Статистика обсуждений
1
Направление
  • 0
  • 1
  • 0
2
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
3
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
4
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
5
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
6
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
7
Направление
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0
  • 1
  • 0
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ
(По состоянию на 1 апреля 2023 года)
No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
1 Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.
«Рақамли маҳалла» марказини ташкил этиш ҳамда «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш; «Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш; маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш; «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2 Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.
1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш. 2. Ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш. 3. Маҳаллаларда «Тадбиркорлар кенгашлари»ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
3 Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда: хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш; биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
4 Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш.
1. «Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг концепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 3 ой олдин тақдим қилиш. 4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
5. «Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни» Халқаро форумини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
5 Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.
1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш. 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси
6 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
7 Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси
2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси
8 Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.
1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш. 2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вазирлик ва идоралар
9 Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.
Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги
10 Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
11 Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.
Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги
12 Парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2023 йил июнь Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)
13 Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.
«Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати; ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар; ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги
14 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.
1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш. 2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий суд
15 Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.
5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги
1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар
2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги
3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги
4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги
6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик «ўтиш ва мослашиш даври»ни белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги
7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги
8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги
16 Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.
1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда: ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги
3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш: кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш; спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
17 Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида «Давлат хизматчиси» мобил дастурини жорий этиш.
3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
4. «Давлат хизматчиси» мобил дастурини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
18 Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар энг илғор етакчи» дастурини йўлга қуйиш.
1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади; улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади. 3. «100 нафар илғор етакчи» дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
19 Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
20 Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
1. «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш. 2. «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш. 3. «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
21 Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган «Халқ овози» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда: энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш; жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш; ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш; фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари
22 Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш; ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш; «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий қилиш; давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
23 Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.
1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Давлат активларни бошқариш агентлиги
2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Давлат активларни бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги
24 Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.
1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш. 2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш. 3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги
25 Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш.
18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид нормани қонунчиликка киритиш орқали бундай шахсларнинг судланганлик тамғасидан халос бўлишини таъминлаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил май Бош прокуратура Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
26 Низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш.
1. Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш. 2. Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш. 3. Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар
27 Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш.
1. Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. 2. Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексида белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Божхона қўмитаси Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
28 Суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.
Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил август Олий суд Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
29 Маъмурий судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.
Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи ставкаларини пасайтириш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июнь Олий суд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
30 Жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.
1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш. 2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Олий суд Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги
31 Фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини чеклашда қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгилаш: ваколатли органлар томонидан Ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш, жумладан тегишли маълумотларни ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг қариндошлари ёки адвокатларига тақдим этиш тартиби; Ягона электрон реестрни қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларда ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича буюртмачи ҳамда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли органни белгилаш; Ягона электрон реестрни ишлаб чиқиш ва шакллантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби; Масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларини янги тартибнинг мазмун-моҳияти ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан ишлаш масалалари бўйича ўқитиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил май Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Адлия вазирлиги
32 Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ташкилий-бошқарув фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.
1. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ягона бошқарув тизимини яратиш. 2. Ҳудудий тергов бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш. 3. Жиноятларни тергов қилиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги
33 Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш.
Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
34 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш.
Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
35 Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш.
1. Терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш. 2. Терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Бош прокурор Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
36 Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.
Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
37 Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштириш.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини қарздор жисмоний шахслардан коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор манфаатдор вазирлик ва идоралар
38 Адвокатура институти жозибадорлигини ошириш орқали соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш.
Адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш, шу жумладан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Адлия вазирлиги
39 Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш.
Ҳуқуқий манба сифатида аҳоли фойдаланиши учун электрон кутубхонада: юридик адабиётларни соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштириш; фойдаланувчиларга китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имкониятини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
40 Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.
1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда бўлишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Йиллик инфляция даражасини 9,5-10 фоизгача пасайтириш. Бунда: макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш; нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
3. Давлат қарзини бошқаришда йиллик янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш. Бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар
41 Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.
1. 2023 йил учун республика бўйича углеводород ресурсларини қазиб чиқариш прогноз ҳажмлари бажарилишини таъминлаш. 2. Маҳаллий заводларда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш. 3. 1500 кв.км майдонда 3D сейсмик ишлар ўтказиш, 20 та янги майдонни бурғилашга киритиш, 50 та қудуқ бурғилаш, 15 та янги конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, юқоридаги ишлар натижасида 35,3 млрд куб метр табиий газ ва 1,2 млн тн суюқ углеводородлар захирасини ўстириш. Ташкилий-ҳуқуқий чоралар 2023 йил март Энергетика вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ
42 «Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш.
1. «Ёшлик» мис конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида режалаштирилган «Ёшлик I» ва 3-мисни бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Рудани қайта ишлаш қуввати 60 миллион тонна бўлган 3-мисни бойитиш фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва унинг 1-линиясини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
43 Олмалиқда мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳаларини бошлаш.
3. «Олмалиқ КМК» АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
1. «Олмалиқ КМК» АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
44 Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилишини якунлаш.
1. Инвестиция лойиҳаси доирасида кўзда тутилган «Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва «6-ГМЗ» саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
3. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларининг 1-босқичини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
45 Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш.
Кимё саноати ва энергетика соҳасида нуфузли халқаро ташкилотлар билан муҳандислик мактаблари ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда келишувларга эришиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 1 август Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ
46 Умумий қиймати 8 млрд долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш ва 40 та янги йирик лойиҳани амалга оширишни бошлаш.
1. Лойиҳалар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъулларни бириктирилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб боришни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар ой якунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
47 Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш.
1. Жиззах вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2. Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги
48 Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш.
Озиқ-овқат хомашё базасини кенгайтириш ва маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: 2023 йил якунига қадар 68,5 трлн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш; қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавот маҳсулотларида 3,2 млн тоннага, сут маҳсулотларида 3,0 млн тоннага ва гўшт маҳсулотларида 450 минг тоннага етказиш; 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириш учун қиймати 7,8 трлн. сўмлик 619 та лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
49 Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш.
Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли халқаро ва Европа стандартларни амалиётга жорий этиш. Бунда: 1 400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартлари таҳлилини ўтказиш; долзарб бўлган стандартлар рўйхатини шакллантириш; рўйхат асосида стандартлар хариди ва давлат тилига таржимаси билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиялаштириш; харид қилинган ва давлат тилига таржима қилинган халқаро ва Европа стандартларини Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
50 Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмдан ошириш ва экспорт ҳажмини 1 млрд долларга етказиш.
Электротехника саноатидаги тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, уларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 1 млрд долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. «Йўл харитаси» 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
51 Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Қурилиш соҳасида янги маҳсулотлар турларини, шу жумладан, замонавий услубда гулқоғоз, полимер ва композитли материаллар асосида геотекстиль, геомембрана, катта ўлчамли гранит ва мармар плиталари, керамогранит, ёруғликни қайтарувчи турли рангдаги қалин ва мустаҳкам ойналар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси
52 Калава ипни қайта ишлаш даражасини ошириш, қайта ишлаш занжирининг кейинги босқичларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.
Соҳадаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик соҳасига ихтисослаштирилган замонавий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш. «Йўл харитаси» 2023 йил май Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
53 Тўқимачилик саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.
Юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан GSP+ префренцияларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини 4,5 млрд. долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
54 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш.
1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,5 трлн сўмга етказиш. 2. 30 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспортини амалга ошириш. 3. Инвестиция дастури доирасида 14 млн доллар ўзлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
55 Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтириш.
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ва республика саноат ярмаркасини юқори даражада ўтказиш. Бунда: ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида тармоқлар ва йирик саноат корхоналари томонидан асосий фаолият тури бўйича кооперация асосида ўзлаштириш тавсия этиладиган товарлар намуналарини намойиш этиш ва йирик саноат корхоналари томонидан саноат кооперациясига қизиқиш билдирган хусусий корхоналарни «шатакка олиш»; йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, металлоконструкция ва ускуналар, электротехника маҳсулотлари, тез ишдан чиқувчи ва доимий фойдаланиладиган бутловчи қисмларни ўзлаштириш ҳамда сотиб олиш бўйича маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил апрель Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
56 Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги, республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.
1. Ҳудудларнинг салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда табиий ва минерал ресурсларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги юқори технологик, замонавий, энергия тежамкор, инновация ва фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
2. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 60 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
57 Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, экспортни 1,2 баробарга ошириш ва инвестицияларни кенг жалб қилиш.
1. 2,8 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Соҳада 25 млн долларлик 16 та лойиҳани ишга тушириш. 3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 110 млн долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
58 Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастурни амалга оширишни бошлаш.
Республикада 2023 — 2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш; Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторларни жалб қилиш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил май Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
59 Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш.
Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ўрганиб чиқиш ва натижаларига асосан ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги
60 Геология-қидирув соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёларни саноат усулида чуқур қайта ишлаш технологияларини яратиш.
1. Углеводородга истиқболли майдонлар бўйича сейсмик маълумотларни юқори аниқликдаги замонавий «Paradigm» дастурий таъминотида қайта ишлаш ҳамда 18 та майдоннинг 3D моделини яратиш. 2. Замонавий ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик харитасини яратиш. 3. Ангрен конида каолин ва Гушсойда алунит маъданларидан алюминий оксидини ажратиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш. 4. Маҳаллий хомашёлар асосида бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган 50 фоизли водород пероксиди ва натрий перекарбонатини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш. 5. Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ
61 Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш: Букантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султанувайс каби жами 20 тадан ортиқ объектда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини 136 тоннага, кумуш захирасини 175 тоннага етказиш; мис захирасини 255 минг тоннага, қўрғошин захирасини 42 минг тоннага, рух захирасини 48 минг тоннага, вольфрам захирасини 8 минг тоннага кўпайтириш; уран захирасини 5,5 минг тоннага кўпайтириш, углеводородлар ресурсларини 58 млн тонна шартли ёқилғига ўстириш; ер ости сувларининг 143,7 минг м3/сут захирасини аниқлаш ва натижасида 600 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 40 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш. Илмий-техник кенгаш ва доимий фаолиятдаги захиралар комиссияси баёни 2023 йил декабрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Навоийуран» ДК, Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
62 Иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн кВт соат электр энергияси, 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотларининг тежалишига эришиш.
Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзэнергоинспекция
63 Энергетика текширувларини (энергетика аудити) амалга ошириш, энергия менежмент тизимини жорий этиш.
Йиллик ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган 74 та корхона, муассаса ва ташкилотларни мажбурий энергетика текширувларидан (аудит) ўтказилишини мувофиқлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Ўзэнергоинспекция
64 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104 млрд кВт соатга етказиш.
1. Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 650 МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимларни имзолаш. 2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендерни якунлаб, битим имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлар
65 Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.
1. Сирдарё вилоятида «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станциясини ягона энергетика тизимига синов тариқасида улаш. 2. Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида «Masdar» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 670 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станцияларини ягона энергетика тизимига улаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
66 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш.
1. 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани самарали ва ўз вақтида якунига етказиш (тендерларни якунлаш, битимларни имзолаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари) бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 15 март Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси тармоқ жадвалига асосан Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
67 Энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш.
Иқтисодиёт энергия истеъмолини камайтириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил июль Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
68 Кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш.
2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил апрель Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
69 2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш.
1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш. 2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 280 млн. долларга етказиш. 3. IT-парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги
70 Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш.
1. Республика бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км га етказиш. 2. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш. 3. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш орқали халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш. 4. Қўшимча равишда 700 мингта кенг полосали Интернет портлар ўрнатиш орқали уларнинг умумий сонини 5,3 млн. тага етказиш. 5. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с га етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги
71 Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб қувватлаш.
1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш. Илмий-тадқиқот ишлари дастури 2023 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
2. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги
3. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
4. Ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастурий таъминотни яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги
72 Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш тизимини ишлаб чиқиш.
Электрон тарзда рўйхатга олиш дастурини ишлаб чиқиш ва тизим фаолиятини йўлга қўйиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил сентябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
73 Республиканинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.
1. 11 млрд долларлик хорижий инвестицияни ўзлаштириш. 2. 304 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 48,7 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
74 Иқтисодиётга хорижий ва маҳаллий хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун шароитларни яхшилаш.
1. Ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлигини ҳар томонлама баҳолаш ва ҳудудлар ўртасида инвестицияларни жалб этишда соғлом рақобатни шакллантириш учун инвестиция стандарти тизими ва инвестиция муҳити рейтингини амалиётга жорий этиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
2. Тошкент шаҳрида II Тошкент халқаро инвестиция Форумини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил ноябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
75 2023 йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестиция олиб келишини ташкил этиш.
1. Шаҳар ва туманлар, инвестиция лойиҳалари кесимида манзилли лойиҳалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш. 2. Инвестицияларни ўзлаштириш бўйича ойма-ой графиклар ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
76 Инвестиция дастурларини маҳалла даражасига тушириш ва маҳаллаларнинг молиявий ваколатларини кенгайтириш.
Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизимини солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган ҳар бир вилоятлардан биттадан туманда эксперимент тариқасида жорий этиш ҳамда унинг самарадорлиги, натижадорлиги ва тизимни барча туман (шаҳар)ларда жорий этиш юзасидан таклиф киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
77 Хусусийлаштириш дастури доирасида 1 мингга яқин корхонани савдога чиқариш.
Давлат иштирокидаги корхоналар, хўжалик фаолиятини амалга оширувчи давлат муассасалари ва давлат кўчмас мулк объектларини давлатда сақлаб қолиш мезонларидан келиб чиқиб «сот ёки тушунтир» тамойили асосида давлат иштирокидаги корхоналар сонини кескин қисқартириш ҳамда камида мингта давлат активларини оммавий савдолар орқали хусусийлаштиришни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Давлат активлари агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
78 Энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO).
1. Акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO) учун энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг «IPO» жараёнидаги ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш. 3. «IPO»га тайёргарлик жараёни давомида келиб чиқадиган зарур тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
79 Иқтисодиётни, шу жумладан саноатнинг етакчи тармоқларини янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини жадаллаштириш.
2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда қуйидаги корхоналарда ESGни жорий этиш: 2023 йилда — «Ўзметкомбинат» АЖ; 2024 йилда — «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ; 2025-2026 йилларда — бошқа давлат иштирокидаги бошқа йирик корхоналар. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзметкомбинат» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ
80 Банк тизими активларида хусусий сектор улушини ошириш.
Банк тизимида давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини амалга ошириш орқали банклардаги давлат улушини очиқ ва шаффоф механизмлар асосида хусусийлаштириш. Бунда: давлат улуши мавжуд банклар (Қишлоқ қурилиш банк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Агро банк ва Миллий банк) акцияларини оммавий очиқ савдоларга (IPO) олиб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарали якунлаш; Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини стратегик инвесторга сотиш ва хусусийлаштиришга қаратилган тадбирларни якунлаш; Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Асака банкни трансформация қилиш бўйича келишувларни имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк давлат тижорат банклари
81 Банклардаги омонатларни ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш: банклардаги омонатларни кафолатлаш фондининг (Фонд) ташкилий тузилмасини ва ваколатларини белгилаш; кафолатланадиган омонатлар қамрови ва миқдорини белгилаш; барча банкларнинг Фондга аъзо бўлиши лозимлигини белгилаш; банкларни санациялашда Фонд маблағларидан фойдаланиш имкониятини яратиш; омонатларни Фонд томонидан тўлаб берилиши муносабати билан омонатчиларнинг банкдан устувор равишда талаб қилиш ҳуқуқини Фондга ўтказиш; Фондга тўлаб берилиши лозим бўлган маблағлардан тўланган бадалларни чегириш амалиётини бекор қилиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Марказий банк
82 Бозорларда янги иштирокчиларнинг кириб келишидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш орқали рақобатни ривожлантириш.
1. Рақобатни чекловчи мутлақ (эксклюзив) ҳуқуқларни бекор қилиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
2. Камида 2 та товар бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш. «Йўл харитаси» 2023 йил октябрь Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
3. Тармоқларни тартибга солишда юридик шахслар бирлашмаларининг бозорлардаги рақобатга салбий таъсирини чеклашга қаратилган қоидаларни ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
83 2023 йилда экспорт ҳажмини 23 млрд доллардан ошириш, махсус экспортсиз экспорт ҳажмини 17,7 млрд долларга етказиш. Бунда: экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 47 фоиздан 54 фоизга ёки 9,6 млрд долларга етказиш; мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 26 фоиздан 20 фоизгача камайтириш; хизматлар экспорт ҳажмларини 4,6 млрд долларга етказиш.
Ушбу кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш учун республика ҳудудлари ва тармоқлар билан биргаликда 2023 йилда экспортчи корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш. Хусусан: айланма маблағлар учун 350 дан ортиқ корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қулай шартларда маблағлар ажратиш; 580 тадан ортиқ корхонага транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб бериш; 260 та тадбиркорлик субъектининг халқаро тан олинган сертификат ва стандартларни жорий этиш харажатларини қоплаб бериш; янги хорижий бозорларга кириш мақсадида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига Ҳиндистон, Хитой, Франция ва Индонезия давлатларидан анор, аччиқ қалампир, хурмо, тарвуз, узум, нўхат, гилос маҳсулотларига карантин рухсатномалари олинишини таъминлаш; хорижий давлатларда доимий равишда фаолият юритувчи «Made in Uzbekistan» бренди остида «шоу-рум»лар ташкил этиш чоралари кўриш; Allbiz, Global pulses, Europages каби халқаро электрон савдо порталларида «Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлари павильони»ни ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари
84 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш.
1. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари, товар ва хизматлар, аниқ муддатлар кесимида ойма-ой экспортга юклаш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар чоракда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар ойда камида 1 марта Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
3. Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, корхоналарга таъсирчан амалий ёрдам бериш мақсадида республикадаги йирик экспортчи корхоналарга тармоқлар, тижорат банклари ва ҳудудлардан масъул раҳбарларни бириктириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
4. Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
5. Маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида экспортолди молиялаштириш учун зарур кредит маблағларини ажратиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
6. Халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
85 «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини давом эттириш.
1. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига фаол жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
3. «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида «тадбиркордан — экспортёргача» тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
86 Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробарга ошириш.
1. Европа бозорининг электротехника маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш ва йирик импорт қилувчи компаниялар рўйхатини шакллантириш. 2. Европа бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган 20 турдаги маҳсулотлар рўйхатини тузиш. 3. Халқаро сертификатлар олишни ташкил этувчи консалтинг компанияларни аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 4. Экспорт қилиниши белгиланган маҳсулотларга Европа давлатида тан олинган халқаро сертификатлар олиниши бўйича зарур чоралар кўриш. 5. Халқаро сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги