Мухокама статистикаси
1
Йўналиш
  • 0
  • 1
  • 1
2
Йўналиш
  • 1
  • 1
  • 0
3
Йўналиш
  • 0
  • 0
  • 2
4
Йўналиш
  • 0
  • 0
  • 1
5
Йўналиш
  • 0
  • 1
  • 0
6
Йўналиш
  • 0
  • 0
  • 0
7
Йўналиш
  • 0
  • 0
  • 0
  • 1
  • 3
  • 4
2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ
(2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра)
No Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш шакли Муддати Масъул ижрочилар Ижро ҳолати Мухокама
1 Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.
«Рақамли маҳалла» марказини ташкил этиш ҳамда «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш; «Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш; маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш; «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада аҳоли билан ишлаш фаолиятига рақамли “Ижтимоий маҳалла” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа 2023 йил 20 апрелда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz тизимига ID-79006 (В-1) рақам билан жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 29 апрелдаги 01/00-01/08-3096-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2 Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.
1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш. 2. Ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш. 3. Маҳаллаларда «Тадбиркорлар кенгашлари»ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79 728).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар 
Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79725). Мазкур норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳалари тааллуқлилиги бўйича вазирлик ва идоралар билан келишиш учун жорий йилнинг 6 майда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва 
келишишнинг ягона тизими project.gov.uz тизимига жойлаштирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва  идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4272-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4273-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

3 Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда: хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш; биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона тизими project.gov.uz тизимига жойлаштирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4272-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4273-сонли хат билан Вазирлар 
Маҳкамасига киритилди.

4 Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш.
1. «Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш. 2. Мамлакатимизда юқори даражадаги Халқаро форумни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00- 04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Шунингдек, Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-  сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.

3. Мамлакатимизда ўтказилиши режалаштирилган юқори даражадаги Халқаро форумга хорижий иштирокчиларни жалб қилиш мақсадида тадбирнинг концепцияси ва дастурини рус ва инглиз тилларида Ташқи ишлар вазирлигига тадбирдан 3 ой олдин тақдим қилиш. 4. Халқаро форумда хорижий мутахассислар иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00- 04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Шунингдек, Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-  сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.

5. «Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни» Халқаро форумини ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

1. “Маҳалла институтининг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қарор топишидаги ўрни ва роли: кеча, бугун ва эртага” мавзусида илмий-амалий конференция 2023 йил 25 июлда Яшнобод туманидаги Мономарказ биносида ўтказилди.
Илмий-амалий конференция Ўзбекистонда маҳалла институтининг ривожланиши соҳасида илмий тадқиқотлар олиб борган тажрибали миллий экспертлар ҳамда фаолиятини намунали йўлга қўйган маҳалла “бешлиги” иштирок этди (жами 250 нафар)
Амалга оширилган ишлар юзасидан таҳлилий маълумот ҳамда таклифлар вазирликнинг жорий йил 26 июлдаги 01/00-04/08-6655-сонли хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2. Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрнини халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида “Маҳалла институтини жамият ҳаётида тутган ўрни” Халқаро форумини ўтказиш бўйича концепция ва дастур ишлаб чиқилиб, жорий йил 19 майдаги 01-00- 04/08-3840-сон хат билан Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилди.
Шунингдек, Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 августдаги 01/00-01/08-7163-сонли хат билан вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди. Шу билан бирга, жорий йил 29 сентябрда Форумни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 2023 йил 22 августдаги 01/00-01/19-7720-  сонли хат билан Президент Администрациясига маълумот киритилди.

5 Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.
1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш. 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 4/20-67/8-1-сон ва 4/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
Ҳозирда лойиҳалар Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

6 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 4/20-67/8-1-сон ва 4/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
Ҳозирда лойиҳалар Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

7 Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Ўзбекистон Республикасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/13-1/706-2-сон хат (ID-78885) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш бўйича ўқув-семинарларда иштирок этиш учун номзодлар сўралган ҳолда 2023 йил 29 майда 72 та вазирлик ва идораларга 14/34-1/706-сон хат юборилди.
Ҳозирда, вазирлик ва идоралар томонидан берилган номзодлар асосида семинарларда иштирок этувчилар рўйхати шакллантирилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда вазирлик ходимларидан иборат тренерлар гуруҳи тайёрланмоқда ҳамда ўқув семинарларни жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида ташкил қилиш ва ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

8 Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.
1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш. 2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вазирлик ва идоралар

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилмоқда ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилмоқда.

9 Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.
Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Адлия органлари тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

10 Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

11 Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.
Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

12 Парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарига ҳукумат аъзоларининг, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан парламент эшитувларини ўтказиш ташаббуси ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар киритиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2023 йил июнь Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида)

Институт томонидан Давлат дастурининг 12-бандида назарда тутилган парламент палаталари қўмиталарини назорат-таҳлил жараёнларига янада кенгроқ жалб этилишини таъминлаш бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрланди ҳамда Институтнинг 2023 йил 28 апрелдаги № 03-08-244-сонли хати билан Aдлия вазирлигига юборилди.

13 Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.
«Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати; ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар; ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда лойиҳани келишиш  учун вазирлик ва идораларга юбориш чоралари кўрилмоқда.

14 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.
1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш. 2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лоийҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 22 июнда 25/4-1/706-сон хат (ID-79378) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 
Белгиланган масалалар Фармон лойиҳасиининг 3-бандида назарда тутилди.

15 Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.
5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 апрелда 14/3-14-сон хат (ID-76494) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг 7-иловаси билан тасдиқлаётган Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатида 28 та давлат хизмати назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 мартда 25/4-1/5278-сон (ID-77419) хат билан Ҳукуматга киритилди. Лойиҳада 8 та давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали орқали жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 10 апрелда 10-8/2410-сон хат (ID-77431) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 2-иловаси билан тасдиқлаётган 2023 йилда рақамли шаклда кўрсатилиши лозим бўлган хизмат ва сервисларни жорий этиш режа-жадвалида 95 та давлат хизмати назарда тутилаётганлиги билдирилади.
Мазкур қарор лойиҳаси билан тасдиқланаётган режа-жадвалнинг 33-бандида барча турдаги субсидияларни (қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар) олишга ҳужжат топшириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш белгиланган бўлиб, лойиҳа қабул қилингандан сўнг 73 турдаги субсидияларни олиш учун ЯИДХП орқали ариза топшириш имконияти яратилади. 
Маълумот учун: бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари орқали жами 283 турдаги, ЯИДХП орқали 423 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳалари қабул қилиниши натижасида Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари 319 тага, ЯИДХП портали орқали кўрсатиладиган хизматлар эса 619 тага етказилиши таъминланади.
Рақамли технологиялар вазирлиги томондан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ–162-сон “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

Ҳукумат қарори (435-сон, 31.08.2023 й.) билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни электрон шаклда беришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID-78605) ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (29.04.2023 й. 10-11263-сон хат).
Қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 
25-сон (рўйхат рақами 2667-сон) буйруғига ўзгартириш киритилди ҳамда вазирлик ва идоралар билан келиши учун киритилди (ID-83711).

3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив порталида давлат хизматларини ушбу тизимлар орқали кўрсатишда фойдалановчилар томонидан хизмат кўрсатилишини баҳолаш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар қолдириш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан аҳолига кўрсатилган хизматларни уларнинг сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар (QMATIC) орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган барча турдаги хизматларни электрон кўринишда ва соддалаштирган ҳолда марказлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадида “SMART JUSTICE — AQLLI ADLIYA” веб-портали (https://smart.adliya.uz) ва унинг мобиль иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=iqro.
mobile.smartjustice) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Бунда, жисмоний ва юридик шахслар веб-портал ва унинг мобиль иловаси орқали айрим хизматлардан фойдаланишда идентификациядан ўтишлари талаб этилмайди, айрим хизматлардан фойдаланишда эса идентификациядан ўтишлари талаб этилади. 
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун уларни рўйхатга олиш ва идентификациядан ўтишини таъминлаш мақсадида веб-портал ва унинг мобиль иловаси “Ягона идентификация тизими — id.egov.uz” ҳамда вазирликнинг 12 та: 
1) https://yurxizmat.uz,
2) https://sso.egov.uz/sso/oauth/Authorization.do,
3) https://sudex.uz, 
4) https://api.licenses.uz, 
5) https://fo.birdarcha.uz, 
6)  https://e-ngo.uz, 
7) https://back.minjust.uz, 
8) https://data.egov.uz, 
9) https://my.ima.uz, 
10) http://elektron.uzmarkaz.uz, 
11) https://advice.uz,
12) https://entry.davxizmat.uz ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинди. 
Бунда, адлия органлари ва муассасаларининг веб-сайтларида ёки хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинган махсус сайт (портал)да кўрсатилаётган хизматларни истеъмолчилар томонидан исталган вақтда доимий ва тизимли баҳолаш, изоҳлар ва таклифлар тақдим қилиб бориш имконияти яратилди.
Бу ҳақида, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига 
2023 йил 30 мартда 25/5-1/706-сон ва 2023 йил 
6 апрелда 1/15-1/1079-сон хатлар билан ахборот киритилди.

4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ҳисобга олиш ва баҳолашни тартибга солиш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси (ID-81792) ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 20 июлдаги 41/1-13919-сон хат билан киритилган.

6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик «ўтиш ва мослашиш даври»ни белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 20-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 30 ноябрда 26/2-71655-1-сон хат (ID-71655) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан ахборот киритилди.

7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган 10 та давлат хизматини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича адлия вазирининг 2023 йил 
20 майдаги 104-ум-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг хоҳишига асосан айрим давлат хизматларини қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш бўйича пуллик хизматлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Электр таъминоти бўйича. Бугунги кунда республика электр энергия истеъмолчиларига АСКУЭ лойиҳаси доираси ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказиш муддати 10 йил бўлиб, ушбу хизмат яъни ҳисоблагичларни ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказишга 1 ой муддат қолганда истеъмолчиларга бу ҳақда “СМС” хабарнома юбориш йўлга қўйилган.
Газ таъминоти бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорларига асосан республика бўйича 3 606 минг дона (102%) аҳоли истеъмолчиларига электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 1062*-сон қарорининг 5-бандига асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасиларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан электрон газ ҳисоблаш ускуналарини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари фуқароларнинг мурожаатларисиз “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалга ошириш тизими йўлга қўйилган.
(маълумот учун: Энергетика вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 03-11-2712-сон хати билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига ахборот киритилган)
 

16 Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.
1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур топшириқ доирасида Вазирлик томонидан оммабоп давлат хизматлари хатловдан ўтказилиб, Ягона интерактив давлат хизматлаари портали (Ягона портал) орқали жорий қилиниши зарур бўлган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, ушбу хизмат ва сервисларни Ягона портал орқали жорий қилиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилди.
Вазирлик томонидан Ягона портал орқали жорий қилиниши зарур бўлган энг оммабоп 72 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, унга асосан хизматларни электрон шаклга ўтказиш бўйича таълим, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, спорт, алоқа, нотариал хизматлар, иқтисодий (субсидия ва кредит олиш, суғурта) бошқа ва соҳаларда давлат хизматларини устувор равишда электрон кўринишга ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идоралар билан келишилди (Вазирликнинг 2023 йил 25 мартдаги 23-8/1966-сон хати).
“Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2023 йилда жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати” 2023 йилнинг 
30 март санасида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия раиси ўринбосари Ш.Шерматов томонидан тасдиқланди.
Ҳозирда ушбу рўйхат асосида давлат хизматлари ва сервисларини жорий этиш ва оптимизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда: ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. Мазкур бандда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси Вазирликнинг Ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси томонидан ишлаб чиқилди.
2. Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали (ID-78114) 13 та манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди.
3. Ҳужжат лойиҳаси Вазирликнинг 2023 йил 26 апрелдаги 01/15-470 сон хати билан ҳужжат лойиҳаси Бугунги кунда амалдаги тартибга мувофиқ, regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/d/79031) тизимида  жамоатчилик муҳокамасидан  ўтказилди. 
4. Вазирликнинг 2023 йил 15 майдаги 01/15-712 сон хати билан қарор лойиҳаси ҳуқуқий-экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди.
5. Қарор лойиҳаси 2023 йил 26 майда Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди хамда вазирликнинг 2023 йил 27 майдаги 01/31-877-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
 

3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш: кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш; спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ўрантилган тартибда ишлаб чиқилган бўлиб (ID78645), Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 23 июндаги 31/1-11579-сон хат билан тақдим этилди. 

17 Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида «Давлат хизматчиси» мобил дастурини жорий этиш.
3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

4. «Давлат хизматчиси» мобил дастурини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.
“Давлат хизматчиси” мобил дастури Android операцион тизимли мобил қурилмалар учун Play Market тизимида (ҳавола t.ly/P_oJG) ва iOS операцион тизимли мобил қурилмалар учун AppStore тизимида (ҳавола t.ly/v7BmP) My ARGOS номи билан жойлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига 2023 йил 15 августда XZ75218271 -сонли хат билан топшириқ ижроси тўлиқ бажарилганлиги юзасидан маълумот киритилди.

1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди ва амалга оширилиши лозим бўлган чоралар Режа-графиги ишлаб чиқилди.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик ҳамда жисмоний шахслар билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан миллий ва халқаро тажриба ўрганилиб, таҳлилий маълумот тайёрланди ҳамда Президент Администрациясига FX18267100-сонли хат билан киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ушбу мобил иловани ишлаб чиқиш юзасидан қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди.
Мобил иловани жорий этиш ишларини Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўрганиш натижалари асосида Техник топшириқ ишлаб чиқилди ҳамда Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ягона реестрига №1703 рақам билан рўйхатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 10 май куни NZ26815663 сонли хат киритилди.
Бугунги кунда “Давлат хизматчиси” мобил иловаси Android операцион тизими учун Play Market тизимида синов тариқасида жойлаштирилди.
Мазкур дастурни давлат органларининг ахборот тизимлари билан маълумотлар алмашинувини таъминлаш мақсадида "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан илова ўртасида интеграция сервислари йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур банд топшириқлари ижроси бўйича 2023 йил 5 июль куни VT18741167 сонли хат киритилди.

18 Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар энг илғор етакчи» дастурини йўлга қуйиш.
1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади; улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади. 3. «100 нафар илғор етакчи» дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
2. Ишчи гуруҳ томонидан дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда. Хусусан, мазкур дастурга ўхшаш танловларнинг мавжудлиги, амалга ошириш механизми, рағбатлантириш тартиби ҳамда танлов якуни бўйича яратилган имкониятлар каби.
3. Дастурни амалга ошириш бўйича молиявий ҳисоб-китоб суммаси ишлаб чиқилмоқда.

19 Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. 
Бугунги кунда мазкур лойиҳа Президент Администрациясига киритилган.

20 Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
1. «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш. 2. «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш. 3. «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 27 апрелда 13/22-1/706-сон хат билан Президент Администрациясига киритилди. 
Президент Администрацияси топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қайта ишланиб (ID-79204 V-2), белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 23 июнь куни 13/13-1/706-сон хат билан Вазилар Маҳкамасига киртилди.
Бугунги кунда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

21 Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган «Халқ овози» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда: энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш; жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш; ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш; фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 9 апрелдаги 12/1-3291-сон (ХДФУ) топшириғи 5-бандида Адлия вазирлигига жорий йил 1 майга қадар маъмурий ислохотлардан келиб чикиб, вазирлик ва идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг мутлақо янги тартибини жорий килиш бўйича норматив-хукукий хужжатлар лойиҳаларини киритиш юклатилди.
Дастурда ва юқоридаги топшириқда белгиланган масалалар бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2023 йил 1 майда 16/3-1/1138-сон (ХДФУ) хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (А.Арипов), Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси (Ғ.Мирзаев) ва Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари (Б.Мавлонов) томонидан Давлат раҳбарига ахборот тайёрланди.
Ахборотда лойиҳа билан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, жумладан, Халқ қабулхоналари ҳузурида “Халқ назорати” жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши ҳамда жамоатчиликни мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан мунтазам хабардор қилиб борилиши кўрсатилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

22 Давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: маҳалла раиси томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш; ҳар ойда маҳалла кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг амалга оширилган ишлар бўйича ахборотларини эшитиш; «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтларини жорий қилиш; давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар бериш, давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш, жамоатчилик муҳокамаси, эшитуви, мониторинги, экспертизасини ўтказиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш тартибларини жорий этиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Президентининг “Маҳаллалар томонидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг замонавий шаклларини жорий этиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қарор лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан келишиш учун 2023 йил 19 июлда 01/00-01/08-6415-сон хат билан project.gov.uz тизимига ID-83319 (В-1) рақам билан жойлаштирилди. Лойиҳа вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 01/00-01/08-7063-сонли хат билан Адлия вазирлигига киритилди. Адлия вазирлигининг 2023-йил 17-августдаги 8/2- 0580-сонли хатига асосан ҳуқуқий экспертиза натижалари бўйича хулосаси асосида қайта кўриб чиқилиб, Вазирликнинг 2023-йил 18-августдаги 01/00- 01/08-7609-сонли хати билан давлат органлари устидан жамоатчилик назорати ўрнатишнинг замонавий шакллари жорий этилиши муносабати билан “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисидаги намунавий низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига ўзгартирилиб, Адлия вазирлигига қайта киритилди.

No Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш шакли Муддати Масъул ижрочилар Ижро ҳолати Мухокама
23 Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.
1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Давлат активларни бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-80459) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда 2023 йил 23 августда 12/5-1/5231-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Давлат активларни бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Жаҳон банки иштирокидаги “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида амалдаги Ягона миллий баҳолаш стандартни танқидий кўриб чиқиш, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида Миллий стандартга қўшимча ва 
ўзгартиришлар киритиш юзасидан ПWC компанияси консультант сифатида танлаб олиниб, консультант томонидан ЯМБСни такомиллаштириш юзасидан 179 та таклиф ва тавсиялар шакллантирилиб, ҳисобот тақдим этилди.
ЯМБСнинг тўлиқ янги таҳрирдаги давлат ва рус тилларидаги матни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 26-июлида лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини жамлаш мақсадида, Агентликнинг расмий сайти (www.davaktiv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига (телеграм) жойлаштирилди. Шунингдек, ЯМБС Методологияси тўлиқ ишлаб чиқилиб, лойиҳа юзасидан келиб тушган таклифлар асосида соҳадаги профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари билан биргаликда якуний 
ўқиш жараёни охирига етказилди.
Ҳозирда ЯМБСнинг янги таҳририни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш (regulation.gov.uz) ва лойиҳа юзасидан манфаатдор вазирлик ва идоралардан ТСТБ ҳисоботи юзасидан хулосалар олиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 
Лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунлангандан сўнг ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилиши режалаштирилган.

24 Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.
1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш. 2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш. 3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-82611) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 28 июль куни 11/3-1/706-1-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

25 Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш.
18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид нормани қонунчиликка киритиш орқали бундай шахсларнинг судланганлик тамғасидан халос бўлишини таъминлаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил май Бош прокуратура Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режага мувофиқ, “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали (project.gov.uz) ID-78317-сон рақам билан, вазирлик ва идоралар билан келишилиб (жами 10 та вазирлик 
ва идора, 9 таси эътирозларсиз келишди), жамоатчилик муҳокамасидан (regulation.gov.uz) ўтказилди.
Қонун лойиҳаси 2023 йил 16 майдаги 27/2-160-23-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилди. (15.05.2023 й. 27/2-153-23-сонли ҳат билан аҳборот тариқасида Президент Администрациясига киритилди) 
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг биринчи ва иккинчи ўқишларидан ўтказилиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Сенатига киритилди.
 

26 Низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш.
1. Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш. 2. Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш. 3. Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, “Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

27 Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш.
1. Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. 2. Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексида белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Божхона қўмитаси Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва Жиноят кодексларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун 2023 йил 23 март куни 13/05-23-00126-сонли хат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилди.
Қонун лойиҳаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 28/6-04752-сонли хат билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими project.gov.uz орқали (ID-78422) тегишли вазирлик ва идоралар билан эътирозларсиз келишилди. Жорий йилнинг 26 апрель куни жамоатчилик муҳокамасига киритилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Лойиҳа 8/1-0306-сон билан Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 20 май куни 28/6-08248-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Президент Администрациясига кўриб чиқиш учун 2023 йил 10 июнь куни 12/78422/1-410-сонли хат билан киритилган.

28 Суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.
Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил август Олий суд Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID 81036) ишлаб чиқилиб, Олий суднинг 2023 йил 1 июндаги 08/388-23-сонли хати орқали идоравий келишувга юборилди.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 19 июнда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига юборилди.
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 3 июлдаги 08/498-23-сонли хати билан Адлия вазирлигига юборилган. Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июлда 8/1-0505-сонли экспертиза хулосаси тақдим этилди.

29 Маъмурий судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.
Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи ставкаларини пасайтириш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июнь Олий суд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78295) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси 2023 йил 25 апрелда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. 2023 йил 22 майда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 24 майдаги 08/358-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

30 Жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.
1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш. 2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Олий суд Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-77134) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/359-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган.
2023 йил 7 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/432-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
2. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78298) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/360-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган. 
2023 йил 8 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/431-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

31 Фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқларини чеклашда қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш.
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш тартибини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда белгилаш: ваколатли органлар томонидан Ягона электрон реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги маълумотлардан фойдаланиш, жумладан тегишли маълумотларни ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг қариндошлари ёки адвокатларига тақдим этиш тартиби; Ягона электрон реестрни қонунчиликда белгиланган талаблар ва шартларда ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш бўйича буюртмачи ҳамда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича ваколатли органни белгилаш; Ягона электрон реестрни ишлаб чиқиш ва шакллантириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби; Масъул вазирлик ва идораларнинг ходимларини янги тартибнинг мазмун-моҳияти ва ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан ишлаш масалалари бўйича ўқитиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил май Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати Адлия вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олишнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилди. Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилди. 
Президент Администрацияси томонидан лойиҳа Президент қарори даражасига кўтарилган.
Ҳозирда ҳужжат давлат раҳбарига ахборот бериш учун тайёрланмоқда.

32 Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ташкилий-бошқарув фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.
1. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ягона бошқарув тизимини яратиш. 2. Ҳудудий тергов бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш. 3. Жиноятларни тергов қилиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментида малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тааллуқли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 26 июнь куни 1/1015-сонл хат билан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди. (ID-78208).

33 Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш.
Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида Вазирлик соҳавий хизматларининг малакали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирда Давлат дастурининг мазкур банди ижроси юзасидан хорижий тажриба ўрганилмоқда.

34 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасини «шаҳар автомобиллар эмас, балки пиёдалар учун» ғояси асосида ислоҳ қилиш.
Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлигини соатига 70 километрдан 60 километргача тушириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур бандда белгиланган вазифа ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларига автомабиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш киритиш тўғрисида” 2023 йил 3 апрель кунидаги ВМ–140-сон қарори қабул қилинди.
 

35 Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш.
1. Терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш. 2. Терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Бош прокурор Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, “Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш” борасидаги тадбир ижросини таъминлаш тартиби Бош прокуратуранинг тергов назоратига масъул тегишли тармоқлари билан ҳамкорликда келишиб олинди.
Жумладан, жорий йилнинг 
6 апрель куни маҳкаманинг тегишли таркибий тармоқлари, вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Мажбурий ижро бюросига:
– терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи 
ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш;
– терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат беришга оид (амалиётдаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда) асослантирилган таклифларни ҳамда терговга қадар текширувга оид статистик маълумотларни тақдим этиш ҳақида топшириқ юборилди.
Топшириққа асосан ушбу соҳага оид статистик маълумотлар органлар ва йиллар кесимида жамланиб, таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, терговга қадар текширув босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш борасидаги таклифлар умумлаштирилди ва ягона шаклга келтирилди.
Тайёрланган таклифларнинг дастлабки лойиҳаси ва таҳлилий маълумотлар ҳамда ушбу банд ижросига доир ҳужжатлар тайёрланди.

36 Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.
Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Бугунги кунда суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш меҳанизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича ҳалқаро тажриба ўрганилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда.

37 Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштириш.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини қарздор жисмоний шахслардан коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштиришга оид топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан ислоҳ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали ID-78328-сон рақам билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 31.07.2023 йил 27/2-213-23-сонли хат билан белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритилди.

38 Адвокатура институти жозибадорлигини ошириш орқали соҳага ёш кадрларни жалб этишнинг самарали тизимини яратиш.
Адвокатурага ишга қабул қилиш тартибини янада соддалаштириш, шу жумладан адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил март Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 августдаги ЎРҚ–862-сон “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.

39 Аҳолининг барча қатлами учун мўлжалланган «Юридик кутубхона» электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш.
Ҳуқуқий манба сифатида аҳоли фойдаланиши учун электрон кутубхонада: юридик адабиётларни соҳалар кесимида (фуқаролик, меҳнат, жиноят ва бошқа) тизимга жойлаштириш; фойдаланувчиларга китобларни бепул кўчириб олиш, фойдаланиш, нусха кўчириш имкониятини яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июль Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Топшириқ ижроси бўйича “Юридик кутубхона” электрон тизимини ва унинг мобил иловасини яратиш юзасидан концепция лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан 2022 йил 23 декабрдаги 10-8/8853-сон хат билан ижобий хулоса олинган.
“Юридик кутубхона” электрон тизими тест режимида ишга туширилганлиги (https://yurkitob.uz/) ва мобил илова ишлаб чиқилганлиги (https://yurkitob.uz/static/app.apk) ҳақида 2023 йил 28 июль куни 11/4-1/706-сон хат билан батафсил маълумот Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

No Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар Амалга ошириш механизмлари Амалга ошириш шакли Муддати Масъул ижрочилар Ижро ҳолати Мухокама
40 Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.
1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда бўлишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

2. Йиллик инфляция даражасини 9,5-10 фоизгача пасайтириш. Бунда: макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш; нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Инфляциянинг кутилаётган пасаювчи динамикаси шароитида инфляцион омилларни жиловлашга қаратилган “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш орқали иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига эришиш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 27 июлдаги 23/1-сонли қарори билан асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. Жорий йилнинг июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни ташкил этди. Бунда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг йиллик ўсиши 10,7 фоизга тенг бўлиб, умумий инфляция даражасига таъсири юқори (4,5 фоиз банд) шаклланди.  Ноозиқ-овқат товарлар нархи йиллик ўсиши 7,3 фоизни, хизматлар нархи ўсиши эса 8,2 фоизга тенг бўлиб, умумий инфляцияга нисбатан пасайтирувчи таъсирга эга бўлди. Мамлакатимиз молия тизимини барқарорлигини таъминлаш, макропруденциал воситаларини такомиллаштириш, тизимли хатарларни аниқлаш ва уларга жавобан самарали чоралар кўриш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/5-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Макропруденциал сиёсати асослари тасдиқланди ҳамда Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди.
Шунингдек, банк тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар томонидан ҳаддан зиёд кўп хатарлар жамланишининг олдини олиш ҳамда макропруденциал сиёсатнинг капитал воситаларини жорий этиш 
мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/13-сонли қарори билан Тизимли аҳамиятга молик банкларнинг аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди ва ушбу низом Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий
тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинди.
Жаҳон иқтисодиётининг ўзгаришларга мослашуви ҳамда Марказий банклар томонидан пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар, глобал инфляцион жараёнларга пасайтирувчи таъсир кўрсатиши ва йил якуни бўйича йиллик
инфляцияни 8,5-9,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Марказий банк томонидан жаҳон ва ички бозорларда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Шунингдек, ички бозордаги нархларни ҳудудлар кесимида ҳафталик ва онлайн тарзда (НОК тизими орқали) кунлик ўрганиш амалиёти йўлга қўйилган. 

3. Давлат қарзини бошқаришда йиллик янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш. Бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

41 Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.
1. 2023 йил учун республика бўйича углеводород ресурсларини қазиб чиқариш прогноз ҳажмлари бажарилишини таъминлаш. 2. Маҳаллий заводларда суюлтирилган газ ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш. 3. 1500 кв.км майдонда 3D сейсмик ишлар ўтказиш, 20 та янги майдонни бурғилашга киритиш, 50 та қудуқ бурғилаш, 15 та янги конларда геология-қидирув ишларини олиб бориш, юқоридаги ишлар натижасида 35,3 млрд куб метр табиий газ ва 1,2 млн тн суюқ углеводородлар захирасини ўстириш. Ташкилий-ҳуқуқий чоралар 2023 йил март Энергетика вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ

Давлат дастурида “Ўзбекнефтгаз” АЖ олдига қўйилган вазифаларни белгиланган муддатларда сифатли бажариш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ баёни ва иш режаси (23.02.2023 й 01-10-1-142-сон) тасдиқланди ва ижрога қаратилди.
Маълумот учун: 
2023 йил январь-май ойлари якунида:
367,3 минг тонна суюлтирилган газ, 548,9 минг тонна автобензин, 433,4 минг тонна дизель ёнилғиси, 92,0 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқарилди;
2023 йил январь-май ойлари якунида тезкор:
- 535 кв.км ҳажмда 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилди, 12 та янги майдон бурғилашга киритилди (Нортепа, Жийдалик, Ғарбий Аққум, Кимерикқум, Чўнагар (тер.юра), Қуйи Кустау, Янги Култак, Мирзақалъа, Умрбоқий, Патталик, Бердиқудуқ (тер.юра), Хатарқум ), 15  та излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилди, натижада табиий газ захираси 2,142 млрд куб метрга, суюқ углеводородлар захираси 113,0 минг тоннага ўстирилди.

42 «Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш.
1. «Ёшлик» мис конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида режалаштирилган «Ёшлик I» ва 3-мисни бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Асосий технологик ускуналар “Enter Engineering Pte.Ltd” ва “Уралмашзавод” ОАЖ билан 2021 йил 21 сентябрда тузилган ЕРС-шартномаси доирасида етказиб берилмоқда.
Тузилган шартномага мувофиқ, жами 60 та асосий технологик ускуналардан 32 таси (53%) етказилиб, ўрнатилди. Қолган 28 та асосий технологик ускуналар жорий йил 25 августигача қурилиш майдончасига етказилади ва ўрнатилади.
Ҳозирда “Уралмашзавод” ОАЖ томонидан қурилиш майдончасига 8 та ўрта ҳолда майдалаш майдалагичи ва 3 та шарли тегирмон, “WEIR” (Туркия) компанияси томонидан 12 комплект гидроциклон кластерлар, 24 комплект насослар, 24 комплект электр двигателлар ва 72 комплект қулфлаш-бошқариш арматураси, Kwatani (“SEVER MINERALS”, ЖАР) компанияси томонидан 16 та учламчи ғалвирлар ва 28 та гравитацион ҳимоя ғалвирлари, AUMUND (Германия) компанияси томонидан 22 та пластинали таъминлагичлар, “ABB Italy Ltd” (Италия) компанияси томонидан 12 комплект чиллерлар,“ПНЕВМАШ” АЖ томонидан 8 та вибрацион ғалвирлар етказиб берилди.
Бундан ташқари жойида йиғиш мақсадида “Уралмашзавод” ОАЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан шарли тегирмонларнинг қуйидаги бутловчи қисмлари етказиб берилди: 
12 та бутаралар, 12 комплект гидростатик подшипниклар, 12 комплект тишли тожлар, 13 комплект электр двигателлар, 24 та трансформаторлар ва бошқалар.
“METSO” (Финляндия) компанияси томонидан флотация машиналари учун 7 комплект редукторлар ва 6 комплект электр двигателлар, Thyssenkrupp (Германия) компаниясининг HPGR русумли юқори босимдаги пресслари учун 12 та электр двигателлар ва 3 комплект асосий узеллар етказиб берилди.

2. Рудани қайта ишлаш қуввати 60 миллион тонна бўлган 3-мисни бойитиш фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва унинг 1-линиясини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қурилиш-монтаж ишлари “Enter Engineering Pte.Ltd” ва “Уралмашзавод” ОАЖ билан 2021 йил 21 сентябрда тузилган ЕРС-шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар, қурилиш майдонида 14 млн м3 (89%) тупроқ ишлари, 391,7 минг м3 (60%) бетон ишлари, 61,4 минг т (87%) арматуралаш, 3,6 минг т металл конструкцияларни монтаж ишлари бажарилди, 8 та ўрта ҳолда майдалаш майдалагич корпуси станинаси ўрнатилди.
Қолдиқларни сақлаш хўжалигида тўғон пойдеворини қуриш бўйича 9,1 млн м3 тупроқ ишлари бажарилди.
Ушбу ишларга 252 та қурувчи ва 265 та махсус техника жалб қилинди.

43 Олмалиқда мисни бойитиш фабрикаси ва Мис эритиш заводи лойиҳаларини бошлаш.
3. «Олмалиқ КМК» АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишни якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш учун Канаданинг “HATCH” компанияси билан 93-4936-сонли 2,42 млн еврога тенг шартнома имзоланди. 
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Канаданинг "Hatch" компанияси томонидан “Олмалиқ КМК” АЖ мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг дастлабки техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқиш якунланди ва “Олмалиқ КМК” АЖ мутахассислари томонидан қабул қилинди. 
Тегишли ахборот ва тасдиқловчи ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 29 майдаги 14-1485-сон хат).

2. «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Basic Engineering ишларини бажариш учун Финляндиянинг “Metso:Outotec” компанияси билан 2022 йил 11 ноябрдаги С2003779-01-9887юр-сонли 17,5 млн еврога тенг шартнома имзоланди. 
Basic Engineering ишлари бўйича қуйидагилар тақдим этилди, жумладан: 
- лойиҳанинг дастлабки бош режаси; 
- моддий ва энергетик баланс; 
- технологик жараёнларнинг блок схемалари; 
- асосий технологик ва назорат ўлчов ускуналари рўйхати; 
- жиҳозларнинг техник таснифи ва электр-энергиясига бўлган талаби; 
- мавжуд мис эритиш заводи ҳудудларини лазерли сканерлаш натижалари; 
- янги металлургия комплекси 
ва ўрнатиладиган асбоб-ускуналар таркиби ҳамда кафолатланган технологик кўрсаткичлари олинди. 
Бугунги кунда “Metso:Outotec” (Финляндия) компанияси томонидан мис эритиш қувватларини кенгайтиришнинг асосий муҳандислик-лойиҳалаш (Basic Engineering) ишлари якунланди ва “Олмалиқ КМК” АЖга тақдим этилди. 
Тегишли ахборот ва тасдиқловчи ҳужжатлар Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 17 мартдаги 14-0591-сон хат).

1. «Олмалиқ КМК» АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Олмалиқ КМК” АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 32-сон буйруғи билан Ишчи гуруҳ тузилди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Олмалиқ КМК” АЖ негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш тўғрисида” 2023 йил 6 майда тегишли қарори қабул қилинди ҳамда махсус бўлим орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.
Тегишли ахборот Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига киритилди (2023 йил 30 майдаги 14-1500-сон хат).

44 Навоийдаги Пистали конида 4 миллион тонна олтин рудасини қайта ишлаш мажмуасининг қурилишини якунлаш.
1. Инвестиция лойиҳаси доирасида кўзда тутилган «Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил июнь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

«Пистали» кони ва «6-гидрометаллургия заводи» («6-ГМЗ») учун асосий тоғ-кон ва бойитиш технологик ускуналарини сотиб олиш ишлари якунланди.
Тегишли ахборот хати ва асословчи хужатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилди (2023 йил 16 июндаги 14-1701-сон хат)

2. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва «6-ГМЗ» саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши ишларини якунлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Навоий КМК”АЖ томонидан “Пистали” кони ва “6-ГМЗ” саноат объектларининг ташқи электр таъминоти қурилиши якунланди.
Тегишли ахборот хати ва асословчи ҳужжатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилди (2023 йил 16 июндаги 14-1701-сон хат).
 

3. «Навоий КМК» АЖ томонидан «Пистали» кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларининг 1-босқичини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Навоий КМК» АЖ, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

“Навоий КМК”АЖ томонидан “Пистали” кони ва 6-ГМЗ қурилиш ишларини 1-босқичини якунланди ва фойдаланишга топширилди.
Тегишли ахборот хати ва асословчи ҳужжатлар, жумладан қабул қилиш далолатномалари Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритилди (2023 йил 16 июндаги 14-1701-сон хат).

45 Кимё саноати, электр техникаси, транспорт ва энергетика соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга, алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш.
Кимё саноати ва энергетика соҳасида нуфузли халқаро ташкилотлар билан муҳандислик мактаблари ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда келишувларга эришиш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 1 август Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзкимёсаноат» АЖ

Энергетика вазирлиги томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” АЖ билан ҳамкорликда “Энергетика ва кимё саноати соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш бўйича амалий чора тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2023 йил 31 июлда тасдиқланди.
(Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 12-1/1-410-сон хати билан  Бош вазир томонидан тасдиқланган “Энергетика ва кимё саноати соҳаларида нуфузли халқаро ташкилотлар билан бирга алоҳида муҳандислик мактабларини ташкил қилиш бўйича амалий чора тадбирлар режаси” ижро учун мутасадди идораларга юборилди)

46 Умумий қиймати 8 млрд долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш ва 40 та янги йирик лойиҳани амалга оширишни бошлаш.
1. Лойиҳалар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъулларни бириктирилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд. доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда вазирликнинг 2023 йил 20 январдаги 03-08-1-00354-сон хатига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2023 йил 14 январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Ҳар ойдаги қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 2023 йил 16 майдаги Ҳукумат комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди. Йиғилиш якуни билан берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш мақсадида 35-сон баён тасдиқланди.

2. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб боришни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар ой якунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025-уилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лоуиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (20.01.2023-йилдаги 0 3-08- 1 -00 3 54-сон хат), 2023-уил 14-январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Тармоқ жадвалларида белгиланган сҳора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш сҳораларини кўриш мақсадида 2023-йил 14-августда Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 71-сон баёнида атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди.

47 Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш.
1. Жиззах вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2. Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 2З-уанвар куни "БЙД Узбекистан Фастору" МЧЖ қўшма корхонаси давлат хизматлари марказида роъухатдан ўтказилган.
2023-йилнинг 17-май кунидан "БЙД" автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий сотуви бошланди. 2023-йилнинг иккинчи кварталида Ҳукумат ва хорижий инвестор ўртасида инвестиция шартномаси имзоланади.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан автомобилларни йирик узелли йиғиш (СКДИ йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида 202З-уил 1-август куни Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторларни ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
2023-йилнинг сўнгига қадар Чирчиқ шаҳридаги Қишлоқ хўжалик техникалари кластерида 830 дона миллий тракторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ишлари реижага мувофиқ бажарилмоқда.

48 Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш.
Озиқ-овқат хомашё базасини кенгайтириш ва маҳсулотлар ҳажмини босқичма-босқич ошириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: 2023 йил якунига қадар 68,5 трлн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш; қайта ишлаш қувватларини мева-сабзавот маҳсулотларида 3,2 млн тоннага, сут маҳсулотларида 3,0 млн тоннага ва гўшт маҳсулотларида 450 минг тоннага етказиш; 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортини қисқартириш учун қиймати 7,8 трлн. сўмлик 619 та лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилади. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

“Озиқ-овқат саноати, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мевасабзавотчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (28.03.2023 йил 12/1-410-сон) тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини 2023 йилда ишлаб чиқаришни ва қайта ишлашни жадал ривожлантириш;                                                         
аҳолини гўшт, сут, тухум, балиқ ва асал ҳамда улардан ишлаб чиқарилган  аҳсулотлар билан таъминлаш:
гўшт (тирик вазнда) – 2837 минг тн, сут – 12252 минг тн, тухум – 9089 млн дона, бали – 650 минг тн, асал – 30 минг тоннага етказиш;
2023-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларида органик маҳсулотлар ҳажмини босқичмабосқич ошириб бориш. Бунда, умумий майдонга нисбатан дон, дуккакли ва мойли экинлар етиштириш ҳажмини 6 фоизга, боғдорчиликни 11 фоизга, узумчиликни 16 фоизга, сабзавотполизчиликни 3,5 фоизга етказиш;
қишлоқ хўжалиги ва озиқовқат маҳсулотлари экспорт хажмини янада ошириш чораларини кўриш орқали 1 597 млн. долларлик мевасабзавот маҳсулотлари ҳамда 115 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотларини экспортга йўналтириш ва бошқалар
белгиланган.
Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 20 830 млрд сўмлик озиқ-овқат саноат маҳсулотларини ишлаб (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113,4 фоиз) чиқарилиб, январьмай ойларида 23 309,6 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат саноати соҳаларида умумий қиймати 815,9 млрд сўмлик 159 та лойиҳа амалга оширилиб 1 635 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари январь-март ойларида гўшт (тирик вазнда) – 526 6 минг тн (103,9%), сут – 1 923.8 минг тн, (103,2%) тухум – 1 342,3 млн дона, (100,2%) балиқ – 16,3 минг тн, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,5 фоизга кўп ишлаб чиқирилди.

49 Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш.
Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли халқаро ва Европа стандартларни амалиётга жорий этиш. Бунда: 1 400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартлари таҳлилини ўтказиш; долзарб бўлган стандартлар рўйхатини шакллантириш; рўйхат асосида стандартлар хариди ва давлат тилига таржимаси билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиялаштириш; харид қилинган ва давлат тилига таржима қилинган халқаро ва Европа стандартларини Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Мазкур бандда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик, идоралар ва тармоқлар томонидан зарур халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш учун Агентликнинг 2023-уил 11-январдаги 01/118-сон хати чиқарилиб, бугунги кунда 1400 дан ортиқ халқаро стапдартлар рўйхати шакллантирилди.
Мазкур рўйхат асосида халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилиш ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш юзасидан сҳора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. ( 24. 02. 2023-уилдаги 0 1 /444-сон хат).
Бугунги кунда жами 99 та халқаро стандартлар давлат тилига таржима қилинди ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилинди ҳамда амалиётга жорий қилинди.

50 Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 22 трлн. сўмдан ошириш ва экспорт ҳажмини 1 млрд долларга етказиш.
Электротехника саноатидаги тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб, уларнинг ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 1 млрд долларга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. «Йўл харитаси» 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан “Электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш” бўйича “Йўл харита”си ишлаб чиқилиб 2023 йил 31 мартдаги 05-23-03387-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилди.

51 Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Қурилиш соҳасида янги маҳсулотлар турларини, шу жумладан, замонавий услубда гулқоғоз, полимер ва композитли материаллар асосида геотекстиль, геомембрана, катта ўлчамли гранит ва мармар плиталари, керамогранит, ёруғликни қайтарувчи турли рангдаги қалин ва мустаҳкам ойналар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:
- Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида "Неw Бест Стйле" МЧЖ томонидан 5,5 млн доллар инвестиция ҳисобига 1 млн ўрам гулқоғоз ишга туширилди;
- Жиззах вилояти Фориш туманида "Диабаз Композит Грурр" МЧЖ томонидан 69 млн доллар ҳисобига 4,5 минг тонна базалт тошидан композит материаллар амалга оширилмоқда;
- Тошкент вилояти Қибрай туманида "НОДИР КАФEЛЛАР" МЧЖ томонидан 17 млн доллар инвестиция ҳисобига 3,5 млн кв метр керамик плитка ва керамогранит ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда;
Вухоро вилояти Пешку ва Когоп туманларида "Вухоро Голд Грапит" МЧЖ томонидан 10,6 млн доллар ҳисобига 30 минг куб метр гранит тошларни қазиб олиш ва 120 минг кв метр қайта ишлаш ишга туширилди.

52 Калава ипни қайта ишлаш даражасини ошириш, қайта ишлаш занжирининг кейинги босқичларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш.
Соҳадаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида тўқимачилик соҳасига ихтисослаштирилган замонавий ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш. «Йўл харитаси» 2023 йил май Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Тўқимачилик соҳасидаги қўшимча қиймат занжири бўшлиқларини тўлдириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди (25.05.2023 йилдаги 04/1-410-сон топшириқ).

53 Тўқимачилик саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.
Юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан GSP+ префренцияларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини 4,5 млрд. долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Жорий йилнинг январ-июл якунига кўра соҳа корхоналари томонидан 48 та давлатга 1,85 млрд долларлик тўқимачилик ва тикувтрикотаж маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

54 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш.
1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,5 трлн сўмга етказиш. 2. 30 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспортини амалга ошириш. 3. Инвестиция дастури доирасида 14 млн доллар ўзлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

“Озиқ-овқат саноати, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мевасабзавотчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (28.03.2023 йил 12/1- 410-сон) тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Умумий қиймати 9 139 млрд сўмлик 793 та озиқ-овқат саноати соҳаларида амалга ошириладиган худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинди.
Мазкур лойиҳалар доирасида 33,6 млн доллар ўзлаштирилиб, 85 та янги ёғ-мой саноати корхоналари фойдаланишга туширилади ҳамда ишлаб чиқариш хажмлари ўтган йилга нисбатан 109,7 фоизга оширилади.                                                                             
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар умумий қиймати 339,9 млрд сўмлик 8 та ёғ-мой саноати корхонаси фойдаланишга топширилиб 365 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 20 май ҳолатига 12 157 минг доллар, ёғ маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

55 Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида тармоқлараро саноат кооперацияси алоқаларини янада кенгайтириш.
Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ва республика саноат ярмаркасини юқори даражада ўтказиш. Бунда: ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларида тармоқлар ва йирик саноат корхоналари томонидан асосий фаолият тури бўйича кооперация асосида ўзлаштириш тавсия этиладиган товарлар намуналарини намойиш этиш ва йирик саноат корхоналари томонидан саноат кооперациясига қизиқиш билдирган хусусий корхоналарни «шатакка олиш»; йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган қурилиш материаллари, металлоконструкция ва ускуналар, электротехника маҳсулотлари, тез ишдан чиқувчи ва доимий фойдаланиладиган бутловчи қисмларни ўзлаштириш ҳамда сотиб олиш бўйича маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил апрель Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 майдаги “2023 йилда ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 195-сон қарори қарори тасдиқланди. 

56 Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги, республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.
1. Ҳудудларнинг салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда табиий ва минерал ресурсларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги юқори технологик, замонавий, энергия тежамкор, инновация ва фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2024 йилларда республикада саноат кооперациясини кенгайтириш ва рақобатбардош янги маҳсулот турларини ўзлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (10.03.2023 йилдаги 02-21-02464-сон хат) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга киритилган.

2. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 60 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2023 йилда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 2 133 та лойиҳалар доирасида умумий қиймати 68,4 трлн сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши белгиланган.
Жорий йилнинг январь-июль ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 42,5 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ҳисобот даври прогнози 161,3 фоизга бажарилиши таъминланди.
Бунинг натижасида импорт ўрнини босиш самарадорлиги 3,5 млрд доллани ташкил этди.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг январь-август ойларида 46 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

57 Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, экспортни 1,2 баробарга ошириш ва инвестицияларни кенг жалб қилиш.
1. 2,8 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Соҳада 25 млн долларлик 16 та лойиҳани ишга тушириш. 3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 110 млн долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг январь-июль якунига кўра 1,43 трлн сўм миқдоридаги ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ижроси 106 фоизга бажагилди.
Шунингдек, 16 та лойиҳа доирасида январь-июль ойларида 16,6 млн доллар  миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда (ҳисобот даври режасига нисбатан 101,2 фоиз).
Бугунги кун ҳолатига кўра 56,6 млн долларлик (январь-июль ойлари учун белгиланган режа 26,3 млн долл) ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, режага нисбатан 2,1 баробар.
 

58 Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастурни амалга оширишни бошлаш.
Республикада 2023 — 2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш; Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторларни жалб қилиш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил май Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Республикада 2023-2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ҳамда уни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш мақсадида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 24 мартдаги 14-сон буйруғи билан Ишчи гуруҳ тузилди.
Топшириқ ижросини таъминлаш бўйича “2023-2033 йилларда углеводород хомашёсига геология-қидирув ишларини ривожлантириш ва захираларини кўпайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва progect.gov.uz тизими орқали муҳокамадан ўтказилди (2023 йил 20 апрелдаги - ID-78962 (V-1)).
Қарор лойиҳаси Энергетика, Инвестициялар, саноат ва савдо, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари билан келишилди ҳамда Адлия вазирлигидан экспертизадан ўтказилди.
Жорий йил 30 май куни қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди (ID-78962).

59 Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш.
Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ўрганиб чиқиш ва натижаларига асосан ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан “O‘zbekneftgaz” АЖ, “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚК, “Gazli gas storage” МЧЖ ҚК, “Epsilon Development Company” МЧЖ ХК, 
“Uz-kor gas chemical” МЧЖ ҚК, “Zarubejneftegaz gpd centralnaya aziya” МЧЖ ҚК, “Gissarneftgaz” МЧЖ ҚК, “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК, “Газпром Зарубежнефтегаз” АЖ, “Asia gold-industry” МЧЖларга углеводород конлари бўйича расмийлаштирилган жами 110 та 
(ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 72 та ва геология қидирув ишлари олиб бориш учун 38 та) рухсатнома ҳамда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси 
ва 6-ГР, 7-ГР ҳисоботлари ўрганиб чиқилди.
Ишлаётган корхоналар бўйича берилган барча рухсатномаларни хатловдан ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда “O‘zbekneftgaz” АЖ тасарруфидаги бошқармалар ҳамда “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚКга қарашли газ конденсант конларини ишлатиш ва кон ажратмаси лойиҳалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

60 Геология-қидирув соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёларни саноат усулида чуқур қайта ишлаш технологияларини яратиш.
1. Углеводородга истиқболли майдонлар бўйича сейсмик маълумотларни юқори аниқликдаги замонавий «Paradigm» дастурий таъминотида қайта ишлаш ҳамда 18 та майдоннинг 3D моделини яратиш. 2. Замонавий ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик харитасини яратиш. 3. Ангрен конида каолин ва Гушсойда алунит маъданларидан алюминий оксидини ажратиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш. 4. Маҳаллий хомашёлар асосида бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган 50 фоизли водород пероксиди ва натрий перекарбонатини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш. 5. Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ

1. Жорий йил январь-июль ойларида углеводородга истиқболли 13 та янги аниқланган майдонлар (Келажак, Аспантай, Ишончли, Янги Арал, Сарижол, Патталик, Мирзақалъа, Янги Култак, Бердиқудуқ (тер.юра), Хоразм, Марказий Жайронхона, Шимолий Ходжи, Шаршара) бўйича сейсмик маълумотлар юқори аниқликдаги замонавий “Paradigm” дастурий таъминотида қайта ишланди ва 3D моделини яратилди.
2. 1:200 000 ва 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар учун шартли белгилар эталони тасдиқланди. 
ГАТ технологиялари ёрдамида вилоятлар кесимида 1:200 000 миқёсдаги ва республика бўйича 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар яратилди. Шу билан бирга, гидрогеологик маълумотларнинг ГАТ технологияларга асосан электрон базаси яратилди. Ҳозирда яратилган рақамли гидрогеологик хариталарни Кон-геология вазирлигининг ягона геопортал платформасига интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
3. Ангрен ва Олтинтов каолин маъаданларининг дастлабки намуналарини нитрат, хлорид ва сульфат кислоталарининг турли концентрацияларидан бойитиш ишлари олиб борилмоқда. Каолин намуналарини дстлаб -0,063 мм гача янчиб, сўнгра сульфат кислотасининг 5-15% концентрацияли эритмасида аралаштириш орқали гранула ҳосил қилинди. Тайёрланган гранулар ўлчами 10-15 мм ни ташкил қилди ва уларни 600-800 С да термик қайта ишланди. куйдириш вақти 30-15 дақиқани ташкил қилди. Куйдирилган каолин гранулари сульфат кислотасида (25-40%) 60-90 С ҳароратда 1-2 соат давомида танлаб эритилди. Эритма фильтрлангач сув билан қайта ювилди. Фильтр усти маҳсулоти юқори ҳароратда (1200 С) 1 соат давомида куйдирилди. Ўтказилган тадқиқотларда олинган алюминий оксиди маҳсулоти кимёвий таҳлилларга юборилди.
Гушсой алунит кони намуналарининг танлаб эритиш жараёни термик қайта ишланган, совушга улгурмаган маҳсулотни сув билан эритиш жараёни олиб борилди ва натижада эритма таркибидаги алюминий бирикмаси чўктирилди ва кристалл ҳосил қилинди. Синовлардан ажралиб чиққан маҳсулотлар кимёвий таҳлилларга юборилди.
5. “Олмалиқ КМК” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ўртасида 2022 йил 19 октябрда “Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” мавзусида 
63-9114юр сонли 335 млн сўмлик тадқиқот шартнома имзоланди. 
Тадқиқот иши доирасида комбинат институтга 20 кг миқдорида аммоний перренатини олиб бориб берди. Институт ходимлари томонидан эса тақдим этилган аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш бўйича лаборатория плазматрон қўрилмаси яратилди. Ҳисобот даврида ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида 10 кг аммоний перренати ярим маҳсулотидан 5,575 кг миқдорида 99,9 фоиздан юқори тозаликдаги рений металл кукуни олинди, тадқиқот шартномасининг календар режасида келтирилган 1-3-босқич ишлари тўлиқ бажарилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ион-плазма институти ҳисоб рақамига 300 млн сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилди. 
Ҳозирги кунда қолган 10 кг аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш юзасидан тадқиқот ишлари ҳамда маҳсулот олиш бўйича технологик регламент ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқот ишлари давом этмоқда.

61 Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш: Букантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султанувайс каби жами 20 тадан ортиқ объектда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини 136 тоннага, кумуш захирасини 175 тоннага етказиш; мис захирасини 255 минг тоннага, қўрғошин захирасини 42 минг тоннага, рух захирасини 48 минг тоннага, вольфрам захирасини 8 минг тоннага кўпайтириш; уран захирасини 5,5 минг тоннага кўпайтириш, углеводородлар ресурсларини 58 млн тонна шартли ёқилғига ўстириш; ер ости сувларининг 143,7 минг м3/сут захирасини аниқлаш ва натижасида 600 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 40 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш. Илмий-техник кенгаш ва доимий фаолиятдаги захиралар комиссияси баёни 2023 йил декабрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Навоийуран» ДК, Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури шакллантирилди ва дастур доирасида қуйидагилар амалга оширилди.
2023 йил январь-июль ойларида жами 193 та бюджет лойиҳалари доирасида геология-қидирув ишларига 622,3 млрд сўм бюджет маблағлари сарфланди.
Давлат дастури доирасида 866,2 минг пог м  бурғилаш ишлари, 2,3 минг пог м ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), 162,7 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 5 115 пог км 2Д  сейсмик қидирув ва 1 170 кв км 3Д сейсмик қидирув иш ҳажмлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, олтиннинг 8,5 т, кумушнинг 25 т, миснинг 165,5 минг т, қум-шағал аралашмасининг 7,5 млн т, гипснинг 4,4 млн т, лёсснинг 5,1 млн т захиралари аниқланди.
Шунингдек, олтиннинг 7 т, миснинг 202,8 минг т ресурслари аниқланди ва углеводороднинг – 60 млн т ш ё миқдорида прогноз ресурслари ўстирилди.
Нефть ва газ фойдали қазилмалари бўйича 11 та янги истиқболли майдонлар аниқланди.
Натижада Бухоро-Хива ҳудудида Култак (тер.юра), Рахматбобо, Нортепа ва Ғарбий Аккум газ-конденсат конлари аниқланди.
Шунингдек, халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш мақсадларида Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий, Қашқадарё вилоятларида техник тоифадаги 7 та объект бўйича 59,5 минг м куб ер ости сувлари захиралари ҳисобланди ва 1 та ҳисобот тузилиб, Давлат захиралари комиссиясида тасдиқланади.

62 Иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн кВт соат электр энергияси, 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотларининг тежалишига эришиш.
Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзэнергоинспекция

Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадал-лаштири чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги 
ПҚ–57-сонли қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ 2023 йилда республиканинг йирик саноат корхоналарида 813,3 млн куб метр табиий газ 
ва 796,3 млн кВт соат электр энергияси иқтисоди режалари тасдиқланди.
Республиканинг йирик саноат корхоналарида ёқилғи-энергия ресурсларини тежашнинг амалий чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига январь-июль ойларида 786,1 млн куб метр (96,7%) табиий газ, 788,8млн кВт·соат (99,0%) электр энергияси тежашга эришилди.

63 Энергетика текширувларини (энергетика аудити) амалга ошириш, энергия менежмент тизимини жорий этиш.
Йиллик ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган 74 та корхона, муассаса ва ташкилотларни мажбурий энергетика текширувларидан (аудит) ўтказилишини мувофиқлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Ўзэнергоинспекция

Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи 
энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 
2 октябрдаги 168-сон баёни 1-иловаси билан 
“Ёқилғи-энергетика ресурслари жами йиллик истеъмоли икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғиси бўлган корхоналарни мажбурий энергетик текширувдан (энерго аудитидан) ўтказишнинг 2021-2025 йиллар даврига мўлжалланган режа-жадвали тасдиқланган бўлиб, унга асосан 2023 йилда жами 74 та корхонада мажбурий энергетик текширувларини ўтказиши белгиланган. Бугунги кунга қадар 11 та корхонада энергетика текширувлари якунланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2019 йил 22 августидаги ПҚ–4422-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистнон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан вазирлик ва идораларда агентлик билан келишган ҳолда ISO 50001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимларини жорий этишнинг тармоқ графиклари тасдиқланган.
Бугунги кунда қадар ISO 50001 халқаро стандартига мувофиқ энергетика менежменти тизими вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг корхоналари ва ташкилотларида жорий қилинди. 
Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзиккиламчи-ранглиметалл” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Ўзбекистонтемирйўллари” АЖ, “Ўзмахсусмонтаж-қурилиш” АК, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК, “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси.
Энергетика менежменти тизимини жорий этиш ихтиёрий бўлиб, ресертификация ҳар 3 йилда бир марта амалга оширилади.

64 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104 млрд кВт соатга етказиш.
1. Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 650 МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимларни имзолаш. 2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендерни якунлаб, битим имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлар

Бухоро (250 МВт), Кашкадарё (300 МВт), Хоразм (100 МВт) вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимлар имзоланди.
 Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электрстанциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи боскичи эьлон қилинди. Жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар тендер ғолиби эълон қилинади.
 

65 Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.
1. Сирдарё вилоятида «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станциясини ягона энергетика тизимига синов тариқасида улаш. 2. Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида «Masdar» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 670 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станцияларини ягона энергетика тизимига улаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт га тенг иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 1-сон ва 2-сон газ турбина қурилмаси, генератор ва трансформаторлар қурилиш майдонига етказилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Ҳозирги кунда, қурилмаларда илк ёқиш ишларини бажариш учун синов ишлари давом этмоқда. Жорий йил якунига қадар станция ягона энергетика тизимига синов тариқасида уланади.
2. Бугунги кунда Сурхандарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Масдар” компанияси томонидан қуввати 670 МВтга тенг 2 та қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ер майдонларида геотехник, топографик ишлар олиб борилди. Шунингдек ер майдонларини расмийлаштириш бўйича уч томонлама келишувлар имзоланди. Лойиҳа доирасида молиявий якунлаш ишлари амалга оширилди. 
Лойиҳа доирасида танланган ер майдонлари Энергетика вазирлигига ажратиб берилиб, кадастр паспортларини шаклантириш ишлари якунланди. Бугунги кунда Лойиҳа компанияси томонидан қурилиш майдонига ёрдамчи бино-иншоотларни қуриш ишлари якунланмоқда. Қуёш панелларини қурилиш майдонига олиб келиш бошланди.

66 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш.
1. 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани самарали ва ўз вақтида якунига етказиш (тендерларни якунлаш, битимларни имзолаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари) бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 15 март Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 17 февралдаги ПҚ-57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини электр узатиш тармоқларига улаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатда лойиҳаларнинг аниқ ишга тушиш муддатлари белгиланган.
(Маълумот учун: 2023 йил 11 январда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича “Англашув меморандуми” имзоланди. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Томди туманида қуввати 
500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида турбиналарнинг биринчи партияси март ойида Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги 2022 йил 23 декабрда “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республи-касида умумий қуввати 1 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди).

2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси тармоқ жадвалига асосан Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2023 йил 17 февралдаги ПҚ–57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда уларни электр узатиш тармоқларига улаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланиб, ишга тушириш муддатлари белгиланди.
Маълумот учун: 2023 йил апрелда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланди. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи боскичи жорий йилнинг 24 май куни якунланиб, энг яхши таклиф билан БААнинг Масдар компанияси ғолиб деб топилди. Ҳозирда тендер ғолиби билан электр энергиясини сотиб олиш шартномаси ишлаб чиқилмоқда.
Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида бугунги кунда 15 та шамол турбинаси устуни, 17 паррак, 10 генератор олиб келинган. Шундан 3 та шамол турбинаси тўлиқ ўрнатилган. 
Жиззах вилоятида "Poly Group&SPIC" томонидан қуввати 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилнинг май ойида “Англашув меморандуми” имзоланди. Бугунги кунда инвестор томонидан қурилиши майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда. 
Тошкент (Юқоричирчиқ) вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-189-сон қарори қабул қилинди. Ҳозирда,  инвестор томонидан ер текислаш ва фундамент ишлари амалга оширилмоқда.
Самарқанда вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан умуий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доираисда жорий йилнинг апрел ойида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 июлдаги ПҚ-207 ва ПҚ-208-сон қарорлари қабул қилинди. Бугунги кунда ер майдонларини Энергетика вазирлигига ажратиш ишлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоятида қуввати 150 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида China Huadian Engineering компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда.
Навоий вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “СС7” компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда.
Тошкент вилоятида  қуввати 300 МВт ва 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “China Datang” компанияси томонидан лойиҳа майдонларида дастлабки техник ўрганишлар якунланиб, техник ва тижорий таклиф ишлаб чиқилмоқда.

67 Энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини ишлаб чиқиш.
Иқтисодиёт энергия истеъмолини камайтириш ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича миллий дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил июль Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишларини янада жадаллаштириш тўғрисида” 294-сон қарори қабул қилинди.

68 Кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кескин ошириш.
2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиш ва киритиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2023 йил апрель Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралда "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан 2023 йилда давлат органлари ва ташкилотлари, махаллий ҳокимликлар томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш манзиллари тасдиқланди.

69 2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш.
1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш. 2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 280 млн. долларга етказиш. 3. IT-парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Вазирлик томонидан ўз ваколати доирасида бир қатор амалий чора-тадбирлар амалга ошириб борилмоқда. Хусусан, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда – IT-Парк резидентлари) ва умуман IT-соҳасида яратилаётган қулайликлар ва қўшимча шарт-шароитлар ҳақида ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи компаниялар ўртасида кенг тарғиб қилиш, доимий равишда қўллаб- қувватлаш ва мулоқот қилиш орқали IT-Парк резидентлари сони 186 тага ошиб 1309 тага, жумладан хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони 19 тага кўпайиб 185 тани, шунингдек жорий йилнинг биринчи чорагида компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажми 2,3 трлн.сўмга, уларнинг экспорти ҳажми эса 57,2 млн. долларга етказилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, IT-Парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турларини кенгайтириш, шу жумладан резидентларга ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб- қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат беришни кўзда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 

70 Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш.
1. Республика бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км га етказиш. 2. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш. 3. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш орқали халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш. 4. Қўшимча равишда 700 мингта кенг полосали Интернет портлар ўрнатиш орқали уларнинг умумий сонини 5,3 млн. тага етказиш. 5. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с га етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йил бошидан Республика бўйлаб: 28 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди; мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча 3 217 та база станциялари ўрнатилди ҳамда республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва  кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш ва халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобил йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда; Қўшимча равишда 202 мингта кенг полосали Интернет портлари ўрнатилди.

71 Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб қувватлаш.
1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш. Илмий-тадқиқот ишлари дастури 2023 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш бўйича илмий тадқиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Дастурга умумий қиймати 33,6 млрд. сўмга тенг 20 та лойиҳа молиялаштирилган.  Шундан 5 та фундаментал, 10 та амалий, 3 та инновацион ва 2 та халқаро (Ўзбекистон-Хитой, Ўзбекистон-Венгрия). Қилинган ишлар бўйича вазирликнинг жорий йил 24 март кунидаги 4/19-27/71.1-сон хат билан маълумотлар Президент Администрациясига киритилди. 

2. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусида хорижлик мутахассислар иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу табирда хорижлик ҳамкор ташкилотлардан Кореанинг “Кореа Индустрй Интеллигентизатион Ассосиатион” ҳамда “Чунгбук Натионал Университй”, Хитойнинг “НУВА Роботикс”, Буюк Британиянинг “Бикал Течнологиес”, АҚШнинг “ВEОН Гроуп” компаниясидан соҳа мутахассислари, ОАВ ходимлари ҳамда 180 га яқин меҳмонлар иштрок этишди. Тадбир доирасида сўзга чиқувчи маърузачилар хориж давлатларида сунъий интеллектни амалиётга жорий этишдаги тажрибаси ва ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ҳақида сўзлаб беришди. Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида бўлиб ўтган “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусидаги 
халқаро конференсия бўйича маълумотлар Вазирликнинг 2023 йил 12 июлдаги 26- 8/4757-сон хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Мазкур топшириқ жорий йил 13 июль куни Ҳисоб палатаси томонидан назоратдан 
ечилди.