7-сонли, Ogawa Seiki Со., Ltd. (Япония) билан UZB-4/588/ICB/PС/01/LОT-5-сонли шартномалар имзоланди.
Шартномага мувофиқ 6 турдаги 460 дона тиббий жиҳозлар етказиб берилди ва 46 та туманлараро перинатал марказларини жиҳозлаш учун тарқатилди.
Жумладан,
46 та наркоз-нафас олиш аппарати;
138 та бемор учун монитор;
138 та чақалоқлар учун реанимация столи;
46 та операция столи;
46 та портатив ультратовуш сканери;
46 та операция учун лампа.

190 Оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш.
Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастурни амалга ошириш орқали барча туғруқ комплексларини тўлиқ таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда ўринлар сонини 2023 йилда қўшимча 500 тага кўпайтириш. Дастур лойиҳаси 2023 йил март Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Onalar va bolalar salomatligini muhofaza qilish, aholining reproduktiv salomatligini mustahkamlash chora-tadbirlari to‘g‘risida” 2023 yil 8 sentyabrda PQ-296-son qarori qabul qilindi.

191 Республикада бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда мамлакат қўлга киритган мавжуд элюминация сертификатларини сақлаб қолиш мақсадида профилактик эмлаш тадбирларини ташкил этиш.
1. Республика бўйича 12 млн нафар болаларда 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш. 2. Республика бўйича 4 — 9 ойлик 1 млн нафар болалар ўртасида полиомиелит касалликларига қарши эмлаш. 3. 7 ёшгача бўлган 3,5 млн нафар болалар ўртасида қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши эмлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Республика бўйича 12 млн. нафар болаларда 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари миллий эмлаш календари асосида ташкил этилди.
Жумладан:
Даволаш-профилактика муассасаларини эмлаш пунктларига 13 турдаги юқумли касалликларга қарши эмлаш учун вакциналарни заҳираси яратилди. 
2023 йилнинг 31 октябрь кунига қадар 3 487 400 доза ротавирус вакцина, 3 065 580 доза КПК, 1 055 720 доза АКДС, 390 580 доза гепатит В, 2 589 320 доза БЦЖ вакцина, 906 600 доза пневмококк, 4 807 440 доза ОПВ, 2 231 790 доза пентавалент, 2 102 800 доза ИПВ, 328 800 доза ВПЧ одам папиллома вирусларига қарши эмлаш учун вакциналар тақсимланиб, даволаш-профилактика муассасаларини эмлаш пунктларига етказилди.
2023 йил 31 октябрь кунига қадар болаларни режали эмлаш учун 2 155 000 доза БЦЖ, 743 500 доза АКДС, 2 840 000 доза ОПВ, 2 918 700 доза Ротавирус, 777 000 доза АДС-М, 1 500 000 доза пентавалент, 1 302 000 доза КПК, 2 337 000 доза пневмококк, 969 500 доза ВГВ, 450 000 доза ВПЧ вакциналари харид қилинди, 750 400 доза ИПВ вакцинаси мурувват ёрдами сифатида республика миллий вакцина омборига олиб келинди.
Республика бўйича 661 292 нафар гўдаклар вирусли гепатит Вга қарши ВГВ вакцинаси билан 95 фоизга, 695 100 нафар гўдаклар сил касаллигига қарши БЦЖ вакцинаси билан 99 фоизга эмланди.
Полиомиелитга қарши 2 898 366 нафар болалар ОПВ вакцинаси билан (97,5%), 2 016 569 нафар болалар (98%) ротавирус инфекцияга қарши, 1 847 873 нафар (98%) болалар пентавалент вакцинаси билан дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, гепатит Б, хиб инфекцияларига қарши, 2 016 569 нафар (98%) болалар пневмококк инфекциясига қарши, 616 565 нафар болалар (98%) АКДС вакцинаси билан, 861 767 нафар болалар (99%) АДС-М вакцинаси билан, 1 ёшдаги 649 201 нафар болалар КПК вакцина билан қизамиқ-паротит-қизилчага қарши 99 фоизга эмланди.
4 ойликдаги 648 249 нафар (99%), 9 ойликда 596 044 нафар болалар (99%) ИПВ вакцинаси билан полиомиелитга қарши эмланди.
6 ёшдаги 538 723 (99,5%) нафар болалар қизамиқ-паротит-қизилчага қарши КПК вакцинаси билан эмланди. 
9 ёшдаги 342 478 нафар қиз болалар ВПЧ одам папиллома вирусларига (бачадон буйи саратонига) қарши эмланди.
Қўшни давлатлардаги эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизнинг Афғонистон, Тожикистон давлатлари билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятида 14 ёшгача бўлган 1 млн. 750 минг нафар болалар ўртасида полиомиелит касаллигига қарши тозалов эмлаш тадбирлари ўтказилди.
Шунингдек, республика бўйича 7 ёшгача бўлган 3,5 млн. нафар болалар ўртасида қизамиқ-қизилча касалликларига қарши эпид кўрсатма бўйича оммавий эмлаш тадбирлари ўтказилди. 
Ўтказилган профилактик ҳамда оммавий эмлаш тадбирлар натижасида мамлакатимиз аҳолиси ўртасида бошқарилувчи юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик барқарорлик таъминланиб, мамлакат қўлга киритган полиомиелит ва қизамиқ касалликлари элиминацияси тўғрисидаги сертификатлар сақлаб қолинади. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 24 мартдаги 12/06-07731–сонли хати Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига киритилди.

192 Оналар ва гўдаклар ўлими ҳолатларининг олдини олиш.
3. Спинал мушак атрофияси билан касалланган 112 нафар болаларни дори воситалари билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Спинал мушак атрофияси касаллигини даволашга мўлжалланган дори воситасини етказиб келиш бўйича “Ўзмедимпекс” МЧЖ ва Астор Аллианс МЧЖ ўртасида шартнома имзоланган (04.05.2023 й. UMI-2023/16-сон).
Шартномага асосан 1 885 қадоқ Эврисди (Рисдиплам) дори воситаси етказиб берилди ва ҳудудларда тарқатилди.

1. Оналар ўлими конфиденциал муҳокамасини йўлга қўйиш. 2. ОИТС билан касалланган ҳомиладорларни даволаш ва антенатал кузатув сифатини яхшилаш борасида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мазкур банд ижроси бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 апрелдаги 11-09135-сонли топшириқ хати чиқарилган. Республика перинатал маркази раҳбари ишчи гуруҳ раиси этиб тайинланган. 
2021 йилда содир бўлган 60 нафар она ўлими ҳолати ҳамда 2023 йилда содир бўлган 42 нафар она ўлими ҳолатининг конфидециал муҳокамаси ўтказилди (оналар ўлимининг конфидециал муҳокамаси ҳар 3 йилда ўтказилади). 
Ҳар бир содир бўлган она ўлими ҳолатлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги туғруқ муассасаларида акушерлик амалиётида юзага келадиган критик вазиятларни аудитини ҳамда оналар ўлими ҳолатларини конфидициал таҳлилини ўтказиш бўйича Миллий стандарт”га мувофиқ таҳлил қилинмоқда.
ОИТС билан касалланган ҳомиладорларни даволаш ва антенатал кузатув сифатини яхшилаш борасида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази “АКУШЕРЛИК ВА ГИНЕКОЛОГИЯ” умумий малака ошириш курси ўқув дастури 2022 йил 22 августда УМО–59-сон билан рўйхатдан ўтаказилган. Ўқув дастури тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ташкилий-услубий Кенгашда Олимлар Кенгашида муҳокама қилиниб, кўриб чиқилган ва 144-соат ва 288-соат ўқув дастури 2022 йил 29 июнь 
ССВ ҳузуридаги узулуксиз касбий таълимни мувофиқлаштирувчи кенгашда кўриб чиқилган ва тасдиқланган.
ОИТС билан касалланган ҳомиладорларни даволаш ва антенатал кузатув сифатини яхшилаш мавзусида 2022-2023 ўқув йилларида амалиётга жорий этилмоқда.

193 Аёллар орасида репродуктив органлар хавфли ўсма касалликларини эрта аниқлаш.
Бачадон бўйни саратони скрининги бўйича клиник қўлланмани ишлаб чиқиш. Қорақалпоғистон Республикасида «Онконазорат хона»лари фаолиятини такомиллаштириш орқали бачадон бўйин саратони касаллиги профилактикасини кучайтириш мақсадида Одам папиломаси вирусини аниқлаш учун сарфлов материаллари билан таъминлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Аёллар орасида репродуктив органлар хавфли ўсма касалликларини эрта аниқлаш мақсадида бачадон бўйни саратони скрининги бўйича клиник қўлланмани ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи шакллантирилди. 
Жорий йилнинг 2023 йил 14 апрель куни халқаро эксперт иштирокида ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Ишчи гуруҳи томонидан клиник қўлланма ишлаб чиқилиб, халқаро экспертлардан рецензия олиш учун тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида 6000 та аёлда ОПВ тести ўтказилди, уларнинг 3000 тасида мусбат тест чиққанлиги учун, қайта ОПВ тестдан ўтказилмоқда.

194 Давлат хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган 3 та Нурли (радио) терапия марказлари ташкил қилиш.
2023 йилда Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида Нурли (радио) терапия марказларини ташкил қилиш ишларини бошлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 — 2025 йиллар Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида нурли терапия марказларини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш учун тендер эълон қилиниб, тендернинг 
1-босқичи якунланди. 
Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича 5 та талабгор тендерда иштирок этди. Шундан, 3 таси дастлабки малакавий баҳолашдан ўтказилди.
Жорий йилнинг 27 февраль - 1 март кунлари ДХШ лойиҳаси доирасида тендернинг 2-босқичини эълон қилишдан олдин инвесторлар билан биргаликда, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги филиалларига ташриф амалга оширилиб, вилоят нурли терапия объектлари ҳамда ер участкалари кўздан кечирилди.
Бундан ташқари ХМК кўмагида ДХШ лойиҳаси доирасида олдиндан сараланган иштирокчилар (инвесторлар) учун жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳридаги “Lotte City Hotel” меҳмонхонасида конференция ўтказилди.
2023 йилнинг 3 март санасида, малакавий баҳолашдан ўтказилган 3 та тендер иштирокчисига лойиҳа доирасида тендернинг иккинчи босқичи бўйича тендер таклифларини тайёрлаб тақдим қилиниши тўғрисида сўров юборилди. 
Халқаро молия корпорацияси ва тендер иштирокчиларининг талабига асосан навбатдаги тендер 2023 йил 18 август куни лойиҳа бўйича тендернинг иккинчи босқичи бўйича талабгорларнинг техник ҳужжатлари топширилгани тендер комиссия аъзолари тарафидан тасдиқланди.
Тендерда “Oncologie Development Groupe France (ODG) (Франция), “Ascend Advanced Healthcare Solutions” (Саудия Арабистони), “Calik Enerji Sanayi ve Ticaret A.S” (Туркия) ҳамда “MNT Saglik Hizmetleri ve TIC A.S.» (Туркия), «SMA Team Ltd.» (Ўзбекистон) компаниялари консорсиуми иштирок этди.
Acibadem Saglik Xizmetleri ve Tidjaret A.Sh.;” (Туркия) компанияси тендер ҳужжатларини топиришдан воз кечди. Ҳозирги кунда топширилган техник таклифлар Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорациясини (ХМК) етакчи маслаҳатчи сифатида ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижасида иштирокчилар техник таклифлари очилди. Ҳозирги кунда тендер комиссияси хулосаси кутилмоқда. Хулоса олингандан сўнг молиявий таҳлиллар очилиш муддати белгиланади. Молиявий таклифлари ошкор қилинганидан сўнг ғолиб аниқланади ҳамда ғолиб инвестор билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим имзоланади.

195 Импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини оптималлаштириш мақсадида 300 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш.
1. Импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини таҳлил қилиш. Таҳлилий маълумот 2023 йил ҳар чорак Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Таҳлил натижаларига кўра сўнги беш йилда 2 642 турдаги импорт қилинган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилмаган дори воситалари ажратиб олиниб маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар шакллантирилди.
II чорак бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (30.06.2023 йилдаги 02-09-03344-сон хат).

2. Таҳлил натижалари асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ҳар чорак Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган дори воситлар таҳлили натижасида 300 хил турдаги дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари келтирилган рўйхат маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхопаларга юборилди ва ҳозирда ҳамкорликда маҳаллийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (20.06.2023 йилдаги 02-90-06868-соп хат).
Ҳозирги кунга қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхопалар томонидан 195 та фармацевтик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиб ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

3. Йил якунига қадар 300 турдан ортиқ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон ҳудудига импорт қилинган дори воситлар таҳлили натижасида 300 хил турдаги дори воситаларининг халқаро патентланмаган номлари келтирилган рўйхат маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхопаларга юборилди ва ҳозирда ҳамкорликда маҳаллийлаштириш чоралари кўрилмоқда. Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (20.06.2023 йилдаги 02-90-06868-соп хат).
Ҳозирги кунга қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхопалар томонидан 195 та фармацевтик маҳсулотлар маҳаллийлаштирилиб ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган.

196 Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш дастурини ишлаб чиқиш.
1. Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини таҳлил этган ҳолда таклифлар ишлаб чиқиш. Таҳлилий маълумотлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилояти ҳокимликлари

1. Жорий йилнинг 1-чорак якуни бўйича республика ҳудудларидаги 5 та фармацевтика ЭИЗлари фаолияти таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бўстонлиқ-фарм” ЭИЗ ҳудудини кенгайтиришга бўлган талаб мавжудлигини инобатга олиб, мазкур ЭИЗга қўшимча 5 гектар ер майдони ажритиш таклифи ишлаб чиқилди.

2. Фармацевтика эркин иқтисодий зоналарини такомиллаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилояти ҳокимликлари

2. Фармацевтика ЭИЗларини такомиллаштириш ҳамда мазкур фармацевтика ЭИЗларига жаҳоннинг етакчи фармацевтика компаниялари ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилишни янада яхшилаш мақсадида, Япония,  Жанубий Корея, Нидерландия, Хитой ва Америка Қўшма Штатларининг тажрибаси ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (02-90-04622, 28.04.2023).

3. Ўрганилган таҳлилий маълумотлар асосида Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш дастурини қабул қилиш. Амалий чора-тадбирлар дастури 2023 йил июнь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Андижон, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилояти ҳокимликлари

3. Вилоят ҳокимликлари ва Фармацевтика эркин иқтисодий зонаси дирекциясининг таклифлари асосида Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилди. (23.06.2023 й.даги 02-90-07030-сон хат).
Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди (30.06.2023 йилдаги 04/1-410-сон топшириқ).

197 Маҳаллий шароитда биотехнологик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.
1. Биотехнологик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. Таҳлилий маълумотлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Биотехнологик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Ҳиндистон ва Россия тажрибалари ўрганилиб, таклифлар ишлаб чиқилди.
Тошкент вилоятида ташкил этилаётган Коронавирус инфекциясига (COVID-19) ва бошқа касалликларга қарши вакцина ишлаб чиқаришни ташкил этишда Хитой (“Anhui Zhifei Longcom” компанияси) билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 27-30-март куни Агентлик вакилларининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи амалга оширилди.
Шунингдек, Россиянинг “Gerofarm” МЧЖ компанияси билан биргаликда офсет шартномаси асосида Инсулин аналогини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (02-09-03344, 31.03.2023).

2. Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари таҳлил қилинган ҳолда биотехнологик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари шакллантирилмоқда.
Бугунги кунда 2 та лойиҳа таклифлари шакллантирилди:
1) “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида “HaemaTech Limited” МЧЖ ҲК (Хитой) компанияси томонидан умумий қиймати 96,5 млн АҚШ доллар қон маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси; 
2) Россиянинг " Biokad " АЖ компанияси билан умумий қиймати 2 млн АҚШ долларлик онкологияда ишлатиладиган моноклонал антитаначалардан дори воситаларини технология трансфери орқали ишлаб чиқаришни ташкил етиш лойиҳаси.
Умумий қиймати 129,8 млн долларлик жами 8 та инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ишлаб чиқилди.
Мазкур лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида йилига 273,5 млрд сўмлик тайёр биотехнологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 417 та янги иш ўринлари яратилади. 
Амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди (02-90-06757, 16.03.2023).

3. Маҳаллий корхоналар томонидан биотехнологик фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Мазкур  лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида йилига 273,5 млрд сўмлик тайёр биотехнологик  маҳсулотларни  ишлаб  чиқариш йўлга  қўйилади ва 417 та янги  иш ўринлари яратилади.
Амалга  оширилган  ишлар тўғрисида маълумот Вазирлар  Маҳкамасига  тақдим  этилди (l6.03.2023  02-90-06757-сон  хат).

198 Халқаро мақомга эга лаборатория мажмуаларини ташкил этиш.
1. «ILAC» ва унга аъзо бўлган «Аккредитация» давлат унитар корхонасига буюртма бериш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Аккредитация маркази Давлат унитар корхонаси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референц лабораторияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт Бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Марказий СЭС (9 та), Чилонзор, Қибрай, Зангиота, Учқўрғон туманлари, Нукус шаҳар бўлими (5), жами 14 та лаборатория мажмуалари “ILAC MRA” халқаро аккредитациядан ўтказилди. 
Туркия давлатининг Анталия ва Анқара шаҳрида 13 нафар, Россиянинг овқатланиш гигенаси институтида 5 нафар, Филландияда 2 нафар, давлатларнинг халқаро аккредитациядан ўтган лаборатория комплексларида, Туркия, Франция, Филландия, Россия, АҚШ, Сингапур, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг таркибий муассасаларини 30 нафардан ортиқ мутахассислари касбий тайёргарликдан ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига киритилди (02.03.2023й.  12/06-05668–сонли хат).

3. Республика бўйича 14 та лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Аккредитация маркази Давлат унитар корхонаси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референц лабораторияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт Бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Марказий СЭС (9 та), Чилонзор, Қибрай, Зангиота, Учқўрғон туманлари, Нукус шаҳар бўлими (5), жами 14 та лаборатория мажмуалари “ILAC MRA” халқаро аккредитациядан ўтказилди. 
Туркия давлатининг Анталия ва Анқара шаҳрида 13 нафар, Россиянинг овқатланиш гигенаси институтида 5 нафар, Филландияда 2 нафар, давлатларнинг халқаро аккредитациядан ўтган лаборатория комплексларида, Туркия, Франция, Филландия, Россия, АҚШ, Сингапур, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг таркибий муассасаларини 30 нафардан ортиқ мутахассислари касбий тайёргарликдан ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига киритилди (02.03.2023й.  12/06-05668–сонли хат).

2. Илғор хорижий давлатларнинг халқаро аккредитациядан ўтган лаборатория комплексларида 30 нафар мутахассисларни касбий тайёргарликдан ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Аккредитация маркази Давлат унитар корхонаси томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Миллий референц лабораторияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт Бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Ўзбекистон Темир йўллари” АЖ Марказий СЭС (9 та), Чилонзор, Қибрай, Зангиота, Учқўрғон туманлари, Нукус шаҳар бўлими (5), жами 14 та лаборатория мажмуалари “ILAC MRA” халқаро аккредитациядан ўтказилди. 
Туркия давлатининг Анталия ва Анқара шаҳрида 13 нафар, Россиянинг овқатланиш гигенаси институтида 5 нафар, Филландияда 2 нафар, давлатларнинг халқаро аккредитациядан ўтган лаборатория комплексларида, Туркия, Франция, Филландия, Россия, АҚШ, Сингапур, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг таркибий муассасаларини 30 нафардан ортиқ мутахассислари касбий тайёргарликдан ўтказилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига киритилди (02.03.2023й.  12/06-05668–сонли хат).

199 Аҳоли орасида вирусли гепатитнинг «В» ва «С» турларини эрта ташхислаш ва даволаш тадбирларини амалга ошириш.
1. Республикада 1 млн нафар аҳолини вирусли гепатитларнинг «В» ва «С» турларига скрининг текширувидан ўтказиш. 2. Скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг «С» тури тасдиқланган 30 минг нафар беморларда даволаш тадбирларини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Республика бўйича шартли соғлом шахсларнинг 462 324 нафари вирусли гепатит “В” турига ва 462 528 нафари вирусли гепатит “С” турига скрининг текширувидан ўтказилган вақтда олинган қон таҳлиллари натижаларига кўра беморларнинг 16 008 нафарида вирусли гепатит В ва 17 001 нафарида вирусли гепатит С турига мусбат натижалар аниқланган.
Республикада ПЗР текшируви натижаларига кўра вирусли гепатит “С” турига мусбат аниқланган шаҳсларни даволаш мақсадида 45 700 та қадоқдан софосбувир ва даклатасвир вирусга қарши дори воситалари ҳудудларга тақсимланган бўлиб, улардан 40 789 та қадоқ дорилар беморларга тарқатилган.
Вирусли гепатит “В” турига қарши энтокавир дори воситаси 5 649 та қадоқда олиб келинган ҳамда 2023 йил 18 сентябрь ҳолатига 4 996 таси беморларга тарқатилган.
2023 йилнинг февраль ойида Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон гепатологлар Ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган семинарда Тошкент шаҳар ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналарининг 60 нафар мутахассислари қатнашдилар. Семинар дастури HbsAg антигенни аниқланишининг клиник жиҳатлари, жигарни вирусли ва дори воситали сабабли зарарланишида гепатотропик терапия, вирусли гепатитларда гепатоцеллюлар карциномани эрта аниқлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Вирусология илмий-тадқиқот институти томонидан ташкиллаштирилган ўқув курсларида Тошкент шаҳар ва вилоятлар юқумли касалликлар шифохоналарининг 14 нафар врач-лаборантлари қатнашдилар. 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 мартдаги 12/06-07826–сонли хати Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига киритилди.

200 Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
1. Лойиҳа консультантини ёллаш ва тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ушбу банд ижросини таъминлаш мақсадида лойиҳа консультантини ёллаш ва тасдиқлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Кореянинг “K Medical Consulting Co.,Ltd” компанияси ўртасида “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳаси доирасида консультатив хизмат кўрсатиш тўғрисида битим имзоланди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига маълумот киритилди (26.05.2023 й. 14121-сон хат).
Шунингдек, тиббий асбоб-ускуналар рўйхати шакллантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан молиявий ҳамкорликда ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб (ID-56466), вазирлик ва идоралар билан келишилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (17.05.2023 й. 
36-12854-сонли хат).

2. Тиббий асбоб-ускуналар хариди бўйича тендер ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тиббий асбоб-ускуналар рўйхати шакллантирилди.
2023 йил 31 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корея экспорт-импорт банки билан ҳамкорликда “Ҳудудий тиббиёт муассасаларини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-252-сонли қарори қабул қилинди.
2023 йил 7 августда тендер ҳужжатлари таркибига кирувчи тиббий асбоб-ускуналар учун техник шартлар ва нейтраллаштириш жадвалларини ишлаб чиқиш учун инглиз тилидаги тиббий асбоб-ускуналар рўйхати электрон почта орқали “EDCF” жамғармасига юборилди.
Ҳозирда “EDCF” жамғармаси томонидан тиббий асбоб-ускуналар учун техник шартлар ва нейтраллаштириш жадвалларини тақдим этилиши кутилмоқда.
 

3. Шартномалар имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Мазкур қарор иловаси билан лойиҳа доирасида ҳудудий тиббиёт муассасалари учун харид қилинадиган тиббий асбоб-ускуналар рўйхати тасдиқланди. 
Шунга асосан тендер ҳужжатлари тайрланиб, тандер савдолари ўтказилади ва шартномалар имзоланади.

201 Бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонун билан белгилаш.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Вазирлик ва идоралар билан келишилди ва 2023 йил 7 июндаги 19-15148-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди (ID-72803).
Мазкур қонун лойиҳасини 13-бобида (137, 138, 139-моддалар) тиббий ёрдам ҳажмлари ва тиббий суғурта тўғрисида норма киритилган.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган, туман (шаҳар) даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳамжлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 41-сон буйруғи Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 3465).

202 Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш.
Ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж ва аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда: 30 та оилавий поликлиника; 110 та оилавий шифокор пункти; 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж ва аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда тиббиёт соҳасига жами 6 та бирламчи-тиббий санитария муассасалари ташкил қилинди. Жумладан Нукус тумани “Нокис”, Қонлиқўл туман «Бескопир», Шўманой тумани «Коккозов», Қўнғирот тумани “Ажинияз”, Тахткўпир тумани “Қоңырат кўл”, Хўжайли тумани “Хатеп” оилавий шифокорлик пунктлари.

Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 16 октабрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 74-сонли баёнидаги топшириқларни бажариш ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 7 декабрдаги 1248-14-Қ-22-сонли қарорида Тошкент шаҳридаги кўпқаватли уйлар жойлашган ҳудудда 40 та тиббиёт пунктларини ишга тушириш, жумладан Бектемир туманида-3 та, Миробод туманида -3 та, M.Ulugъбек туманида-4 та, Сергели туманида-3 та, Олмазор туманида-6 та, Учтепа туманида-2 та, Яшнобод туманида-2 та, Чилонзор туманида-3 та, Шайхонтохур туманида-7 та, Юнусобод туманида-3 та, Яккасарой туманида-2 та ва Янгиҳаёт туманида -2 та режалаштирилган.
Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан ушбу контернейларни таъмирлаш учун 1400,0 mln.soъм маблағ ажратилиб таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.Бугунги кунда 40 та тиббиёт пунктларидан 22 таси ишга туширилди.
Янгиҳаёт тумани “Хушнуд ” МФЙ да янги бир сменада 250 қатновга мўлжалланган поликлиника биноси қурилиш ишлари Янгиҳаёт тумани маҳаллий бюджети маблағи ҳисобидан қурилмоқда. Қурилиш ишлари жорий йилнинг 3-чорагида
якунланади.

Бухоро вилояти
Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида 2023 йил март ойи ҳолатида вилоятда 13 та ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди.

Навоий вилояти
Аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида ҳудуддаги мавжуд эҳтиёж ва аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 2 та оилавий поликлиника, 8 та оилавий шифокор пунктини ва 20 та маҳаллада ихчам тиббиёт пунклари ташкил этиш бўйича бугунги кунда Хатирчи туманида 1 та ОШП ва 1 та ОП ташкил этилди, Кармана туманида 1 та ОШП ташкил этилди, Навбахор туманида 1 та ОШП таъмирланмоқда, Томди туманида 1 та ОШП янгидан қурилмоқда, Зарафшон шаҳрида 1 та ОП янгидан қурилмоқда. Қолган туманларда ОШП ларни ташкил қилиш бўйича ҳоким қарорини чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.               19 та маҳалла тиббиёт контейнерлари олиб келиниб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

203 Оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларини ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш.
1. Тендер савдоларини ўтказиш. 2. Асбоб-ускуналарни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларини ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича тендер савдолари ўтказилди. 
2023 йил 3 март куни Осиё тараққиёт банки томонидан тўплам учун баҳолаш ҳисоботи ва ғолиб фирмалар билан 5 та лот (1, 3, 4, 5 ва 6-лотлар) бўйича шартнома тасдиқланди. 
2023 йил 11 апрель куни Осиё тараққиёт банки томонидан қолган якуний 2-лот бўйича ғолиб фирма билан шартнома имзолашга розилик олинди.
2023 йил 12 апрель куни «O’zmedimpеks» томонидан шартнома имзоланди. 
2023 йил 7 июнда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан рўйхатга олинди.
Ҳозирда барча лотлар бўйича ғолиб компаниялар томонидан жиҳозларни Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида 6 та ғолиб ташкилотлар билан шартномалар имзоланган бўлиб, шундан:
2023 йил 25 июль куни Med Concept Europe S.A ва China Isotope & Radiation Corporation корхоналарига аванс тўловлари амалга оширилди. 
Бундан ташқари, аванс тўловидан воз кечган Ogawa Seiki Co. Ltd. корхонаси бўйича аккредитив очилди.
Med Concept Europe S.A ва China Isotope & Radiation Corporation корхоналарига корреспондент банк (Коммерц банк) томонидан аккредитив мажбуриятлари тақдим этиш кечиктирилганлиги сабабли режалаштирилган муддатларга товар олиб келиниши кечикмоқда.
- Ogawa Seiki Co. Ltd. компанияси томонидан 8 084 дона жиҳозлар (катталар ва болалар учун электрон бўй ва вазн ўлчагичи) божхона омборига етказилган бўлиб, божхона расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
- Med Concept Europe S.A.томонидан 1 806 дона жиҳозлар (Офтальмоскоп ва отоскоп жанланмаси) божхона омборига етказилган бўлиб, божхона расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
- Guanzhou Fengdan Medical Equipment Co., Ltd. томонидан 480 дона жиҳозлар (стоматологик қурилма ва жиҳозлар) божхона омборига етказилган бўлиб, божхона расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
- Shanghai Hengyue Medical Instruments Co., Ltd., томонидан 418 дона жиҳозлар (ректоскоп учун аксессуарлар ва асбоблар) етказиб берилмоқда.
- China Isotope & Radiation Corporation томонидан 1 318 дона жиҳозлар (гинекологик кресло) етказиб берилмоқда.
- ТОО НПФ "Veld" томонидан 953 дона жиҳозлар (хирургик ва гинекологик инструментлар) етказиб берилмоқда.
Шунингдек, халқаро тендер савдолари натижаларига асосан тежалган маблағлар ҳисобидан 3 та лот бўйича қўшимча харидлар режалаштирилган бўлиб, ОТБ банки томонидан розилик олинди. Ҳозирги кунда қўшимча битим имзоланиши кутилмоқда.
 

204 Даволаш-профилактика муассасаларида ходимлар учун уларнинг иш самарадорлик кўрсаткичларига қараб рағбатлантириш амалиётини жорий этиш.
Эришилган ижобий натижалар бўйича энг мақбул бўлган баҳолаш тизимини танлаб олиб, бошқа тиббиёт муассасаларига жорий этиш. Ходимларни уларнинг иш самарадорлиги кўрсаткичларига қараб рағбатлантириш тартибини белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ходимларини уларнинг иш самарадорлик кўрсаткичларига қараб рағбатлантириш тўғрисида” 2023 йил 26 июлдаги 178-сонли буйруғи тасдиқланди.
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори билан (30-сон;35-2022/qq-сон;71-сон) “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги” Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 январда 3416-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) талаблари доирасида ишлаб чиқилди.
 

205 Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам бериш бўйича Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларида реабилитация марказлари фаолиятини ташкил этиш.
Одам савдосидан жабрланганларга ёрдам беришни ҳудудларга яқинлаштириш мақсадида Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларида 10 ўринли реабилитация маркази фаолиятини ташкил этиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

206 Ҳудудларда эшитиш заифлиги ва карлик мавжуд болаларни эрта аниқлаш ва кохлеар имплантация амалиёти билан қамраб олишни кенгайтириш.
1. Сенсоневрал эшитиш пастлигининг III-IV даражаси ташхиси билан назоратда бўлган 250 дан ортиқ болаларда кохлеар имплантация операцияларини ўтказиш. 2. Кохлеар имплантация операцияси ўтказилган 132 нафар болаларда нутқ процессорларини алмаштириш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йилда кохлеар имплантация операциялари ўтказилиши лозим бўлган 331 нафар болалар рўйхати шакллантирилди ва мониторинг ўтказилмоқда.
2023 йилнинг 31 октябрь ҳолатига кўра 191 нафар болаларга кохлеар имплантлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказилди. 
132 нафар болалардан 101 нафарида нутқ процессорларини алмаштирилди.

207 Давлат бошқаруви органлари ходимлари ўртасида оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш.
3. Вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларни ихтиёрий спорт синовларидан ўтказиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Спорт синовлари қабул қилиш, тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва спорт синовларини ўтказиш бўйича вазирлик, идора ва ташкилотларда “Спорт тарғиботчилари”нинг янгиланган таркиби шакллантирилди.
2023 йил 21–24 сентябрь кунлари барча вазирлик идора ва ташкилотларда Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси томонидан тасдиқланган тартиб ва ихтиёрий спорт синовлари мезонлари бўйича спорт синовлари қабул қилиниб, унда 18 мингга яқин иштирокчилар қабул қилинди.
Шунингдек, “my.sport.uz” ахборот тизимида вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлардан спорт синовларни қабул қилишда қулайлик яратиш мақсадида, онлайн ариза топшириш, спорт синовлари билан танишиш имконини берувчи “Спорт синовлари” ахборот тизими ишлаб чиқилди ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими – my.mehnat.uz сайтига интеграция қилинди.

4. Умумхалқ байрамлари арафасида спорт нормативларини топшириш бўйича энг юқори натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

“Спорт нафислик саломатлик манбаи” шиори остида вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол-тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт фестивалини ўтказиш юзасидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди (01/249-A/F-сон, 07.03.2023 й.).
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан жорий йил 7 март куни Тошкент шаҳрида спорт фестивали ташкил этилди.
Мусобақаларда 30 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлардан 150 нафар хотин-қизлар иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Гимнастрада ҳамма учун” спорт фестивали ўтказилиб, унда 18 та вазирлик ва идоралардан 200 нафарга яқин хотин-қизларнинг иштироки таъминланди.
“Халқаро йога куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фестиваль бўлиб ўтди.
Унга кўра, жорий йил 21 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Боқий Самарқанд” мажмуасида йога машғулоти ўтказилди.
Машғулотларга 3 минг нафарга яқин аҳоли вакиллари ҳамда 50 га яқин вазирлик идора ходимлари жалб этилди.

1. Вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, бунда: вазирлик, идора ва ташкилотлар жисмоний тарбия-спорт жамоат бирлашмаларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлаш, улардаги спорт тарғиботчилари ишини фаоллаштириш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

“Спорт нафислик саломатлик манбаи” шиори остида вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол-тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт фестивалини ўтказиш юзасидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди (01/249-A/F-сон, 07.03.2023 й.).
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан жорий йил 7 март куни Тошкент шаҳрида спорт фестивали ташкил этилди.
Мусобақаларда 30 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлардан 150 нафар хотин-қизлар иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Гимнастрада ҳамма учун” спорт фестивали ўтказилиб, унда 18 та вазирлик ва идоралардан 200 нафарга яқин хотин-қизларнинг иштироки таъминланди.
“Халқаро йога куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фестиваль бўлиб ўтди.
Унга кўра, жорий йил 21 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Боқий Самарқанд” мажмуасида йога машғулоти ўтказилди.
Машғулотларга 3 минг нафарга яқин аҳоли вакиллари ҳамда 50 га яқин вазирлик идора ходимлари жалб этилди.

2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида жамоавий спорт турлари бўйича 100 га яқин мусобақаларни ташкил қилиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

“Спорт нафислик саломатлик манбаи” шиори остида вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ўртасида спортнинг стол-тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт фестивалини ўтказиш юзасидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг буйруғи қабул қилинди (01/249-A/F-сон, 07.03.2023 й.).
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан жорий йил 7 март куни Тошкент шаҳрида спорт фестивали ташкил этилди.
Мусобақаларда 30 га яқин вазирлик, идора ва ташкилотлардан 150 нафар хотин-қизлар иштирок этди.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Гимнастрада ҳамма учун” спорт фестивали ўтказилиб, унда 18 та вазирлик ва идоралардан 200 нафарга яқин хотин-қизларнинг иштироки таъминланди.
“Халқаро йога куни”ни кенг нишонлаш мақсадида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида фестиваль бўлиб ўтди.
Унга кўра, жорий йил 21 июнь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳридаги “Боқий Самарқанд” мажмуасида йога машғулоти ўтказилди.
Машғулотларга 3 минг нафарга яқин аҳоли вакиллари ҳамда 50 га яқин вазирлик идора ходимлари жалб этилди.

208 Аҳоли ўртасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш.
2023 — 2025 йилларга мўлжалланган «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш бўйича дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил март Соғлиқни сақлаш вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

2023–2025 йилларда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (30.03.2023 й. 
10-08462-сонли хат).
Дастур лойиҳасида:
ташкилий тадбирлар;
меъёрий-хуқуқий базани такомиллаштириш;
аҳоли орасида тўғри овқатланишни таъминлаш чоралари;
жисмоний фаолликни таъминлаш, соғлом муҳитни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш;
оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда амалга оширилган ишларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ёритиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан 
2023–2025 йилларга мўлжалланган “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” умуммиллий ҳаракатини амалга ошириш Дастури тасдиқланди. (11.04.2023й. 
12/1-410)
 

209 Мамлакатимизда хотин-қизларнинг спортга жалб этиш қамровини янада кенгайтириш.
1. Республика ҳудудларининг таълим ва спорт-таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида хотин-қизлар спорт секцияларини кўпайтириш. 2. Ҳудудий спорт турлари бўйича хотин-қизлар терма жамоалари аъзоларини спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларига юборишни кўпайтириш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Республиканинг таълим ва спорт-таълим муассасаларида, жисмоний тарбия ҳамда соғломлаштириш ва спорт иншоотларида хотин-қизлар спорт секцияларини кўпайтириш ва уларнинг шуғулланиш жараёни доимий назоратга олиш учун вазирликнинг “ERP-Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилди.
Мазкур “ERP-sport” (https://erp.sport.uz) тизимига электрон тарзда ҳудудларнинг таълим ва спорт-таълим муассасаларида, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида хотин-қизлар спорт секциялари очилганлиги ҳамда уларда шуғулланувчи спортчилар тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.
Бугунги кунда, республикамиздаги барча спорт-таълим муассасаларида спорт турлари бўйича спорт секциялари сони 34 167 тани ташкил этиб, унда 348,6 минг нафар шуғулланувчилар мавжуд. Шундан, хотин-қизлар сони 98,8 минг нафарни ташкил этмоқда.
Жорий йилда спорт турлари бўйича ҳудудлардан Миллий терма жамоа аъзолигига жами 3 203 нафар (шундан 1 936 нафар асосий таркиб, 1 267 нафари захира таркиб) иқтидорли спортчи хотин-қизлар саралаб олинган.
Мазкур терма жамоа аъзолигига саралаб олинган хотин-қизларни спорт турлари бўйича халқаро ва маҳаллий спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларига иштирокини таъминлаш бўйича 595 та тегишли буйруқлар қабул қилинди.
Жумладан, халқаро спорт мусобақаларида 167 та, маҳаллий спорт мусобақаларида 222 та, халқаро ўқув-машғулот йиғинларида 30 та, маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларида 176 та тадбирлар ташкил қилинди.

3. Олимпия спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган қизлар, аёлларнинг натижалари ҳамда ибратли ҳаётини маҳалла ва умумтаълим мактабларида кенг тарғиб этиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Республика спорт-таълим муассасаларида жами 380 минг нафарга яқин спортчилар, шундан 16 минг нафари хотин-қизлар шуғулланмоқда.
Бугунги кунда 43 та олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари таркиби тасдиқланган ва уларга 7,9 минг нафар спортчилар киритилган бўлиб, шундан хотин-қизлар 3,2 минг нафарни ташкил қилади.
Селекция қилиш орқали терма жамоалар захирасига 4,4 минг нафар хотин-қизлар киритилган.
Спорт турлари бўйича хотин-қизлар терма жамоалари аъзолари 270 та спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларига юборилиши таъминланган.
 

210 Республикада миллий спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш.
1. Миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини жорий қилиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ–201-сон қарорига асосан, 2023 йил 1 мартдан бошлаб, миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинган.
Республиканинг турли ҳудудларида умумхалқ байрамлари арафасида миллий ва халқ ўйинлари бўйича спорт мусобақалари ва фестиваллари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Сурхондарё вилоятида от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Бунда, 4 та давлатдан жами 100 нафарга яқин маҳоратли чавандозлар иштироки таъминланди.
Жорий йил 24 март куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” боғида полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танловда республиканинг барча ҳудудларидан 15 та жамоадан 200 нафарга яқин сулола вакиллари иштирок этди.
Спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида юқори савияда ташкил этилди.
Бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 20 та давлатлардан, 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Бунда, спортчиларимиз томонидан жами 22 та медаль қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
 “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июнда 240-сон қарори қабул қилинди.

2. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ–201-сон қарорига асосан, 2023 йил 1 мартдан бошлаб, миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинган.
Республиканинг турли ҳудудларида умумхалқ байрамлари арафасида миллий ва халқ ўйинлари бўйича спорт мусобақалари ва фестиваллари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Сурхондарё вилоятида от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Бунда, 4 та давлатдан жами 100 нафарга яқин маҳоратли чавандозлар иштироки таъминланди.
Жорий йил 24 март куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” боғида полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танловда республиканинг барча ҳудудларидан 15 та жамоадан 200 нафарга яқин сулола вакиллари иштирок этди.
Спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида юқори савияда ташкил этилди.
Бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 20 та давлатлардан, 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Бунда, спортчиларимиз томонидан жами 22 та медаль қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
 “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июнда 240-сон қарори қабул қилинди.

3. Республика ҳудудларида умумхалқ байрамлари арафасида миллий ва халқ ўйинлари бўйича 15 та спорт мусобақалари ва фестивалларини ташкил этиш. 4. Ёшлар ўртасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий кураш, улоқ-кўпкари бўйича спорт мусобақалари ҳамда минди, қараб теп, арқон тортиш, оқ теракми-кўк терак ва ўртага тур каби тадбирларини ўтказиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 11 апрелдаги ПҚ–201-сон қарорига асосан, 2023 йил 1 мартдан бошлаб, миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинган.
Республиканинг турли ҳудудларида умумхалқ байрамлари арафасида миллий ва халқ ўйинлари бўйича спорт мусобақалари ва фестиваллари босқичма-босқич ташкил этилмоқда.
Жумладан, “Наврўз” умумхалқ байрами арафасида Сурхондарё вилоятида от спортининг улоқ-кўпкари тури бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Бунда, 4 та давлатдан жами 100 нафарга яқин маҳоратли чавандозлар иштироки таъминланди.
Жорий йил 24 март куни Тошкент шаҳридаги “Локомотив” боғида полвонлар ва дорбозлар иштирокида “Полвонлар сулоласи” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танловда республиканинг барча ҳудудларидан 15 та жамоадан 200 нафарга яқин сулола вакиллари иштирок этди.
Спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Осиё чемпионати жорий йилнинг 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида юқори савияда ташкил этилди.
Бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 20 та давлатлардан, 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Бунда, спортчиларимиз томонидан жами 22 та медаль қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.
 “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июнда 240-сон қарори қабул қилинди.

5. Хива шаҳрининг миллий халқ ўйинларини қамраб олган «Ичан қалъа» мажмуасида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 12 июнда 240-сон қарори қабул қилинди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Хива шаҳрида Халқаро этноспорт фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (153-сон, 11.08.2023 й.) баёни тасдиқланди.
Ўзбекистонда илк маротаба ташкил этилган мазкур фестивалда Юнеско, Турксой ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси вакиллари, унга аъзо давлатларнинг ҳукумат вакиллари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек дунёнинг 63 та давлатидан жами 2 021 нафар, шундан 894 нафари хорижий, 1 127 нафари маҳаллий спортчиларнинг иштироки таъминланди.
Фестивалда Конфедерациясига аъзо давлатларнинг спорт, маданият ва ёшлар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда 124 нафар халқаро спорт федерация раҳбарлари иштирок этдилар.

6. Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивалини ўтказиш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил май Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Этноспорт турлари бўйича республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вазирлик буйруғи (01/618-A/F-сон, 12.05.2023 й.) ишлаб чиқилди.
Этноспорт турлари бўйича республика фестивали жорий йил 26 май куни Тошкент шаҳридаги “Наврўз” боғида юқори савияда ташкил этилди.

211 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий изланишлар қўлланилишини 2 бараварга ошириш.
1. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларининг ва юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Хорижий илмий спорт ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришни кенгайтириш. Амалий-чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтининг илмий ходимлари, докторантлар ва мустақил изланувчилар ҳамда хорижий спорт ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб боришни кенгайтириш мақсадида жорий йил 5-11 март кунлари илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Бунда, 36 соатлик илмий-амалий семинарда Россия Федерасиясининг “Sportinside” компанияси эксперти Касымов Aйдар Галимович  иштирок этди.
Ўтказилган илмий семинар ҳамда бошқа бир қатор тренинглар натижасида спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари
ва малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни қўллаш бўйича 5 та тавсиялар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, илмий ходимлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан ҳамкорликда жорий йил 17 март куни Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан спорт соҳасида илм-фан, таълим ва амалиётни интеграция қилиш, шунингдек, спорт турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлаш тизимини илмий тадқиқот ишлари билан параллель равишда олиб бориш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

212 2023 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш.
1. Осиё ва Параосиё ўйинларида иштирок этувчи спортчиларнинг якуний рўйхатини ва Ўзбекистон делегацияси рўйхатини шакллантириш. 2. Иштирокчиларни зарур спорт жиҳозлари, экипировка ва устки кийим-бош билан таъминлаш. 3. Ўзбекистон делегациясининг иштирокини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча молиявий ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил сентябрь Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг “2023 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш тўғрисида” 2023 йил 20 июлдаги 297/9-сон қарори қабул қилинди.

213 Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш.
1. Хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш. 2. Мониторинг натижалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига оилавий зўравонлик учун жавобгарликни белгилаш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотинқизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича 2022-2023-йилларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга
оширилган ишлар таҳлил қилинди. Жумладан:
1. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш борасида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасини 8 та қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2 та Фармон ва қарор, Вазирлар Маҳкамасининг 5 та қарори қабул қилинган. 17 та вазирлик ва идоралар билан оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган 6 та ҳамкорлик чора-тадбирлар дастури тасдиқланган;
6 турдаги 1 083 дона услубий қўлланма, буклет, брошюра ва махсус флаерлар ҳамда 9 711 дона услубий қўлланма чоп этилиб, маҳаллаларга етказиган; 
“Оилада зўравонликни олдини олиш комплекс сотсиологик тадқиқоти” мавзусида 7 та илмий мақола, 4 та услубий қўлланма, 2 та буклетлар тайёрланган, 5 та юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга таклифлар берилиб, 2 та онлайн-вебинар, 1 та конференция ташкил этилган;
“Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ этиш” мавзусида илмий-тадқиқот лойиҳаси амалга оширилиб, 10 та илмий мақола, 1 та услубий қўлланма тайёрланган ва юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга таклифлар берилган;
“Ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга комплекс ёрдам кўрсатиш” мавзусида илмий лойиҳа доирасида 7 та илмий мақола, 4 та услубий қўлланма, 2 та буклетлар, 1 та флаер тайёрланди, 1 та юқори турувчи органлар ва мутасадди ташкилотларга тавсиялар берилган, 2 та онлайн-вебинар ўтказилган; 
2. Профилактик ҳисобда турган 17 013 нафар хотинқизларнинг 14 669 нафарига амалий ёрдам кўрсатиш орқали ҳисобдан чиқарилган;
ёшлар ўртасида тазйиқ ва зўравонликни бартараф қилиш, оилавий ажралишлар ва шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича сотсиологик тадқиқот ўтказилган;
“Умумтаълим мактабларида ҳуқуқий маданиятни ёшликдан шакллантириш бўйича қисқа муддатли ўқув дастури” ҳамда “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш” ўқув материаллари ишлаб чиқилган;
оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича 5 606 дона тавсия, оммабоп рисолалар тайёрланган; 
Юридик олий таълим муассасалари ўқув режа ва дастурларига “Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар билан ишлаш” мавзуси киритилган;  
6 552 та ташкилотларда хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари таъминланганлик ҳолати ўрганилган;
16991 нафар маҳалла ходимлари оилалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишда малакаси оширилган;
“Оилавий саёҳат” туристик пакети асосида 1 345 та нотинч, 7 586 та кам таъминланган оилалар ички туристик саёҳатга юборилаган;
узоқ муддатга яшаш жойидан чиқиб кетган шахсларнинг 39 364 нафар фарзандларини ижтимоийпсихологик қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилган;
чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи аёлларга ижтимоий реабилитатсия қилиш хизматини кенгайтириш мақсадида 28 та ҳудудий ва намунали туманлараро марказлари қошида 181 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар ташкил этилиб, 4052
нафар хотин-қизларга маслаҳат ва тавсиялар берилган;
49 774 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилган;
25 239 та оилани яраштирилди, 20 887 та оилавий низолар бартараф этилган;
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотинқизларга Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари томонидан 3 812 нафар хотин-қизларга психологик, 2 875 нафарига юридик, 421 нафарига тиббий, 1 132 нафарига бошқа ёрдам турлари кўрсатилган.
28 та ҳудудий ва намунали туманлараро марказлари қошида 196 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар ташкил этилиб, 8 154 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий, психолог, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. 

214 Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш.
1. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, тазйиқ ва зўравонликдан, одам савдосидан жабрланганлар ҳамда профилактик ва пробация ҳисобида турувчиларнинг хонадонларига бориб ижтимоий ҳолатини ўрганиш. 2. Ўрганишлар натижаларига кўра уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича индивидуал ёндашувлар асосида ишлаш. 3. Муаммоси аниқланган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишда секторлар, тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ҳамда моддий ёрдамлар кўрсатиш. 4. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ҳамда уларнинг қошида туманлар ва шаҳарларда ташкил этилган «Ижтимоий маслаҳатхоналар» орқали ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш бўйича оммабоп рисолалар ва тавсиялар тайёрланиб, чоп этилиб, маҳаллаларга етказилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 30 067 нафар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.
11 634 та оила яраштирилди, 13 422 та низолар бартараф этилди.
Профилактик ҳисобда турган 32 127 нафар (шундан 777 нафари вояга етмаганлар, 5 024 нафари ёшлар, 266 нафари илгари судланган) хотин-қизлар манзилли ўрганилди. 
Натижада, 3 379 нафари ишга жойлаштирилди, 4 410 нафарига моддий ёрдам берилди, 994 нафари тиббиёт диспансерларга жойлаштирилди, 950 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайта тиклашга, 1 067 нафарига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. 
312 нафар мактабга бормай юрган қизлар таълим муассасаларига қайтарилди. 
суд жараёнларида оила ва хотин-қизлар бўлими вакилларининг кафиллиги асосида 2022 йил ва 2023 йилда 67 нафар хотин-қизлар жавобгарликдан озод этилди. 
жиноят содир этган 466 нафар хотин-қизларга “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари бириктирилиб, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.
Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, ҳуқуқий нигилизмга барҳам бериш масалаларида маҳаллаларда 10 944 та, таълим муассасаларида 9 238 та, ташкилот ва муассасаларда 22 420 та тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Аёлларни мослаштириш ва ижтимоий реабилитация қилиш республика, ҳудудий ва намунали туманлараро 29 та марказлар томонидан 8 075 нафар, 196 та “Ижтимоий маслаҳатхона”лар орқали 10 776 нафар шахсларга ҳуқуқий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида 13 454 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари профилактик ҳисобидан чиқарилди. 
Тазйиқ ва зўравонликка мойиллиги бор шахслар билан олиб борилган профилактик ишлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 бараварга камайди.
Шунингдек, профилактик ва ижтимоий мослаштириш бўйича манзилли ишлашни ташкил этиш талаб этилаётган 61 157 хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг ҳар бири билан “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш бўйича режалар ишлаб чиқилди. Бугунги кунга қадар 53 465 нафарига турли масалаларда ёрдамлар кўрсатилди.

215 15 май — «Халқаро оила куни»ни кенг нишонлаш ва «Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи» кўрик-танловини ўтказиш.
1. «Халқаро оила куни»ни кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш, шу жумладан кўрик-танлов Низоми, уни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Маданият ва туризм вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази МТРК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 апрелдаги “15 май – “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 71-сон баёни тасдиқланди.
Мазкур баён билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Низомга асосан танлов 3 та босқичда – сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ўтказилди. Танловнинг 1-
босқичида 9 445 та маҳалладан жами 35 723 та оилалар қатнашиб, 9 445 таси танловнинг 1-босқичида (сектор миқёсида) иштирок этиш учун тавсия этилди. 1-5 май кунлари танловнинг 1-босқичи якунлари бўйича жами 832 та оила ғолиб деб топилди ва туман (шаҳар) босқичига тавсия этилди.  8-11 май кунлари танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилиб, ғолиб деб топилган 208 та оила вилоят босқичида иштирок этиши учун тавсия берилди. Танловнинг вилоят босқичи 15-16 май кунлари
ўтказилиб, 14 та ҳудуддан жами 42 нафар оила ғолиб деб топилди ҳамда 1-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, 2-ўринга 10 баравари, 3- ўринга 7 баравари миқдорида мукофот пули билан тақдирланди. 

2. Ҳудудларда «15 май — «Халқаро оила куни»га бағишлаб ўтказиладиган тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Маданият ва туризм вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази МТРК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 апрелдаги “15 май – “Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш ва “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги 71-сон баёни тасдиқланди.
Мазкур баён билан “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди. Низомга асосан танлов 3 та босқичда – сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ўтказилди. Танловнинг 1-
босқичида 9 445 та маҳалладан жами 35 723 та оилалар қатнашиб, 9 445 таси танловнинг 1-босқичида (сектор миқёсида) иштирок этиш учун тавсия этилди. 1-5 май кунлари танловнинг 1-босқичи якунлари бўйича жами 832 та оила ғолиб деб топилди ва туман (шаҳар) босқичига тавсия этилди.  8-11 май кунлари танловнинг туман (шаҳар) босқичи ўтказилиб, ғолиб деб топилган 208 та оила вилоят босқичида иштирок этиши учун тавсия берилди. Танловнинг вилоят босқичи 15-16 май кунлари
ўтказилиб, 14 та ҳудуддан жами 42 нафар оила ғолиб деб топилди ҳамда 1-ўринга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари, 2-ўринга 10 баравари, 3- ўринга 7 баравари миқдорида мукофот пули билан тақдирланди. 

216 Хотин-қизларнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлишларига кўмаклашиш ҳамда олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолликларини ошириш.
«Илмли аёл — жамият кўзгуси» шиори остида «XXI аср аёли» хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август — октябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

“Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш бўйича Низом ва чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идораларга 2023 йил 19 июлдаги 01/00-01/24-6411-сонли хати билан юборилди ҳамда келишилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 34-сон баёни билан “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш бўйича Низом ва чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Хотин-қизларнинг замонавий билимлар ва касб-ҳунар эгаси бўлишларига кўмаклашиш ҳамда олий маълумотли аёллар сафини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаолликларини ошириш мақсадида “Илмли аёл - жамият кўзгуси” шиори остида “ХХI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини республика ва ҳудудлар миқёсида ўтказиш юзасидан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
“XXI аср аёли” хотин-қизлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамасининг 34-сонли баёни қабул қилинди. Фестивални ўтказиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат бўлган республика ва ҳудудий ва туман шаҳар ташкилий қўмиталари тузилди. 
Барча ҳудудларда фестиваль доирасида ўтказиладиган форум, семинар, викторина, кўргазма, давра суҳбатлари, учрашув ва маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этадиган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди, ҳудудлар кесимида Форум ўтказиладиган олий таълим муассасалари аниқланди. Мусобақа, танловларни ўтказиш бўйича низом ва маънавий–маърифий тадбирларни ташкил этиш тартиби, давра суҳбатларни ташкил этиш юзасидан намунали сценарийлар  ишлаб чиқилди.
“Ҳудуднинг 100 нафар ихтирочи аёли” танловига хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилишни бошланди.   
Айни кунларда “Илмли аёл – жамият кўзгуси” шиори остида “XXI аср аёли” фестивали ўтказилмоқда. Ойлик доирасида 275 та илмий-амалий конференция, давра суҳбатлари ташкил этилди. 
Жорий йилда илм-фан соҳасидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган жами 766 та тадбирларда 74 мингдан зиёд хотин-қизлар иштирок этди.
Маҳаллаларда “Қизлар – миллат тарбиячиси”, “Битта қиз болани ўқитсангиз – бутун оилани ўқитган бўласиз”  мавзуларида учрашувлар ўтказилди.

217 Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш.
Маданият, санъат, спорт, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик, «Ай-Ти» бўйича 5 босқичли Беш ташаббус олимпиадасини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳаси 2023 йил июнь Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 мартдаги “Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2023 йил мавсумини юқори савияда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 22-сон баёни қабул қилинди (05-21/1-771-сон, 31.03.2023 й.).

218 Қомусий олимлар, буюк саркардалар, маърифатпарвар алломаларнинг илмий ва маънавий меросини кенг тарғиб этиш орқали ёш авлодни миллий қадриятлар ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ихчам китоблар тўпламларини чоп этиш.
1. Китоблар тўпламига киритиладиган қомусий олимлар, буюк саркардалар, маърифатпарвар алломалар рўйхатини шакллантириш. 2. Китоблар тўпламини тайёрлаш бўйича манбашунос, шарқшунос олимлар, тарихчилардан иборат муаллифлар жамоасини шакллантириш. 3. Туркум китоблар тўпламларини босқичма-босқич чоп этиш. 4. Чоп этилган китобларни таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, кутубхоналарга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил режа асосида Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон Фанлар академияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Китоблар тўпламига киритиладиган қомусий олимлар, буюк саркардалар, маърифатпарвар алломалар рўйхати шакллантирилди.
Китоблар тўпламини тайёрлаш бўйича манбашунос, шарқшунос олимлар, тарихчилардан иборат муаллифлар жамоаси шакллантирилди.
Бугунги кунда мазкур китоблар тўпламини чоп этиш мақсадида маблағ ажратиш юзасидан буйруқ лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
 

219 Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловини ташкил этиш.
1. Танлов низоми ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан етакчилар фаолияти самарадорлигини ўрганиб бориш. 3. Танловнинг туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил декабрь Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчисини аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиди.
Шунингдек, мазкур қарор лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилди.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
220 Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш.
Маънавий-маърифий тарғибот ишларининг замонавий усулларини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш: миллий қадриятлар, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тарғиботига доир медиамаҳсулотлар яратиш; оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарғибот ишларини амалга ошириш; «Маънавий тарбия ва тарғиботнинг замонавий технологиялари ва таъсирчан усуллари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил қилиш; давлат органлари ва ташкилотларининг маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот мутахассислари учун замонавий тарғибот технологиялари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. Амалий-чора тадбирлар дастури 2023 йил апрель Республика Маънавият ва маърифат маркази Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги МТРК Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги Миллий медиа ассоциацияси

Марказ томонидан “Маънавий-маърифий тарғибот ишларининг замонавий усулларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси ишлаб  чиқилди. 
2023 йил 29 март санасида №01-16/282-сон алоқа хати орқали ҳамкор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритилди 
Дастур лойиҳасида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича 10 та вазирлик ва идоралардан таклифлари олинди шу асосда 2023 йил 27 апрель куни 20 та банддан иборат Амалий-чора тадбирлар дастури тасдиқланди ва ижрога  қаратилди  .
Марказнинг 2023 йил 28 апрелдаги  03-19/98-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

221 Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш.
Миллий тарбия ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга доир қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш: маҳаллалар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш; «Ўзбек қадриятлари» маърифий атласини яратиш; ўқув қуроли ва анжомлари, ўйинчоқлар, маҳсулотларнинг қадоқлаш буюмларида миллийлигимиз, урф-одат ва қадриятларимизни тарғиб этувчи материалларни акс эттириш; «Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз!» шиори остида ижтимоий акция ва флешмоблар ўтказиш; тармоқ ва соҳалар бўйича «Миллий қадриятларнинг энг фаол тарғиботчиси» танловини ўтказиш. Васийлик кенгаши қарори 2023 йил май Республика Маънавият ва маърифат маркази Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Фанлар академияси

Миллий тарбия ва маънавий-маърифий ишлар натижадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар дастури ҳамда мазкур дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси Васийлик кенгашининг 26-сон баёни ҳамда чора-тадбирлар дастури Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Махкамова томонидан тасдиқланди.

222 Жамият ижтимоий-маънавий ҳаёти ва ахлоқий тарбия жараёнларида ижодий ташкилотлар фаолиятининг таъсирчанлигини ошириш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларини белгилаш.
1. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузурида адабиёт ва санъат соҳаларининг етакчи ижодкорларидан иборат Республика ижодий жамоатчилик кенгашини ташкил этиш. 2. Долзарб мавзулардаги йирик ижодий лойиҳалар (фильмлар, адабий-бадиий, саҳна ва мусиқа асарлари)ни ҳамкорликда яратиш амалиётини йўлга қўйиш. 3. Ижодий асарларга давлат ижтимоий буюртмаларини шакллантиришда Республика ижодий жамоатчилик кенгаши таклифларини инобатга олиш тизимини жорий қилиш. 4. Турли ижодий ташкилотлар қошидаги бадиий кенгашларнинг Республика ижодий жамоатчилик кенгаши билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш. Масъул ижрочилар қўшма қарори 2023 йил апрель Республика Маънавият ва маърифат маркази Маданият ва туризм вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси Кинематография агентлиги Бадиий академия Театр арбоблари уюшмаси Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси МТРК Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Миллий медиа ассоциацияси

Марказ томонидан Қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда 2023 йил 23 мартда (02-13/230, 02-13/231, 02-13/233, 02-13/234, 02-13/236, 02-13/237, 02-13/238, 02-13/239-сонли хатлар) кўриб чиқиш учун ҳамкор ташкилотларга юборилди.
Қўшма қарор лойиҳаси жорий йилнинг 30 март санасида №16-13-сон билан тасдиқлаб ижрога йўналтирилди.

223 Маҳаллаларда хотин-қизларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
1. Барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли масъуллигида «Оқила аёллар» ҳаракати негизида отинойилар, кўчабошилар, ёшлар етакчилари, фаол хотин-қизлардан иборат таркибда маҳалла тарғибот гуруҳлари шакллантириш. 2. Тарғибот гуруҳлари томонидан: ушбу йўналишда Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари асосида маҳаллаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; туман (шаҳар)лар ва вилоятларда тарғиботчилар гуруҳларини шакллантириш, улар учун ўқувларни ташкил этиш; ҳар бир туман (шаҳар)нинг тадбирларни ўтказиш графиклари ишлаб чиқишини ташкиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита Маданият ва туризм вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 апрелдага “Хотин-қизлар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиригш, ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 06-
06/1-410-сон баёни тасдиқланди. Мазкур баён билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарининг туман (шаҳар)ларида диний-маърифий соҳа бўйича тарғибот гуруҳлари шакллантирилди. Шунингдек, барча маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли масъуллигида тарғибот гуруҳлари тузилди. Тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш, хотин-қизлар, айниқса эҳтиёжманд аёлларнинг муаммоларини ҳал этиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида республика, ҳудудий ва туман (шаҳар)лар штаблари ташкил этилди. Маҳаллаларни ижтимоий-маънавий муҳит даражасига қараб, “қизил”, “сариқ” ва яшил” ҳудудлардаги маҳаллаларга ажратилди ва уларнинг рўйхатлари шакллантирилди. Ҳар бир туман (шаҳар)да маҳаллаларда хотин-қизлар ўртасида радикаллашувни олдини олиш, уларнинг  маънавияти ва маданиятини юксалтириш, қўллабқувватлаш ва ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича намунавий графиклар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунга қадар 956 нафар тарғиботчилар ўқитилди.

224 Ҳудудларда китобхонликни тарғиб қилишнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий қилиш.
Китобхонлик тадбирларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳудудларда ушбу йўналишда қулай шарт-шароитлар ва инфратузилма яратиш; китобхонлик тадбирларини таниқли ижодкорлар, зиёлилар иштирокида адабиёт ва китобхонлик байрами сифатида юқори савияда ташкил қилиш; «Китобсевар миллат» ойликлари доирасида маърифий тадбирлар, китоб савдо-ярмаркалари, китоб фестиваллари ва «Китоб карвони» акцияларини уюштириш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил май Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

225 Мумтоз ва замонавий адабиётимизни янада оммалаштириш.
2023 — 2026 йилларда ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётининг энг яхши намуналари асосида «Ўзбек адабиёти хазинасидан» тўпламни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш дастурини тасдиқлаш, бунда: тўпламга киритиладиган муаллифлар ва уларнинг асарлари рўйхатини шакллантириш; тўпламга киритиладиган асарларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш; лойиҳа доирасида нашр этилган асарлар тақдимотларини ўтказиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил июль Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ёзувчилар уюшмаси Фанлар академияси

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

226 Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор болаларни Брайл ёзувидаги бадиий адабиётлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш.
1. Брайл алифбосида китоб нашр этишга ихтисослашган нашриёт ва матбаа корхоналарининг моддий-техника базаси ва ишлаб чиқариш қувватлари ҳолатини ўрганиш. 2. Таҳлил натижалари бўйича Брайл алифбосида китоб нашр этишга ихтисослашган нашриёт, матбаа корхоналарини ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 3. Кўзи ожизлар кутубхоналарида китобхонлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, лингафон хоналарини ташкил қилиш. 4. Брайл алифбосидаги бадиий адабиётларни нашр этиш, уларнинг аудио шаклларини яратиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги Ички ишлар вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

227 Мумтоз ва замонавий адабиётимиз атоқли намояндаларининг таваллуд саналарини адабиёт ва китобхонлик байрами сифатида муносиб нишонлаш, уларнинг ижодий меросини кенг оммалаштириш.
2. Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Ёзувчилар уюшмаси Фанлар академияси

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди. 
Қарорга асосан ташкил етилган Ташкилий қўмита (жумладан, Фанлар академияси) томонидан мазкур қарор ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва Бош вазир томонидан тасдиқланди (№31/1-159, 06.02.2023).
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-январдаги ПҚ-20-сон қарорининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминаш, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури” тасдиқлангани ҳақида Бобур халқаро жамоат фондига ФAнинг 2023-йил 13-мартдаги 1/1255-508-сонли хати юборилган.
2. Чора-тадбирлар дастурига таклифлар ва илмий анжуман ахборот хати Ёзувчилар уюшмаси ФAнинг 2023-йил 13-мартдаги 1/1255-507-сонли хати билан чиқарилган.

1. Давлат арбоби ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Бобур халқаро жамоат фонди Фанлар академияси

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди. 
Қарорга асосан ташкил етилган Ташкилий қўмита (жумладан, Фанлар академияси) томонидан мазкур қарор ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва Бош вазир томонидан тасдиқланди (№31/1-159, 06.02.2023).
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 25-январдаги ПҚ-20-сон қарорининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминаш, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини нишонлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури” тасдиқлангани ҳақида Бобур халқаро жамоат фондига ФAнинг 2023-йил 13-мартдаги 1/1255-508-сонли хати юборилган.
2. Чора-тадбирлар дастурига таклифлар ва илмий анжуман ахборот хати Ёзувчилар уюшмаси ФAнинг 2023-йил 13-мартдаги 1/1255-507-сонли хати билан чиқарилган.

228 Жаҳондаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибалари асосида мамлакатимизда музейлар фаолиятини ривожлантириш, замонавий экспозицияларни босқичма-босқич яратиш.
1. Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейлари биноларини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва замонавий экспозицияларини яратиш. 2. Бадиий галерея ва ART-резиденцияларни ташкил қилиш. 3. «Restoration Week-2023» тадбирини Ўзбекистонда ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги

Музейларни реконструкция қилиш, рақамлаштириш ва жиҳозлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун 4,067 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Маданий мерос агентлигининг Илмий-эксперт кенгашининг 2022 йил 10 октабрдаги 23-сонли баёни асосида хулосаси олинган.
Объектнинг техник ҳолати бўйича “Оғирсаноат лойиҳа” хулосаси олинди. Музейларни лойиҳа-смета ҳужжатлари турк тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, буюртмачи ташкилоти Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ва лойиҳалаш ташкилоти “Outdoor Factory” компанияси (Туркия) билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу музейлар бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-дизайнини “Outdoor Factory” компанияси ва Маданият ва санъатни риvожлантириш жамғармаси билан биргаликда Германия давлатининг консалтинг фирмаси мутахассислари таклифлари асосида қайта кўриб чиқилмоқда.
Ўзбекистон тарихи даvлат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейлари бинолари реконструкция қилиниб, жиҳозлангач, рақамлаштирилгач ва замонаvий экспозитциялар яратилгач мазкур музейларда бадиий галерея ва ART-резиденсияларни ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
“Restoration Wеек-2023” тадбирларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2023 йил 16 майдаги 20-177-сонли хати билан таклиф ва эътирозлар тақдим этилди.

229 Юртимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва халқлараро дўстликни тарғиб этувчи маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш.
1. 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан «Дўстлик» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Ватандошлар» жамоат фонди

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдги “Дўстлик” фестивалини ташкил этиш ва ўтказишга қаратилган 460-F/11-сон фармойиши қабул қиилиинди. 
Юртимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва халқлараро дўстликни тарғиб этувчи маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан “Дўстлик” фестивали ўтказилди.

2. 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида «Бағрикенглик» ҳафталигини ўтказиш. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси 2023 йил октябрь Маданият ва туризм вазирлиги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Ватандошлар» жамоат фонди

1. 2023 йил 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб республиканинг барча ҳудудларида “Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси Фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирликнинг 2023 йил 28 октябрдаги 01-12-17-7363-сон хати билан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 ноябрдаги 735-F/11 ХДФУ-сон фармойиши қабул қилинди.
3. “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида 2023 йил 13-19 ноябрь кунлари қуйидаги тадбирлар ўтказилди:
-“Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзусида Халқаро пресс-клуб йиғилиши;
-“Бағрикенглик” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими;
-“Бағрикенг диёр” номли фотокўргазма;
-“Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади” номли китоблар кўргазмаси;
-“Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик – самарали ҳамкорликнинг муҳим омили” мавзусида халқаро конференция;
-“Бағрикенглик оҳанглари” номли гала-концерт;
-Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари ҳамда бошқа маданий ҳордиқ чиқариш жойларида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номи остида концертлар, қардош халқлар ёзувчилари, шоирлари ва рассомларининг бадиий асарлари ва “Тасвирий ойина” фотокўргазмалари.

230 Ўзбекистонда давлат томонидан миллатлараро муносабатлар соҳасига қаратилаётган эътибор, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берувчи махсус ҳужжатли фильм яратиш ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш.
Ҳужжатли фильм қонцепцияси ва харажатлар сметасини ишлаб чиқиш, фильмни суратга олиш ва тақдимотини ўтказиш. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси 2023 йил давомида Кинематография агентлиги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

231 Миллий маданий марказлар қошида фаолият юритаётган фольклор ансамблларини қўллаб-қувватлаш.
1. Миллий маданий марказлар қошидаги 25 та фольклор ансамблининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни саҳна либослари, чолғу асбоблари, замонавий овоз кучайтириш ва ёритиш ускуналари ҳамда автобус билан таъминлаш. 2. Фольклор жамоаларига репетиция ва концерт томошаларини ўтказишлари учун маданият марказларидан бепул фойдаланиш шароитини яратиш. 3. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг катта зали базасида «Дўстлик» концерт залини ташкил этиш, капитал таъмирлаш ҳамда замон талабига мос равишда жиҳозлаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мамлакатимизда фаолият юритаётган турли миллатларнинг фольклор ансамблларининг камчилик ва эҳтиёжлари ўрганилди.
Ўрганиш натижасига кўра 25 та фольклор ансамбллари учун жами 218 та аёллар ва 271 та эркаклар учун саҳна миллий либослари, 185 хил турли чолғу асбоблари, 42 та турли мусиқа ускуналари, 3 та автобус ҳамда 19 та жамоа шуғулланишлари учун шароит яратилиши кераклиги аниқланди.
Миллий маданий марказлар қошида фаолият юритаётган фольклор ансамблларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий маданий марказлар қошидаги фольклор ансамблларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-80680) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идораларга келишилди.
Лойиҳа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, Адлия вазирлигининг хуқуқий экспертизаси олинди.
Вазирликниинг 2023 йил 24 июндаги 01-10-18-897-сон хати билан Вазиирлар Маҳкамасига киритилди.

232 Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини халқаро даражада оммалаштириш.
1. Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳузурида тасвирий ва амалий санъат асарлари савдосига ихтисослашган «Тошкент аукцион уйи» фаолиятини йўлга қўйиш. 2. Хориждаги нуфузли аукцион уйлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва халқаро арт ярмаркаларини ташкил этиш. 3. Тасвирий ва амалий санъат асарлари каталогларини чоп этиш. 4. Бадиий таълим билан арт индустрия ўртасида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш. 5. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини хорижда тарғиб этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Бадиий академия Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданий мерос агентлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

233 Қорақалпоқ миллий фольклор санъатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш орқали янада ривожлантириш ва уни республика ва жаҳон миқёсида оммалаштириш.
Қорақалпоқ миллий фольклор санъатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли фаолиятини ривожлантириш мақсадида унинг ижодий анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш; Қорақалпоқ миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари «олтин фонди»ни яратиш; ансамблнинг республикамиз ва хорижий мамлакатларга гастроль сафарларини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил апрель Маданият ва туризм вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоқ миллий фолклор санъатини янада ривожлантириш ва уни республика ва жаҳон миқёсида оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда вазирликнинг 2023 йил 28 апредаги 
01-10-33-481-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ушбу қарорда “Айқулаш” қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли фаолиятини ривожлантириш, Қорақалпоқ миллий рақс санъатининг мумтоз ва замонавий ижро намуналари “олтин фонди”ни яратиш ҳамда ансамблнинг республикамиз ва хорижий мамлакатларга гастроль сафарларини ташкил этиш назарда тутилган.

234 Миллий маданиятимиз ва санъатимизни кенг тарғиб қилишга қаратилган халқаро маданий тадбирларни ўтказиш.
1. Гулистон шаҳрида III халқаро Бахшичилик санъати фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 2. «Шарқ тароналари» ХIII халқаро мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 3. Бухоро шаҳрида II халқаро мақом санъати анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш. 4. Тошкент вилоятида «Баҳор нафаси» халқаро фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 5. Андижон вилоятида «Дунё садолари» халқаро фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. 6. Тошкент шаҳрида Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил давомида Маданият ва туризм вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Сирдарё, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. 2023 йил 6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида III халқаро Бахшичилик санъати фестивали ўтказилди.
Унда 32 та хорижий давлатлар ҳамда 4 та халқаро ташкилотлардан (AYSESKO, YUNESKO, TURKSOY ва TURKTAV) 114 нафар иштирокчи ташриф буюрди.
Фестивалда 400 нафар маҳаллий фольклор жамоалари 150 нафар ҳунарманд ва театр актёрлари 85 нафар хореографлар жами 1305 нафар ижодий гуруҳ вакиллари жалб этилди. 
фестиваль доирасида 30 нафар хорижий олимлар ва 34 нафар республикамиз ўқитувчи, профессор-олимлари иштирокида конфренция ҳамда фестивалнинг танлови ташкил этилди. 
8 май куни фестивалнинг ғолибларини тақдирлаш ва ёпилиш маросимлари ташкил этилди бунда Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси Илҳом Норов Гран-при соҳиби деб эълон қилинди. Шунингдек, 4 тадан 1, 2, ва 3-ўрин сохиблари аниқланди.
2. 2023 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича ижодий гуруҳ вакиллари шакллантирилмоқда.
3. 2023 йил 11-13 май кунлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида “Баҳор нафаси” халқаро мусиқа фестивали юқори савияда ўтказилди.
4. “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивалини 2023 йил июнь ойида Андижон вилояти Хонабод шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бугунги кунда тадбирни юқори савияда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баён лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
5. Жорий йилнинг ноябрь ойида Тошкент шахрида Халқаро камер 
ва симфоник мусиқа фестивалини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон давлат симфаник аркестри ҳамда Миллий симфаник аркестри ҳамкорликда ижодий жараёнлар бошланган.

235 Республиканинг барча ҳудудларида, айниқса, чекка қишлоқ ва маҳаллаларда истиқомат қиладиган аҳолига маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш.
2023 йилда республика миқёсида ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг йиллик календарь режасини тасдиқлаш, бунда: ҳудудларда «Маданият карвони», «Маданият кунлари», «Миллий кино кунлари», «Китоб акцияси» тадбирлари; бадиий ва цирк жамоалари, давлат театрларининг ҳудудларга гастроль сафарлари, концерт ва майдон томошалари, ижодий учрашувларни ташкил этиш ва ўтказишни назарда тутиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Маданият ва туризм вазирлиги Кинематография агентлиги Ёзувчилар уюшмаси Маънавият ва маърифат маркази Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 461-F/24-сон фармойиши билан 2023 йил II ярим йиллигига  мўлжалланган халқаро ва республика миқёсидаги маданият ва туризм тадбирларининг ягона календарь режаси тасдиқланди.
Календарь режада мазкур бандда белгиланган тадбирларни ўтказиш куни ва жойи аниқ белигидаб берилган.
2023 йилда республикамизнинг 7 та ҳудудида, 14 маротаба хусусан, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида “Маданият карвони” тадбирлари юқори савияда ташкил қилиниб, таниқли санъаткорлар томонидан аҳолига концерт дастури тақдим этилди.
2023 йилнинг ўтган даврида 64 та тўлиқ жонли ижро асосида концерт-томоша тадбирлари ўтказилди
Жорий йилда бевосита вазирлик томонидан 12 та халқаро фестиваль ва конференциялар ўтказилди, жумладан:
“Халқаро бахшичилик санъати”, “Баҳор нафаси”, “62-Халқаро гуллар байрами фестивали, “Евроосиё халқаро театр фестивали”, “Буюк ипак йўли, “Дунё садолари”, “Ипак йўли дурдонаси”, II Халқаро ҳунармандчилик, “Нурли наволари”, “Узум сайли”, “Халқаро камер 
ва симфоник” халқаро фестиваллари ҳамда “Рақс меъмори” мавзусида халқаро конференция юқори савияда ўтказилди.
“Ўзбекцирк” давлат муассасасида 2023 йил 9 ой давомида 584 та цирк томошалари ўтказилган бўлиб, ушбу томошаларга 39 минг нафар томошабинлар ташриф буюрди
Давлат театрлари томонидан 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида қадар 36 та хорижий ва 94 та маҳаллий гастроль сафарлари ташкил этилди.

236 Ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳаваскор истеъдодли ёшларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш.
1. Ҳаваскор ижодкор ёшлар театр-студиялари кўрик-фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Маданият ва туризм вазирлиги МТРК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2023 йил 23-26 май кунлари “Ҳаваскор ижодкор ёшлар театр-студиялари” фестивали ўтказилди.
Фестивалда вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўртасида бир босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳаридан жами 15 та жамоа (150 нафардан зиёд иштирокчи) ўз спекталлари билан иштирок этди.
Фестивалнинг тақдирлаш ва ёпилиш маросимлари Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри,  “Дийдор” ёшлар эксперементал театр-студиясида ўтказилди.

2. «Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари» қўшиқлар телетанловини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Маданият ва туризм вазирлиги МТРК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Истеъдодли ёшлар ўртасида “Madaniyat va maʼrifat” телеканали билан ҳамкорликда икки босқичли “Янги Ўзбекистоннинг янги истеъдодлари” қўшиқлар телетанловини ўтказиш тўғрисида” Миллий телерадиокомпания ва маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 8 июндаги 01-16-25-сон қўшма қарори имзоланди.
Ушбу қўшма қарор билан телетанлов низоми тасдиқланди. Телетанлов низомига мувофиқ танловда 16-35 ёшдаги ижодкор ёшлар ўртасида, икки босқичда ўтказилди.
Биринчи ҳудудий босқичлар 14-17 июнь кунлари ўтказилди.
Иккинчи Республика босқичи икки турда 20-21 июнь кунлари Тошкент шаҳри, Учтепа маданият марказида ҳамда “Madaniyat va maʼrifat” телеканали студияларида ўтказилди.
Танлвнинг ўтказилиш тўғрисида эълон (ролик) тайёрланиб, “Madaniyat va maʼrifat” телеканали орқали намойиш қилинмоқда.

3. Бахшичилик санъати йўналишида ёш бахшилар, оқинлар ва жиров ижрочиларининг республика кўрик-танловини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Маданият ва туризм вазирлиги МТРК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

1. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан вазирликнинг 2023-йил 29-сентябрдаги 129-сонли буйруғи билан ташкилий-ижодий гуруҳ таркиби, Низоми, ҳакамлар ҳайъати тасдиқланди.
2. 2023 йилг 27 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги марказий маданият марказида мазкур танловнинг саралаш босқичи, 28 октябрь куни ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
3. Кўрик танлов 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган бахши, оқин, жиров ижрочилари ўртасида 9 та номинатсиялар бўйича ўтказилди.

237 Ижодий иқтисодиёт соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ижодий иқтисодиёт тармоқларига эътиборни кучайтириш.
Ўзбекистонда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда 2024 йилда ижодий иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш, бунда: ижодий иқтисодиёт бўйича хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш; 2023 — 2026 йилларда Ўзбекистонда ижодий иқтисодиётни ривожлантириш дастурини қабул қилиш; ижодий иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан амалий чора-тадбирларни белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

238 Ўзбекистон тарихининг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш ва намойиш қилиш орқали мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада ошириш.
1. Ўзбекистон тарихининг тарихий жанг санъатини илмий ўрганиш бўйича мутахассислардан иборат таркибда ишчи гуруҳни ташкил қилиш. 2. Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ҳарбий тематик лагерларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ҳарбий тематик лагерларини ташкил қилиш ҳамда туристлар учун намойиш этиш чора-тадбирларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Мудофаа вазирлиги Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

239 Жадидчилик ҳаракати даврига оид маълумотлар ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш.
1. Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати даври, жадидларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий маълумотларни тўплаш. 2. Тўпланган маълумотлар асосида жадидчилик ҳаракатига бағишланган кўп жилдлик китоб нашр этиш ҳамда ҳужжатли фильмлар яратиш. Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси 2023 йил сентябрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданият ва туризм вазирлиги «Ўзархив» агентлиги Бадиий академия Фанлар академияси

Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракати даври, жадидларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид тарихий маълумотлар йиғилмоқда.

240 Кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш.
1. Бадиий, ҳужжатли, хроникал, бадиий-публицистик, илмий-оммабоп, анимацион, ко-продукция фильмлар ва сериалларни ишлаб чиқаришни молиялаштириш бўйича тегишли нормаларни ишлаб чиқиш. 2. Ко-продукция йўналишида фильмларни яратиш шартлари ва молиялаштириш тартибини белгилаш. 3. Кинематография агентлиги ҳузурида давлат буюртмаси асосида яратиладиган кино маҳсулотларини молиялаштириш бўйича ҳужжатлар (шартнома, келишув, меморандум)ни экспертизадан ўтказиш бўйича Эксперт кенгаши ҳамда халқаро ҳамкорликда ишлаб чиқариладиган ҳар бир фильм бўйича экспертлар кенгашларини ни тузиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Кинематография агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
241 Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш ишларини кенгайтириш.
1. Қабул қилинган қарорлар ва Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш дастури бажарилишини инвентаризация қилиш ҳамда ушбу ҳудудда экологик вазиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Жанубий Орол денгизи зонасининг барқарор сув таъминотини яхшилаш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш. 3. Сув ҳисоб-китобини такомиллаштириш ҳамда сувни ўлчаш станцияларини модернизация қилиш ва тиклаш. 4. Дельта бошқаруви самарадорлигини ошириш учун мутахассисларни жалб қилиш ва барқарор молиялаштириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш. 5. Сув қушларини назоратсиз овлашни чеклаш, буталарни кесиш ва қуруқ қамишларни йўқ қилишни ташкил этиш, яйлов аквакультурасини ривожлантириш учун фойдаланилмаётган имкониятларни ишга солиш. 6. Устюрт платоси ва Судочье қирғоқ бўйида ушбу минтақа табиатини ва тарихини сақлаган ҳолда туризм фаолиятини ривожлантириш. Амалий чора-тадбирлар дастури 2023 йил давомида Сув хўжалиги вазирлиги Табиат ресурслари вазирлиги Гидрометеорология хизмати агентлиги Марказий Осиё Давлатлараро мувофиқлаштирувчи сув комиссиясининг илмий-ахборот маркази, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Ушбу йўналиш бўйича қабул қилинган қарорлар ва Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш дастури бажарилиши ўрганилиб, экологик вазиятни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 25 январдаги 41-сон қарори 4-иловасидаги лойиҳаларни бажариш донор ташкилотлар, халқаро-молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланган.
Вазирлик томонидан Донор ташкилотлар, халқаро-молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағлари жалб қилишда амалий ёрдам бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига мурожаат қилинган.
Бундан ташқари, Гидрометеорология хизмати агентлиги иқлим ўзгариши бўйича Париж битими Ўзбекистон томонидан ратификасия қилганлиги ҳамда “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Ўзгидромет ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) / Глобал экологик фонд (ГEФ) билан хамкорликда “Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича миллий ҳаракатлар ва кўрсатилаётган техник ёрдамни кузатиш учун интеграсиялашган ва кенгайтирилган шаффофлик тизимини яратиш салоҳиятини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида Оролбўйи ҳудудларида иқлим ўзгаришига мослашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг 2023 йил 7 июндаги 02/17-1749-сон хатига асоан “Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқиш учун таклифлар Табиат ресурслари вазирлигига тақдим этилган.
2023 йил 29 сентябрдаги 02/17-716-сон хат билан Оролбўйи ҳудудини экологик жиҳатдан тиклаш ишларини кенгайтириш юзасидан маълумотлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.
Шунингдек, сув ҳисоб-китобини такомиллаштириш ҳамда сувни ўлчаш станцияларини модернизация қилиш ва тиклаш бўйича 912 та сув хўжалиги объектларига “Ақлли сув” қурилмаси ўрнатилган.

242 Самарқанд шаҳри мисолида ҳудудларни «яшил» шаҳарга айлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш.
1. Дастурни ишлаб чиқиш бўйича халқаро ташкилотлар, молия институтларини жалб қилиш. 2. Дастурни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш, унга хорижий экспертларни жалб қилиш. 3. Дастурни аҳоли ва тадбиркорлар иштирокида ишлаб чиқиш. 4. Дастурни вазирлик ва идоралар билан келишиш ва тасдиқлаш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил ноябрь Самарқанд вилояти ҳокимлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

243 Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидаги аҳолини ижтимоий буюртма лойиҳалари асосида тоза ичимлик сув билан таъминлаш.
Ижтимоий буюртмалар механизми асосида сифатли сув таъминотини амалга ошириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, бунда: аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган ННТлар билан учрашувлар ўтказиш ва давлат ижтимоий буюртмаси доирасида аҳоли пунктларини ичимлик сув билан таъминлаш масаласини муҳокама қилиш; ҳудудлар аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида давлат ижтимоий буюртмасини Республика ҳудудларида татбиқ этиш чораларини кўриш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил июль Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги «Ўзсувтаъминот» АЖ

“Ўзбекистоннинг олис ҳудудларидаги аҳолисининг ижтимоий буюртмалар механизми асосида сифатли ичимлик сув таъминотини амалга ошириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган” чора-тадбирлар дастури барча манфаатдор идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланди.
Тасдиқланган чора-тадбирлар дастури вазирликнинг 2023 йил 6 майдаги 05/1090-сон хати билан Адлия вазирлигига ва маълумот учун Вазирлар Маҳкамасига юборилган.

244 Ўзбекистон Республикасида радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
1. Радиоактив чиқиндилар таркибидаги радиоактив элементлар таркибини миқдорий баҳолашни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Радиациявий хавфли объектларни радиоэкологик паспортизациядан ўтказиш. 3. Радиациявий хавфли объектларда ичимлик сувларни радиоэкологик ҳолатини баҳолаш ва бу бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш. 4. Ўзбекистон Республикаси радиологик атласини ишлаб чиқиш. 5. Радиоактив чиқиндиларни утилизация қилган ҳолда металлоломларни аниқлаш, зарарсизлантириш тизимини жорий этиш бўйича ишларни ташкил қилиш. 6. Майлуу-Суу дарё атрофидаги вазиятдан келиб чиққан мавжуд трансчегаравий муаммоларни ҳал қилиш учун Қирғизистон билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 7. Радиациявий ва ядровий хавфсизлиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича фаолиятни кенгайтириш дастурини ишлаб чиқиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фанлар академияси

Ўзбекистон Республикасида радиациявий ва ядровий хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 35-сон буйруғи билан Ишчи гуруҳ тузилди.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ишчи гуруҳ йиғилишида белгиланган 7 та йўналиш бўйича танқидий куриб чиқилди ва танқидий тавсиялар берилди.
Жорий йил 5 июнь куни Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишида чора-тадбирлар дастури лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди ҳамда келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юборилди (2023 йил 8 июндаги 06-1623-сон хат).
Вазирлик ва идораларнинг таклифларига мувофиқ, чора-тадбирлар дастури лойиҳаси қайта ишланди ва якуний келишиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларга юборилди (2023 йил 13 июлдаги 06-2012-сон хат).
2023 йил 28 июль ҳолатига Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, “Ўзатом” агентлиги, “Ўзметкомбинат”, “Олмалиқ тоғ металлургия комбинати” АЖлар билан  келишилди ва тасдиқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан келишилди.
Радиациявий ва ядровий хавфсизлиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича фаолиятни кенгайтириш дастури лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди (2023 йил 9 августдаги 06-2319-сон хат).  
Вазирлар Маҳкамаси Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти билан келишилиб, 2023 йил 14 августдаги 12-1/1-410-сон топшириғи тегишли вазирлик ва идораларига ижро учун юборилди.

245 Маиший чиқиндиларни йиғишни 100 фоизга, уни қайта ишлаш даражасини 21 фоиздан 50 фоизга етказиш.
1. Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида 100 та махсус техника харид қилиш. Тармоқ жадвали, манзилли дастур 2023 йил давомида Табиат ресурслари вазирлиги

Мазкур банд ижросини та'минлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 25 ноябрдаги 748-сон қарорига асосан Осиё тараққиёт банки кредит маблағлари ҳисобидан санитар тозалаш хизматларини кўрсатувчи корхоналар учун 156 та чиқинди ташувчи техника харид қилинди.
Маълумот учун: Давлат экология қўмитаси ва “Самарқанд автомобил заводи” МЧЖ ҚК ўртасида 2022 йил 
30 август куни 156 та чиқинди ташувчи техника хариди бўйича шартнома имзоланди. 
Жорий йил июн-август ойларида барча чиқинди ташувчи техника воситалари етказиб берилди.

2. Тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш тизимини яратиш учун 4 та тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш участкаларини қуришни бошлаш, 18 та махсус техника, 5 та зарарсизлантириш ускунаси (автоклав), 9 та утилизация қилиш ускунаси (инсиниратор) билан таъминлаш учун шартнома тузиш. Тармоқ жадвали, манзилли дастур 2023 йил давомида Табиат ресурслари вазирлиги

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 30 dekabrdagi PQ–465-sonli qaroriga muvofiq, tibbiyot chiqindilarini zararsizlantirish obyektlarini tashkil etish uchun 50,0 mlrd so‘m mablag‘lari ajratilishi belgilandi.
Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-apreldagi “2023-yilgi ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturi ijrosini samarali tashkil etish hamda loyihalashtirish 
va qurilish-ta’mirlash ishlarini jadallashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” 34/13xdfu-son rayosati yig‘ilishining bayoni 5-ilovasi 
2-bandiga asosan 2023-yilda tibbiyot chiqindilarini zararsizlantirish obyektlarini qurilishi uchun ko‘zda tutilgan 50,0 mlrd so‘m mablag‘ni 47,0 mlrd so‘m qismi qisqartirilgan. 3,0 mlrd so‘m mablag‘lar loyiha smeta hujjatlarini bajarish uchun qoldirilgan.
4 ta xududda tibbiyot chiqindilarini zararsizlantirish obyektlarini tashkil etish uchun loyha-smeta hujjatlari ishlab chiqildi.
Mablag‘larni qisqartirilishi hisobiga tibbiyot chiqindilarini utilizatsiya qilish tizimini yaratish bo‘yicha tadbirlar amalga oshirilmay qoldi.

246 Атроф табиий муҳитни кузатиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири мониторингини амалга ошириш.
1. Атроф-муҳит мониторинги доирасида 685 та (атмосфера ҳавоси, тупроқ ва ер усти сув объектлари) объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиш ва уларни таҳлил қилиш. 2. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини ўтказиш ва унинг натижаларини ягона геоахборот маълумотлар базасига киритиб бориш. Атроф-муҳит мониторинги дастури 2023 йил давомида Табиат ресурслари вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг таҳлилий лабораториялари томонидан ҳисобот даврида 710 та корхоналарнинг 4778 та ифлослантириш манбаларида мониторинг ишлари олиб борилди. 
Маълумот учун: атмосфера ҳавоси бўйича 336 та корхоналарнинг 2387 та манбаларида; сув ресурслари бўйича 241 та корхоналарнинг 1636 та манбаларида ҳамда ер ресурслари бўйича 133 та корхоналарнинг 755 та манбаларида ўлчовлар олиб борилди.
Мониторинг натижаларида 118 та объектларнинг 456 та манбасида атроф табиий муҳитни меъёридан ортиқ ифлослантириш аниқланиб, синов баённомалари  расмийлаштирилди. 
Мониторинг натижалари  Ягона геоахборотлар базасига киритиб келинмоқда.

247 Иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 10 фоизгача қисқартириш.
1. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ифлослантирувчи манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни ташкил қилиш. 2. Хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган металлургия, ёғ-мой, энергетика ва қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи 145 та йирик ва ўрта тоифадаги корхоналарда самарадорлиги 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Табиат ресурслари вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Янги ишга туширилаётган ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларида ифлослантирувчи манбаларида самарадорлиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатишни ташкил қилиш.
Янги ишга туширилаётган хавфи юқори даража корхоналар учун тақдим этилган давлат экологик экспертиза хулосалари билан 56 та корхоналарда самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш белгиланган бўлиб, ҳисобот даврида 29 та ишга тушган корхоналарда самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилиши ташкиллаштирилди.
2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (25.03.2022 й.
 5/33-5-сон) “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури” доирасида 
2023 йилда хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган металлургия, ёғ-мой, энергетика, қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи 
ва бошқа йирик ҳамда ўрта тоифадаги 145 та корхоналарда самарадорлиги 95 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш 
ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳисобот даврида 98 та ишлаб чиқариш ва саноат корхоналарида 296 та чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ташкил этилди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган (25.03.2022 й.
 5/33-5-сон) “2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасидаги йирик саноат корхоналарида чанг-газларни тутиб қолиш самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023-йил 31-майдаги ПҚ-171-сон қарори 4-иловаси 17-бандига асосан йирик ва ўрта тоифага кирувчи саноат обектларида чанг-газ тозалаш ускуналарини модернизасия қилиш ва янгиларини ўрнатиш муддати жорий йил декабрь ойи этиб белгиланганлиги боис, мазкур тадбир ижро муддатини узайтириш бўйича Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига 
2023 йил 17 октябрдаги 03-04/4-5786-сонли хати киритилди. 

248 Орол денгизининг ғарбий қисмидаги ҳудудларнинг гидрогеологик потенциалини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш орқали Қорақалпоғистон Республикасидаги ер ости сувлари ҳолати тўғрисида электрон харита ишлаб чиқиш.
Орол денгизининг Ғарбий қисмидаги ҳудудларда гидрогеологик изланишлар олиб бориш ва унинг натижалари асосида ер ости сувларининг электрон харитасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Орол денгизининг Ғарбий қисми ҳудудини гидрогеологик ўрганиш лойиҳаси доирасида   тадқиқот ишлари олиб борилмокда. 
Бугунги кунда мавжуд бурғиланган 15 та қудуқнинг гидрогеологик маълумотлари таҳлил қилинди. Орол денгизининг қуриган тубида 5 та янги қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилди ва тажриба синаш ишларига тайёрланмокда. 
Бундан ташқари, Шу билан бирга ҳудудда олдинги ўтказилган геологик ва гидрогеологик ҳисоботлар маълумотлари ўрганиб чиқилиб, ушбу маълумотлар асосида гидрогеологик хариталар ва қирқимлар тузилмоқда.

249 Оролбўйи ҳудуди балиқчилик соҳасида балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш.
1. Оролбўйи минтақасидаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш. 2. Балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш. 3. Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш. 4. Балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги Табиат ресурслари вазирлиги «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

250 Оролбўйи минтақасининг турли ҳудудларида туристларга қулайликлар яратиш учун мақсадли экотуризм маршрутлар харитасини ишлаб чиқиш ва ҳудуднинг турли нуқталарида эколагерлар ва экомаршрутлар ташкил этиш.
1. «Қуйи Амударё» давлат биосфера резервати, «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси, «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ва «Оролқум» миллий табиат боғи ҳамда «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонасида, Мўйноқ шаҳридаги денгиз кемалари қабристони, Судочье кўлида экотуризмни ривожлантириш ишларини ташкил этиш. 2. Ушбу ҳудудларга туристларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш харитасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Маданият ва туризм вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Табиат ресурслари вазирлиги

Экотуризмни ривожлантириш ишларини ташкил мақсадида шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиш харитаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Оролбўйи ҳудудининг  туризм салоҳиятини халқаро бозорда тарғиб қилиш, дунёга танилган экологик вазиятни ижобий тарафдан кўрсатиш мақсадида 2023 йилнинг 30 май – 6 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида пресс-тур ўтказилди. 
Ушбу пресс-тур иштирокчилари томонидан “Indian Expres”, “The Travel Magazine”, “The Caspian Post”, каби машҳур нашрларга “Қуйи Амударё”, “Сайгачий”, “Судочье-Акпетки”, “Жанубий Устюрт”, “Оролқум”, “Борсакелмас” ҳамда Мўйноқ шаҳридаги денгиз кемалари қабристони ҳақида мақолалар, фото, видеоролик ва бошқа медиа маълумотлар тайёрланди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Оролбўйи минтақасининг турли ҳудудларида эколагерлар ташкил қилиниб, иш фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ушбу ҳудудларнинг экотуризм маршрутлари ишлаб чиқилди. Топшириқ ижроси таъминланди. 
(Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 4 сентабрдаги 02-12/01-733-сонли хати)

251 «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 млн туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш. Бунда: кўкаламзорлаштириладиган майдонларни аниқлаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий тупроқ иқлим шароитига мос кўчат ва қаламчаларни танлаш, экиш ҳамда агротехника қоидалари асосида суғориш, парваришлаш бўйича амалий чоралар, молиялаштириш манбалари ва масъулларни белгилашни қамраб олган Ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш; фармойишга асосан кўкаламзорлаштириш ва кўчат экиш тадбирларини амалга ошириш ҳамда 2023 йил баҳорда 125 млн туп ва кузда 75 млн туп кўчат экишни ташкил этиш; кўкаламзорлаштириладиган майдонларда, шунингдек ижтимоий соҳа объектларида кўчатларни экиш, суғориш тизимларини жорий этиш, парваришлаш ва касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишларига алоҳида эътибор қаратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Табиат ресурслари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йилда 200 млн туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш белгиланган. 
«Яшил макон» лойиҳасининг жорий йил баҳорги мавсумида республика ҳудудларида 125 млн дона манзарали, мевали дарахт 
ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экиш режалаштирилган бўлиб, мавсум бошидан бугунги кунга қадар 127 млн 759 минг дона экилган кўчатлар туман (шаҳар) экология органлари томонидан “Yashil makon” электрон платформасига киритилиб, белгиланган режа 102,2 фоизга бажарилди.
Вилоятлар кесимида, Қорақалпоғистон Республикасида 8 861 минг (100,9%), Андижон вилоятида 9 953 минг (103,8%), Бухоро вилоятида 10 022 минг (103,2%), Жиззах вилоятида 
10 057 минг (102,2%), Қашқадарё вилоятида 10 264 минг (100,9%), Навоий вилоятида 8 924 минг (100,9%), Наманган вилоятида 
9 890 минг (102,1%), Самарқанд вилоятида 10 360 минг (101,5%), Сурхондарё вилоятида 10 091 минг (100,7%), Сирдарё вилоятида 
8 890 минг (100,9%), Тошкент вилоятида 10 392 минг (102,8), Фарғона вилоятида 9 929 минг (104,8%), Хоразм вилоятида 9 488 минг (103,6%) ҳамда Тошкент шаҳрида 635 минг туп (104,9%) дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 05/1-180-сон топшириғига асосан Табиат ресурслари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва бута кўчатларини экишда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, агротехник қоидалар асосида парваришлаш, суғориш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш тадбирларини сифатли олиб бориш бўйича 
2023 йилнинг 3-22 май кунлари ҳудудларда амалий семинарлар ўтказилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда 
2023 йил кузги мавсумда 75 млн туп ва 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида 125 млн туп, жами 
200 млн туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш ишларини ташкиллаштириш мақсадида кўкаламзорлаштириладиган майдонларни аниқлаш, ҳар бир ҳудуднинг табиий тупроқ иқлим шароитига мос кўчат 
ва қаламчаларни танлаш, экиш ҳамда агоротехника қоидалари асосида суғориш, парваришлаш ва касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш бўйича амалий чоралар, молиялаштириш манбалари 
ва масъулларни белгилашни қамраб олган Вазирлар Маҳкамаси  фармойиши лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (4.10.2023 й. 02-02/2-5340-сон хат).
Бундан ташқари, жорий йилнинг 11 октябрь куни Давлатимиз Раҳбари иштирокидаги видеоселектор йиғилишида аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди ва 25 октябрдан 1 декабрга қадар кўчат экиш ойлиги бошланди.

252 Орол фожиасининг олдини олишга қаратилган ўрмон-мелиоратив тадбирларни жадаллаштириш.
1. Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш лойиҳаси ва харитасини ишлаб чиқиш. 2. «Яшил қоплама»лар ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш учун чўл ўсимликлари турларини танлаш, талаб этиладиган уруғлик ва кўчат экиш материаллари захирасини яратиш. 3. Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи (Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари) ҳудудида жами 200 минг гектар майдонда «яшил қоплама»лар барпо этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ўрмон хўжалиги агентлиги Табиат ресурслари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

Орол денгизининг қуриган тубида “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича лойиҳа қидирув ишлари олиб борилиб, смета ҳужжатлари 
ва харитаси ишлаб чиқилди.
Ушбу тадбирлар учун жами 
856 тонна, шу жумладан  Қорақалпоғистон  Республикаси Мўйноқ туманида 
   541 тонна, Бухоро вилоятида 
160 тонна, Навоий вилоятида 
100 тонна ва Хоразм вилоятида 
55 тонна саксовул ва бошқа чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилояти ўрмон хўжаликлари томонидан жами 150  гектар майдонда саксовул 
ва бошқа чўл ўсимликларининг ниҳолхоналари ташкил этилди.
Орол денгизининг қуриган туби ва оролбўйи минтақасида бугунги кунгача жами 195 минг гектар, шундан Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Хоразм вилоятида 10 минг гектар ва Навоий вилоятида 
17 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди.

253 БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси қошида репатриантларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Марказий Осиё етакчи экспертлар Кенгашини ташкил қилиш.
1. БМТнинг Терроризмга қарши курашиш бошқармаси билан Марказий Осиё етакчи экспертлар Кенгашининг мақсад вазифалари юзасидан консультация ўтказиш, Кенгашнинг концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш. 2. Марказий Осиё давлатлари билан Кенгашнинг концепцияси ва дастурини келишувдан ўтказиш. Кенгаш аъзолигига номзодларни аниқлаш, келишувдан ўтказиш ва тасдиқлаш. 3. Тошкент шаҳрида Кенгашнинг биринчи мажлисини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Ташқи ишлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

254 Мактабларда таълим олаётган ёшларнинг бузғунчи оқимлар таъсирига тушишининг олдини олиш, уларга Ўзбекистон Республикасида қонун устуворлиги масалаларини тушунтириш ҳамда буюк аждодларимиз мероси билан таништириш.
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида тарғибот гуруҳларини шакллантириш. 2. Тарғибот гуруҳлари мақсадли иш режаларини (1 — 4, 5 — 8, 9 — 11-синфлар кесимида), тарбиявий ишлар режаси ва тезисларини тайёрлаш. 3. Тадбирларни тизимли равишда таъсирчан шаклларда амалга ошириш ҳамда ОАВ орқали даврий ёритиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ёзувчилар уюшмаси МТРК Дин ишлари бўйича қўмита Республика Маънавият ва маърифат маркази

2023 илнинг 5 октябрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Д.Кенжаев томонидан “Мактабларда таълим олаётган ёшларнинг бузғунчи оқимлар таъсирига тушишининг олдини олиш, уларга қонун устуворлиги масалаларини тушунтириш ҳамда буюк аждодларимиз мероси билан таништиришга қаратилган республика ва ҳудудий тарғибот гуруҳлари таркиби” тасдиқланди (2023-йил
5 окятбр ҳужжат коди:ТП55473168).
2.  Умумий ўрта таълим муассасаларида тарғибот гуруҳлари томонидан ўтказиладиган “Тарбиявий соат”ларнинг намунавий мавзулари (1-4, 5-8, 9-11- синфлар кесимида) режаси ва тезислари ишлаб чиқилди ҳамда барча ҳудудий бошқармаларга хат (19.10.2023-й, 06-06/3-2632-сон) асосида юборилди.
Унга кўра: янги ўқув йилидан таълим муассасаларида тарбияси оғир, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ўқувчи-ёшлар ҳамда муассасага ташриф буюрувчиларнинг мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилишларида ота-оналарнинг устозлар билан яқин ҳамкорлигини янада ошириш, жамоат назоратини кучайтириш мақсадида “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” такомиллаштирилиб, ягона меъёрий ҳужжат сифатида амалиётга татбиқ этилди. Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи қайта ишлаб чиқилиб, такомиллаштирилди. Ушбу буйруқда иш самарадорлигини янада такомил-лаштириш борасида мактабда етакчилар (сардорлар), маҳалла фаоллари ва бириктирилган инспектор-психологлар билан ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш бўйича тегишли тавсиялар келтириб ўтилди. 2022-2023-ўқув йили якунлари бўйича 425 та (ҳар бир тумандан 2 нафар ўқувчининг) ота-оналарга Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликларининг “Миннатдорчилик” хатлари ва Ташаккурнома”лари юборилди. 
Ўқувчиларни спортга бўлган ҳавас ва интилишини, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлашга қаратилган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ўтказилди. (Мусобақаларнинг 1-босқичида (мактаб) жами 5,2 миллиондан ортиқ мактаб ўқувчилари (шундан 2 млн. нафар қизлар) иштирок этди);
 3. Юқоридаги тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирлар “Oʻzbekiston-24”, “Mening yurtim My5 TV”, “ZOʻR TV”, “Sevimli TV”, “Milliy TV”, “Yoshlar”, “Mahalla” телеканаллари ҳамда “Xalq soʻzi”, “Pravda vostoka”, “Oʻzbekiston ovozi”, “Yangi Oʻzbekiston”, “Maʼrifat”, “Uchitel Uzbekistana”  каби газеталарда, ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди. 
Статистик мълумот: 2023-йилнинг
9 ойи давомида умумтаълим мактабларида ўқувчиларни давоматини яхшилаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишларида ҳамкор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда
30 дан ортиқ чора-тадбирлар режаси ва йўл хариталари доирасида 53 мингдан ортиқ учрашувлар, давра суҳбатлари, кўрик-танловлар ўтказилган.

255 «Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини таъсис этиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Лойиҳада виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, диний уламолар меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида «Диний бағрикенглик» кўкрак нишонини таъсис этиш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил июнь Дин ишлари бўйича қўмита Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 23 сентябрда “Диний бағрикенглик” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида” 495-сон қарори қабул қилинди.

256 Аҳоли, айниқса, ёш авлодда терроризм ва экстремизмга қарши қатъий ва барқарор иммунитетни шакллантириш.
1. «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғиботни ташкил этиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил апрель Дин ишлари бўйича қўмита тегишли вазирлик ва идоралар

1. “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, терроризм ва экстремизм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғиботни ташкил этиш бўйича Дастур ишлаб чиқилди, 2023 йил 13 апрелда Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 61-сон баёни билан  тасдиқланди.

2. Амалга оширилаётган ишларнинг тизимли мониторингини юритиш, ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига маълумот киритиб бориш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил давомида Дин ишлари бўйича қўмита тегишли вазирлик ва идоралар

2. Амалга оширилаётган ишларнинг тизимли мониторинги юритилмоқда ҳамда ҳар ой Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига “ёпиқ” маълумот киритиб борилмоқда.

257 Давлат органлари ва ташкилотларида ҳалоллик стандартлари ва коррупцияни олдини олишнинг самарали механизмларини яратиш
Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари мустақиллигини таъминлаш. Бунда: давлат органлари ва ташкилотлари ички назорат тузилмалари ҳуқуқий мақомини белгилаш; ички назорат тузилмаларининг функция, вазифа, ваколат ва мажбуриятларини аниқ белгилаш, уларнинг штатлар сонини белгилашнинг аниқ мезонларини ишлаб чиқиш; ички назорат тузилмалари ходимларига қўйиладиган малака талабларини белгилаш; ички назорат тузилмалари ходимларини мажбурий тартибда малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси 2023 йил апрель Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Адлия вазирлиги Бош прокуратура

Корруцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши ички назорат тузулмалари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. (ID-77845)
Қарор лойиҳаси 2023 йил 23 март куни (01-07/1311-сонли хат) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юборилди. Қарор лойиҳаси 202 йил 28 апрель куни (01-07/1311-сонли хат) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юборилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 28 апрель куни (01-07/168-сонли хат) Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун тақдим этилди.
Қарор лойиҳаси юзасидан Адлия вазирлигининг 2023 йил 15 майдаги 8/1-0299-сонли ижобий хулоса олинди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 23 май куни (01-07/2510-сонли хат) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

258 Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш мақсадида давлатнинг яқин истиқболдаги асосий йўналишини белгилаш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш: турли коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича амалдаги тизимли чоралар самарадорлигини баҳолаш; Ўзбекистон аъзо бўлган конвенциялар ва бошқа халқаро ҳуқуқий шартномаларда коррупцияни олдини олиш ва у билан курашиш чораларини инобатга олиш; давлат ва жамиятда коррупцияга олиб келувчи асосий сабаб ва шарт-шароитларга барҳам бериш чораларини белгилаш. Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат дастурини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш, коррупциянинг олдини олишда таъсирчан механизмларни жорий этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. (ID-78365) Фармон лойиҳаси билан Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023 — 2027 йилларга мўлжалланган миллий стратегия ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2023-2024 йилларга  мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаш назарда тутилмоқда. Фармон лойиҳаси 2023 йил 6 апрель куни (01-06/1634-сонли хат) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун юборилди. Фармон лойиҳаси 2023 йил 16 май куни 
(01-06/2421-сонли хат) Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун тақдим этилди. Адлия вазирлигининг 2023 йил 26 майдаги 8/1-0340-сонли хулосасига асосан, лойиҳа тури Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори шаклига ўзгартирилиб, 2023 йил 30 май куни (01-06/2606-сонли хат) қайта ҳуқуқий экспертиза учун юборилди ва Адлия вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 8/1-0375-сонли ижобий хулосаси олинди. Қарор лойиҳаси 2023 йил 8 июнь куни (01-06/2774-сонли хат) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

259 Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатини янада кенгайтириш.
1. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳомийлик тариқасида олган маблағлар (буюм ва ашёлар) ҳақидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тизимини жорий этиш. 2. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналари томонидан ҳомийлик тариқасида берилган маблағлар ҳақидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тизимини жорий этиш. 3. Ҳар бир давлат органи ва ташкилоти ўз расмий веб-сайти ҳамда очиқ маълумотлар Порталида бўш иш ўринлари (марказий, ҳудудий ва тизим ташкилотларида) ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар, тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам киритиб бориш тизимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Адлия вазирлиги Статистика агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. (ID-84600) Фармон лойиҳаси Адлия вазирлигига 2023 йил 16 август куни (03-18/3926-сонли хат) ҳуқуқий экспертиза учун юборилди. Фармон лойиҳаси юзасидан Адлия вазирлигининг 2023 йил 29 августдаги 8/2-0608-сон ижобий хулосаси олинди. Фармон лойиҳаси 2023 йил 8 сентябр куни (01-18/4328-сон) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди.

260 Меҳнат бозори инфратузилмаси ва меҳнат органлари фаолиятини рақамлаштириш.
Бандлик хизматларини рақамлаштириш, бунда: ишсизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш; касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбоб-ускуна учун субсидия ажратиш; олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш каби хизмат турларини онлайн иш тартибига ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали “Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидия бериш”,
“Касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбобускуна учун субсидия ажратиш” ҳамда “Олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш” каби хизмат турларини онлайн иш тартибига ўтказиш мақсадида давлат хизматини кўрсатишда электрон ахборот тизимлари ўртасида маълумотлар алмашинуви бўйича технологик йўриқнома тасдиқланди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида қуйидаги тизимлар жорий этилди: ишсизларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган корхоналарга субсидия ажратиш; 
(https://my.gov.uz/uz/service/641), касаначилик иш ўрни яратган тадбиркорга асбобускуна учун субсидия ажратиш;
(https://my.gov.uz/uz/purchasingequipment-subsidiestobusiness-v1) олис ҳудудларда касаначилик иш ўрни ташкил этган тадбиркорга субсидия ажратиш хизматлари онлайн тартибда кўрсатилади (https://my.gov.uz/uz/service/699).
Ушбу хизматлар “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳам онлайн тартибда кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, фуқаролар томонидан ўзларини қизиқтирган бўш иш ўринларини танлаб ишга жойлашиш учун резюмеларини Миллий вакансиялар базаси (ish.mehnat.uz) орқали онлайн тартибда иш берувчига юбориш тизими жорий этилди.

261 Туман (шаҳар) бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини ислоҳ қилиш яъни уларни «хизмат кўрсатишдан» «муаммони ечиш» моделига босқичма-босқич ўтказиш.
Бунда: маҳаллаларда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари томонидан ўтказилган хатлов натижалари «ягона электрон платформа»га жамланади ҳамда аҳолининг камбағалликдан чиқариш, бандлигини кўмаклашиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича аҳолининг муаммолари ҳал этилган муддатга қадар «индивидуал дастур» ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; вазирлик тасарруфига кирувчи идораларнинг барча электрон ахборот базаларини, шу жумладан, «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК, Бандлик хизмати АТ, «Онлайн маҳалла» платформаси, «Аёллар дафтари», «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини ва «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимларини бирлаштириб, ягона архитектура асосида «Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича рақамли экотизим»ни ташкил этиш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март-август Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 20 февралдаги “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 6- сон буйруғи қабул қилинди. Ҳозирги кунда “Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича рақамли экотизим” нинг лойиҳа техник ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, «Ягона миллий меҳнат тизими» ИДАК, Бандлик хизмати АТ, «Онлайн маҳалла» платформаси, «Аёллар дафтари», «Ижтимоий хизмат» электрон платформасини ва «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимларининг маълумотлар бошқариш тизимларини (PostgreSQL) бирлаштириш юзасидан “UZINFOCOM” давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор” МЧЖ дата марказига сервер қурилмалари жойлаштирилди. Ҳозирги кунда рақамли экотизмнинг дастурий таъминот қисми ишлаб чиқилмоқда.

262 Ногиронлиги бўлган шахсларни касаначилик ва кооперация ташкил этиш орқали ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.
1. Тадбиркорлик субъектларига ҳар бир ходим учун асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг қонунчиликда белгиланган миқдорда субсидия ажратиш. 2. Субсидия ажратишда: ногиронлиги бўлган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилганлиги асос ҳисобланади; тадбиркорлик субъекти томонидан касаначига буюртма берилаётган иш турига қараб, субсидия ҳисобига харид қилинган асбоб-ускуналар касаначига бепул берилади; туман (шаҳар) бандлик ва тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари касаначиларнинг иш фаолиятини мониторинг қилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Молия ва иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 июлда "Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 307-сонли қарори қабул қилинди. 

263 Ҳоким ёрдамчиларининг камбағалликни қисқартириш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш.
1. Ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг бевосита «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТда рўйхатга олинган оилалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш. 2. «Онлайн маҳалла» платформасини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ билан интеграция қилиш. 3. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ билан қўшимча маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

1) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими билан “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини интеграция қилиш бўйича технологик йўриқномага асосан қўшимча маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилди.
2) Ахборот тизимлари ўртасида интеграция қилиниши натижасида ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг бевосита “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТда рўйхатга олинган оилалар билан ишлаш бўйича маълумот алмашиш жараёни рақамлаштирилди. 
3) Амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига, Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Адлия вазирлигига юборилган (06/31-1-644-сон хати, 25.08.2023).

264 Аҳолининг камбағаллик ҳолатидан чиқиши учун мотивация бериш, тақдим этиладиган молиявий ва номолиявий ёрдам ҳамда хизматларнинг натижадорлигини ошириш, шунингдек, томонларнинг мажбуриятларини белгилаш мақсадида «ижтимоий шартнома» механизмини амалиётга жорий этиш.
1. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилаларга масъулият белгилаш учун «ижтимоий шартнома» тизимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган (ID 68841) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилган.

2. «Ижтимоий шартнома» шартларининг бажарилишини мониторинг қилиб бориш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Доимий асосда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган (ID 68841) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилган.

265 Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни амалга ошириш.
1. Хорижий давлатларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш, энг кўп талаб этиладиган касбий мутахассисликларни аниқлаш ва фуқароларни ушбу мутахассисликларга йўналтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 2. Республика даражаси ва ҳудудлар кесимидаги касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. Бунда «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари, Қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, касб-ҳунарга ўқитиш масканлари, турли вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат таълим муассасалари қувватлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриш. 3. Хорижда ишлаш истагида бўлган 55 минг нафар фуқарони касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ташқи меҳнат бозори истиболлари ва энг кўп талаб қилинадиган 23 та касблар (қурилиш йўналишида 11 та, бошқа йўналишларда 12 та) ва 7 та (рус, инглиз, корейс, турк, япон, немис, араб) хорижий тиллар рўйхатлари шакллантирилди.
Шунингдек, 2023 йилда вилоятлар кесимида касбларга ва хорижий тилларга ўқитиш режалари белгиланди (50 минг нафар).
Республика бўйича 28 та мономарказ ва унинг филиаллари, 59 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 13 та қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа турли вазирлик ва идоралар, нодавлат шунингдек, 7 та хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган таълим муассасаларида ўқишлар ташкил қилинди.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида хорижда ишлаш истаги бўлган 44 628 нафар фуқаро (44044 нафари (25 дан ортиқ турдаги) касбларга, 584 нафари (рус, инглиз, корейс, япон ва бошқалар) чет тиллари курсларига) касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўзлаштириш учун ўқитилди.

266 Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига фуқароларни юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш.
1. Хорижий мамлакатлар меҳнат ресурслари ва ишчи кучи, аниқ мутахассисларга бўлган талабини ўрганиш. 2. Хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат шароитларини, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, зарурларига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш. Таҳлилий маълумотлар, амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. 19 та хорижий давлатнинг 304 та иш берувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 82 таси билан шартномалар ва келишувлар имзоланди.
“labor_migration” дастурига Ўзбекистон меҳнат бозори учун 33 та давлатда 17286 та бўш иш ўринлари (ишчи кучига эҳтиёж) маълумотлари киритилган (https://labormigration.uz/all-jobs/tmma-vacancies).
Июль ойида 10 та янгидан имзоланган келишувлар доирасида 2085 та бўш иш ўринлари аниқланди (Россия-9 та корхонада 1985 та, Туркия-1 та корхонада 100 та).
Бундан ташқари, Корея Бандлик ва меҳнат вазирлдиги томонидан 2023 йилга Ўзбекистон фуқаролари учун 5600 та бўш иш ўринлари квотаси ажратилган.
2. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 194,0 минг фуқарога турли хизматлар кўрсатилди, шундан 169,5 минг нафарига ахборот ва маслаҳат хизмати, 9,8 минг нафарига ҳуқуқий, 12,6 минг нафарига ижтимоий ва 2,2 минг нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди.
3. Хорижий давлатларда ишга жойлашган фуқаролар сони 31 577 нафарни ташкил қилади.
Уларнинг 9685 нафари Агентлик, 107 нафари ХБА томонидан ташкиллаштирилган тартибда юборилган, 20482 нафари Агентлик филиаллари томонидан рўйхати, иш берувчилари ва бориш манзиллари тўғрисидаги маълумотлари шакллантирилган тарзда, хорижда бўлиш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилиб, ишга кетган ва 1303 нафар хорижда ишсиз қолган фуқаро Агентлик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ишга жойлаштирилган.
Давлатлар: Россия–24232 (1110 нафари РФда ишсиз қолганлар), Корея-3519, Буюк Британия–1879 (55 нафари Буюк Британияда ишсиз қолганлар), Қозоғистон–1030 (107 нафари ишсиз қолганлар), Германия–440, Туркия–225 (31 нафари ишсиз қолганлар), Япония–60, Руминия–54, Болгария-37, Саудия Арабистони–30, Литва–25, БАА–18, Венгрия–13, Польша–8, Латвия–7.
4. Субсидия ҳисобига хорижга кетаётган 133 минг нафар меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиги суғурта қилинди.
5. Хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган 298 нафар фуқароларга АТБ “Микрокредит” банк томонидан 596 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилди.
Бундан ташқари, иш берувчилар томонидан 1516 нфар хорижда кетаётган фуқароларга микроқарзлар ажратилди.

3. 2023 йилда камида 35 минг нафар фуқароларни ишга жойлаштиришни таъминлаш. Ташкиллаштирилган ҳолда юборилган 2 минг нафар фуқарога имтиёзли микрокредитлар ажратиш. Йўл харитаси 2023 йил март — декабрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. 19 та хорижий давлатнинг 304 та иш берувчилар билан музокаралар ўтказилиб, 82 таси билан шартномалар ва келишувлар имзоланди.
“labor_migration” дастурига Ўзбекистон меҳнат бозори учун 33 та давлатда 17286 та бўш иш ўринлари (ишчи кучига эҳтиёж) маълумотлари киритилган (https://labormigration.uz/all-jobs/tmma-vacancies).
Июль ойида 10 та янгидан имзоланган келишувлар доирасида 2085 та бўш иш ўринлари аниқланди (Россия-9 та корхонада 1985 та, Туркия-1 та корхонада 100 та).
Бундан ташқари, Корея Бандлик ва меҳнат вазирлдиги томонидан 2023 йилга Ўзбекистон фуқаролари учун 5600 та бўш иш ўринлари квотаси ажратилган.
2. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 194,0 минг фуқарога турли хизматлар кўрсатилди, шундан 169,5 минг нафарига ахборот ва маслаҳат хизмати, 9,8 минг нафарига ҳуқуқий, 12,6 минг нафарига ижтимоий ва 2,2 минг нафарига моддий ёрдамлар кўрсатилди.
3. Хорижий давлатларда ишга жойлашган фуқаролар сони 31 577 нафарни ташкил қилади.
Уларнинг 9685 нафари Агентлик, 107 нафари ХБА томонидан ташкиллаштирилган тартибда юборилган, 20482 нафари Агентлик филиаллари томонидан рўйхати, иш берувчилари ва бориш манзиллари тўғрисидаги маълумотлари шакллантирилган тарзда, хорижда бўлиш тартиблари бўйича тушунтиришлар берилиб, ишга кетган ва 1303 нафар хорижда ишсиз қолган фуқаро Агентлик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан ишга жойлаштирилган.
Давлатлар: Россия–24232 (1110 нафари РФда ишсиз қолганлар), Корея-3519, Буюк Британия–1879 (55 нафари Буюк Британияда ишсиз қолганлар), Қозоғистон–1030 (107 нафари ишсиз қолганлар), Германия–440, Туркия–225 (31 нафари ишсиз қолганлар), Япония–60, Руминия–54, Болгария-37, Саудия Арабистони–30, Литва–25, БАА–18, Венгрия–13, Польша–8, Латвия–7.
4. Субсидия ҳисобига хорижга кетаётган 133 минг нафар меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиги суғурта қилинди.
5. Хорижга ишлаш учун чиқиб кетаётган 298 нафар фуқароларга АТБ “Микрокредит” банк томонидан 596 млн. сўм миқдорида микроқарзлар ажратилди.
Бундан ташқари, иш берувчилар томонидан 1516 нфар хорижда кетаётган фуқароларга микроқарзлар ажратилди.

267 Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, «Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳасини самарали амалга ошириш.
1. Хориждан қайтган фуқаролар касб ва кўникмалари бўйича ўрганишлар олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб ва кўникмаларга қайта тайёрлашга эҳтиёж, тадбиркорликка жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиб, манзилли дастурлар тайёрлаш. Йўл харитаси 2023 йил март Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, “Ўз келажагимга ўзим инвестор” лойиҳасини самарали амалга ошириш юзасидан йўл харитаси тасдиқланиб ижрога қаратилди.
(2023 йил 29 мартдаги 01/00-02/16-69ЙХ)
2. Тасдқиланган йўл харитаси асосида январь-февраль ойлари давомида хориждан 130,0 минг нафар фуқаро хориждан қайтиб келганлиги тўғрисида Ички ишлар органларидан маълумотлар олинди.
Уларнинг 104,4 минги (80,3%) эркаклар, 
25,6 минги (19,7%) хотин-қизлар, 46,5 минги (35,7%) ёшларни ташкил қилади.
Шу билан бирга, 74,0 минги (57%) Россия, 
31,6 минги (24,3%) Қозоғистон, 6,6 минги (5,1%) Туркия, 2,6 минги (2%) Корея ва 15,2 минги (11,7%) бошқа давлатлардан қайтиб келган.
Хориждан қайтганларнинг касб ва кўникмалари бўйича ўрганишларда уларнинг 66,2 минги (51%) қурилиш, 18,6 минги (14,4%) қишлоқ хўжалиги, 11,2 минги (8,6%) саноат, 8,1 минги (6,3%) хизматлар ва 25,8 минги (20%) турли соҳаларда ишлаб келганларни ташкил қилиши аниқланди.
Мониторинг олиб бориш давомида уларга меҳнат қонунчилиги, бандлик хизматлари, касб ва малака ошириш, жумладан тадбиркорликка ўқиш, ўз бизнесини ташкил қилиш ва имтиёзли кредитлар ва субсидиялардан фойдаланиш имкониятлари тўлиқ тушунтириб берилди.
 

2. Тасдиқланган «йўл харитаси» асосида 165 минг нафар хориждан қайтган фуқароларни доимий ва вақтинчалик иш ўринларига ишга жойлаштириш, касбга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш. Бунда 127 минг нафар доимий ишга жойлаштириш ёки ўзини ўзи банд қилишда кўмаклашиш, 7,6 минг нафарига субсидия ажратиш ва 10,5 минг нафарини касбга ўқитиш, қайта тайёрлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март — декабрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, “Ўз келажагимга ўзим инвестор” лойиҳасини самарали амалга ошириш юзасидан йўл харитаси тасдиқланинди (2023 йил 29 мартдаги 01/00-02/16-69ЙХ).
2. Хориждан 743,7 минг нафар фуқаролар қайтиб келган, уларнинг 579,4 минг нафарини эркаклар, 164,2 минг нафарини хотин-қизлар, 260,2 минг нафарини ёшлар ташкил қилади.
Шундан, 416,4 минг нафари (56%) Россиядан, 175,4 минг нафари (23,6%) Қозоғистондан, 38,6 минг нафари (5,2%) Туркиядан, 10,5 минг нафари (1,4%) Кореядан, 102,8 минг нафари (13,8%) бошқа давлатлардан қайтиб келган.
Хориждан қайтганларнинг касб ва кўникмалари бўйича ўрганишларда уларнинг 323,6 минг нафари (43,5%) қурилиш, 107,0 минг нафари (14,4%) қишлоқ хўжалиги, 53,0 минг нафари (7,1%) савдо ва маиший хизматлар, 73,7 минг нафари (9,9%) саноат ва 186,3 минг нафари (25,1%) турли соҳаларда ишлаб келганларни ташкил қилади.
Мониторинг давомида уларга меҳнат қонунчилиги, бандлик хизматлари, касб ва малака ошириш, жумладан тадбиркорликка ўқиш, ўз бизнесини ташкил қилиш ва имтиёзли кредитлар ва субсидиялардан фойдаланиш имкониятлари тушунтирилди.
3“Маҳалла-бандлик органи-сектор-ТММА филиали” тизими бўйича хориждан қайтиб келганларнинг 661,4 минг (88,9%) нафари уйма-уй юриб ўрганилди, қолган 82,3 минг нафари ўрганилмоқда.
Мониторинглар давомида хориждан қайтиб келганларнинг 532,1 минг нафари расмий ва норасмий банд бўлган, 19,4 минг нафари меҳнатга лаёқатсизлиги, 58,2 минг нафари ишлаш учун чет элга қайтиб кетганлиги ҳамда 51,6 минг нафари вақтинча ишсиз эканлиги аниқланди.
Меҳнат мигрантларининг 136,6 минг нафарига бандлик хизматлари кўрсатилди, жумладан:
108,0 минг нафарини доимий ва вақтинчалик иш ўринларига жойлаштирилди (24,8 минг нафари бўш иш ўринларига, 8,8 минг нафари жамоат ишларига жалб қилинган, 74,4 минг нафари ўзини-ўзи банд қилган );
7,7 минг нафарига тадбиркорликка жалб қилиш ва кредит ажратишга кўмаклашилди;
17,9 мингтаси касб-ҳунарга ўқитиш ва қайта тайёрлашга жалб қилинди;
2,9 минг нафарига бандлигини таъминлаш учун субсидия ажратилди.
Бундан ташқари, хориждан қайтган фуқароларнинг 5,5 минг нафари мустақил равишда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган, 92,9 минг нафари мустақил ишга жойлашган ва 296,9 минг нафари норасмий секторларда банд бўлган.

268 Хорижда яшаётган ватандошлар орасида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш.
Ўзбек тили бўйича хориждаги ватандошларга мўлжалланган онлайн машғулотларни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида «Ватандошлар» жамоат фонди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

269 Тошкент шаҳрида хориждаги фаол ватандошлар жамоат бирлашмалари иштирокида «Ўзбекистонликлар бутунжаҳон форуми»ни ўтказиш.
1. Форум дастурини ишлаб чиқиш, иштирокчилар рўйхатини шакллантириш. 2. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларга таклифномалар юбориш. 3. Форумни ўтказиш ва тадбирда энг фаол ватандошларни тақдирлаш. 4. Тадбирни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда доимий ёритиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь-ноябрь «Ватандошлар» жамоат фонди Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

270 Касалликларни енгиш учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш.
Германия, Жанубий Корея ва Россия билан тузилган халқаро шартномаларга кўра касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши жавоб чораларини кўриш, шу жумладан юқумли касалликлар юзасидан илмий тадқиқотларда ҳамкорликни ривожлантириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Австрия пойтахти Вена шаҳрида ЖССТнинг одам папиллома вирусига қарши эмлаш бўйича минтақавий йиғилишида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари иштирок этди.
Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази Вирусология илмий-тадқиқот институтида Жанубий Кореянинг KOFIH (Корея халқаро Соғлиқни сақлаш жамғармаси) президенти жаноб Ким Чанг Ёп ташриф доирасида “Республика ҳудудларида (Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятлари) аёллар ўртасида одам папиломаси вирусини аниқлаш ва бачадон бўйни саратони касаллигининг диагностикаси бўйича имкониятларини такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Россия Федерацияси билан Санитария-эпидемиология соҳасида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва аҳолининг осойишталигини назорат қилиш хизмати (Роспотребнадзор) билан яқин ҳамкорлик ўрнатилиб, “Йўл харита”лари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасида янги ва замонавий технологиялар билан жиҳозланган “Вакциналар ва иммунопрофилактика” бўлимида информацион ресурслар ва коронавирусга қарши эмлашни мувофиқлаштириш – Саll марказ фаолияти йўлга қўйилди.
CDAF (АҚШ) жамғармасининг бошқарувчи директори Хомий Разави Ўзбекистонга ташриф буюрди.
“Ўзбекистонда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун ОИВ (Орттирилган иммунитет вируси) профилактикаси ва даволаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини мустаҳкамлаш” лойиҳасини амалга оширишда кўмакдош кўп тармоқли гуруҳи (ЛАОККТГ) томонидан лойиҳанинг чора-тадбирлар режаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Шунингдек, соҳа мутахассислари ЖССТнинг COVID-19га курашиш воситаларидан фойдаланиш имкониятини жадаллаштириш бўйича ташаббуслар Кенгашининг учрашувларида мунтазам равишда қатнашиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Конвенциянинг Сув ва саломатлик муаммолари бўйича Протоколига қўшилиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Чора-тадбирлар режасига биноан Халқаро шартномани қўшилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва вазирлик, идоралар билан келишилмоқда.
Жорий йилнинг 28 март куни Миграция бўйича халқаро ташкилоти (IOM) Марказий Осиё бўйича вакили Зейнал Гаджиев билан учрашуви бўлиб ўтди ва ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари учун ОИВ (Орттирилган иммунитет вируси) профилактикаси ва даволаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг келгусидаги режалари муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг асосий мақсади – Ўзбекистон Ҳукуматининг мигрантлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда вазирлик ва идораларнинг ОИВ тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги салоҳиятини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига кўмаклашиш бўлиб, лойиҳа 2022-2024 йилларда татбиқ этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур ташкилот билан Марказий Осиё мамлакатлари чегараларида хавфли касалликлар кириб келишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини сақлашга қаратилган “СОVID-19 ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни янада такомиллаштириш” лойиҳаси доирасидаги ишлар ва лойиҳани давом эттириш масаласи кўриб чиқилди. 
Чегара пунктларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун хорижий ҳамкорлар томонидан 20 турдаги жаъми 878 824 000 сўмлик жиҳозлар тақдим этилиб, ўрнатилган ҳамкорлик чегара ўтказиш пунктларида хавфли ва юқумли касалликларни аниқлаш, тезкор амалий ишларни амалга ошириш ва Марказий Осиёда касалликларни тарқалишини олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалиги эътироф этилди. Ушбу амалиётни барча чегара пунктларига жорий қилиш масаласи ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.
2023 йил 30 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги тайинланган вакил д-р Ашина Халакдина билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда Covid-19 пандемияси ва унга қарши курашиш борасидаги фаолият таҳлил қилиниб, Санитария-эпидемиология ва юқумли касалликларни олдини олиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш, соҳада мутахассислар ўртасида тажриба алмашишга қаратилган ишларни йўлга қўйиш, тадқиқотлар олиб бориш, илм-фанни ривожлантириш ва бошқа янги лойиҳаларни амалга ошириш ишлари муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 10 апрель куни АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) вирусли гепатит бўлимининг глобал соғлиқни сақлаш бўйича директори ўринбосари в.б. Сенад Ханданагич бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказилди ва юртимизда вирусли гепатитларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди. Ташриф давомида делегация аъзолари ва Вирусология илмий-тадқиқот институти масъул ходимлари билан ўқув семинари ташкил этилди.
2023 йил 26-27 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон – Германия тиббиёт форуми” Германиянинг Роберт Кох институти, Германиянинг халқаро ҳамкорлик бўйича ГИЗ ташкилоти ва Саэпидқўмита ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.
2023 йил 3-4 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ўзбекистон - Россия тиббиёт Форуми”да иштирок этилди ҳамда Россия Федерациясининг ОИВ/ОИТС ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш соҳасида Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига техник кўмак кўрсатиш бўйича Дастури доирасида «СПИДИнфосвязь» ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ОИТСга қарши кураш маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандум имзоланди.
2023 йил 19-23 июнь кунлари Германиянинг Роберт Кох институти мутахассисларининг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди.
Ташриф дастурига мувофиқ Роберт Кох институти мутахассислари қўмита таркибига кирувчи институт ва марказларда учрашувлар ташкил этилди.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
271 Фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш.
1. Илғор хорижий тажриба асосида Факт-чекинг ахборот платформасини яратишнинг ташкилий-техник ҳамда норматив-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш. 2. Фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги МТРК Республика Маънавият ва маърифат маркази

Бугунги кунда faсtchecking.uz платформаси ишга тушурилган ва ижтимоий тармоқларида тарқлаётган ҳабарларга расмий мунособатлар билдириб борилмоқда.

272 Кибержиноятчиликнинг олдини олиш.
1. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига «Кибержиноятларнинг олдини олиш фаолияти» таълим йўналиши ва мутахассислигини қўшиш орқали ушбу соҳа бўйича бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш. 2. Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида киберхавфсизликни таъминлашга масъул таркибий тузилмаларида Кибержиноятларнинг олдини олиш масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказлари ва уларнинг илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали ушбу соҳани стратегик, илмий ва ҳуқуқий таъминлашни кучайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

1. Давлат дастури  ижросини таъминлаш доирасида ДХХ, ИИВ ва бошқа манфаатдор вазирликларни таклиф қилган ҳолда бир нечта ишчи учрашувлари ўтказилди. Улар доирасида ушбу бандга қўйилган вазифани ижроси бўйича ҳамкорликда янги таҳрирдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасида “2023-2030 йилларга мўлжалланган кибержиноятларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”ни тасдиқлаш кўзда тутилган.
Ушбу дастурда 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб ИИВ академияси, МГ Жамоат хавфсизлиги университети ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Кибержиноятларни олдини олиш фаолияти” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни амалга оширувчи ОТМлари сифатида белгиланиши режалаштирилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2030 йилларга мўлжалланган кибержиноятларни олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” қарори лойиҳасида кўрсатиб ўтилган “Киберхавфсизлик ва кибержиноятларни олдини олиш” таълим йўналиши ва мутахассислигини “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”га киритиш ҳамда ушбу соҳада олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар (PhD, DSc) тайёрлаш тизимини шакиллантириш масалалари ҳам назарда тутилган.

3. Кибержиноятларнинг олдини олиш методикасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Идоравий ҳужжат 2023 йил сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

3. Ҳозирда ИИВ Тергов-қидирув департаменти Киберхавфсизлик марказининг юритувида бўлган ишларни, шунингдек ИИВ ҳудудий бошқармаларида (республика миқёсда) ишлаб чиқилган методик қўлланмаларни умумлаштириш ҳамда ДХХ таълим муассасалари томонидан мазкур материаллар тизимлаштирилиб, гуманитар ва техник жиҳатлари тўлдирилган ҳолда тегишли методик қўлланмани қайта таҳрирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

273 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш ва рақамлаштиришни янада такомиллаштириш.
2. Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимлари техник тавсифларини ишлаб чиқиш. Илмий-тадқиқот ишлари 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг 2023 йил 11 февралдаги 2/11/226-сонли фармойишига асосан тайинланган ишчи гуруҳ таркибида “Ҳарбий мақсадларда (турли даражадаги 
ва мақсадларда) автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиш” вазифаси бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилмоқда.
Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг техник тавсифлариишлаб чиқилди ва илмий-тадқиқот ишлари ўтказилди ҳамда Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратишда қўлланма сифатида фойдаланиш учун “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интергратор –ЎзИнфаком” МЧЖга (2023 йил 7 июлдаги 11/4/*298-сонли чиқиш рақами билан) юборилди.
 

3. Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимлари соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқиш. Давлат стандартларини қабул қилиш 2023 йил август Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимлари соҳасида давлат стандартларини ишлаб чиқиш мақсадида халқаро стандартлар ўрганиб чиқилди 
ва давлат стандартлари сифатида татбиқ қилиш ишлари олиб борилди.
Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлиги томонидан автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш тартибини тартибга солувчи давлат (миллий) стандартлари (O`zDSt - Ўзбекистон Давлат Стандарти, O`zMSt - Ўзбекистон Миллий Стандарти), халқаро (минтақавий) стандартлар (ISO) ва давлатлараро стандартларни (GOST) автоматлаштирилган бошқарув тизимлари соҳасида ўрганиш бўйича илмий текширув ишлари олиб борилди.
Олиб борилган илмий текширув ишлари бўйича Ҳарбий мақсаддаги автоматлаштирилган бошқарув тизимлари соҳасида давлат стандартларини Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборилди (2023 йил 4 август, чиқиш рақам 29/208- сон).
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2023 йил 15 августдаги 539- сон Қарорига асосан қабул қилинган давлат стандартлари стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондига киритилди ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиладиган давлатлараро стандартлар тўғрисидаги маълумот Агентликнинг расмий web-сайтига жойлаштирилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини босқичма-босқич кенгайтириш имкониятига эга бўлган ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ҳажмини кенгайтириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди.
2023 йилда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси доирасида Рақамли технологиялар вазирлиги билан ва “UZINFOCOM” МЧЖ ўртасида шартнома расмийлаштирилди.
2023 йилда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 2023 йил 1 март куни тасдиқланди. (чиқиш рақами 16/22/062 01.03.2023 й);
Техник топшириққа асосан 2023 йил 5 апрел куни расмийлаштирилган 20/3-29 сонли шартнома бўйича қурилмалар тўлиқ етказиб берилди. 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини босқичма-босқич кенгайтириш имкониятига эга бўлган ягона маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини яратилди ва хажми 5 петабайтга етказилди.

5. Мудофаа вазирлиги автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базасининг дастурий таъминотини босқичма-босқич ишлаб чиқишни давом эттириш ҳамда ушбу тизимда қайта ишланувчи маълумотларни ҳимоя қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Ҳозирги кунда Мудофаа вазирлиги мутахассислари “UZINFOCOM” МЧЖ билан биргаликда автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва маълумотлар базасининг “Моддий-техник таъминот”, “Норматив ҳуқуқий база” ва “Жанговар тайёргарлик ҳисоби ва мониторинги” қуйи тизимларининг техник топшириқларини ишлаб чиқиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
“Молия-иқтисод” ахборот тизимини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди. 
Техник топшириққа асосан админстраторлик модули яратилди.
“Кадр” ахборот тизими тест синов ишлари олиб борилмоқда.
Шартнома бўйича дастурий таъминот элементлари ишлаб чиқилди.
Ахборот тизимида қайта ишланувчи маълумотларни ҳимоя қилиш учун режада белгиланган ахборотларни ҳимоялаш воситалари ҳамда тармоқ қурилмалари харид қилинди.
2023 йил доирасида автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базасининг дастурий таъминотини босқичма-босқич яратиш ҳамда маълумотларни ҳимоя қилиш лойиҳаси якунланди.

6. Мудофаа вазирлиги тизимида яратилган алоқа линияларини захиралаш ва альтернатив алоқа тизимини яратиш учун сунъий йўлдош алоқа тизимини қуриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил ноябрь Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Ҳарбий округ (бирлашма)лар оптик толали алоқа линияларини заҳиралаш бўйича Рақамли технологиялар билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди (ч/р 16/22/062 2023йил 1 мартдан);
Режага асосан “Ўзбектелеком” АК ҳудудий филиаллари билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги Марказий аппарати ва ҳарбий округ (бирлашма) лар штабларига қадар 22 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилиб захираси яратилди.
Альтернатив алоқа тизимини яратиш: 
Жорий йил учун режалаштирилган радиореле станциялар харид қилинди ҳамда альтернатив алоқа линиялари учун қўшинларга тарқатилди;
Шунингдек, 2025 йилга қадар ҳар йили режага асосан рақамли радиореле станцияларини харид қилиш ҳамда округ алоқа бўлинмаларига тарқатиш белгилаб олинди (2023 йил 11 октябрь 1/28/1650 сонли баённома).
Сунъий йўлдош алоқа тизимини қуриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт 
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ч.р. 16/45, 2023й 16.02.) ҳамда Адлия вазирлиги (ч.р. 16/12/091, 2023й 10.04.) 
Давлат хавфсизлик хизмати (к/р 1613 2023й 03.08.) билан келишувга эришилди. 
Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилди (ч.р. 16/12/0101, 2023 й.24.05) 
Ҳозирда Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун қайта киритилди. 
(ч.р 16/12/0304 сонли 2023 й 03.08.). 
Ҳозирги кунда Қарор лойиҳаси Президент Администрацияси мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

7. Мудофаа вазирлиги қўшинлари бошқарувини рақамлаштириш тадбирлари доирасида бўлинмаларни рақамли радиостанциялар билан босқичма-босқич таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

2023 йилда модернизация техникалари учун зарур рақамли радиоалоқа қурилмалари (тасдиқланган модернизация жадвалига асосан) рўйхати шакллантирилди. 
Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси 2023 йил 1 март куни тасдиқланди. (чиқ рақ. 16/22/062 2023й 01.03.)
Техник топшириқ ишлаб чиқилди. Техник топшириққа асосан 46230186–сонли 2023 йил 31 март куни шартнома тузилди.
 Мудофаа вазирлиги қўшинлари бошқарувини рақамлаштириш  тадбирлари доирасида 2023 йилда таъминлаш кўзда тутилган рақамли радиостанциялар харид қилинди.
Ушбу радиостанциялар модернизация қилинаётган техникаларга ўрнатилди ҳамда бўлинмаларнинг кундалик ва жанговар фаолиятида қўллаш учун қўшинларга тарқатилди.
Режага асосан 2023 йилда шартномага асосан харид қилиниши кўзда тутилган замонавий рақамли радиостанциялар харид қилиниб бўлинмаларга тарқатилди.

1. Вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборотлар алмашинуви тартибини белгилаш. Қўшма қарор 2023 йил апрель Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Топшириқ ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан 2023 йил 25 март куни “Ўзбекистон Республикаси Мудофаасини бошқариш миллий марказида Қуролли Кучлар ва бошқа давлат органлари фаолиятини ҳамкорликда ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №03/04/02/03/19м /010 Қарори тасдиқланди.
Мазкур Қўшма Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборотлар алмашинуви тартиби белгиланди.
 

274 Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги ҳамда ўқув моддий-техник базасини янада такомиллаштириш.
1. Қўшинлар тайёргарлик тизимида бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва амалий ҳаракатлар интенсивлигини ошириш, бунда асосий эътиборни гуруҳ, взвод ва батальон жипслигида ҳаракатланишни такомиллаштириш. Идоравий ҳужжат 2023 йил август Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2023 йил 4 апрелдаги Д-02- сонли директиваси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарув органлари ва қўшинларини тайёрлаш бўйича ташкилий-услубий кўрсатмалар”нинг  6- боб 32- бандида  жанговар тайёргарлик меъёрларнинг 50% якка тартибда, 50% бўлинма (ҳисоб, экипаж, гуруҳ, взвод батальон) таркибида амалга оширилиши белгиланган. Бўлинма таркибида жанговар тайёргарлик меъёрларни бажарилиши шахсий таркибнинг ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларини ва турли вазиятларда бўлинманинг мўлжалланиши бўйича жанговар вазифани муваффақиятли бажарилишини таъминлайдиган даражада ташкил этилиши назарда тутилган.
 

2. Қўшинларни замонавий комплекс тренажерлар билан босқичма-босқич таъминлаш. 3. Қўшинларнинг тактик тиббий ёрдам ўқув синфларини робот-манекенлар билан босқичма-босқич таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2) Қўшинларни замонавий комплекс тренажёрлар билан босқичма-босқич таъминлаш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқилди. 
Қўшинларни жанговар тайёргарлик ўқув моддий базаларини янада такомиллаштириш мақсадида 2023 йилда жами 36 дона ўқув тренажёрлари билан таъминланди.
Ундан 2 дона ПКСТ;
23 та нишонларни ҳаракатга келтирувчи мослама;
1 дона Т-72 танк тренажёри;
10 дона десантчиларни тайёрлаш вертуал тренажёри.
Қўшинларни замонавий ўқув тренажёрлари билан таъминлаш 2024 ўқув йилида босқичма-босқич давом этади.
3) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил товар (ишлар ва хизматлар)ни марказлашган харид қилиш режасига 16 номдаги робот-симулятор, манекен ва фантомларни харид қилиш киритилди.
Режага асосан белгиланган тартибда танлов ўтказилиб, 16 номдаги робот-манекен ва фантомларни харид қилиш учун 13,92 млрд. сўмлик шартномалар имзоланди.
Шартномага асосан Мудофаа вазирлиги тактик тиббий тайёргарлик бўлинмалари ўқув синфларини таъминлаш учун режалаштирилган 10 номдаги робот-симулятор, манекен ва фантомлар тўлиқ олиб келинди.
Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз ва Нукус ҳарбий госпиталлари тактик тиббий тайёргарлик бўлинмаларининг ҳар бири 10 номдаги робот-симулятор, манекен ва фантомлар жамланмаси билан (2023 йил 3 августдаги 299-304-сон нарядлар орқали) таъминланди.
Мазкур воситалардан фойдаланган ҳолда ҳарбий хизматчиларни 20 дан ортиқ тан жароҳатлари, ҳаёт учун хавф солувчи ҳолатларда тез тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатиш имконияти мавжуд.

275 Қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларини 2022 — 2026 йиллар мобайнида замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника, бошқа зарур жиҳозлар ва воситалар билан таъминлаш, мавжуд техникаларни таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича комплекс дастурининг ижроси юзасидан 2023 йил учун режалаштирилган товар (иш, хизмат)ларнинг харидини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Мудофаа саноати агентлиги Ички ишлар вазирлиги Миллий гвардия ДХХ чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мудофаа вазирлиги

1. 2023 йилга Мудофаа вазирлиги қўшинларини ҳарбий маҳсулотлар (товар, иш, хизматлар) билан таъминлаш учун ажратилган пул маблағларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг фармон 
ва қарорларида белгилаб берилган қўшимча топшириқлар ижроси юзасидан Дастурга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, келишиш учун Хавфсизлик кенгаши аппаратига тақдим қилинди (2023 йил 23 февралдаги 13/035-сон) ҳамда эътирози йўқлиги тўғрисида жавоб олинди (2023 йил11 мартдаги 11-271м- сон).
Ҳарид қилиниши режалаштирилган маҳсулотларга тегишли мутахассислар томонидан техник топшириқлар (давлат 
ва рус тилларида) тайёрланиб, МВ МА ТД ХҚБга ва “Узтехтрейд” ДУК юборилди. (2023 йил 3 мартдаги 13/1/129, 13/1/130-сон, 2023 йил 5 апрелдаги 13/069-сон).
Ҳарид қилиш учун етказиб берувчиларни аниқлаш ҳамда тижорат таклифларини олиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Мудофаа вазири томонидан қўшимча киритилган таклифга мувофиқ Комплекс дастур қайта ишлаб чиқарилиб Хавфсизлик кенгаши аппаратига келишиш учун киритилди (2023 йил 21 июлдаги 13/0133-сон) ва келишилди
Комплекс дастурга мувофиқ 2023 йилда 
35 номланишдаги ҳаобий ва икки мақсадли маҳсулотлар харид қилиниши белгиланган бўлиб ҳозирги кунда Комплекс дастурнинг бажарилиши 39 %ни ташкил этмоқда.

276 Қуролли Кучларда ахлоқий-руҳий таъминотни ва ҳарбий психологлар институтини янада такомиллаштириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясида «Психология (ҳарбий психолог)» таълим йўналиши бўйича офицер кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш. Идоралараро ҳужжат 2023 йил август Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 266-сонли қарори қабул қилинди.

277 Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирлари самарадорлигини ошириш.
1. Аҳоли ва ёшлар ўртасида муддатли ҳарбий хизмат нуфузи ва жозибадорлигини янада ошириш, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар бериш тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси 2023 йил июль Мудофаа вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ЎР ҚК Бош штаби бошлиғининг тегишли фармойишига асосан Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси, Қуролли Кучлар Бош штаби Ташкилий-сафарбарлик бош бошқармаси, Мудофаа вазирлиги Молия-иқтисод бош бошқармаси, Юридик бошқармаси ва Тиббий таъминот бошқармаси мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи шакллантирилди.
Ишчи гуруҳи томонидан Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёки ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга амалда бугунги кунда берилаётган имтиёзлар, шунингдек, мазкур йўналишда хориж тажрибаси синчковлик билан ўрганиб чиқилди ва маълумотлар умумлаштирилди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда вазирлик ва идоралар билан дастлабки келишув учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди (ID 79626 (V-1) 2023 й. 04.05. 1/14/751- сонли чиқиш рақам).
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 30 июнь куни юборилган мазкур Қарор лойиҳаси бўйича эътироз ва таклифлар мажудлиги билдирилиб, лойиҳани қайтадан кўриб чиқилиши маълум қилинди (2023 й. 30.06. 34-12080- сонли чиқиш рақам).
Шу боис, мазкур вазифага мувофиқ ишлаб чиқилган қарор лойиҳаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишувда эканлиги сабабли (ID-79626), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисининг 2023 йил 17 августдаги 70- сонли баёнига асосан ушбу топшириқнинг ижро муддати 30 октябрга қадар узайтирилди.
2023 йил 14 сентябрь куни (ч.р 1/14/1491) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш учун “Progekt.gov.uz” ягона электрон тизимига киритилди (ID 79626 (V-3) Тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари ва асосли эътирозлари инобатга олиниб, уларнинг барчасини келишмовчиликлар жадвалида акс этган ҳолда фармон лойиҳасига ҳуқуқий лойиҳа олиш мақсадида лойиҳа жорий йилнинг 9 октябрь куни Адлия вазирлигига киритилди (ID 79626 (V-4) (ч.р 1/14/164)
 

2. «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини ташкил этиш механизмини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, бунда: умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартибини белгилаш; фан ўқитувчиларига захирадаги ҳарбий унвон ва малака тоифаларини бериш тизимини жорий этиш; фаннинг ўқув-моддий базасини 2023 — 2026 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил август Мудофаа вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

MB МА тааллуқли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳаси Мудофаа Вазирлиги Марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилди ва “Progekt.gov.uz” ягона электрон тизимига тааллуқли вазирлик ва идораларга келишув учун киритилди (2023 йил 20 июнь
ID - 81982).
Қарор лойиҳаси 2023 йил 4 июлга қадар тааллуқли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкет шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари билан белгиланган тартибда келишилди.
Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан «Е-хат» электрон почтаси орқали лойиҳа бўйича келиб тушган эътироз ва таклифларни (2023й.27.06. 33/2-12004-сон, 2023й. 13.07. 33/2-13284-сон) инобатга олган ҳолда лойиҳани «Progekt.gov.uz» ягона электрон тизимига янгидан икки марта киритилди (2023й. 09.07. 1/21/1124-сон, 2023й. 17.07. 1/21/1151-сон).
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳа таклифлар билан имзоланган ҳолда “Progekt.gov.uz” ягона электрон тизимида 2023 йил 27 июль куни келишилди.
Лойиҳа 2023 йил 31 июль куни (1/21/1251-сон) мудофаа вазири томонидан имзоланган ҳолда “Progekt.gov.uz” ягона электрон тизимига Адлия вазирлигига келишув учун киритилди.
Адлия вазирлигидан 2023 йил 1 августда олинган (8/11-6/14215-сон) хатга асосан  лойиҳа жорий йилнинг 4 август куни (21/3/1284-сон) мудофаа вазири томонидан имзоланган ҳолда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун “Rеgulation.gov.uz” Норматив-ҳуқуқий хужжатлар муҳокамаси порталига киритилди.
Адлия вазирлиги томонидан лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 2023 йил 10 август куни Норматив-ҳуқуқий хужжатлар муҳокамаси порталига (“Rеgulation.gov.uz”) 15 кун муддатга қўйилди.
Адлия вазирлигидан 2023 йил 18 августдаги 8/3-0591 сонли ҳуқуқий экспертиза олинди.
Жорий йилнинг 10-24 август кунлари  Қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий хужжатлар порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.
2023 йил 24 август куни (ч.р 1/21/1360) “Progekt.gov.uz” ягона электрон тизими орқали Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

278 Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш.
1. Маҳаллалардаги уй-жой фондида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида рўй берган ёнғинлар юзасидан қоидабузар шахсларга нисбатан чора кўришга оид нормаларни либераллаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 10 мартдаги 82-сон фармойиши қабул қилиниб,  норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ҳамда календарь режа тасдиқланди. Унга кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг дастлабки матни ишлаб чиқилди.
Қўшимча таклифлар олиш мақсадида 2023 йил 20 мартдаги 6/5/17-456-сон хат билан лойиҳа вазирлик тизимига юборилди. Қонун лойиҳаси жорий йил 30 март куни 1/4/17-909-сон хат билан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали 14 та вазирлик ва идоралар билан келишилди (ID-78100 (V-1).
Вазирлик ва идоралардан олинган таклиф ва эътирозлар асосида лойиҳага тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2023 йил 2 май куни “regulation.gov.uz” тизимига жойлаштирилди.
Шунингдек, қонун лойиҳаси 2023 йил 15 майдаги 1/4/17-1394-сон хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилиб, 29 майдаги 8/1-0348-сон ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулоса олинди. Қонун лойиҳаси 2023 йил 2 июндаги 1/2/17-418-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди (ID-78100). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лойиҳасини ўрганиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланган ҳолда 2023 йил 15 июндаги 12/78100/1-410-сон хат билан кўриб чиқиш учун Президент Администрaциясига юборилди. Тизимда назоратдан олинди.

2. Шаҳарсозлик соҳасидаги ёнғин хавфсизлигига оид талабларни мақбуллаштириш. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 10 мартдаги 82-сон фармойиши қабул қилиниб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби ҳамда календарь режа тасдиқланди.
Ягона норматив ҳужжат ишлаб чиқиш бўйича тузилган техник топшириқ 2023 йил 15 мартдаги 6/4/18-784-сон хат билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилиб тасдиқланди. Шаҳарсозлик соҳасидаги мавжуд бўлган 40 та норматив қоидалар таҳлил қилиниб, 
4 та бўлим, 17 та боб, 73 параграф ёнғин хавфсизлигига оид талаблар мақбуллаштирилиб, "Ёнғинга қарши нормалар" давлат ва рус тилларидаги таҳрири ишлаб чиқилди. Қўшимча таклифлар олиш мақсадида 2023 йил 20 майдаги 1/5/18-729-сон хат билан лойиҳа вазирлик тизимига юборилди.
 Олинган таклифлар умумлаштирилиб, 2023 йил 14 июндаги 3/4/18-1680-сон хат билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилди. Ўз навбатида, ушбу вазирлик томонидан
2023 йил 19 июнь куни лойиҳа ташкилотлари мутахассислари иштирокида тақдимот ўтказилиб, “Ёнғин хавфсизлиги” шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари муҳокама қилинди (2023 йил 15 июндаги 24-06/5689-сон хат). “Ёнғин хавфсизлиги” шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг лойиҳаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирилиги томонидан республикада 
фаолият юритаётган 30 та лойиҳа институтларига кўриб чиқиш учун юборилди (2023 йил 22 июндаги 24-06/6045-сон хат). Лойиҳа ташкилотларидан олинган таклифлар асосида “Ёнғинга қарши нормалар” қурилиш регламентининг якуний таҳрири ишлаб чиқилиб, 2023 йил 
16 сентябрдаги 3/4/18-2693-сон хат билан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига келишиш учун киритилди. Ҳужжат лойиҳасининг якуний таҳрири Қурилиш ва уй-жой коммунал  хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 20 сентябрдаги 24-06/9384-сон хати билан республикада
фаолият юритаётган етакчи лойиҳа ташкилотларига юборилди. “Ёнғинга қарши нормалар” қурилиш регламенти 2023 йил 7 октябрь куни project.gov.uz (ID-87032 (V-1) тизимига
келишиш учун жойлаштирилиб, 3 та вазирлик (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги) билан келишилди. Ҳозирги кунда “Ёнғинга қарши нормалар” қурилиш регламентини қабул қилишга
доир ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари, хизматчилари, шу жумладан, қутқарувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда киритиш. Ахборот хати 2023 йил август Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Белгиланган тартибда ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, таҳлилий маълумотлар, шунингдек, шахсий таркиб меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, ахборот хати тайёрланиб, 2023 йил 2 июндаги 1/2/20-417-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

279 Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтириш чораларини кўриш.
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш, қурилишда назоратни кучайтириш, лойиҳа ташкилотлари масъулиятини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси 2023 йил март Фанлар академияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Лойиҳа ташкилотлари (келишув асосида)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-158-сон қарори қабул қилинди.

280 Аҳолига фавқулодда вазиятларда хабар бериш тизимини такомиллаштириш.
1. Фавқулодда вазиятлар хавфи юқори ҳудудларда хабар бериш тизимининг ҳолатини ўрганиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2022 йил 10 март куни тармоқ жадвали тасдиқланди. Фавқулодда вазиятлар хавфи юқори ҳудудларда жойлашган 108 та локал ҳамда 13 480 та объект даражасидаги хабар бериш тизими ҳолати ўрганилиб, улардан 17 фоизида тизим яратилганлиги маълум  бўлди.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига ахборот берилди (2023 йил 28 мартдаги 6/2/21-223-сон ва 6/4/21-886-сон хатлар). Шунингдек, ўрганиш якунлари юзасидан таҳлилий маълумот Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига киритилди (2023 йил 8 апрелдаги 1/1/21-227-сон хат).

2. Танланган ҳудудларда маҳаллий даражада телерадиоканаллар орқали хабар бериш тизимини яратиш бўйича тадбирларни белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2023 йил 10 апрель куни БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Гидрометерология хизмати агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистондаги жамоаларнинг иқлим ўзгариши оқибатида юзага келадиган табиий хавфларга чидамлилигини ошириш учун барвақт огоҳлантиришнинг комплекс тизимини такомиллаштириш қўшма лойиҳаси” асосида 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган амалий чора-тадбирлар режаси қабул қилиниб, Фавқулодда вазиятлар вазири томонидан тасдиқланди.
Режага асосан фавқулодда вазиятлар хавфи юқори ҳудудларни ўрганиш натижаларига кўра танланган ҳудудларда, яъни, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида аҳолини барвақт огоҳлантиришнинг  телерадиоканаллар орқали видео ва овозли хабарларни узатиш имкониятига эга бўлган маҳаллий даражадаги тизимлари (кенг форматли экранлар) билан жиҳозлаш ҳамда уларни  телерадиоканаллар орқали бошқариш имкониятини берувчи республика ва маҳаллий даражадаги огоҳлантиришнинг автоматлаштирилган тизимлари билан интеграция қилиш белгиланди. Жорий йил 2 майдаги 5/6/21-642-сон хат билан Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона
вилоятлари ҳокимликларига аҳолини барвақт огоҳлантиришнинг комплекс тизимини такомиллаштиришни ташкил этиш юзасидан тренинглар ўтказиш  жадвали юборилди.
Ҳозирги кунда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда техник топшириқ ва техник шартлар ишлаб чиқилиши йўлга қўйилди. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги ва Ҳисоб палатасига ҳисобот тақдим этилди (2023 йил 11 майдаги 1/4/21-1370-сон хат).

3. Белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй берганлиги тўғрисида барвақт хабар бериш маҳаллий даражадаги тизимини такомиллаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй берганлиги тўғрисида барвақт хабар бериш маҳаллий даражадаги тизимини такомиллаштиришга доир амалий тадбирлар бажарилди. Хусусан:
Фарғона вилояти телерадиоузатиш станциясида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки рўй берганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш тизимининг техник воситалари – телеканалларни эгаллаш қурилмалари ўрнатилиб ишга туширилди. Ушбу техник воситалар ёрдамида Фарғона вилоятида эфир телеканалларини (Фарғона МТРК, Рухсор, Голд, Тоҳир Боғдод, Мулоқот) эгаллаш орқали водий вилоятларида (Андижон, Наманган ва Фарғона) яшовчи 10 млн. аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ҳақида хабар бериш имконияти яратилди. Чегара ва чегара олди ҳудудларда яшовчи аҳолига хабар бериш ва маълумот етказишнинг сценарийлари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси телестудияларида ёзиш ишлари ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки  фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимини ривожлантириш ҳамда ундан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида” 2023 йил 11 августдаги 361-сон қарори қабул қилиниб, қарорга 2-илова билан “2023-2028 йилларда республика даражасидаги ва маҳаллий даражадаги хабар бериш тизимини ривожлантириш учун терминал комплекслар тўпламларини харид қилиш дастури” тасдиқланди.  Амалга оширилган ишлар тўғрисида Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига ҳисобот тақдим этилди (2023 йил 11 октябрдаги 2/4/21-2980-сон хат).

281 Ёнғин-техник воситаларни ишлаб чиқаришга хусусий секторни жалб этиш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларини маҳаллий шароитларда ишлаб чиқарилган ёнғин-техник маҳсулотлари билан таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

2023 йил 16 март куни тармоқ жадвали Вазир ўрибосари томонидан тасдиқланди. Унга кўра, 2023 йилда харид қилиниши зарур бўлган ёнғин-техник ва қутқарув маҳсулотларининг турлари ҳамда уларга бўлган эҳтиёж рўйхати шакллантирилди. Маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган 39 турдаги ёнғин-техник ва қутқарув маҳсулотлари учун “Техник топшириқ”лар тасдиқланди ҳамда ишлаб чиқариш имкониятига эга корхоналарни ўрганиб чиқилиши ташкил этилди. Ўрганишларда 14 та тадбиркорлик субъектлари томонидан 16 турдаги ёнғин техник маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконияти мавжудлиги маълум бўлди ва улар томонидан 2 турдаги алоқа воситалари, 4 турдаги ёнғин ўчириш моддаларидан 1 турини, 19 турдаги шахсий 
ҳимоя воситаларидан 5 турини, 22 турдаги ёнғин ўчириш ускуналаридан 4 турини ҳамда 12 турдаги ёнғин ўчириш асбоб анжомлари ва ёритиш жиҳозларидан 4 турини маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришга эришилди. Шунингдек, “SamAuto”, “UzAvto TRAILER”, “Uz Truck & Bus Motor”, “Kran va maxsus texnikalar”, “SV Fire Truck” МЧЖлари билан ҳамкорликда маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилаётган 9 турдаги ёнғин-қутқарув автомобиллари ва махсус агрегатлардан ташқари қўшимча 6 таси юзасидан изланишларнинг олиб борилиши йўлга қўйилди.
Шу билан бирга бугунги кунда “Sovplastital” МЧЖ ҚК билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилиб,  ёнғин ўчирувчиларнинг каскаси ва ёнғин ўчириш енгларини, “Taraqqiyot Shoes” МЧЖ билан ёнғин ўчирувчиларнинг оёқлари учун чармли махсус шахсий ҳимоя воситалари, “Azia Rolled” МЧЖ билан ҳамкорликда механизацияланмаган ёнғин ўчириш асбоблари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида амалий тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Мудофаа вазирлиги қошидаги Мудофаа саноати агентлиги билан 7 дона “Урал” шассисидаги, ва 4 дона “Фотон” шассисидаги ёнғин ўчириш техникалари бўйича шартномалар имзоланиб, 100% пул маблағлари тўлаб берилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан 2 донадан ўтувчанлиги юқори бўлган автобус ва сув ташиш техникаларини, шунингдек, 6 дона сув сиғими 6 тонналлик ва 15 дона сув сиғими 4 тонналик ёнғин ўчириш автоцистерналарини ва 42 дона турли хил радиостанцияларни харид қилиш бўйича шартномалар имзолаш ишлари олиб борилмоқда. Булардан ташқари ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун тузилган махсус отрядларнинг моддий-техник базасини мустахкамлаш мақсадида Е-харид электрон дўконига 10 дона электрогенератор, 10 дона мотоплуг, 20 дона бензоарра, 3000 дона ёнғин ўчириш камари, 3000 дона ёнғин ўчирувчининг болтаси, 160 жамланма ўрмон хўжалиги учун махсус ёнғин ўчирувчининг жанговар кийимлари, шунингдек диаметри 51 мм бўлган 3000 кт, диаметри 66 мм бўлган 2000 кт ва диаметри 77 мм бўлган 2000 кт, босим остида ёнғин ўчириш енглари ҳамда 3000 жуфт ёнғин ўчирувчиларнинг ҳимоя этикларини ҳарид қилиш учун эълонга қўйилди. Ҳозирда маҳаллий шароитларда ёнғин техник маҳсулотларини ишлаб чиқариш, харид қилиш ва вазирлик ёнғин-қутқарув бўлинмалари моддий-техник таъминотини мустаҳкамлашга доир тадбирлар олиб борилмоқда.

282 Ҳамкор мамлакатлар билан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бориш, улар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамда турли даражадаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш.
Ўзбекистоннинг Осиё, Европа, Америка, Африка ва мусулмон олами мамлакатлари билан сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. Ташқи ишлар вазирининг буйруғи 2023 йил март Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси бўйича Ташқи ишлар вазирлигининг тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси (илова қилинади) доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2023 йил 17 мартдаги БР-9-сон буйруғига мувофиқ Ўзбекистоннинг Осиё, Европа, Америка, Африка ва мусулмон олами мамлакатлари билан сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган Чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Тасдиқланган Чора-тадбирлар режасига мувофиқ Вазирлик ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари  томонидан ҳамкор мамлакатлар билан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бориш, улар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамда турли даражадаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш йўналишида жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари мобайнида 1400 га яқин турли даражадаги мулоқотлар, ўзаро ташрифлар, икки ва кўп томонлама учрашувлар сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда турли даражадаги маслаҳатлашувлар ташкил этилди.

283 Марказий Осиё давлатлари билан икки ва кўп томонлама проактив дипломатияни амалга ошириш.
1. Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги сиёсий мулоқотни ривожлантириш. 2. Марказий Осиё давлат раҳбарлари навбатдаги 5-маслаҳат учрашувида фаол иштирок этиш. 3. Икки томонлама ҳукуматлараро ҳамкорлик комиссияларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш. 4. Марказий Осиё давлатлари билан ТИВлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил қилиш. 5. Ўзаро маданият, санъат, кино соҳаларида тадбирлар ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан икки ва кўп томонлама проактив дипломатияни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 
январь-сентябрь ойларида 200 га яқин турли даража ва соҳалардаги тадбирлар амалга оширилди.
Ҳисобот даврида, Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги сиёсий мулоқотни ривожлантириш доирасида Давлатимиз Раҳбарининг Марказий Осиё мамлакатларига 7 маротаба ташрифлари юқори савияда ташкиллаштирилди. 
Президентимизнинг халқаро саммитлар ва кўп томонлама учрашув форматлари доирасида минтақамиз давлатлари президентлари билан 9 та икки томонлама учрашувлари ҳамда 12 та телефон мулоқотлари самарали ташкил этилди. 
Шунингдек, ҳисобот даврида Марказий Осиё мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ва элчилари билан 12 дан ортиқ музокаралар, икки ва кўп томонлама учрашувлар, ўзаро ташрифлар, телефон мулоқотлари ҳамда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди.

284 Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш бўйича фаол тарғибот ишлари, тадбирлари ва тақдимотлар ўтказиш.
1. Ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш. 2. Икки томонлама сиёсий консультацияларнинг иқтисодий қисмини кучайтириш. 3. Хорижий мамлакатларда бизнес-форум, роуд-шоу, брифинг ва тақдимотлар ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналаримиз томонидан фаол манзилли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, иқтисодий дипломатия йўналишида жорий йилнинг январь-октябрь ойларида жами 3500 дан зиёд тадбирлар (давра суҳбатлари, бизнес-форумлар, тақдимотлар, брифинглар, Ўзбекистон делегацияларнинг хорижга / хорижлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга ташрифлари) ўтказилди. Шунингдек, хориждаги элчихоналаримизга бириктирилган ҳудудларга 1300 дан ортиқ хорижий компаниялар вакиллари ва делегациялари ташрифи ташкиллаштирилди.

285 Чет давлатларда Ўзбекистон Республикаси товар-ҳом ашё биржасининг (ЎзРТХБ) савдо майдончаларини ташкил этиш, хорижий ишлаб чиқарувчи ва улгуржи савдо корхоналарини мазкур биржага жалб қилиш.
1. Хориждаги Савдо-саноат палаталари, биржалар ва тегишли ташкилотлар билан ЎзРТХБ ўртасида музокаралар ўтказиш. 2. ЎзРТХБ салоҳияти ва имкониятларини тарғиб қилиш мақсадида хорижда ярмаркалар, роуд-шоу ва тақдимотлар ўтказиш. 3. Англашув меморандумларини имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Республика товар-хом ашё биржаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

286 Ўзбекистонни БМТ тузилмалари орқали дунё ҳамжамиятига кенг танитиш.
1. БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистон делегацияси иштирокини таъминлаш ҳамда унинг доирасида икки ва кўп томонлама учрашувларни ташкил этиш. 2. БМТнинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегацияси иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги

1. БМТ Бош Ассамблеясининг 
78-сессиясида Ўзбекистон расмий делегацияси иштирокига тайёргарлик кўриш юзасидан иш режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган (ТИВнинг 12.01.2023й.даги  №11-01/1152 хати). 
Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбарининг Бош Ассамблеянинг 78-сессиясида сўзга чиқиш навбатини аниқлаш масаласи Инстанция билан келишилди ва Ўзбекистон Республикасининг БМТ ҳузуридаги ваколатхонаси орқали сўзга чиқувчилар рўйхатидан ўтказиш таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев жорий йилнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбарининг Бош Ассамблеянинг 78-сессияси доирасида икки ва кўп томонлама учаршувларини ташкил этилди. Жумладан, 
Тадбир доирасида Давлат Раҳбарининг БМТ бош котиби А.Гутерриш ҳамда АҚШ Президенти Ж.Байден билан икки томонлама учрашувлари ташкил этилди. 
Шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ давлат раҳбарларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити бўлиб ўтди. 
Шу билан биргаликда, Давлат Раҳбари Европа кенгаши Президенти Ш.Мишель, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль, Покистон Бош вазири вазифасини бажарувчи А.Какар, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори К.Георгиева, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Н.Оконжо-Ивеала, Жаҳон банки гуруҳи президенти А.Банга, ФИФА президенти Ж.Инфантино билан музокаралар ўтказди. 
Шунингдек, 9 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева  мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминицис билан учрашди. 
10 октябрь. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг  Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминицис билан учрашув ўтказди. 
16 октябрь. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш доирасида мамлакатимизда бўлиб турган БМТ тизимидаги ушбу етакчи тузилманинг бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди. 
16 октябрь. Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси 25-сессияси доирасида Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Самарқандга «Бутунжаҳон маданий туризм пойтахти» мақомини бериш тўғрисида декларация ҳамда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида битим қабул қилинди. Ҳужжатлар Ўзбекистон  экология, атроф-муҳитни муҳофаза ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва ЮНВТО бош котиби Зураб Пололикашвили томонидан имзоланди.
25 октябрь. Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида UNWTO Халқаро туризм академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ТИВ вакиллари, Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили иштирок этди.
2. Жорий йилнинг март-октябрь ойларида БМТнинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказилган қуйидаги йирик халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегацияси иштироки таъминланди:
- БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 
52-сессиясининг Юқори даражадаги сегменти (27 февраль – 2 март, Женева ш.);
- БМТ Статистика комиссиясининг 
54-сессияси (28 февраль – 3 март, 
Нью-Йорк ш.);
- БМТ Энг кам ривожланган мамлакатлар 
5-конференцияси (5-9 март, Доҳа ш.);
- БМТ Хотин-қизлар аҳволи бўйича комиссиясининг 67-сессияси (6-10 март, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Наркотик воситалар бўйича комиссияси 66-сессияси (13-17 март, Вена ш.);
- БМТ Сув конференцияси (22-24 март, Нью-Йорк ш.);
- Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессияси (21-24 май, Женева ш.);
- Халқаро меҳнат комиссияси 111-сессияси ва “Меҳнат дунёси” саммити (11-15 июнь, Женева ш.);
- БМТга аъзо-давлатлар аксилтеррор идоралари раҳбарларининг учинчи юқори даражадаги конференцияси (19-23 июнь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг (ЭКОСОС) Юқори даражадаги сиёсий форуми (17-19 июль, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини жадаллаштирувчилар куни 
(17 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича саммит (18-19 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Пандемияларнинг олдини олиш, тайёргарликни таъминлаш ва уларга қарши курашиш бўйича йиғилиш (20 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Тараққиётни молиялаштириш бўйича юқори даражадаги мулоқот (20 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Иқлим мақсадлари саммити (20 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Соғлиқни сақлаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш бўйича йиғилиш (21 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Келажак саммитига тайёргарлик бўйича вазирлар учрашуви (21 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- “Тоғли давлатлар дўстлари гуруҳи”нинг норасмий вазирлар учрашуви (22 сентябрь, Нью-Йорк ш.);
- БМТ Силга қарши кураш бўйича йиғилиши (22 сентябрь, Нью-Йорк ш.).
- БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 54-сессияси (11 сентябрь – 13 октябрь, Женева ш.).

287 Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган халқаро кампанияда фаол иштирок этиш.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллиги бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, бунда: БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссари Бошқармаси ва унинг Марказий Осиёдаги бўлими томонидан ташкил қилинадиган тадбирларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Олий даражадаги сегменти, шартномавий органлар ва бошқаларнинг сессияларида Ўзбекистон вакилларининг қатнашишини таъминлаш; халқаро тадбирларда сўнгги йилларда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича эришилган ютуқлар билан халқаро жамоатчиликни таништириш; БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ихтиёрий бадаллар жамғармасига ўз ҳиссасини қўшиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йил 12 май куни  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 75 йиллигига бағишланган Тадбирлар дастури тўғрисида” ПФ-70-сон Фармони қабул қилинди.

288 Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш.
1. Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг кейинги йиғилишларини ўтказиш чораларини кўриш. 2. Қишлоқ хўжалиги бўйича кўп томонлама музокараларни ташкил этиш. 3. Ташкилотга аъзо давлатлар билан товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар олиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги

1. Жорий йилнинг март ойи якунларига кўра Ўзбекистон делегациясининг Женева шаҳрига амалга оширган ташрифи давомида 30 дан ортиқ товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди.
2. Мазкур йилнинг январь ойида Kern гуруҳи билан қишлоқ хўжалиги бўйича кўп томонлама музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасига кўра Kern гуруҳи томонидан 2019-2020 йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ички қўллаб қувватлаш бўйича маълумотлар сўралди. Ҳозирги кунда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ушбу маълумотлар тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, ушбу йилнинг 14 март куни Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 6 йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш натижаларига кўра аъзо давлатларнинг тақдим қилинган ёзма равишдаги 148 та саволларига тайёрланган жавоблар дипломатик каналлар орқали ЖСТ Котибиятига юборилди (ИССВнинг 25 майдаги 05-44-00852 хдфу сон хати).
Ўзбекистоннинг Жахон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида АҚШ, Россия, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича берилган саволларга тегишли вазирликлар билан биргаликда жавоблар ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритилди.
Шакллантирилган мажбуриятлар юзасидан ИССВ томонидан тегишлилиги бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда ВМга киритилди (ИССВнинг жорий йилнинг 21 июнь кунидаги 05-44-01083 сон ХДФУ хати ВМ ва ЖСТ бўйича махсус вакилга юборилди)
3. Жорий йилнинг август ойи якунларига кўра ЖСТга аъзо давлатлар билан 50 дан ортиқ товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказилди. Қизиқиш билдирган ЖСТга аъзо давлатларга томонидан юборилган сўровларга биноан товарлар ва хизматлар бозорига кириш бўйича янгиланган таклифлар шакиллантирилмоқда.

289 Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Жаҳон Савдо Ташкилоти ва кўп томонлама савдо тизими соҳасида салоҳиятини ошириш.
Етакчи хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, товарлар ва хизматлар савдоси, интеллектуал мулк, қишлоқ хўжалиги, импортни лицензиялаш, савдодаги техник тўсиқлар, санитария ва фитосанитария тўғрисидаги битимлар бўйича семинар ва тренингларни ташкиллаштириш ва тегишли ахборот-таҳлилий маълумотларни тайёрлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги

Жорий йил мобайнида қуйидаги хорижий экспертлар жалб қилинди:
– С. Кисилёв иштирокида жорий йилнинг 11-18 январь кунлари ЖСТ доирасида қишлоқ хўжалигига талаблар бўйича семинар ва тренинглар ташкиллаштирилган (ИТСВнинг 2022 йил 30 декабрдаги 07-24-15289-сон хати);
– М. Бордалба иштирокида жорий йилнинг 31 январдан 3 февралгача “Саноат субсидиялари бўйича ЖСТ қоидаларининг иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил қилинди (ИССВнинг 2023 йил 31 январдаги 07-24-00809-сон хати);
– В. Огнивтсев иштирокида икки ва кўп томонлама музокараларга асосли позицияларни ва тегишли ҳужжатларни сифатли тайёрлаш бўйича консультатив учрашувлар ўтказилди (ИССВнинг 2023 йил 7 февралдаги 07-24-01082-сон хати);
– ЖСТ Котибияти экспертлари иштирокида жорий йилнинг 21 февраль куни “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги мажбуриятларни тавсифлаш қоидалари” мавзусида ВКА форматида семинар ўтказилди (ИССВнинг 2023 йил 20 февралдаги 07-24-01703-сон хати);
– Л. Татхил иштирокида жорий йилнинг 1 март куни “Телекоммуникация хизматлари“ бўйича семинар ташкиллаштирилди (ИССВнинг 2023 йил 1 мартдаги 07-24-02131-сон хати);
– П. Бейкер, Л. Ле, П. Квиллис иштирокида жорий йилнинг 27-30 март кунлари Интеллектуал мулк ҳуҳуларининг савдо билан боғлиқ жиҳатлари бўйича битими (TRIPS) ҳамда Савдо билан боғлиқ инвестиция тўғрисидаги битими (TRIPS) тўғрисида семинар ва тренинглар ўтказилди (ИССВнинг 2023 йил 26 мартдаги 05-44-03090-сон хати);
– Р. Чаито иштирокида жорий йилнинг 26 май куни “ЖСТ доирасида қурилиш хизматлари бўйича келишувга эришиш” мавзусида семинар ўтказилди (ИССВнинг 24 майдаги 05-44-05544- сона хати);
– БМТТД ва ХСМ эксперти С. Ибодуллаев иштирокида жорий йилнинг 16 июнь кунидан 18 июль кунига қадар ЖСТ доирасида қишлоқ хўжалигига талаблар бўйича семинар ва тренинглар ташкиллаштирилган (ИССВнинг 
2023 йил 7 июндаги 05-44-06265 сон хати);
- ЖСТ Котибияти эксперти Д.Диксит иштирокида жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари Қишло хўжалиги масалалари бўйича миллий семинар ўтказилди;
- Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гурухи собиқ рахбари Т.Ли иштирокида жорий йилнинг 11 сентябрь куни Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан биргаликда “ЖСТга аъзо бўлиш жараёни” номли Конференция “ЖИДУ” университетида ташкил қилинди.

290 Хорижда кенг мақсадли тарғибот тадбирларини, шу жумладан, «Ўзбекистон маданият кунлари», давра суҳбатлари, кўргазмаларни ўтказиш.
Хорижда кенг мақсадли тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Ташқи ишлар вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги «Ҳунарманд» уюшмаси

Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари томонидан доимий равишда хорижда кенг мақсадли тарғибот тадбирларини, шу жумладан, “Ўзбекистон маданият кунлари”, давра суҳбатлари ва  кўргазмалар тизимли ҳамда мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Хусусан жорий йилнинг март-октябрь ойларида 700 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди.

291 Ўзбекистон имижини жаҳон майдонида илгари суришни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва амалга ошириш.
Жаҳон майдонида Ўзбекистон Республикасининг брендини халқаро нуфузли ОАВ «Минтақавий IT-марказ» (IT-НUB) сифатида тизимли тарғиб қилишни йўлга қўйиш. Бунда: 1. Хорижий IT-компаниялар вакиллари билан учрашувлар, семинар ва тренинг ташкил этиш, шу жумладан уларнинг чет элдаги офисларига Вазирлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимларининг ташрифларини ташкил этиш; хорижий IT-компаниялар ва IT-аутсорсинг хизматларини кўрсатиш борасида мамлакатимиздаги яратилган шарт-шароитлар борасида уларнинг оммавий ахборот воситаларида мақолалар, видеолавҳалар жойлаштирган ҳолда тарғибот ишларини олиб боришни ташкил этиш. 2. Ўзбекистонда ишлашга қизиқиб келган хорижий IT-мутахассислар учун йирик шаҳарларимизда қулайликларни ошириш чораларини кўриш: меҳмонхоналарда IT-мутахассисларнинг энг муҳим меҳнат қуроллари бўлган юқори тезликдаги сифатли Интернет хизматини тақдим этишга минимал талаблар белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Шу билан бирга, Рақамли технологиялар вазирли Ш.Шерматов раҳбарлигидаги Вазирлик делегациясининг жорий йилнинг 14-21 сентябрь кунлари АҚШга хизмат сафари амалга оширилди ҳамда ушбу хизмат сафари доирасида АҚШнинг Вашинтгон, Нью-Йорк, Филадельфия, Остин ва Сан-Франциско шаҳарларида 20 дан ортиқ йирик компаниялар (ташкилотлар) раҳбарияти билан учрашувлар (тадбирлар) ўтказилди.
Хусусан, Вашингтон шаҳрида “Hewlett-Packard” компанияси, Жаҳон банки, “NAFSA” халқаро таълим ассоциацияси, АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID), “TalantService.com” компанияси, “Toyota Tsusho Corporation” (TTC) компанияси, “The Stirling Foundation” жамғармаси, АҚШнинг Халқаро Ривожланиш Молия Корпорацияси (DFC), “John Deer” компанияси, “GHealth Care” компанияси, “George Washington” ҳамда “Wisconsin-Madison” университети раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилди.
Шунингдек, Америка-Ўзбекистон Савдо Палатасининг (АОСС) 30 йиллигига бағишланган “Ўзбекистонни АҚШ компаниялари учун жозибадор бизнес йўналишига айлантириш” мавзусидаги бизнес форумда иштирок этилди ҳамда АКТ соҳасида фаолият юритаётган ватандошлар ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантлари билан учрашувлар ўтказилди.
Филадельфия шаҳрида Ўзбекистоннинг IT-аутсорсинг салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида АҚШдаги IT ва бизнес жараёнлар аутсорсинг (BPO) соҳасида катта тажрибага эга мутахассислар ҳамда ватандошлар билан учрашув ва давра суҳбати бўлиб ўтди.
Нью-Йорк шаҳрида “GSV Ventures” компанияси, Рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик ташкилоти (Digital Cooperation Organization) ҳамда “MasterCard” компанияси раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Остин шаҳрида Ўзбекистонни “Минтақавий 
IT-хаб” сифатида кенг тарғиб қилиш мақсадида АҚШдаги IT ва аутсорсинг йўналишида фаолият юритувчи компаниялар билан учрашув ва давра суҳбати ташкил этилди, шунингдек “SpaceX” компанияси билан Starlink йўлдошли алоқа хизматларини тақдим этиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Шу билан бирга, IT-Парк делегацияси Сан-Франциско шаҳрида бўлиб ўтган “TechCrunch Disrup 2023” халқаро конференциясида иштирок этди.
Ўз ўрнида, Рақамли технологиялар вазири Forbes халқаро молия-иқтисодий журнали муҳбирига Ўзбекистонда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар ва яратилган шарт-шароитлар ҳақида интервью берди. Натижада яқин кунларда мазкур журналда мамлакатимизнинг рақамлаштириш соҳасига оид мақола чоп этилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда ишлашга қизиқиб келган хорижий IT-мутахассислар учун меҳмонхоналарда юқори тезликдаги сифатли Интернет хизматини тақдим этишга минимал талаблар ўрнатиш бўйича Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Маданият ва туризм вазирлигига меҳмонхоналар сиғими ва хизмат кўрсатиш даражаси (3, 4 ва 5 юлдузли)дан келиб чиқиб, уларни замонавий WiFi қурилмалари билан жиҳозлаш ва юқори тезликдаги Интернетга уланиш талабларини меҳмонхоналарга қўйиш бўйича таклифлар киритилган (Вазирликнинг 2023 йил 31 мартдаги 28-8/2108-сон ва 17 июлдаги 28-8/4857-сон хатлари).

292 Чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Имзоланган шартномаларни хатловдан ўтказиш ҳамда янги халқаро шартномаларни ишлаб чиқиш, имзолаш (қўшилиш). Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Чет давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси томонидан 2023 йилнинг январь-октябрь ойлари мобайнида хорижий давлатлар ва ташкилотлар билан олий ва юқори даражадаги тадбирлар доирасида 184 та икки ва кўп томонлама халқаро шартномалар ва ҳужжатлар  имзоланди / қўшилди (имзоланган халқаро шартнома ва ҳужжатлар илова қилинган). 

293 Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш.
1. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан кўрсатилаётган интерактив консуллик хизматлари тизимини такомиллаштириш. 2. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Ташқи ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 
Жумладан:
- Ватанга қайтиш гувоҳномасини такомиллаштириш бўйича ТИВ Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда; 
- фуқаронинг шахсни тасдиқлаш жараёни муддатларини қисқартириш механизми ишлаб чиқилмоқда;
- фуқарога мурожаатининг ҳолати юзасидан мобил алоқа востиси ва электрон почтасига доимий равишда ҳабарномалар юборилиши тизими ишлаб чиқилмоқда. Бу борада ТИВ ва ИИВ ўртасида техник йўриқнома имзоланди ва тасдиқланди; 
- фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида консуллик хизматлари учун тўловларни онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш бўйича Миллий банк билан музокаралар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан кўрсатилаётган интерактив консуллик хизматлари тизимини такомиллаштириш мақсадида қуйидаги 4 та ахборот тизим лойиҳаси ўрганилди ва ишлаб чиқилди:
- “Чет элда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш”;
- “Чет элга доимий яшашга чиқиб кетиш бўйича ҳужжатларини онлайн топшириш/олиш имконини яратиш”;
- “Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш бўйича ҳужжатларини онлайн топшириш/олиш имконини яратиш”;
- “Чет элда доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун шахсни тасдиқлаш ва Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштиришда ҳужжатларни онлайн топшириш/олиш имконини яратиш”.
Маълумот учун: Ушбу ахборот тизимларнинг лойиҳа-техник ҳужжатлари ишлаб чиқилиб Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 декабр куни Эз-10-8/9033-сон хати ва Киберхавфсизлик маркази ДУКнинг 2022 йил 14 декабр куни 04-18-02/3059-сон хатига асосан эксперт хулосалари олинди.
Шу билан бирга мазкур ахборот тизимлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) тизимига интеграция қилинди:
1. https://my.gov.uz/uz/service/864;
2. https://my.gov.uz/uz/service/869;
3. https://my.gov.uz/uz/service/867;
4. https://my.gov.uz/uz/service/888.
Шунингдек, фуқаролар томонидан талаб этилувчи маълумотномаларни тақдим этиш мақсадида ягона интерактив давлат хизматлари портали негизида consul.gov.uz ахборот тизими жорий этилди.
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг тегишли ходимлари учун ТИВ тизимида жорий этилаётган янги рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилди.
Мазкур ахборот тизимларни яратиш учун зарур бўлган аппарат мосламаларини монтаж қилиш ишлари амалга оширилди ва ИИВ ва Адлия вазирликлари билан махсус уланиш хизматлари (интеграция) синовидан мувофақиятли ўтказилди.
Бундан ташқари жорий йилнинг май ойидан Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида фойдаланиш учун ФХДЁ ягона электрон архиви ахборот тизимининг 6 та хизмати (Туғилганлик ҳақида далалотнома, Никоҳ тузилганлиги ҳақида давлолтнома, Никоҳдан ажраганлик хақида далолатнома, Ўлим хақида далолатнома, Экстериториал тамойил асосида сўров ва Чет эл туғилганлик гувоҳномаси асосида расмийлаштирилган фарзандни руйҳатга олиш) интеграция қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат хизматлар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва Ахборот-коммуникация технологиялари бошқармаси томонидан “ФХДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизими Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида фойдаланиш учун интеграция қилинди.
Бугунги кунда, интерактив консуллик хизматлари ахборот тизими, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар консуллик бўлимларида мурожаат қилувчилар учун хизмат сифатини баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳа олди ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг тегишли ходимлари учун ТИВ тизимида жорий этилаётган янги рақамли технологиялардан фойдаланиш бўйича малака ошириш курслари ташкил этиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан хориждаги фуқароларимизга консуллик хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида “Sertifikat” ва “Visa” ахборот тизимларининг такомиллаштирилган ишлари давом эттирилмоқда.