1
Йўналиш
|
2
Йўналиш
|
3
Йўналиш
|
4
Йўналиш
|
5
Йўналиш
|
6
Йўналиш
|
7
Йўналиш
|
|
No | Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Ижро ҳолати | Мухокама |
---|---|---|---|---|
1 | 1-мақсад: Маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш. | |||
Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида маҳаллалар ваколатларини кенгайтириш, уларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш. |
|
|||
Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлаш, маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни рақамлаштириш. |
|
|||
Маҳалладан туриб барча давлат идораларига мурожаат қилиш тизимини яратиш, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш. |
|
|||
Маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш. |
|
|||
Маҳаллалар учун юқори малакали мутахассисларни мақсадли тайёрлаш, барча маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчиларида бошқарув асослари, бандликни таъминлаш, банк-молия, томорқа, ер, чорвачилик ва паррандачилик бўйича кўникмаларни шакллантириш. |
|
|||
Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси институтининг самарали фаолиятини йўлга қўйиш. |
|
|||
2 | 2-мақсад: Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш. | |||
Халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш. |
|
|||
Халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича уларнинг масъулиятини кучайтириш. |
|
|||
Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш. |
|
|||
Маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш. |
|
|||
3 | 3-мақсад: Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш. | |||
Жойлардаги масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликларнинг молиявий имкониятларини янада кенгайтириш ва ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш. |
|
|||
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантириш, шу жумладан ҳокимларни сайлаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш. |
|
|||
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳудудий ижро органларининг штат бирлиги ва тузилмаларини белгилаш амалиётини босқичма-босқич кенгайтириш, ҳудудларда амалга ошириладиган вазифалар бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш. |
|
|||
Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот технологияларни кенг жорий қилиш, ҳудудларнинг 40 дан ортиқ, жумладан транспорт, инфратузилма, ижтимоий ва бошқа соҳалар бўйича маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларини ишга тушириш. |
|
|||
4 | 4-мақсад: Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш. | |||
Вазирлик ва идораларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби, уларни бир-биридан фарқловчи мезонларни назарда тутувчи ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиб, амалдаги давлат бошқаруви тизимини қайта кўриб чиқиш. |
|
|||
Давлат бошқаруви органларининг штат бирликларини оширишга чеклов ўрнатишнинг тартибини ҳамда кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезонларни белгилаш. |
|
|||
Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш. |
|
|||
Вазирлик ва идоралар фаолиятининг барча йўналишларини «Давлат — халқ хизматчиси» тамойили асосида фуқарога хизмат қилишга йўналтириш. |
|
|||
5 | 5-мақсад: Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш. | |||
Вазирлик ва идоралар раҳбарларига ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши учун зарур шароитларни яратиш, қабул қилинаётган қарорларнинг улар томонидан самарали ижро этилишини таъминлаш. |
|
|||
Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш. |
|
|||
Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш. |
|
|||
Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш. |
|
|||
Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш. |
|
|||
6 | 6-мақсад: Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш. | |||
Хусусий секторга ўтказиладиган айрим давлат функциялари сонини 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ҳамда рақамли технологияларни кенг жорий этиш. |
|
|||
Давлат бошқарувини номарказлаштириш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш. |
|
|||
Ҳудудларни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал қилишда барча даражадаги давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармаларининг самарали ишини ташкил этиш. |
|
|||
7 | 7-мақсад: Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш. | |||
Олий Мажлис палаталарининг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг ички ва ташқи сиёсатга оид муҳим вазифаларни ҳал этишдаги ваколатларини кенгайтириш. |
|
|||
Барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш, қабул қилинган қонунларнинг амалиётда сўзсиз ва тўлиқ ижро этилишини таъминлашда парламентнинг иштирокини кенгайтириш. |
|
|||
Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмларини самарадорлик нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, мазкур жараёнларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамоатчиликнинг давлат бошқарувидаги ташаббускорлигини ошириш. |
|
|||
Давлат бюджетини тасдиқлаш ва унинг ижросини назорат қилиш доирасида парламент томонидан масъул ташкилотларга аниқ стратегик вазифаларни қўйиш ва натижага қараб уларга сўров юбориш амалиётини жорий қилиш. |
|
|||
Олий Мажлис палаталарида ҳудудлар билан тўғридан-тўғри, шу жумладан масофавий ишлаш амалиётини кенг жорий қилиш, ҳудудларни ривожлантириш ва инвестиция дастурлари муҳокамасида тегишли ҳудуддан сайланган депутат ва сенаторларнинг иштирокини кучайтириш. |
|
|||
«Электрон парламент» доирасида депутатларни ўз сайловчилари билан, сенаторларни ҳудудлардаги фуқаролар билан боғлаш, улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш ва ҳал этиш жараёнини рақамлаштириш. |
|
|||
Қонунчилик палатаси бошқарув тизимининг самарадорлигини ошириш, парламент сайловларини илғор хорижий тажриба асосида янада такомиллаштириш. |
|
|||
8 | 8-мақсад: Норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш. | |||
Қонун ижодкорлиги жараёнида фуқаролик жамияти институтлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш. |
|
|||
Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлиги, сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида «ақлли тартибга солиш» модели элементларини қўллаш доирасида қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ривожлантириш ва кенгайтириш. |
|
|||
Ҳуқуқ тизимининг рақобатбардошлигини ошириш ва иқтисодиётнинг янги драйверларини ҳаракатга келтириш доирасида замонавий технологияларга ва рақамли фаолиятга бўлган талабларни қайта кўриб чиқиш. |
|
|||
Соҳаларда «тартибга солиш юки»ни камайтириш доирасида қонунчилик ҳужжатларини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш. |
|
|||
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш. |
|
|||
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга давлат органлари доирасини қисқартириш, шунингдек ушбу ҳужжатлар сонини мақбуллаштириш ишларини давом эттириш. |
|
|||
9 | 9-мақсад: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш. | |||
Давлат хизматларини мобил иловалар орқали кўрсатишни кенгайтириш. |
|
|||
Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш. |
|
|||
«Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинувини йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш. |
|
|||
Шахсга доир маълумотларнинг ҳимоясини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш. |
|
|||
Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш. |
|
|||
Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш. |
|
|||
«Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида иш юритувини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш. |
|
|||
«Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш. |
|
|||
Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини кенгайтириш. |
|
|||
Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш. |
|
|||
10 | 10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш. | |||
Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. |
|
|||
Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизими бўйича «Миллий рейтинг» тизимини жорий этиш. |
|
|||
Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш тизимини такомиллаштириш. |
|
|||
Маҳаллий ҳокимлик органлари, вазирлик ва идораларга раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш. |
|
|||
Давлат хизматига кириш, захирани шакллантириш, баҳолаш ва хизматни ўташ билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи «Рақамли давлат хизмати» лойиҳасини амалга ошириш. |
|
|||
Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш. |
|
|||
11 | 11-мақсад: Халқ билан мулоқотнинг механизмларини такомиллаштириш. | |||
Халқ билан очиқ мулоқотнинг механизмларини янада такомиллаштириш, муҳим қарорларни жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилиш амалиётини кенгайтириш. |
|
|||
Давлат органларига келиб тушган мурожаатларни жамловчи марказлашган тизимни яратган ҳолда уларни кўриб чиқиш муддати ва сифати устидан рақамли назорат ўрнатиш, аҳолининг кундалик турмуш тарзига бевосита таъсир қилувчи масалалар бўйича мурожаатлар тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш. |
|
|||
«Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт» ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи «Халқпарвар давлат» миллий дастури изчил амалга оширилишини таъминлаш. |
|
|||
Жамоатчилик палатасининг фаолиятини самарали ташкил этиб, унинг фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш йўлларини белгилаш жараёнига фаол жалб этиш. |
|
|||
12 | 12-мақсад: Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. | |||
Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш. |
|
|||
Айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш, давлат органлари фаолиятини ўрганишда ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда аниқланган камчиликларни очиқ муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш. |
|
|||
Аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва сайлов маданиятини ошириш, сайловларга оид халқаро стандартларни қонунчиликка имплементация қилиш ишларини давом эттириш. |
|
|||
Оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш, одамларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг ижроси аҳволини ўрганишда уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланиш. |
|
|||
Ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини икки баробарга ошириш. |
|
|||
Халқ депутатлари Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига ажратилаётган маблағлар ҳажмини етти баробарга ошириш. |
|
No | Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Ижро ҳолати | Мухокама |
---|---|---|---|---|
13 | 13-мақсад: Мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш. | |||
Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш. |
|
|||
Хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, шу жумладан давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш. |
|
|||
14 | 14-мақсад: Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш. | |||
Маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш. |
|
|||
Фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш. |
|
|||
Фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, ушбу йўналишда бошланган ислоҳотларни якунига етказиш. |
|
|||
Жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш. |
|
|||
Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш ва ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш. |
|
|||
Ювенал адлия тизимини шакллантириш ҳамда бола ҳуқуқлари қонунчилигини кодификациялаш. |
|
|||
15 | 15-мақсад: Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш. | |||
Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш. |
|
|||
«Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш. |
|
|||
Суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш. |
|
|||
Судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш. |
|
|||
Суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш. |
|
|||
Низоларни ҳал этишнинг муқобил усулларидан кенг фойдаланиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, ярашув институтини қўллаш доирасини янада кенгайтириш. |
|
|||
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш, судьяларнинг ўзини ўзи бошқариш тамойилини кенг жорий этиш ҳамда судьяларга ғайриқонуний тарзда таъсир ўтказишнинг олдини олиш бўйича таъсирчан механизмларни яратиш. |
|
|||
Судьялар корпусини шакллантиришда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинлашда сайланиш ва ҳисобдорлик каби демократик тамойилларни жорий этиш. |
|
|||
Суд тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишларини олиб бориш. |
|
|||
16 | 16-мақсад: Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган шарт-шароитларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш. | |||
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш. |
|
|||
Жамоат тартибини сақлаш бўйича патруллик хизмати фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан замонавий ахборот технологияларини жорий этган ҳолда фуқарони ички ишлар бўлимига текшириш учун олиб бориш амалиётидан воз кечиш. |
|
|||
Йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда авария ва ўлим ҳолатларини қисқартириш, шу жумладан ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлаш. |
|
|||
17 | 17-мақсад: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг янги қиёфасини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини халқ манфаатлари, инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтириш. | |||
Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш. |
|
|||
Ички ишлар органларини халқнинг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш ҳамда аҳоли билан мақсадли ишлашга йўналтириш. |
|
|||
Қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда «Қонун — устувор, жазо — муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантириш. |
|
|||
Тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш. |
|
|||
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш. |
|
|||
18 | 18-мақсад: Суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш. | |||
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш. |
|
|||
Суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, шу жумладан суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш. |
|
|||
Мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатларидан ташқари) хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш. |
|
|||
19 | 19-мақсад: Адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш. | |||
Адвокатура институтини тўлақонли ўз ўзини бошқариш тизимига ўтказиш, Адвокатлар палатаси бошқарув органларининг адвокатлар ҳамжамияти олдидаги ҳисобдорлигини кучайтириш, тизимга ёш малакали кадрларни жалб қилиш. |
|
|||
Адвокатлар малакасини ошириш тизимининг замонавий ва самарали механизмлари ва институционал асосларини шакллантириш. |
|
|||
Адвокатлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ортиқча бюрократия ва қоғозбозликка чек қўйиш, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш. |
|
|||
Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш, нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларининг хизматларидан оворагарчиликсиз, шу жумладан масофадан туриб ва «ягона дарча» тамойили асосида фойдаланишни таъминлаш. |
|
|||
20 | 20-мақсад: Фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш. | |||
Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш. |
|
|||
Тадбиркорлар ва аҳоли, айниқса унинг кам таъминланган қатламлари учун ҳуқуқий ҳужжатларни юрист иштирокисиз тайёрлаш имконини берувчи «Legal Tech» платформасини ишга тушириш. |
|
No | Устувор йуналишлар, мақсадлар ва вазифалар | Амалга ошириш механизмлари | Ижро ҳолати | Мухокама |
---|---|---|---|---|
21 | 21-мақсад: Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни — 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун замин яратиш. | |||
Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини 2023 йилгача босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш. |
|
|||
Давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш ва 2023 йилдан ялпи ички маҳсулотга нисбатан унинг 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш. |
|
|||
Ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини «Фуқаролар бюджети» дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш. |
|
|||
Давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш. |
|
|||
22 | 22-мақсад: Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга ошириш. | |||
Саноатнинг етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини якунлаш. |
|
|||
Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини ижтимоий ҳимоя кафолатларини белгилаган ҳолда эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш. |
|
|||
Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига нефть-газ маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш. |
|
|||
Мис саноати кластерини ташкил этиш орқали мис ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баравар кўпайтириш ҳамда 8 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун асос яратиш. |
|
|||
Кимё ва газ-кимёси соҳаларини ривожлантириш ва табиий газни қайта ишлаш даражасини 8 фоиздан 20 фоизга етказиш орқали кимё саноатида 2 миллиард АҚШ долларига тенг маҳсулот ишлаб чиқариш. |
|
|||
Автомобиль саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 бараварга, экспорт ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш. Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқаришини ягона саноат кластери усулида ташкил этиш. |
|
|||
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш. |
|
|||
Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш. |
|
|||
Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3 бараварга кўпайтириш. |
|
|||
Фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баравар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш. |
|
|||
Электротехника саноатида юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга ва экспортини 3 бараварга ошириш. |
|
|||
Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2,8 бараварга кўпайтириш. |
|
|||
Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш дастурини амалга ошириш. |
|
|||
Йирик саноат тармоқлари ва ҳудудий корхоналар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш. |
|
|||
Саноат тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш дастурларини кенг жорий қилиш. |
|
|||
23 | 23-мақсад: Геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш, соҳага хусусий инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш. | |||
Истиқболли майдонларда геология-қидирув ва конларда қазиб олиш ишларига шаффоф механизмлар асосида маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш. |
|
|||
Иқтисодиёт учун зарур минерал хом ашё базасини кенгайтириш. |
|
|||
Углеводород хом ашёси мавжуд конлар, геология-қидирув майдон ва структураларини таҳлил қилган ҳолда уларга шаффоф механизмлар асосида инвесторларни жалб қилиш орқали қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш. |
|
|||
Геология соҳасида замонавий таълим стандартларини кенг жорий этган ҳолда малакали кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш ҳамда илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш. |
|
|||
24 | 24-мақсад: Иқтисодиётни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш ҳамда «Яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини 20 фоизга ошириш. | |||
2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 миллиард кВт.соатга ошириб, жами 100 миллиард кВт.соатга етказиш. |
|
|||
2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш эвазига йилига қарийб 3 миллиард куб метр табиий газни тежаш. |
|
|||
Ўзбекистон энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан барқарор ишлашини таъминлаш. |
|
|||
Саноат тармоқларида йўқотишларни камайтириш ва ресурсларни ишлатиш самарадорлигини ошириш. |
|
|||
Уй-жой-коммунал хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ва энергия самарадорлигини ошириш. |
|
|||
Электромобиллар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш бўйича чораларни кўриш. |
|
|||
Иқтисодиёт тармоқларининг ҳавога чиқарадиган зарарли газлар ҳажмини бир бирлик Ялпи ички маҳсулот ҳисобида 10 фоизга қисқартириш. |
|
|||
25 | 25-мақсад: Рақамли иқтисодиётни асосий «драйвер» соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш. | |||
Рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли масканларини ва ижтимоий объектларни ҳамда магистрал автомобиль йўлларини кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш. |
|
|||
Иқтисодиётнинг реал секторида ҳамда молия ва банк соҳаларида ишлаб чиқариш ва операцион жараёнларни рақамлаштириш даражасини 2026 йил якунига қадар 70 фоизгача ошириш. |
|
|||
Дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баравар, уларнинг экспортини эса 10 баравар ошириб, 500 миллион АҚШ долларига етказиш. |
|
|||
26 | 26-мақсад: Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 миллиард АҚШ доллари, жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш. | |||
Инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, «пастдан-юқорига» тамойили асосида, янги тизимни йўлга қўйиш. |
|
|||
2026 йилгача Хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини амалга ошириш. |
|
|||
Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 миллиард АҚШ долларга тенг инвестиция жалб этиш. |
|
|||
Республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакиллари ўртасида ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, жумладан Сирдарё вилоятининг Хитой Халқ Республикаси, Сурхондарё вилоятининг Россия Федерацияси ҳамда Жиззах вилоятининг Ҳиндистон бизнес доиралари билан инвестиция ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш. |
|
|||
Сурхондарё вилоятида «Инвесторларга кўмак маркази», Навоий вилоятида Навоий кон-металлургия комбинати томонидан «Бизнесга кўмаклашиш маркази» ва Тошкент шаҳрида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази» ва ҳар бир туманда «Инновация ва технология марказлари» ташкил қилиб, тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш. |
|
|||
Тошкент шаҳрида ҳар йили «Тошкент халқаро инвестиция форуми»ни ўтказиб бориш. |
|
|||
27 | 27-мақсад: Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 миллион АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш. | |||
Мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш ҳамда йирик корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш. |
|
|||
Давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаб, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизгача етказиш. |
|
|||
28 | 28-мақсад: Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш. | |||
Экспортчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини фаол давом эттириш орқали республика экспорт салоҳиятини ошириш. |
|
|||
Мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солган ҳолда маҳаллий саноат тармоқлари экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш. |
|
|||
Ташқи бозор ва халқаро талабларга жавоб берадиган стандартларни жорий этиш ва машҳур брендларни жалб қилиш. |
|
|||
Хусусий секторнинг экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш. |
|
|||
Автотранспорт воситалари экспортини 3 бараварга ошириш ва 1 миллиард АҚШ долларига етказиш. |
|
|||
Туризм, транспорт, ахборот-коммуникация, жумладан дастурий таъминотлар ва бошқа хизматлар экспортини 1,7 бараварга ошириш ёки 4,3 миллиард АҚШ долларига етказиш. |
|
|||
Экспортчи корхоналарга кўрсатилаётган ташкилий ва молиявий ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш. |
|