2022 — 2026-yillarga mo‘ljallangan Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasini “Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili”da amalga oshirishga oid DAVLAT DASTURI
No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
1 Фуқароларнинг ўз маҳалласи ҳаётидаги иштирокини кучайтириш ҳамда давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш.
«Рақамли маҳалла» марказини ташкил этиш ҳамда «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизимини жорий этиш. Бунда: маҳалладаги аҳоли ва тадбиркорларнинг мавжуд муаммо ва камчиликларини «хонадонбай» ўрганиш бўйича сўровномаларни ўтказиш, натижаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юбориш ҳамда кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш; «Темир дафтар»га киритилган оилалар ҳамда «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдам ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб бориш; маҳаллаларнинг ҳудуди, майдони, инфратузилмаси, чегараси акс этган харитаси, хонадонларнинг жойлашуви, рақамлари ва кўча номларининг ягона базасини юритиш; «Ижтимоий маҳалла» ахборот тизими ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали 40 турдаги маълумотларнинг ягона базасини юритиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада аҳоли билан ишлаш фаолиятига рақамли “Ижтимоий маҳалла” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа 2023 йил 20 апрелда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш учун project.gov.uz тизимига ID-79006 (В-1) рақам билан жойлаштирилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 29 апрелдаги 01/00-01/08-3096-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

2 Жойларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда маҳаллалар ролини ошириш.
1. Маҳаллаларга тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашлари сессиялари кун тартибига кўриб чиқиш учун таклиф киритиш, туман (шаҳар) маҳаллий Кенгашларининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиш ҳуқуқини тақдим этиш. 2. Ҳар бир маҳалланинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, маҳалланинг молиявий мустақиллигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар қошида тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш. 3. Маҳаллаларда «Тадбиркорлар кенгашлари»ни ташкил этиш, уларнинг мақоми ва вазифаларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ҳамда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79 728).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Вазирлар 
Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID 79725). Мазкур норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳалари тааллуқлилиги бўйича вазирлик ва идоралар билан келишиш учун жорий йилнинг 6 майда норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқиш ва 
келишишнинг ягона тизими project.gov.uz тизимига жойлаштирилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва  идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4272-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қарор лойиҳаси Адлия вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишилиб, вазирликнинг 2023 йил 26 майдаги 01/00-01/08-4273-сонли хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

3 Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
1. Маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни ишлаб чиқиш. Бунда: хизмат биносида муаммоси бўлган 2 327 та маҳаллалар учун хизмат биноларини қуриш, жиҳозлаш, замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш; биноларни қуришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун алоҳида хоналар бўлишига эътибор қаратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Маҳаллаларнинг моддий-техника базаси тўлиқ хатловдан ўтказилиб, хизмат биноси талабга жавоб бермайдиган 2 327 та маҳаллаларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.
Жумладан, 1 189 та маҳаллалар ижара асосидаги биноларда фаолият юритиши, 274 та маҳалла биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолган, маҳалла биноларининг 1 463 таси янгидан қуриш, 527 таси реконструкция қилиш, 337 таси мукаммал таъмирлашга муҳтож эканлиги аниқланди.
Хизмат биносига эга бўлган 1 401 та маҳаллаларнинг кадастр ҳужжати мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Таҳлиллар асосида маҳаллаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 2023 - 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ва уни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Қарор лойиҳаси 2023 йил 18 апрелда project.gov.uz тизимига ID-78832 (В-1) рақам билан жойлаштирилди ва 29 апрелда 01/00-01/08-3083-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

5 Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш.
1. Тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш. 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштирокини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий Мажлис Сенати сенаторлари (келишув асосида), Давлат бошқаруви академияси

I. Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 
12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 14/20-67/8-1-сон 
ва 14/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
II. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 05/1-180-сон хати билан лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида юклатилга вазифалар доирасида қайта кўриб чиқиб, Регламент талаблари асосида Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
III. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги, мазкур қонун лойиҳаларини қайта киритишнинг аниқ муддати тўғрисида Фармон қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўшимча топшириқ берилиши маълум қилинди.
IV. Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа 2023 йил 11 сентябрда 13/14-1/3128-сон хат (ID-85794) билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа 20 та вазирлик ва идора томонидан берилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишланмоқда.
V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 4б-иловасининг 5-банди билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2023 йил декабрь белгиланди.

6 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш орқали уларга юклатилган ортиқча вазифа ва функцияларни мақбуллаштириш, улар фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш.
1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг такрорланадиган вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

I. Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 
12-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 23 декабрда 14/20-67/8-1-сон 
ва 14/20-67/8-2-сон хатлар билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Маҳаллий ижроия ҳокимияти тўғрисида”ги (ID-73252) ҳамда “Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги (ID-73257) қонун лойиҳаларида назарда тутилган. 
II. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 05/1-180-сон хати билан лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 21 декабрдаги ПФ–269-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ–27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида юклатилга вазифалар доирасида қайта кўриб чиқиб, Регламент талаблари асосида Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
III. Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги, мазкур қонун лойиҳаларини қайта киритишнинг аниқ муддати тўғрисида Фармон қабул қилинганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан қўшимча топшириқ берилиши маълум қилинди.
IV. Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, лойиҳа 2023 йил 11 сентябрда 13/14-1/3128-сон хат (ID-85794) билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа 20 та вазирлик ва идора томонидан берилган таклиф ва эътирозлар асосида қайта ишланмоқда.
V. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори 4б-иловасининг 5-банди билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш муддати 2023 йил декабрь белгиланди.

7 Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг институционал ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларини ташкил этиш ва тугатиш асослари ва мезонларини уларнинг ваколатлари ҳамда жавобгарлик соҳаларини аниқлаштирган ҳолда белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Ўзбекистон Республикасининг “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/13-1/706-2-сон хат (ID-78885) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Президент Администрацияси томонидан (14-1494-хдфу-сон, 2023 йил 11 сентябр) билдирилган таклифлар асосида қайта кўриб чиқилган ҳолда белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилиши ҳақидаги Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 сентябрдаги 12/78885/1-410-сон хати билан қайтарилди.
Ҳозирги кунда Қонун лоийҳаси қайта ишланмоқда.

2. Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Адлия вазирлиги Давлат бошқаруви академияси

Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш бўйича ўқув-семинарларда иштирок этиш учун номзодлар сўралган ҳолда 
2023 йил 29 майда 72 та вазирлик ва идораларга 14/34-1/706-сон хат юборилди.
2023 йилнинг 21 июнь – 4 июль кунлари АКШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ташкилотинининг ҳуқуқий ислоҳотлар дастури доирасида Оммавий ҳуқуқ маркази билан биргаликда вазирлик масъул ходимларининг малакаси оширилди.
2023 йил 7 октябрда USAID ҳуқуқий дастури ислоҳотлар дастури директори номига Давлат бошқаруви органлари ходимларининг маъмурий тартиб-таомилларни қўллаш борасидаги малакаларини ошириш ишларини ташкил этишда ва молиялиштиришда амалий ёрдам сўраб 17/02-6/17828-сон хат юборилган.
Вазирлик ходимларидан иборат тренерлар гуруҳи тайёрланиб, USAID ҳамда Оммавий ҳуқуқ маркази билан биргаликда 2023 йил 24 ва 27 ноябрь ҳамда 13 декабрь кунлари Юристлар малакасини ошириш марказида ўқув семинарлар ўтказилиб, натижаси бўйича 2023 йил 13 декабрда 14/34-33/8-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилди.

8 Вазирлик ва идораларнинг функция ва вазифаларини қайта кўриб чиқиш.
1. Вазирлик ва идораларнинг такрорланадиган 168 та вазифа ва 301 та функцияларини мақбуллаштириш нуқтаи назардан кўриб чиқиш. 2. Фаолияти самарасиз деб топилган ва давлат-ҳокимият ваколатлари берилган 40 дан ортиқ идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш, зарурат бўлганда уларнинг вазифаларини тегишли идораларга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вазирлик ва идоралар

I. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–447-сон қарори, 2023 йил 25 январдаги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–14-сон Фармонига асосан амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар доирасида аксарият вазирлик ва идоралар қайта ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг вазифа ва функциялари мақбуллаштирилиб янгидан шакллантирилаётганлиги сабабли Давлат дастурининг 8-банди 1-кичик бандини назоратдан олишга руҳсат беришни сўраб, 2023 йил 10 октябрда Президент Администрациясига 13/14-1/706-3-сон хат юборилди.
II. Ўз аҳамиятини йўқотган ва самарали фаолият юритмаётган идоралараро коллегиал органларни мақбуллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти “Идоралараро коллегиал органлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси (ID-75437) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 4 сентябрда 13/15-1/3008-2-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

9 Давлат бошқаруви тизимида адлия органларининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш.
Ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш ҳамда ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида адлия органлари фаолиятини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Адлия органлари тўғрисида” Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

10 Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида ҳудудлардаги бошқарув тизимини ислоҳ қилиш.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ва ташкилий тузилмасини мақбуллаштириш, бўйсунув тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни тайёрлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш доирасида маҳаллий ижро этувчи давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 апрелда 13/8-1/706-1-сон хат (ID-78829) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

11 Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш.
Давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 2023 йил ноябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги даги “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-14-сон Фармоннинг 3-бандига мувофиқ тегишли соҳаларда давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий қилиш, 2023 йилдан бошлаб вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотларининг айрим функцияларини босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш белгиланган.
2. Шунингдек, ушбу топшириқ такрор равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли Фармонига ҳам киритилган бўлиб, Фармон иловасининг 11-бандига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари кесимида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. 
3. Ушбу Фармонларга мувофиқ, 2023 йилнинг апрель-август ойларида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маъмурий ислоҳотлар доирасида вазирлик ва идоралар кесимида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 12 та Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.  
4. Ушбу Фармон ва Қарорлар билан давлат бошқаруви органлари кесимида жами 53 та давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалга ошириш белгиланган.

13 Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш тартиби, асоси ва механизмини аниқ белгилаш.
«Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳуқуқий экспериментнинг асосий принциплари, уни ташкил этиш ва ўтказиш тамойиллари (шартлари), давомийлик муддати; ҳуқуқий эксперимент жорий этиш мумкин бўлмаган соҳалар; ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари ва бошқа масалалар назарда тутилади. Қонун лойиҳаси 2023 йил октябрь Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий эксперимент асослари тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 49 та манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 25 октябрда 11/2-1/747-сон хат (ID-85890) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

14 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш.
1. Никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини тиббиёт муассасалари томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига реал вақт режимида жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш. 2. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ бўлган суд қарорларини улар қонуний кучга кирган куни ушбу қарорни қабул қилган суд органи томонидан «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимига электрон тизим орқали юбориш ҳамда судда кўриб чиқилаётган далолатнома ёзувларини ахборот тизимидан юклаб олиш орқали, қарорларни ўзаро боғлаш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий суд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини трансформация қилиш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лоийҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 22 июнда 25/4-1/706-сон хат (ID-79378) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 
Белгиланган масалалар Фармон лойиҳасиининг 3-бандида назарда тутилди.
Ҳозирда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

15 Фуқаролар ва давлат идоралари ўртасидаги муносабатларда ортиқча бюрократия ҳолатларига барҳам бериш ишларини давом эттириш.
5. Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 300 тага, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар сонини 570 тага етказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 9 апрелда 14/3-14-сон хат (ID-76494) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасининг 7-иловаси билан тасдиқлаётган Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатида 28 та давлат хизмати назарда тутилмоқда.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматлари кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 31 мартда 25/4-1/5278-сон (ID-77419) хат билан Ҳукуматга киритилди. Лойиҳада 8 та давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари орқали орқали жорий этилиши назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, 2023 йил 10 апрелда 10-8/2410-сон хат (ID-77431) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг 2-иловаси билан тасдиқлаётган 2023 йилда рақамли шаклда кўрсатилиши лозим бўлган хизмат ва сервисларни жорий этиш режа-жадвалида 95 та давлат хизмати назарда тутилаётганлиги билдирилади.
Мазкур қарор лойиҳаси билан тасдиқланаётган режа-жадвалнинг 33-бандида барча турдаги субсидияларни (қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар) олишга ҳужжат топшириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга ошириш белгиланган бўлиб, лойиҳа қабул қилингандан сўнг 73 турдаги субсидияларни олиш учун ЯИДХП орқали ариза топшириш имконияти яратилади. 
Маълумот учун: бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари марказлари орқали жами 283 турдаги, ЯИДХП орқали 423 турдаги хизматлар кўрсатилмоқда.
Юқорида қайд этилган ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳалари қабул қилиниши натижасида Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари 319 тага, ЯИДХП портали орқали кўрсатиладиган хизматлар эса 619 тага етказилиши таъминланади.
Рақамли технологиялар вазирлиги томондан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ–162-сон “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

1. Давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни фуқаронинг яшаш жойига чақириш орқали махсус техник қурилмалар ёрдамида кўрсатиш амалиётини кенгайтириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатувчи вазирлик ва идоралар

Ҳукумат қарори (435-сон, 31.08.2023 й.) билан Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

2. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилишини босқичма-босқич электрон шаклга ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномаларни электрон шаклда беришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди (ID-78605) ва Вазирлар Маҳкамасига киритилди (29.04.2023 й. 10-11263-сон хат).
Қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 25-сон (рўйхат рақами 2667-сон) буйруғига ўзгартириш киритилди ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш учун киритилди (ID-83711).

3. Аҳолига давлат хизматлари кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотларида кўрсатилган хизмат сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил апрель Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва ташкилотлари, Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив порталида давлат хизматларини ушбу тизимлар орқали кўрсатишда фойдалановчилар томонидан хизмат кўрсатилишини баҳолаш ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар қолдириш имконияти яратилди.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан аҳолига кўрсатилган хизматларни уларнинг сифати, ходимларнинг муомала маданияти ва бошқа кўрсаткичларни махсус электрон мосламалар (QMATIC) орқали баҳолаш тизимини йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган барча турдаги хизматларни электрон кўринишда ва соддалаштирган ҳолда марказлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадида “SMART JUSTICE — AQLLI ADLIYA” веб-портали (https://smart.adliya.uz) ва унинг мобиль иловаси (https://play.google.com/store/apps/details?id=iqro.
mobile.smartjustice) ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди. Бунда, жисмоний ва юридик шахслар веб-портал ва унинг мобиль иловаси орқали айрим хизматлардан фойдаланишда идентификациядан ўтишлари талаб этилмайди, айрим хизматлардан фойдаланишда эса идентификациядан ўтишлари талаб этилади. 
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар тизим имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун уларни рўйхатга олиш ва идентификациядан ўтишини таъминлаш мақсадида веб-портал ва унинг мобиль иловаси “Ягона идентификация тизими — id.egov.uz” ҳамда вазирликнинг 12 та: 
1) https://yurxizmat.uz,
2) https://sso.egov.uz/sso/oauth/Authorization.do,
3) https://sudex.uz, 
4) https://api.licenses.uz, 
5) https://fo.birdarcha.uz, 
6)  https://e-ngo.uz, 
7) https://back.minjust.uz, 
8) https://data.egov.uz, 
9) https://my.ima.uz, 
10) http://elektron.uzmarkaz.uz, 
11) https://advice.uz,
12) https://entry.davxizmat.uz ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилинди. 
Бунда, адлия органлари ва муассасаларининг веб-сайтларида ёки хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинган махсус сайт (портал)да кўрсатилаётган хизматларни истеъмолчилар томонидан исталган вақтда доимий ва тизимли баҳолаш, изоҳлар ва таклифлар тақдим қилиб бориш имконияти яратилди.
Бу ҳақида, Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига 
2023 йил 30 мартда 25/5-1/706-сон ва 2023 йил 
6 апрелда 1/15-1/1079-сон хатлар билан ахборот киритилди.

4. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич ягона электрон платформага ўтказиш ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги томондан киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПҚ–162-сон “Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

6. Айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олмасдан тегишли фаолиятни бошлаш ҳамда уч ойлик «ўтиш ва мослашиш даври»ни белгилайдиган «Бизнесга лицензиясиз кириш» (Zero Licensing) режимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Адлия вазирлиги Савдо-саноат палатаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Белгиланган масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ–364-сон қарори билан тасдиқланган “йўл харитаси”нинг 20-бандига мувофиқ Вазирлик томонидан ишлаб чиқилиб, 2022 йил 30 ноябрда 26/2-71655-1-сон хат (ID-71655) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилган “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида назарда тутилганлиги маълум қилинади.
Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 6 апрелда 1/15-1/1079-сон хат билан ахборот киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

7. Камида 10 та давлат хизматларини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган 10 та давлат хизматини ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича адлия вазирининг 2023 йил 
20 майдаги 104-ум-сон “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг хоҳишига асосан айрим давлат хизматларини қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатиш бўйича пуллик хизматлар рўйҳатини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди.

8. Электр, газ ва сув сарфи ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш (хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ўз ташаббуси билан фуқаро мурожаатини кутмасдан) юзасидан таклиф бериш амалиётини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил май Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Электр таъминоти бўйича. Бугунги кунда республика электр энергия истеъмолчиларига АСКУЭ лойиҳаси доираси ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ушбу ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказиш муддати 10 йил бўлиб, ушбу хизмат яъни ҳисоблагичларни ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳисобидан амалга оширилади. Бундан ташқари, ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказишга 1 ой муддат қолганда истеъмолчиларга бу ҳақда “СМС” хабарнома юбориш йўлга қўйилган.
Газ таъминоти бўйича. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сон қарорларига асосан республика бўйича 3 606 минг дона (102%) аҳоли истеъмолчиларига электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида” 1062*-сон қарорининг 5-бандига асосан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасиларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш белгиланган.
Мазкур қарорга асосан электрон газ ҳисоблаш ускуналарини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари фуқароларнинг мурожаатларисиз “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан амалга ошириш тизими йўлга қўйилган.
(маълумот учун: Энергетика вазирлигининг 2023 йил 10 майдаги 03-11-2712-сон хати билан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлигига ахборот киритилган)
 

16 Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш.
1. 2023 йил мобайнида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур топшириқ доирасида Вазирлик томонидан оммабоп давлат хизматлари хатловдан ўтказилиб, Ягона интерактив давлат хизматлаари портали (Ягона портал) орқали жорий қилиниши зарур бўлган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, ушбу хизмат ва сервисларни Ягона портал орқали жорий қилиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилди.
Вазирлик томонидан Ягона портал орқали жорий қилиниши зарур бўлган энг оммабоп 72 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхати шакллантирилиб, унга асосан хизматларни электрон шаклга ўтказиш бўйича таълим, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, спорт, алоқа, нотариал хизматлар, иқтисодий (субсидия ва кредит олиш, суғурта) бошқа ва соҳаларда давлат хизматларини устувор равишда электрон кўринишга ўтказишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли идоралар билан келишилди (Вазирликнинг 2023 йил 25 мартдаги 23-8/1966-сон хати).
“Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2023 йилда жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган давлат хизматлари ва сервислари рўйхати” 2023 йилнинг 
30 март санасида Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири – “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия раиси ўринбосари Ш.Шерматов томонидан тасдиқланди.
Ҳозирда ушбу рўйхат асосида давлат хизматлари ва сервисларини жорий этиш ва оптимизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

2. Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи, Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган бепул электрон хизматни жорий этиш. Бунда: ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш; ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил май Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. Мазкур бандда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси Вазирликнинг Ёшлар сиёсати, маънавий-тарбиявий ишлар бошқармаси томонидан ишлаб чиқилди.
2. Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (project.gov.uz) орқали (ID-78114) 13 та манфаатдор вазирлик ва идораларга билан келишилди.
3. Ҳужжат лойиҳаси Вазирликнинг 2023 йил 26 апрелдаги 01/15-470 сон хати билан ҳужжат лойиҳаси Бугунги кунда амалдаги тартибга мувофиқ, regulation.gov.uz (https://regulation.gov.uz/uz/d/79031) тизимида  жамоатчилик муҳокамасидан  ўтказилди. 
4. Вазирликнинг 2023 йил 15 майдаги 01/15-712 сон хати билан қарор лойиҳаси ҳуқуқий-экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди.
5. Қарор лойиҳаси 2023 йил 26 майда Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди хамда вазирликнинг 2023 йил 27 майдаги 01/31-877-сон хати билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
 

3. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш: кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш; спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ўрантилган тартибда ишлаб чиқилган бўлиб (ID78645), Вазирлар Маҳкамасига 2023 йил 23 июндаги 31/1-11579-сон хат билан тақдим этилди. 

18 Давлат фуқаролик хизматчиларининг раҳбарлик лавозимларига истиқболли ва салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаш ва тайёрлаш бўйича «100 нафар энг илғор етакчи» дастурини йўлга қуйиш.
1. Ишчи гуруҳ тузиш, дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда: ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади; улар учун махсус ўқув дастури ва хорижда стажировка ташкил этилади. 3. «100 нафар илғор етакчи» дастурини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат бошқаруви академияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

1. Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
2. Ишчи гуруҳ томонидан дастурни ташкил этиш юзасидан хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда. Хусусан, мазкур дастурга ўхшаш танловларнинг мавжудлиги, амалга ошириш механизми, рағбатлантириш тартиби ҳамда танлов якуни бўйича яратилган имкониятлар каби.
3. Дастурни амалга ошириш бўйича молиявий ҳисоб-китоб суммаси ишлаб чиқилмоқда.

19 Фуқароларнинг давлат фуқаролик хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимларига очиқ танловни ўтказишда шаффофликни ошириш ва инсон омилини қисқартириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди. 
Бугунги кунда мазкур лойиҳа Президент Администрациясига киритилган.

20 Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб муаммоларни тезкор ҳал этиш мақсадида ҳар ойда камида бир маротаба Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ҳукумат аъзолари иштирокида «Ҳукумат куни»ни ўтказиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.
1. «Ҳукумат куни»ни ҳудудлар кесимида ўтказиш бўйича режа-графикни ва унда иштирок этувчи мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлаш. 2. «Ҳукумат куни» доирасида муҳокама қилинадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва уни Ҳукумат аъзоларига ўрганиш учун етказиш бўйича соҳалар кесимидаги доимий ишчи гуруҳларни шакллантириш. 3. «Ҳукумат куни»ни ўтказиш тартибини тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил апрель Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 
2023 йил 27 апрелда 13/22-1/706-сон хат билан Президент Администрациясига киритилди. 
Президент Администрацияси топшириғига кўра Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси қайта ишланиб (ID-79204 V-2), белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 23 июнь куни 13/13-1/706-сон хат билан Вазилар Маҳкамасига киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 12/79204/1-410-ХДФУ-сон топшириғи асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ–300-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилда ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рўйхатининг 14-банди доирасида Президент Администрaциясининг таклиф ва эътирозларини инобатга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳукуматнинг ҳудудлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва жойларда муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси белгиланган тартибда 2023 йил 21 сентябрда 13/13-1/706-1-сон хат (ID-79204) билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Бугунги кунда лойиҳа Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

21 Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш.
Халқ қабулхоналари ҳузурида таниқли ҳуқуқшунослар, маҳалла раислари, зиёлилар, ижодкорлар, журналистлар ва блогерлардан таркиб топган «Халқ овози» жамоатчилик кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш, бунда: энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган масалаларни муҳокама қилиш, улар бўйича тегишли давлат идоралари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш ҳамда мазкур муаммоларнинг бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш; жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида жамоатчилик орасида мамлакатимизда жиддий ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ва режалаштирилган тадбирлар бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш; ҳудудлардаги олий таълим муассасалари, етакчи социолог, психолог олимлар ва бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда жамиятдаги, аҳоли кайфиятидаги ўзгариш ва талабларни ўрганиб бориш; фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалаларни тегишли соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилиш, улар билан тушунтириш ишлари олиб бориш, эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолатлар бўйича тегишли ташкилотларга ахборот ва таклифлар киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил май Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2023 йил 9 апрелдаги 12/1-3291-сон (ХДФУ) топшириғи 5-бандида Адлия вазирлигига жорий йил 1 майга қадар маъмурий ислохотлардан келиб чикиб, вазирлик ва идораларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг мутлақо янги тартибини жорий килиш бўйича норматив-хукукий хужжатлар лойиҳаларини киритиш юклатилди.
Дастурда ва юқоридаги топшириқда белгиланган масалалар бўйича вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2023 йил 1 майда 16/3-1/1138-сон (ХДФУ) хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Шунингдек, лойиҳа бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (А.Арипов), Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси (Ғ.Мирзаев) ва Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари (Б.Мавлонов) томонидан Давлат раҳбарига ахборот тайёрланди.
Ахборотда лойиҳа билан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган тизимли масалаларни аниқлаш ва уларга ечим топиш ишлари сифатини ошириш, аҳоли муаммолари ва мурожаатлар билан ишлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, жумладан, Халқ қабулхоналари ҳузурида “Халқ назорати” жамоатчилик кенгаши ташкил этилиши ҳамда жамоатчиликни мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан мунтазам хабардор қилиб борилиши кўрсатилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
23 Баҳолаш фаолиятида давлат суд экспертизаси ва бошқа ташкилотлар учун умумий бўлган баҳолаш қоидалари, мезонлари ва тартибларини белгилаган ҳолда баҳолаш объектларининг, шу жумладан бино ва иншоотлар қуришнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиш тартибини жорий этиш.
1. Баҳолаш ва баҳолаш йўналишидаги суд экспертлик фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказган ҳолда, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўзаро мувофиқлаштирилишини таъминлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Давлат активларни бошқариш агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-80459) ишлаб чиқилиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда 2023 йил 23 августда 12/5-1/5231-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

2. Баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида ягона ёндашувни ва бозор конъюнктурасини ҳисобга олишни таъминлайдиган Ягона миллий баҳолаш стандартларини такомиллаштириш. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Давлат активларни бошқариш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги

Жаҳон банки иштирокидаги “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида амалдаги Ягона миллий баҳолаш стандартни танқидий кўриб чиқиш, баҳолашнинг халқаро стандартлари тамойиллари асосида Миллий стандартга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан ПWC компанияси консультант сифатида танлаб олиниб, консультант томонидан ЯМБСни такомиллаштириш юзасидан 179 та таклиф ва тавсиялар шакллантирилиб, ҳисобот тақдим этилди.
ЯМБСнинг тўлиқ янги таҳрирдаги давлат ва рус тилларидаги матни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 26-июлида лойиҳа юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини жамлаш мақсадида, Агентликнинг расмий сайти (www.davaktiv.uz) ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига (телеграм) жойлаштирилди.
Шунингдек, ЯМБС Методологияси тўлиқ ишлаб чиқилиб, лойиҳа юзасидан келиб тушган таклифлар асосида соҳадаги профессионал жамоат бирлашмалари вакиллари билан биргаликда якуний ўқиш жараёни охирига етказилди. ЙаМБСнинг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун regulation.gov.uz порталига 30-августда (ИД-85337) жойлаштирилди ва лойиҳа юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда Рақобат қўмитасидан ТСТБ ҳисоботи бўйича эътирозларсиз келишилди. Шунингдек, лойиҳа юзасидан жамоатчилик муҳокамаси якунига етказилди 5 та таклиф тушди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 30-август куни (04/11-12/1155-сон) Адлия вазирлигига ЯМБСнинг дастлабки лойиҳаси иш тартибида кўриб чиқиш ҳамда мазкур лойиҳни тайёрлаш, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ва юридик жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш учун малакали мутахассис ажратилиши тўғрисида хат юборилди ва Адлия вазирлиги томонидан масъул мутахассис бириктирилди. Бугунги кунда лойиҳа матни келиб тушган таклифлар асосида қайта ишланиб, Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун хужжатлар тўплами тайёрланди. Шунингдек, Давактив агентлиги  томонидан жорий йилнинг 29-сентябрда (02/11-12/89-сонли) ушбу лойиҳани Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритиш мақсадида, Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари билан келишишда projest.gov.uz электрон тизимига уларни уланишига амалий ёрдам бериш  тўғрисида тегишли хат юборилди. Жамоат бирлашмалари projest.gov.uz электрон тизимига киритилди ва белгиланган тартибда 2023-йил 24- октабрда Ягона миллий баҳолаш стандарти келишилиши таъминланади. Жорий йилнинг 26-октабрига қадар Ягона миллий баҳолаш стандарти лойиҳаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда киритилади.

24 Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ўтказишнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни кучайтириш.
1. Болаларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишда давлат органларининг ваколатларини аниқ белгилаш. 2. Болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш, уларни аниқлаш, тазйиқларга чек қўйиш механизмини такомиллаштириш. 3. Тазйиқ ва зўравонликка учраган болаларга комплекс ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Адлия вазирлиги Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълимивазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси (ID-82611) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 28 июль куни 11/3-1/706-1-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Ҳозирда лойиҳа Президент Администрацияси томонидан кўриб чиқилмоқда.

25 Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарликни янада либераллаштириш.
18 ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти (ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун шахс жазони ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган ҳисобланишига оид нормани қонунчиликка киритиш орқали бундай шахсларнинг судланганлик тамғасидан халос бўлишини таъминлаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил май Бош прокуратура Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режага мувофиқ, “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали (project.gov.uz) ID-78317-сон рақам билан, вазирлик ва идоралар билан келишилиб (жами 10 та вазирлик 
ва идора, 9 таси эътирозларсиз келишди), жамоатчилик муҳокамасидан (regulation.gov.uz) ўтказилди.
Қонун лойиҳаси 2023 йил 16 майдаги 27/2-160-23-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритилди. (15.05.2023 й. 27/2-153-23-сонли ҳат билан аҳборот тариқасида Президент Администрациясига киритилди) 
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг биринчи ва иккинчи ўқишларидан ўтказилиб, белгиланган тартибда Олий Мажлис Сенатига киритилди.

26 Низоларни муқобил ҳал этишда медиация институтини ривожлантириш орқали фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини соддалаштирилган тартибда ҳимоя қилиш.
1. Медиация қўлланиладиган соҳалар доирасини кенгайтириш. 2. Медиаторга доир талабларни қайта кўриб чиқиш. 3. Ҳакамлик судлари фаолияти ҳамда ҳакамлик муҳокамасини халқаро стандартларга мослаштириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси 2023 йил сентябрь Адлия вазирлиги Олий суд манфаатдор вазирлик ва идоралар

Қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилди ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилиб, “Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сон қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш йўналиши бўйича 2023 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 21-банди билан 2023 йил ноябрь ойига узайтирилди.
Ҳозирги кунда манфаатдор вазирлик ва идораларга келишиш учун киритиш чоралари кўрилмоқда.

27 Айрим тоифадаги жиноий қилмишлар учун жавобгарликни либераллаштириш.
1. Учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини биринчи марта содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш. 2. Ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун Жиноят кодексида белгиланган санкцияларга муқобил жазо чораларини киритиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Божхона қўмитаси Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида ва Жиноят кодексларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва кўриб чиқиш учун 2023 йил 23 март куни 13/05-23-00126-сонли хат билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилди.
Қонун лойиҳаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 7 апрелдаги 28/6-04752-сонли хат билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими project.gov.uz орқали (ID-78422) тегишли вазирлик ва идоралар билан эътирозларсиз келишилди. Жорий йилнинг 26 апрель куни жамоатчилик муҳокамасига киритилди.
Жорий йилнинг 19 май куни Лойиҳа 8/1-0306-сон билан Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 20 май куни 28/6-08248-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Президент Администрациясига кўриб чиқиш учун 2023 йил 10 июнь куни 12/78422/1-410-сонли хат билан киритилган.
Президент Администрацияси томонидан Қонун лойиҳаси юзасидан Давлат Рахбарига ахборот хати тайёрланди. Жорий йилнинг сентябрь ойида ДХХ, Бош Прокуратура, олий Суд, ИИВ, Божхона қўмитасининг биринчи рахбарлари томонидан имзоланди ва Президент маслаҳатчилари Д.Қодиров ва Б.Мавлонов билан келишилди. Қонун лойиҳа жорий йилнинг 13 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасига Олий Мажлис Қонунчикилик палатасига киритишга топширилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 95-сон раёсат мажлиси билан Қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилди.

28 Суд-тергов жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш.
Электрон (рақамли) далил тушунчаси, электрон далилларни аниқлаш, тўплаш, тақдим қилиш, текшириш, баҳо бериш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш. Қонун лойиҳаси 2023 йил август Олий суд Бош прокуратура Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID 81036) ишлаб чиқилиб, Олий суднинг 2023 йил 1 июндаги 08/388-23-сонли хати орқали идоравий келишувга юборилди.
Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 19 июнда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига юборилди.
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 3 июлдаги 08/498-23-сонли хати билан Адлия вазирлигига юборилган. Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июлда 8/1-0505-сонли экспертиза хулосаси тақдим этилди.
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 1 августдаги 08/581-23-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 21 августдаги 10-1707-сонли хати билан лойиҳани кўриб чиқиш натижалари маълум қилинди. 
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 27 сентябрдаги 08/705-23-сонли хати орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

29 Маъмурий судга мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтириш.
Фуқаролар ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга мурожаат қилганда ундириладиган давлат божи ставкаларини пасайтириш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июнь Олий суд Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78295) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Қонун лойиҳаси 2023 йил 25 апрелда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. 2023 йил 22 майда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 24 майдаги 08/358-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 10 августдаги 10-1613-сонли хати билан лойиҳани кўриб чиқиш натижалари маълум қилинди. 
Лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 27 сентябрдаги 08/619-23-сонли хати орқали Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 2023 йил 24 октябрдаги ялпи мажлисида қабул қилиниб, маъқуллаш учун Сенатга юборишга қарор қилинди.

30 Жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш.
1. Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш процессуал ҳаракатларини амалга ошириш учун санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш. 2. Жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш. Қонун лойиҳаси 2023 йил июль Олий суд Бош прокуратура Давлат хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги

1. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-77134) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/359-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган.
2023 йил 7 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/432-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.
2. “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (ID-78298) ишлаб чиқилиб, манфаатдор идоралар билан келишилди. Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун 2023 йил 5 майда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. Лойиҳа 2023 йил 24 майдаги 08/360-23-сонли хат орқали ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига тақдим этилган. 
2023 йил 8 июнда Адлия вазирлигининг экспертиза хулосаси олиниб, лойиҳа Олий суднинг 2023 йил 12 июндаги 08/431-23-сонли хати орқали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган.

32 Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ташкилий-бошқарув фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш.
1. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ягона бошқарув тизимини яратиш. 2. Ҳудудий тергов бўлинмалари ходимларини ишга қабул қилиш, лавозимга тайинлаш ва рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш. 3. Жиноятларни тергов қилиш жараёнига рақамли технологияларни кенг жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил август Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура Адлия вазирлиги

Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментида малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тааллуқли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда 2023 йил 26 июнь куни 1/1015-сонл хат билан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилди. (ID-78208).

33 Транспорт воситасида йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳолатларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш.
Транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликдаги мурожаатига кўра ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил ноябрь Ички ишлар вазирлиги Олий суд Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур бандда белгиланган вазифа ижросини самарали ташкиллаштириш учун Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан қуйидаги лойиҳалар ишлаб чиқилди:
“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига юридик шахсларга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жавобгарликни белгилаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 7 октябрь куни 24/12-9024-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказишлик учун юборилган. (ID-84229);
Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситасининг мулкдорларига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 7 октябрь куни 24/12-9023-сон хат билан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказишлик учун юборилган. (ID-84228).

35 Судга қадар иш юритишнинг барча босқичида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолатларини кучайтириш.
1. Терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш. 2. Терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил сентябрь Бош прокурор Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ Давлат дастурининг 35-банди ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура томонидан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари янада кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:
- терговга қадар текширув жараёнига жалб этилган шахсларнинг процессуал мақомини аниқлаштириш, ушбу шахслар гумон қилинувчи, жабрланувчи 
ва гувоҳ ҳуқуқ ва мажбуриятларидан фойдаланишини белгилаш;
- терговга қадар текширув босқичида айрим тергов ҳаракатларини ўтказишга рухсат бериш ва б.
Қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали 
(ID-82600) вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 2023 йил 31 июлдаги 27/2-218-23-сон хат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритилди.
Бугунги кунда Бош прокуратура ва Президент Администрацияси масъул ходимлари томонидан мазкур қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот хати тайёрланмоқда.  

36 Суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш.
Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартибининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Норматив-ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, суд ҳужжатларининг ижросини таъминлаш мақсадида ундирувни мулкий ҳуқуқларга қаратиш механизмларининг самарадорлигини ошириш бўйича топшириқ ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ундирувни узоқ муддатли кўчмас мулк ижараси ҳуқуқига, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларга, интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга қаратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, project.gov.uz ягона электрон тизими орқали ID-87055-сон рақам билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилди.   

37 Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштириш.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини қарздор жисмоний шахслардан коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатларига нисбатан татбиқ этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил октябрь Бош прокурор манфаатдор вазирлик ва идоралар

Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев томонидан 14.03.2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ–27-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича Назорат режаси тасдиқланиб, ижрога қаратилган.
Назорат режасига мувофиқ, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибини янада такомиллаштиришга оид топшириқ ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини тубдан ислоҳ этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали ID-78328-сон рақам билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 31.07.2023 йил 27/2-213-23-сонли хат билан белгиланган тартибда Президент Администрациясига киритилди.

No Приоритеты, цели и задачи Механизм реализации Форма реализации Срок Ответственные исполнители Состояние исполнения Обсуждение
40 Иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш.
1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда бўлишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

2. Йиллик инфляция даражасини 9,5-10 фоизгача пасайтириш. Бунда: макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларни пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш; нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Инфляциянинг кутилаётган пасаювчи динамикаси шароитида инфляцион омилларни  иловлашга қаратилган “нисбатан қатъий” пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш орқали иқтисодиётда нархлар ўсишининг янада секинлашишига эришиш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 14 сентябрдаги 33/1-сонли қарори билан асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди. 
Жорий йилнинг сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 9,2 фоизни ташкил этди.  унда, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг йиллик ўсиши 11,0 фоизга тенг бўлиб, умумий инфляция даражасига таъсири юқори (4,7 фоиз банд) шаклланди.
Ноозиқ-овқат товарлар нархи йиллик ўсиши 7,6 фоизни, хизматлар нархи ўсиши эса 8,2  фоизга тенг бўлиб, умумий инфляцияга нисбатан пасайтирувчи таъсирга эга бўлди.
Мамлакатимиз молия тизимини барқарорлигини таъминлаш, макропруденциал  воситаларини такомиллаштириш, тизимли хатарларни аниқлаш ва уларга жавобан самарали чоралар кўриш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/5-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Макропруденциал сиёсати асослари тасдиқланди ҳамда Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинди. Шунингдек, банк тизимига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тизимли аҳамиятга молик банклар томонидан ҳаддан зиёд кўп хатарлар жамланишининг олдини олиш ҳамда макропруденциал сиёсатнинг капитал воситаларини жорий этиш мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 18 февралдаги 4/13-сонли қарори билан Тизимли аҳамиятга молик банкларнинг аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди ва ушбу низом Марказий банкнинг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинди. Автоулов сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражасини пасайтириш, мазкур кредитлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар натижасида тизимли хатарларнинг вужудга келишини олдини олиш  мақсадида Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 6 июндаги 14/7-сонли қарори билан Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бунда, 2023 йил 20 августдан бошлаб жисмоний шахсларга автоулов сотиб олиш учун ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражалари кредит суммасини гаров суммасига нисбати кўрсаткичининг миқдори бўйича ажратилган гуруҳларга асосан белгиланди.
Жаҳон иқтисодиётининг ўзгаришларга мослашуви ҳамда Марказий банклар томонидан пул-кредит сиёсатининг қатъийлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар, глобал инфляцион жараёнларга пасайтирувчи таъсир кўрсатиши ва йил якуни бўйича йиллик инфляцияни 8,5-9,5 фоиз даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Марказий банк томонидан жаҳон ва ички бозорларда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг улгуржи ва чакана нархлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда. Шунингдек, ички бозордаги нархларни ҳудудлар кесимида ҳафталик ва онлайн тарзда (НОК тизими орқали) кунлик ўрганиш амалиёти йўлга қўйилган.

3. Давлат қарзини бошқаришда йиллик янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш. Бунда, давлат ташқи қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

42 «Ёшлик» мис конини ўзлаштиришнинг биринчи босқичи якунига етказиб, 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш қувватига эга 3-мисни бойитиш фабрикасини ишга тушириш.
1. «Ёшлик» мис конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳаси доирасида режалаштирилган «Ёшлик I» ва 3-мисни бойитиш фабрикаси учун асосий технологик ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Asosiy texnologik uskunalar “Enter Engineering Pte.Ltd” va “Uralmashzavod” OAJ bilan 2021 yil 21 sentyabrda tuzilgan YERS-shartnomasi doirasida yetkazib berilmoqda.
Hozirda “Uralmashzavod” OAJ tomonidan qurilish maydonchasiga 8 ta o‘rta holda maydalash maydalagichi va 3 ta sharli tegirmon, 2 ta komplekt birlamchi maydalagich, “WEIR” (Turkiya) kompaniyasi tomonidan 12 komplekt gidrosiklon klasterlar, 24 komplekt nasoslar, 24 komplekt elektr dvigatellar va 72 komplekt qulflash-boshqarish armaturasi, Kwatani (“SEVER MINERALS”, JAR) kompaniyasi tomonidan 
23 ta uchlamchi g‘alvirlar va 32 ta gravitatsion himoya g‘alvirlari, “DALIAN” (Hitoy) kompaniyasining 12 komplekt avtomatik shar yuklagichlari, “METSO OUTOTEC” (Finlyandiya) tomonidan bir komplekt vertikal tegirmon, AUMUND (Germaniya) kompaniyasi tomonidan 22 ta plastinali ta’minlagichlarning import komponentlari, “ABB Italy Ltd” (Italiya) kompaniyasi tomonidan 12 komplekt chillerlar, “PNЕVMASH” AJ tomonidan 8 ta vibratsion g‘alvirlar, “ASPEX” (Rossiya) kompaniyasining 6 komplekt aspiratsiya tizimi, “Intertech” (Serbiya) kompanisi tomonidan 8 komplekt gravitatsion konsentratorlar yetkazib berildi.
Bundan tashqari joyida yig‘ish maqsadida “Uralmashzavod” OAJ va boshqa ishlab chiqaruvchi kompaniyalar tomonidan sharli tegirmonlarning quyidagi butlovchi qismlari yetkazib berildi: 
12 ta butaralar, 12 komplekt gidrostatik podshipniklar, 12 komplekt tishli tojlar, 18 komplekt elektr dvigatellar, 24 ta transformatorlar va boshqalar.
“METSO” (Finlyandiya) kompaniyasi tomonidan flotatsiya mashinalari uchun 6 komplekt elektr dvigatellar, TS-300 flotatsiya sig‘imlarining birinchi partiyasi va quyultirgichlar uchun 7 komplekt reduktorlar, 17 metrilik va 28 metrlik quyuqlashtirgichlar  yetkazib berilishi boshlandi. Thyssenkrupp (Germaniya) kompaniyasining HPGR rusumli yuqori bosimdagi presslari uchun 12 ta elektr dvigatellar va 4 komplekt valli bloklari yetkazib berildi.
Tegishli axborot Adliya vazirligiga taqdim etildi (2023 yil 23 avgustdagi 08-23/01-1491-son xat).

2. Рудани қайта ишлаш қуввати 60 миллион тонна бўлган 3-мисни бойитиш фабрикасида қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ва унинг 1-линиясини ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Қурилиш-монтаж ишлари “Enter Engineering Pte.Ltd” ва “Уралмашзавод” ОАЖ билан 2021 йил 21 сентябрда тузилган ЕРС-шартномаси доирасида амалга оширилмоқда.
Бугунги кунга қадар, қурилиш майдонида 14 млн м3 (89%) тупроқ ишлари, 391,7 минг м3 (60%) бетон ишлари, 61,4 минг т (87%) арматуралаш, 3,6 минг т металл конструкцияларни монтаж ишлари бажарилди, 8 та ўрта ҳолда майдалаш майдалагич корпуси станинаси ўрнатилди.
Қолдиқларни сақлаш хўжалигида тўғон пойдеворини қуриш бўйича 9,1 млн м3 тупроқ ишлари бажарилди.
Ушбу ишларга 252 та қурувчи ва 265 та махсус техника жалб қилинди.

46 Умумий қиймати 8 млрд долларлик 300 дан зиёд лойиҳани ишга тушириш ва 40 та янги йирик лойиҳани амалга оширишни бошлаш.
1. Лойиҳалар кесимида тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъулларни бириктирилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд. доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда вазирликнинг 2023 йил 20 январдаги 03-08-1-00354-сон хатига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига киритилди. 2023 йил 14 январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Ҳар ойдаги қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 2023 йил 16 майдаги Ҳукумат комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда лойиҳаларнинг амалга оширилиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди. Йиғилиш якуни билан берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш мақсадида 35-сон баён тасдиқланди.

2. Тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, Ҳукумат комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиб боришни ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар ой якунида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-459-сон қарорига киритилган умумий қиймати 12,6 млрд доллар бўлган 304 та йирик ва аҳамиятли лойиҳаларни ишга тушириш мақсадида вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (20.01.2023 йилдаги 03-08-1-00354-сон хат). 
2023 йил 14 январдаги Ҳукумат комиссиясининг 3-сон баёнининг 1-иловасига мувофиқ ҳар бир ишга тушадиган лойиҳага масъуллар бириктирилди ва тасдиқланди.
Ҳар ойдаги қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди Бугунги кунда тармоқ жадвалларида белгиланган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида 2023 йил 27 сентябрь куни Ҳукумат комиссиясининг 85-сонли йиғилиш баёнида атрофлича муҳокама қилинди ва тегишли ташкилотларга бир қатор топшириқлар берилди.
Бундан ташқари ҳозирги вақтда белгиланган режага мувофиқ Давлат инвестиция дастури доирасида январь-сентябрь ойларида умумий қиймати 1,9 млрд доллар бўлган 90 та лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 15 мингга яқин иш ўринлари яратилганини маълум қиламиз.

47 Автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш.
1. Жиззах вилоятида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, электромобиллар ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. 2. Чирчиқ шаҳрида Қишлоқ хўжалик техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзавтосаноат» АЖ, Андижон вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги

1. Жорий йилнинг 23 январь куни “BYD Uzbekistan Factory” МЧЖ қўшма корхонаси давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилган.
Тошкент шаҳрида савдо ва автосервис бўйича иккита расмий дилерлик шохобчаси очилди.
2023 йилнинг 17 март кунидан “BYD” автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий сотуви бошланди.
2023 йилнинг сентябрь ойи охирида Ҳукумат (Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва хорижий инвестор ўртасида инвестиция шартномаси имзоланиши кутилмоқда.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 август  куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги техникалари кластери негизида 100 от кучига эга миллий тракторларни ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
2023 йилнинг сўнгига қадар Чирчиқ шаҳридаги Қишлоқ хўжалиги техникалари кластерида 830 дона миллий тракторлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш ишлари режага мувофиқ бажарилмоқда.

49 Янги халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш.
Енгил саноат, чарм-пойабзал, электротехника, қурилиш ва озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тегишли халқаро ва Европа стандартларни амалиётга жорий этиш. Бунда: 1 400 дан ортиқ халқаро ва Европа стандартлари таҳлилини ўтказиш; долзарб бўлган стандартлар рўйхатини шакллантириш; рўйхат асосида стандартлар хариди ва давлат тилига таржимаси билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан молиялаштириш; харид қилинган ва давлат тилига таржима қилинган халқаро ва Европа стандартларини Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва амалиётга жорий этишни назарда тутиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил декабрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

Мазкур бандда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вазирлик, идоралар ва тармоқлар томонидан зарур халқаро стандартлар рўйхатини шакллантириш учун Агентликнинг 2023 йил 17 январдаги 01/118-сон хати чиқарилиб, бугунги кунда 1400 дан ортиқ халқаро стандартлар рўйхати шакллантирилди.
Мазкур рўйхат асосида халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилиш ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. (24.02.2023 йилдаги 01/444-сон хат).
Бугунги кунда жами 112 та халқаро стандартлар давлат тилига таржима қилинди ва Ўзбекистон Республикасида қабул қилинди ҳамда амалиётга жорий қилинди.

51 Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Қурилиш соҳасида янги маҳсулотлар турларини, шу жумладан, замонавий услубда гулқоғоз, полимер ва композитли материаллар асосида геотекстиль, геомембрана, катта ўлчамли гранит ва мармар плиталари, керамогранит, ёруғликни қайтарувчи турли рангдаги қалин ва мустаҳкам ойналар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

Қурилиш материаллари саноати маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича қуйидаги лойиҳалар амалга оширилмоқда:
– Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида “New Best Style” МЧЖ томонидан 5,5 млн доллар инвестиция ҳисобига 1 млн ўрам гулқоғоз ишга туширилди;
– Жиззах вилояти Фориш туманида “Diabaz Kompozit Grupp” МЧЖ томонидан 69 млн доллар ҳисобига 4,5 минг тонна базальт тошидан композит материаллар  амалга оширилмоқда;
– Тошкент вилояти Қибрай туманида 
“ NODIR KAFELLAR” МЧЖ томонидан 17 млн доллар инвестиция ҳисобига 3,5 млн кв метр керамик плитка ва керамогранит ишлаб чиқариш  амалга оширилмоқда;
Бухоро вилояти Пешку ва Когон туманларида “Buxoro Gold Granit” МЧЖ томонидан 10,6 млн доллар ҳисобига 30 минг куб метр гранит тошларни қазиб олиш ва 120 минг кв метр қайта ишлаш ишга туширилди.

53 Тўқимачилик саноатида маҳсулот экспорти ҳажмини 1,4 баробарга ошириш.
Юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан GSP+ префренцияларидан кенг фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини 4,5 млрд. долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Жорий йилнинг январ-август якунига кўра соҳа корхоналари томонидан 48 тадан ортиқ давлатга 2,5 млрд долларлик тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

54 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёғ-мой саноати тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш.
1. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 6,5 трлн сўмга етказиш. 2. 30 млн долларлик ёғ-мой маҳсулотлари экспортини амалга ошириш. 3. Инвестиция дастури доирасида 14 млн доллар ўзлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

“Озиқ-овқат саноати, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳамда мевасабзавотчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилиб, Ҳукумат томонидан (28.03.2023 йил 12/1- 410-сон) тасдиқланди.
Чора-тадбирлар дастурида:
Умумий қиймати 9 139 млрд сўмлик 793 та озиқ-овқат саноати соҳаларида амалга ошириладиган худудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинди.
Мазкур лойиҳалар доирасида 33,6 млн доллар ўзлаштирилиб, 85 та янги ёғ-мой саноати корхоналари фойдаланишга туширилади ҳамда ишлаб чиқариш хажмлари ўтган йилга нисбатан 109,7 фоизга оширилади.                                                                             
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар умумий қиймати 339,9 млрд сўмлик 8 та ёғ-мой саноати корхонаси фойдаланишга топширилиб 365 та янги иш ўринлари яратилди ҳамда 20 май ҳолатига 12 157 минг доллар, ёғ маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

56 Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги, республикада ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш.
1. Ҳудудларнинг салоҳияти, географик жойлашуви ҳамда табиий ва минерал ресурсларини ҳисобга олган ҳолда янги турдаги юқори технологик, замонавий, энергия тежамкор, инновация ва фан ютуқларига асосланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш дастурини ишлаб чиқиш. Чора-тадбирлар дастури 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023-2024 йилларда республикада саноат кооперациясини кенгайтириш ва рақобатбардош янги маҳсулот турларини ўзлаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси (10.03.2023 йилдаги 02-21-02464-сон хат) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга киритилган.

2. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида камида 60 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2023 йилда Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган 2 133 та лойиҳалар доирасида умумий қиймати 68,4 трлн сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиш белгиланган.
Жорий йилнинг январь-август ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 48,7 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ҳисобот даври прогнози 145,4 фоизга бажарилиши таъминланди. Хусусан:
- тармоқ корхоналар 669 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасида 26,7 трлн сўмлик (150,4 фоизга);
- ҳудудий корхоналарда 1 246 та лойиҳалар доирасида 22,0 трлн сўмлик (139,9 фоиз) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида импорт ўрнини босиш самарадорлиги 4,1 млрд долларни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2023 йилнинг январь - сентябрь ойларида дастур доирасида 2 011 та лойиҳада 53,5 трлн сўмлик ҳамда йил якуни билан 2 133 та лойиҳада 72,4 трлн сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

57 Ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробарга, экспортни 1,2 баробарга ошириш ва инвестицияларни кенг жалб қилиш.
1. 2,8 трлн сўмлик ипак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш. 2. Соҳада 25 млн долларлик 16 та лойиҳани ишга тушириш. 3. Ипак маҳсулотларининг экспортини 110 млн долларга етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Жорий йилнинг январ-август якунига кўра 1,73 трлн сўм миқдоридаги ипак маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа ижроси 101 фоизга бажарилди.
Шунингдек, 16 та лойиҳа доирасида январь-август ойларида 18,4 млн доллар миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши кутилмоқда (ҳисобот даври режасига нисбатан 101,1 фоиз).
Бугунги кун ҳолатига кўра 64,8 млн долларлик (январь-август ойлари учун белгиланган режа 37,5 млн долл) ипак маҳсулотлари экспорти амалга оширилди, режага нисбатан 1,7 баробар.
 

58 Газ захираларини кўпайтириш мақсадида геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастурни амалга оширишни бошлаш.
Республикада 2023 — 2033 йилларда углеводород хомашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган геология-қидируви ишлари дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда газ қазиб чиқариш; Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторларни жалб қилиш назарда тутилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси 2023 йил май Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Энергетика вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2023-2033 йилларда углеводород хомашёсига геология-қидирув ишларини  ривожлантириш ва захираларини кўпайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2023 йил 20 апрелда вазирлик ва идораларга келишиш учун юборилди (ID-78962).
Лойиҳа 2023 йил 22 майда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилди (29-сон хат).
Лойиҳа вазирлик ва идоралар билан келишилиб, 2023 йил 30 май куни Вазирлар Маҳкамасига киритилди (32-1501-сон хат).

59 Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш.
Газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни ўрганиб чиқиш ва натижаларига асосан ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар киритиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Энергетика вазирлиги Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида газ қазиб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан “O‘zbekneftgaz” АЖ, “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚК, “Gazli gas storage” МЧЖ ҚК, “Epsilon Development Company” МЧЖ ХК, 
“Uz-kor gas chemical” МЧЖ ҚК, “Zarubejneftegaz gpd centralnaya aziya” МЧЖ ҚК, “Gissarneftgaz” МЧЖ ҚК, “Sanoat energetika guruhi” МЧЖ ХК, “Газпром Зарубежнефтегаз” АЖ, “Asia gold-industry” МЧЖларга углеводород конлари бўйича расмийлаштирилган жами 110 та 
(ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқини берувчи 72 та ва геология қидирув ишлари олиб бориш учун 38 та) рухсатнома ҳамда кон ажратмаси ажратиш далолатномаси 
ва 6-ГР, 7-ГР ҳисоботлари ўрганиб чиқилди.
Ишлаётган корхоналар бўйича берилган барча рухсатномаларни хатловдан ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда.
Бугунги кунда “O‘zbekneftgaz” АЖ тасарруфидаги бошқармалар ҳамда “Natural gas stream” МЧЖ ҚК, “New silk road oil and gas” МЧЖ ҚКга қарашли газ конденсант конларини ишлатиш ва кон ажратмаси лойиҳалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

60 Геология-қидирув соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, маҳаллий хомашёларни саноат усулида чуқур қайта ишлаш технологияларини яратиш.
1. Углеводородга истиқболли майдонлар бўйича сейсмик маълумотларни юқори аниқликдаги замонавий «Paradigm» дастурий таъминотида қайта ишлаш ҳамда 18 та майдоннинг 3D моделини яратиш. 2. Замонавий ГИС технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик харитасини яратиш. 3. Ангрен конида каолин ва Гушсойда алунит маъданларидан алюминий оксидини ажратиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш. 4. Маҳаллий хомашёлар асосида бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган 50 фоизли водород пероксиди ва натрий перекарбонатини ишлаб чиқариш технологиясини ўзлаштириш. 5. Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ

1. Жорий йил январь-июль ойларида углеводородга истиқболли 13 та янги аниқланган майдонлар (Келажак, Аспантай, Ишончли, Янги Арал, Сарижол, Патталик, Мирзақалъа, Янги Култак, Бердиқудуқ (тер.юра), Хоразм, Марказий Жайронхона, Шимолий Ходжи, Шаршара) бўйича сейсмик маълумотлар юқори аниқликдаги замонавий “Paradigm” дастурий таъминотида қайта ишланди ва 3D моделини яратилди.
2. 1:200 000 ва 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар учун шартли белгилар эталони тасдиқланди. 
ГАТ технологиялари ёрдамида вилоятлар кесимида 1:200 000 миқёсдаги ва республика бўйича 1:500 000 миқёсдаги рақамли гидрогеологик хариталар яратилди. Шу билан бирга, гидрогеологик маълумотларнинг ГАТ технологияларга асосан электрон базаси яратилди. Ҳозирда яратилган рақамли гидрогеологик хариталарни Кон-геология вазирлигининг ягона геопортал платформасига интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
3. Ангрен ва Олтинтов каолин маъаданларининг дастлабки намуналарини нитрат, хлорид ва сульфат кислоталарининг турли концентрацияларидан бойитиш ишлари олиб борилмоқда. Каолин намуналарини дстлаб -0,063 мм гача янчиб, сўнгра сульфат кислотасининг 5-15% концентрацияли эритмасида аралаштириш орқали гранула ҳосил қилинди. Тайёрланган гранулар ўлчами 10-15 мм ни ташкил қилди ва уларни 600-800 С да термик қайта ишланди. куйдириш вақти 30-15 дақиқани ташкил қилди. Куйдирилган каолин гранулари сульфат кислотасида (25-40%) 60-90 С ҳароратда 1-2 соат давомида танлаб эритилди. Эритма фильтрлангач сув билан қайта ювилди. Фильтр усти маҳсулоти юқори ҳароратда (1200 С) 1 соат давомида куйдирилди. Ўтказилган тадқиқотларда олинган алюминий оксиди маҳсулоти кимёвий таҳлилларга юборилди.
Гушсой алунит кони намуналарининг танлаб эритиш жараёни термик қайта ишланган, совушга улгурмаган маҳсулотни сув билан эритиш жараёни олиб борилди ва натижада эритма таркибидаги алюминий бирикмаси чўктирилди ва кристалл ҳосил қилинди. Синовлардан ажралиб чиққан маҳсулотлар кимёвий таҳлилларга юборилди.
5. “Олмалиқ КМК” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ўртасида 2022 йил 19 октябрда “Плазматрон ёрдамида рений металл кукунини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш” мавзусида 
63-9114юр сонли 335 млн сўмлик тадқиқот шартнома имзоланди. 
Тадқиқот иши доирасида комбинат институтга 20 кг миқдорида аммоний перренатини олиб бориб берди. Институт ходимлари томонидан эса тақдим этилган аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш бўйича лаборатория плазматрон қўрилмаси яратилди. Ҳисобот даврида ўтказилган тадқиқот ишлари натижасида 10 кг аммоний перренати ярим маҳсулотидан 5,575 кг миқдорида 99,9 фоиздан юқори тозаликдаги рений металл кукуни олинди, тадқиқот шартномасининг календар режасида келтирилган 1-3-босқич ишлари тўлиқ бажарилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ион-плазма институти ҳисоб рақамига 300 млн сўм миқдорида пул маблағлари ўтказилди. 
Ҳозирги кунда қолган 10 кг аммоний перренатидан рений металл кукунини олиш юзасидан тадқиқот ишлари ҳамда маҳсулот олиш бўйича технологик регламент ишлаб чиқиш юзасидан тадқиқот ишлари давом этмоқда.

61 Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш.
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури доирасида қуйидагиларни таъминлаш: Букантов, Томдитов, Чотқол-Қурама, Ҳисор, Кулжуктов, Султанувайс каби жами 20 тадан ортиқ объектда тадқиқотлар ўтказиш ҳисобига олтин захирасини 136 тоннага, кумуш захирасини 175 тоннага етказиш; мис захирасини 255 минг тоннага, қўрғошин захирасини 42 минг тоннага, рух захирасини 48 минг тоннага, вольфрам захирасини 8 минг тоннага кўпайтириш; уран захирасини 5,5 минг тоннага кўпайтириш, углеводородлар ресурсларини 58 млн тонна шартли ёқилғига ўстириш; ер ости сувларининг 143,7 минг м3/сут захирасини аниқлаш ва натижасида 600 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик суви, 40 минг гектар ерларни суғориш учун сув ресурсларини кўпайтириш. Илмий-техник кенгаш ва доимий фаолиятдаги захиралар комиссияси баёни 2023 йил декабрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Навоийуран» ДК, Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2023 йилги минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш дастури шакллантирилди ва дастур доирасида қуйидагилар амалга оширилди. 2023 йил январь-октябрь ойларида жами 193 та бюджет лойиҳалари доирасида геология-қидирув ишларига 820,4 млрд сўм бюджет маблағлари сарфланди. Давлат дастури доирасида 1 379,8 минг пог м бурғилаш ишлари, 6,3 минг пог м ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), 306,7 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 7820 пог км 2Д сейсмик қидирув ва 1845 кв км 3Д сейсмик қидирув иш ҳажмлари амалга оширилди.
Шундан Давлат дастури доирасида бюджет маблағлари ҳисобига 434,1 минг пог м  бурғилаш ишлари, 6,3 минг пог м ер ости тоғ-кон ишлари (лаҳмлар, шурфлар), 306,7 минг куб м ер усти тоғ-кон ишлари, 7820 пог км 2Д  сейсмик қидирув ва 1845 кв км 3Д сейсмик қидирув иш ҳажмлари амалга оширилди.
Шу билан бирга 2023 йил 1 ноябрь ҳолатига, олтиннинг 10,8 т, кумушнинг 106,2 т, миснинг 165,5 минг т, ураннинг 2337,0 т, қўрғошиннинг 20,05 минг т, рухнинг 30,3 минг т, вольфрамнинг 10,5 минг т, оҳактошларнинг 12,4 млн.т, қум-шағал аралашмасининг 11,5 млн.т, гранитларнинг 54,8 млн.т,  гипснинг 4,4 млн.т, доломитларнинг 48,3 млн.т, лёсснинг 8,2 млн.т, қурилиш тошларининг 6,4 млн.куб м,  каолинни 2,5 млн.т, аргилитларни 6,4 млн.куб м, серпентинитларни 1098,9 минг т, ер ости сувларининг 190,9 минг куб м/кун миқдоридаги захиралари аниқланди.
Шунингдек, олтиннинг 31,6 т, ураннинг 3 600,0 т, қўрғошиннинг 2,2 минг т, рухнинг 25,9 минг т, вольфрамни 8,03 минг т, миснинг 202,8  минг т ва углеводороднинг 45 млн. т ш.ё. миқдорида прогноз ресурслари ўстирилди. Нефть ва газ фойдали қазилмалари бўйича 15 та янги истиқболли майдонлар аниқланди. Натижада Гарбий Аккум, Култак (тер.юра), Иймон, Патталик, Нортепа, Рахмотбобо, Шаркий Арслан конлари аниқланди. Давлат захиралари комиссиясида 19 та конлар захиралари (5 ер ости сувлари кони, 1 лёссимон жинслар, 4 гранит, 1 оҳактош, 2 кварц қумлари, 1 гипс, 1 доломит, 3 базальт ва диабаз, 1 серпентинит) тасдиқланди.
Шунингдек, халқ хўжалиги эҳтиёжларини қондириш ва қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш мақсадларида Сирдарё, Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида ичимлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий, Қашқадарё вилоятларида техник тоифадаги 7 та объект бўйича 59,5 минг м куб ер ости сувлари захиралари ҳисобланди ва 1 та ҳисобот тузилиб, Давлат захиралари комиссиясида тасдиқланади.

62 Иқтисодиёт корхоналарида 737,01 млн кВт соат электр энергияси, 813,26 млн куб метр табиий газ ва 5,4 минг тонна нефть маҳсулотларининг тежалишига эришиш.
Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзэнергоинспекция

Йирик саноат корхоналарида энергия ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини жадаллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадал-лаштири чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сонли қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ 2023 йилда республиканинг йирик саноат корхоналарида 813,3 млн куб метр табиий газ ва 796,3 млн кВт соат электр энергияси иқтисоди режалари тасдиқланди.
Республиканинг йирик саноат корхоналарида ёқилғи-энергия ресурсларини тежашнинг амалий чора-тадбирларини амалга ошириш ҳисобига январь-октябрь ойларида 976,5 млн куб метр (121,4%) табиий газ, 1 023,9млн кВт•соат (128,6%) электр энергияси тежашга эришилди.

63 Энергетика текширувларини (энергетика аудити) амалга ошириш, энергия менежмент тизимини жорий этиш.
Йиллик ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи ёки бир минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган 74 та корхона, муассаса ва ташкилотларни мажбурий энергетика текширувларидан (аудит) ўтказилишини мувофиқлаштириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Ўзэнергоинспекция

2021-2025 йиллар даврига мўлжалланган режа-жадвали тасдиқланган бўлиб, унга асосан жами 285 та корхоналар мажбурий энергетик текширувларини ўтказилиши белгиланган.
Мазкур режа-жадвалга киритилган жами 114 та корхоналарда энергетика текширувлари бошланган бўлиб, булардан мажбурий энергетика текшируви 39 тасида якунланган, шулардан 2021 йил режасига киритилган корхоналардан 9 тасида, 2022 йил режасига киритилган корхоналардан 13 тасида, 2023 йил режасига киритилган корхоналардан 11 тасида, 2024 йил режасига киритилган корхоналардан 4 тасида, 2025 йил режасига киритилган корхоналардан 2 таси энергия аудит тўлиқ ўтказилган бўлиб, ўтказилган энергетика текширувлари якуни бўйича энергоаудиторлар томонидан жами 1 840,2 млн.кВт.с. электр энергиясини тежалиши бўйича 677 та ҳамда жами 189,3 минг.Гкал иссиқлик энергияси тежалиши бўйича жами 60 та тавсиялар берилган.
“Ўзэнергоинспекция” томонидан ушбу тавсияларнинг бажарилиши назоратга олиниб, уларнинг 171 таси бажарилиши эвазига 23,6 млн.кВт.с электр энергияси ҳамда 37 та тавсия бажарилиши эвазига 115,8 минг.Гкал иссиқлик энергияси тежалиши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августидаги ПҚ–4422-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистнон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан вазирлик ва идораларда агентлик билан келишган ҳолда ISO 50001 халқаро стандарт талабларига мувофиқ энергетик менежмент тизимларини жорий этишнинг тармоқ графиклари тасдиқланган.
Бугунги кунда қадар ISO 50001 халқаро стандартига мувофиқ энергетика менежменти тизими 23 та вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг 166 та корхоналари ва ташкилотларида жорий қилинди. 
Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбеккўмир” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзавтосаноат” АЖ, “Ўзиккиламчи-ранглиметалл” АЖ, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, “Ўзбекистонтемирйўллари” АЖ, “Ўзмахсусмонтаж-қурилиш” АК, “Ўздонмаҳсулот” АК, “Ўзбекозиқовқат-холдинг” ХК, “Ўзтўқимачисаноат” уюшмаси, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзчармсаноат” уюшмаси корхоналарида биринчи навбатда ISO 50001 халқаро стандарти 2019-2022 йилларда жорий қилиинган.
Энергетика менежменти тизимини жорий этиш ихтиёрий бўлиб, ресертификация ҳар 3 йилда бир марта амалга оширилади.

64 2026 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичини қўшимча 30 млрд кВт соатга ошириб, жами 104 млрд кВт соатга етказиш.
1. Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 650 МВт бўлган қуёш электр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича битимларни имзолаш. 2. Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендерни якунлаб, битим имзолаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлар

Бухоро (250 МВт), Кашкадарё (300 МВт), Хоразм (100 МВт) вилоятларида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича Электр энергиясини сотиб олиш битимлари имзоланди. Ҳозирда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор лойиҳалари вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.
 Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 200 МВт бўлган шамол электрстанциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи боскичи якунланди. Жорий йилнинг октябрь ойи якунига қадар тендер ғолиби эълон қилинади.
 

65 Республикада ўсиб бораётган электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида янги генерация қувватларини яратиш.
1. Сирдарё вилоятида «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1 500 МВтга тенг замонавий иссиқлик электр станциясини ягона энергетика тизимига синов тариқасида улаш. 2. Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида «Masdar» (БАА) компанияси билан ҳамкорликда умумий қуввати 670 МВтга тенг иккита қуёш фотоэлектр станцияларини ягона энергетика тизимига улаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт га тенг иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида 1-сон ва 2-сон газ турбина қурилмаси, генератор ва трансформаторлар қурилиш майдонига етказилиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда синаш-созлаш ишлари графикка асосан амалга оширилмоқда. 2023 йил 27 октябрда биринчи газ турбинасига ўт ёқилиб, ишга туширилди. 2023 йил 30 октябрда газ турбина қурилмаси 140 МВт юкламага чиқарилди. Жорий йил якунига қадар станциядаги 2 та газ турбина қурилмалари ишга туширилиши режалаштирилган. 
2. Бугунги кунда Сурхандарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида “Масдар” компанияси томонидан қуввати 897 МВтга тенг 3 та қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. 
Ҳозирда Лойиҳа компанияси томонидан қурилиш ишлари бошланган бўлиб, қурилиш майдонларига 768 МВт қуёш панеллари  596 МВтга тенг инверторлар ва 412 МВтга тенг  қуёш панелларига мўлжалланган “таянч”лар олиб келинган. 
Лойиҳа компаниялари билан келишилган тармоқ жадвалларига мувофиқ жорий йилнинг ноябрь ойида станцияларнинг электр қурилмалари синовдан ўтказилади ва тўлиқ қувватлар декабрь ойида ягона энергетика тизимига узатилади.

66 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани якунига етказиш. Жумладан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобидан қўшимча 14 млрд кВт электр ишлаб чиқариш орқали хонадонларга бериладиган электр энергиясини 50 фоизга кўпайтириш.
1. 4,5 минг МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳани самарали ва ўз вақтида якунига етказиш (тендерларни якунлаш, битимларни имзолаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишлари) бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси 2023 йил 15 март Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2023 йил 17 февралдаги ПҚ-57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини электр узатиш тармоқларига улаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатда лойиҳаларнинг аниқ ишга тушиш муддатлари белгиланган.
(Маълумот учун: 2023 йил 11 январда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 2 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича “Англашув меморандуми” имзоланди. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида тендернинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Томди туманида қуввати 
500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида турбиналарнинг биринчи партияси март ойида Ўзбекистонга етиб келиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги 2022 йил 23 декабрда “ACWA Power” (Саудия Арабистони) компанияси билан Қорақалпоғистон Республи-касида умумий қуввати 1 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича битимлар имзоланди).

2. Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижросини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар режаси тармоқ жадвалига асосан Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2023 йил 17 февралдаги ПҚ–57-сон қарори қабул қилинди ва унга мувофиқ Давлат-хусусий шериклик асосида 2023 йилда 27 та йирик қувватли қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳамда уларни электр узатиш тармоқларига улаш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланиб, ишга тушириш муддатлари белгиланди. 
Маълумот учун: 2023 йил апрелда “China Gezhoba Group” (Хитой) компанияси билан Бухоро, ва Қашқадарё вилоятларида умумий қуввати 1 000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида шартнома имзоланди. Ҳозирда, лойиҳа майдонида фундамент ишлари олиб борилмоқда, ҳар бир лойиҳа майдонига 80 МВт қувватга тенг қуёш паенллари олиб келинди. 40 МВт қуёш панеллари Тошкент шаҳрида божхона расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг иккинчи боскичи жорий йилнинг 24 май куни якунланиб, энг яхши таклиф билан БААнинг Масдар компанияси ғолиб деб топилди. Ҳозирда тендер ғолиби билан электр энергиясини сотиб олиш шартномаси ишлаб чиқилмоқда. 
Томди туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида бугунги кунда 23 та тўлиқ комплект шамол турбиналари келтирилиб, шундан 16 таси ўрнатилган ва турбиналар учун 33 та пойдевор қуриб битказилган.  
Жиззах вилоятида "Poly Group&SPIC" томонидан қуввати 500 МВт қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича жорий йилнинг май ойида “Англашув меморандуми” имзоланди..  
Тошкент (Юқоричирчиқ) вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ-189-сон қарори қабул қилинди. Ҳозирда, административ ва ёрдамчи бинолар 100 % якунланган. Қуёш панелларини ўрнатиладиган ер майдонини текислаш ва таёрлаш ишлари 45 % якунланган. Подстанция асосларини бетонлаш ишлари 7,5 % га якунланган. Электр тармоғини қурилиш ишлари бошланмаган. 80 МВт қувватга тенг қуёш панеллари ва 42 МВтга тенг "таянч"лар лойиҳа майдонига олиб келинди.100 МВтга тенг 104 та инверторлар 11-ноябда олиб келиниши кутилмоқда
Самарқанда вилоятида "ACWA Power" компанияси томонидан умуий қуввати 1 000 МВт бўлган 2 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доираисда жорий йилнинг апрел ойида электр энергиясини сотиб олиш шартномаси имзоланди. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўз.Рес. Президентининг 2023 йил 4 июлдаги ПҚ-207 ва ПҚ-208-сон қарорлари қабул қилинди. Бугунги кунда ер майдонларини Энергетика вазирлигига ажратиш ишлари олиб борилмоқда. 
Фарғона вилоятида қуввати 200 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида China Huadian Engineering компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда. 
Навоий вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “СС7” компанияси томонидан лойиҳа майдонида дастлабки техник ўрганишлар олиб борилмоқда. 
Тошкент вилоятида  қуввати 300 МВт ва 
1 000 МВт бўлган 2 та қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ХХРнинг “China Datang” компанияси томонидан лойиҳа майдонларида дастлабки техник ўрганишлар якунланиб, техник ва тижорий таклиф ишлаб чиқилмоқда..

69 2023 йилда ахборот технологиялари соҳасида экспорт ҳажмини ошириш.
1. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари сонини 300 тага ошириш, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги компанияларни 30 тага кўпайтириш. 2. Компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажмини 5 трлн. сўмга ва уларнинг экспорти ҳажмини 280 млн. долларга етказиш. 3. IT-парк резидентлари томонидан ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

2023 йилнинг октябрь ҳолатига:
IT-Парк резидентлари сони йил бошидан 378 тага ошиб, 1500 тани ташкил этмоқда, жумладан хорижий капитал иштирокидаги компаниялар сони 56 тага ошиб 221 тага етди;
8 ой якуни бўйича компьютер дастурлаш ва аутсорсинг хизматлари ҳажми 6,8 трлн.сўмга, уларнинг экспорти ҳажми эса 220 млн. долларга етказилди.
IT-Парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турларини кенгайтириш, шу жумладан резидентларга ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш, стартапларни қўллаб-қувватлаш (акселератор) ва киберспорт соҳасида хизмат кўрсатишга рухсат беришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг “Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда унинг резидентларига қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда ушбу ҳужжат лойиҳасига Адлия вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 
8/2-0713-сон ижобий ҳуқуқий экспертиза ҳулосаси олиниб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди ID-82901 (V-6).
(Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023 йил 29 сентябрдаги 25-8/6674-сон хати)

70 Республика аҳоли яшаш пунктларини телекоммуникация хизматлари билан қамраб олиш.
1. Республика бўйлаб 50 минг км оптик толали алоқа линиялари қуриш орқали уларнинг умумий узунлигини 220 минг км га етказиш. 2. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш ва республикадаги аҳоли яшаш пунктларида мобил алоқа ва кенг полосали мобил Интернет хизматлари қамровини 99 фоизга етказиш. 3. Мобил алоқа операторлари томонидан қўшимча база станциялари ўрнатиш орқали халқаро аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларида мобил алоқа ва Интернет қамровини 70 фоизга етказиш. 4. Қўшимча равишда 700 мингта кенг полосали Интернет портлар ўрнатиш орқали уларнинг умумий сонини 5,3 млн. тага етказиш. 5. Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с га етказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Рақамли технологиялар вазирлиги

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш доирасида 2023 йил 3-чоракда республика бўйлаб бир қатор ишлар амалга оширилди, жумладан:
420 мингта кенг полосали портлар ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 5 млн.тадан оширилди;
40 минг км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 210 минг кмга етказилиши натижасида аҳоли яшаш масканларида юқори тезликдаги Интернет тармоғи қамрови 
87,5 фоизни ташкил этди;
5 мингдан ортиқ база станциялари ишга туширилиб, уларнинг умумий сони 59 мингтага етказилиши натижасида аҳоли яшаш масканларининг кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамров даражаси 98,5 фоизга, халқаро аҳамиятга эга магистрал автомобил йўллари бўйлаб юқори тезликдаги мобил интернет қамров даражаси 75 фоизга етди.
Халқаро пакетли коммутация маркази ўтказувчанлик қобилиятини 3 600 Гбит/с.га етказиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

71 Сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш учун янада қулайликлар яратиш ва уларни қўллаб қувватлаш.
1. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш ва янада қўллаб-қувватлаш. Илмий-тадқиқот ишлари дастури 2023 йил март Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида илмий тадқиқот ишларини мақсадли амалга ошириш бўйича илмий тадқиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Дастурга умумий қиймати 33,6 млрд. сўмга тенг 20 та лойиҳа молиялаштирилган.  Шундан 5 та фундаментал, 10 та амалий, 3 та инновацион ва 2 та халқаро (Ўзбекистон-Хитой, Ўзбекистон-Венгрия). Қилинган ишлар бўйича вазирликнинг жорий йил 24 март кунидаги 4/19-27/71.1-сон хат билан маълумотлар Президент Администрациясига киритилди. 

2. Сунъий интеллект соҳасини ривожлантиришга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусида хорижлик мутахассислар иштирокида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу табирда хорижлик ҳамкор ташкилотлардан Кореанинг “Кореа Индустрй Интеллигентизатион Ассосиатион” ҳамда “Чунгбук Натионал Университй”, Хитойнинг “НУВА Роботикс”, Буюк Британиянинг “Бикал Течнологиес”, АҚШнинг “ВEОН Гроуп” компаниясидан соҳа мутахассислари, ОАВ ходимлари ҳамда 180 га яқин меҳмонлар иштрок этишди. Тадбир доирасида сўзга чиқувчи маърузачилар хориж давлатларида сунъий интеллектни амалиётга жорий этишдаги тажрибаси ва ушбу соҳадаги истиқболли лойиҳалар ҳақида сўзлаб беришди. Рақамли технологиялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Дигитал Леадершип Форум” доирасида бўлиб ўтган “Сунъий интеллект соҳасидаги этика ва тартибга солиш масалалари” мавзусидаги 
халқаро конференсия бўйича маълумотлар Вазирликнинг 2023 йил 12 июлдаги 26- 8/4757-сон хати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Мазкур топшириқ жорий йил 13 июль куни Ҳисоб палатаси томонидан назоратдан 
ечилди.

3. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш институти лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун лаборатория хоналари мебель жиҳозлари, кондиционерлар ва замонавий компьютер қурилмалари билан жиҳозланди.
Шунингдек, Институт лабораториялари ўз фаолияти давомида фойдаланиши учун “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор - UZINFOСOM” МЧЖнинг маълумотларни қайта ишлаш марказидан ажратилди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этилган (Вазирликнинг 2023 йил 23 октябрдаги 26-8/7364-сон хати).

4. Ўзбек тилидаги матнларни ўқиш жараёнини автоматлаштириш, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастурий таъминотни яратиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги

Лойиҳа бўйича матнни овозга ва овозли маълумотларни матнга ўтказувчи модуллар ишлаб чиқилди. Мазкур модулларда фойдаланиш учун овозли ҳозирда 4,7 миллион матн ҳамда 350 соат овоз (аудио) йиғилган.
Овозларни тиниқ ва равон ёзиб олиш ва қайта ишлаш учун алоҳида аудиостудия яратилди. Шунингдек, овозларни равон ва тушунарли қилиб ёзиш мақсадида, шартнома асосида алоҳида эркак ва аёл дикторлар ёлланган. 
Ҳозирда ишлаб чиқилган дастур талабалар ва ёшлар орасида телеграм (@Aiclubchat_bot) мессенджерида синовдан ўтказилмоқда ҳамда Muxlisa.uz сайти ишга туширилиб, матнни овозга (Text-to-Speech) ва овозли маълумотларни матнга (Speech-to-Text) ўтказувчи дастур синов тарзида ишга тушурилди.
Шунингдек, махсус бот орқали республика бўйлаб талабалар ва кўнгиллилар томонидан овозларни йиғиш жараёни давом этмоқда.

72 Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш тизимини ишлаб чиқиш.
Электрон тарзда рўйхатга олиш дастурини ишлаб чиқиш ва тизим фаолиятини йўлга қўйиш. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил сентябрь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Рақамли трансформация маркази томонидан Давлат органлари ва инвесторлар ўртасида тузилган инвестиция шартномаларидаги инвестиция мажбуриятларини электрон тарзда рўйхатга олиш ахборот тизимининг “MVP” версияси ишга туширилди (invob.uzrtm.uz).
Ҳозирги кунда платформани жорий этиш юзасидан тизим камчиликлари бўйича тест синовлари олиб борилмокда.
Шунингдек, платформани амалга ошириш юзасидан “Чора-тадбирлар” режаси ишлаб чиқилган.

73 Республиканинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, иқтисодиёт тармоқларига хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш орқали ҳудудларда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.
1. 11 млрд долларлик хорижий инвестицияни ўзлаштириш. 2. 304 та йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш орқали 48,7 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

1. 2023 йилнинг январь-июль ойлари якуни билан 8,2 млрд долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз 104 фоизга бажарилди.
2. Давлат инвестиция дастури доирасида январь-июль ойлари давомида умумий қиймати 1,2 млрд доллар бўлган 36 та лойиҳа ишга тушиши ҳисобига 5 678 та иш ўрини яратилишини маълум қиламиз. Жумладан:
– Когон туманидаги “SIYOVUSH TEKSTIL BUXORO” МЧЖ ҚК томонидан 45 млн долл. инвестициялар ҳисобига йилига 40 минг тонна акрил ип калава ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 400 та янги иш ўринлари яратилди.
– Нурота туманидаги “Навоий КМК” АЖ томонидан 106 млн долл. инвестициялар ҳисобига "Пистали" конида олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуасини қуриш (6-ГМЗ) (1-босқич) лойиҳасини ишга туширилиб, 1050 та янги иш ўринлари яратилди.
– Яккабоғ туманидаги “Mail fashion tekstil” МЧЖ ҚК томонидан 6 млн долл. инвестициялар ҳисобига, йилига 600 минг дона трикотаж маҳсулотлари чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиб, 100 та янги иш ўринлари яратилди.

76 Инвестиция дастурларини маҳалла даражасига тушириш ва маҳаллаларнинг молиявий ваколатларини кенгайтириш.
Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун «Маҳалла бюджети» тизимини солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган ҳар бир вилоятлардан биттадан туманда эксперимент тариқасида жорий этиш ҳамда унинг самарадорлиги, натижадорлиги ва тизимни барча туман (шаҳар)ларда жорий этиш юзасидан таклиф киритиш. Ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар 2023 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

1. Мазкур масала бўйича эксперимент жорий этилган 14 туман солиқ ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари раҳбарлари билан видеоконференц алоқа орқали бир неча маротаба муҳокама ўтказиб келинмоқда.
2. ПҚ-458-сон қарор билан белгиланган эксперимент жорий этилган ҳар бир туманларнинг маҳаллаларида солиқ мобил иловасидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги ҳамда маҳалла органлари томонидан солиқлар ундирилганда чек чиқариш учун мослама (термо принтер) билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилди. Бунда 15 мартга қадар яна бир видеоконференцалоқа орқали муҳокама ўтказилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: Жами 14 туманда жорий йилнинг январь-февраль ойларида 20,5 млрд сўм ундирилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 млрд. сўмга ёки 131 фоизга кўп ундирилган (солиқ ставкаси 10% оширилган).
3. Маҳалла ўз муаммоларини мустақил ҳал этиши учун “Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш доирасида солиқларни тўлаш маданиятини шакиллантириш мақсадида, солиқ тўловларига жисмоний шахсларни мол мулк ва ер солиқларини тўлаш тўғрисида хабардор қилиш ва кенг тарғибот қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан:
А) “Soliq” мобил иловаси орқали хабар юбориш;
Б) Корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимлар томонидан тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисида маълумотларни корхоналарнинг шахсий кабинетига юбориш;
В) Мол-мулк ва ер солиқларини тўловчилари ҳамда тўлаш тартиби, муддатлари тўғрисида пресс релиз ва роликлар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб бориш назарда тутилмоқда. 
4. Эксперимент жорий этилган туманларнинг барча маҳалла раисларига “Маҳалла бюджети” тизими бўйича батафсил маълумотларни ўз ичига олган букетлар тарқатилди.
Шунингдек, “Маҳалла бюджети” тизимининг ишлаш механизми ҳақида мақола, ҳамда видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Эксперимент жорий этилган Учтепа тумани мисолида инфографика қилинган (илова қилинади).
Шунингдек, 76-банднинг ижроси юзасидан юқорида баён этилган масалаларни ўз ичига олувчи чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

78 Энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO).
1. Акцияларини аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқариш (IPO) учун энг йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг рўйхатини шакллантириш. 2. Йирик 10 та компания ва тижорат банкларининг «IPO» жараёнидаги ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш. 3. «IPO»га тайёргарлик жараёни давомида келиб чиқадиган зарур тадбирларни амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Мазкур банд ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

79 Иқтисодиётни, шу жумладан саноатнинг етакчи тармоқларини янада либераллаштириш ҳамда трансформация жараёнларини жадаллаштириш.
2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда қуйидаги корхоналарда ESGни жорий этиш: 2023 йилда — «Ўзметкомбинат» АЖ; 2024 йилда — «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ; 2025-2026 йилларда — бошқа давлат иштирокидаги бошқа йирик корхоналар. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил октябрь Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзметкомбинат» АЖ, «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ

2023 — 2026 йилларда устав капиталида давлат улуши мавжуд трансформация қилинадиган акциядорлик жамиятлари фаолиятига ESG (Environment, Social, Governance)ни жорий этиш, бунда атроф-муҳит, ижтимоий омиллар ва корпоратив бошқарув омиллари (ESG омиллари), шунингдек, барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ омилларни ҳисобга олиш масалалари жамиятлар бошқарув органларида кўриб чиқилишини ташкиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш топшириғи белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан Халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда «Ўзметкомбинат» АЖ 2023 йилда, «Навоий КМК» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖда 2024 йилда ESGни жорий этиш мақсадида “ESG”  омилларининг экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув соҳасида 2020-2022 ййила давомида ушбу корхоналарда кўрилган чора-тадбирлар ва амалга оширилган ишлар бўйича саволнома ишлаб чиқилди ва 2023 йил 31 март куни Агентликнинг хати орқали мазкур ташкилотларга юборилди. 
Давлат дастурида белгиланган топшириқлар ижроси таъминланиш мақсадилда, мазкур корхоналардан келиб тушадиган маълумотлар ишлаб чиқилган саволнома асосида тахлил қилинади, ҳамда  уларда ESGни жорий этиш бўйича босқичма-босқич харакатлар режаси ишлаб чиқилади.
 

80 Банк тизими активларида хусусий сектор улушини ошириш.
Банк тизимида давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини амалга ошириш орқали банклардаги давлат улушини очиқ ва шаффоф механизмлар асосида хусусийлаштириш. Бунда: давлат улуши мавжуд банклар (Қишлоқ қурилиш банк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Агро банк ва Миллий банк) акцияларини оммавий очиқ савдоларга (IPO) олиб чиқиш бўйича олиб борилаётган ишларни самарали якунлаш; Ўзсаноатқурилишбанкдаги давлат улушини стратегик инвесторга сотиш ва хусусийлаштиришга қаратилган тадбирларни якунлаш; Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда Асака банкни трансформация қилиш бўйича келишувларни имзолаш назарда тутилади. Чора-тадбирлар режаси 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк давлат тижорат банклари

Ушбу банд ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.

83 2023 йилда экспорт ҳажмини 23 млрд доллардан ошириш, махсус экспортсиз экспорт ҳажмини 17,7 млрд долларга етказиш. Бунда: экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 47 фоиздан 54 фоизга ёки 9,6 млрд долларга етказиш; мавжуд хомашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 26 фоиздан 20 фоизгача камайтириш; хизматлар экспорт ҳажмларини 4,6 млрд долларга етказиш.
Ушбу кўрсаткичларнинг ижросини таъминлаш учун республика ҳудудлари ва тармоқлар билан биргаликда 2023 йилда экспортчи корхоналарни молиявий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш чоралари кўриш. Хусусан: айланма маблағлар учун 350 дан ортиқ корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қулай шартларда маблағлар ажратиш; 580 тадан ортиқ корхонага транспорт харажатларининг бир қисми қоплаб бериш; 260 та тадбиркорлик субъектининг халқаро тан олинган сертификат ва стандартларни жорий этиш харажатларини қоплаб бериш; янги хорижий бозорларга кириш мақсадида маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига Ҳиндистон, Хитой, Франция ва Индонезия давлатларидан анор, аччиқ қалампир, хурмо, тарвуз, узум, нўхат, гилос маҳсулотларига карантин рухсатномалари олинишини таъминлаш; хорижий давлатларда доимий равишда фаолият юритувчи «Made in Uzbekistan» бренди остида «шоу-рум»лар ташкил этиш чоралари кўриш; Allbiz, Global pulses, Europages каби халқаро электрон савдо порталларида «Ўзбекистоннинг миллий маҳсулотлари павильони»ни ишга тушириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари

Тезкор маълумотларга кўра жорий йилнинг 22 сентябрь ҳолатига кўра товарлар ва хизматлар экспорти (махсус экспортсиз) 11,5 млрд долларни ташкил этиб, прогнозга нисбатан 96 фоизга бажарилмоқда ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110 фоизга бажарилмоқда.
Шу билан бирга, 
- 586 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 
271,6 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди;
- 249 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 33,7 млрд сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди;
- 228 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 
32 млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди; 
- 319 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 32,1 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди; 
- экспорт қилувчи корхоналарга ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун 130,8 минг та фитосанитар, келиб чиқиши ва мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш билан боғлиқ 27,3 млрд сўмлик харажатлар қоплаб берилди;
- 266 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 226,1 млн долл. миқдорида молиявий ресурс ажратилди.

84 2023 йилда тайёр маҳсулотлар экспортини қўшимча 4 миллиард долларга ошириш.
1. Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари, товар ва хизматлар, аниқ муддатлар кесимида ойма-ой экспортга юклаш графикларини ишлаб чиқиш, тасдиқланишини таъминлаш ҳамда ижрога қаратиш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар чоракда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар 2023-йил 19 августдаги ХДФУ 05-40-01507-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
2023 йил 27 октябрь ҳолатига кўра Республика экспорт кўрсаткичлари 13,1 млрд долларни (прогноз ижроси 98%) ташкил этмоқда. Январь- октябрь ойлари якуни билан республика экспорти 13,4 млрд доллар бўлиши кутилмоқда, прогноз ижроси –100 фоиз, ўсиш – 110 фоиз.
Жорий йил якуни билан Республика экспорт прогноз кўрсаткичи (махсус экспортсиз) 
17,7 млрд доллар, бажарилиш 100 фоиз, ўсиш 
115 фоиз бўлиши кутилмоқда. 
2023 йил 27 октябрь ҳолатига экспортчи корхоналар фаолиятини қўллабқувватлаш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 551 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.
Хусусан:
- экспорт юкларини ташишда транспорт харажатларини қоплаб бериш учун 637 та корхонага 330 млрд сўм харажатлар;
- ишлаб чиқариш жараёнига халқаро тан олинган стандарт ва сертификатларни жорий этиш учун 233 та корхонага 35 млрд сўм харажатлар;
- халқаро, минтақалараро, ҳудудлараро кўргазмалар, конференциялар, фестиваллар, ярмаркаларда 331 та корхона иштирокини таъминлаш учун 35 млрд сўм харажатлар;
- гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун 
35 млрд сўм харажатлар қоплаб берилди.
Республика ва ҳудудий экспорт штаблари томонидан 2023 йилнинг 27 октябрь ҳолатига экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини ўрганиш давомида ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан боғлиқ 922 та муаммоли масалалар аниқланди ҳамда амалга оширилган ишлар натижасида жами 531 та муаммолар ҳал этилди.
Жумладан:
- айланма маблағларни тўлдириш бўйича тижорат банклари томонидан 64 та экспортчи корхонага 1 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган, 700 млрд сўм кредит олиш учун 49 та корхонанинг мурожаатлари банк томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва 1 та корхона гаров таъминоти етарли бўлмагани сабабли тижорат банк томонидан рад этилган;
- олинган кредитлами муддатини пролонгасия қилиш бўйича 25 та мурожаатдан 14 таси ижобий ҳал этилди;
- қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича солиқ қўмитаси томонидан 236 та экспортчи когхонага 437 млрд сўм маблағлар қайтариб берилди;
- узлуксиз табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш бўйича 197 та мурожаат келиб тушди ҳамда 181 та кожона мурожаати ҳал этилди;
- темир йўл вагони билан таъминлаш бўйича 23 та мурожаатдан 18 таси ҳал этилди;
- хорижий давлатлардан салоҳиятли харидор топиш бўйича 221 та мурожаат келиб тушди ҳамда тижорат таклифлари Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарига юбориш учун тайёрланмоқда;
- 99 та бошқа турдаги (сертификат олиш, молиявий ёрдам олиш, божхона, карантин билан боғлиқ 
ва бошқалар) мурожаатлардан 18 таси ижобий ҳал этилди. Республика ва ҳудудий экспорт штаблари фаолияти натижаси тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда киритиб борилади.

2. Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиб бориш, мавжуд муаммоли масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш. Амалий чора-тадбирлар Ҳар ойда камида 1 марта Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Экспорт прогноз кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумотлар 2023-йил 5 июлдаги* 05-40-01155-сон хат билан Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
Экспорт ҳажмлари электротехника (экспорт ҳажми 457 млн доллар, ўсиш 123 фоиз), автомобилсозлик (308 млн доллар, 148 фоиз), мева-сабзавот ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (613 млн доллар, 123 фоиз) каби юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспорти ҳисобига таъминланмоқда.

3. Экспорт прогнози ижросини таъминлаш, корхоналарга таъсирчан амалий ёрдам бериш мақсадида республикадаги йирик экспортчи корхоналарга тармоқлар, тижорат банклари ва ҳудудлардан масъул раҳбарларни бириктириш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 14 январдаги 3-сон баёни 10-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимлик раҳбарлари йирик экспортчи корхоналарга манзилли бириктирилди.

4. Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

5. Маҳаллий корхоналарнинг экспорт фаолияти узлуксизлигини таъминлаш мақсадида экспортолди молиялаштириш учун зарур кредит маблағларини ажратиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

6. Халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Экспортни рағбатлантириш агентлиги, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Маҳаллий экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш мақсадида 194 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун 153,2 млн доллар миқдорида молиявий ресурс ажратилди. Халқаро кўргазмаларда қатнашиш орқали маҳаллий маҳсулотларни хорижда кенг тарғиб қилиш мақсадида Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 200 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро кўргазма-ярмарка тадбирларини ташкил этиш бўйича 22,3 млрд сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди. Ушбу халқаро кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбиркорлардан аризаларни қабул қилиш бошланган бўлиб, “Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш автоматлаштирилган электрон тизими” (http://subsidiya.epauzb.uz/) орқали амалга оширилмоқда.

85 «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастурини давом эттириш.
1. Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига фаол жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар Тадбирлар графигига мувофиқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди “Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

2. Инвестиция дастурлари доирасида ишга туширилган янги корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди “Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

3. «Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури доирасида 2023 йилда 100 та экспортчини қўшимча қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди
“Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

4. Маҳаллий корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл очиб бериш мақсадида «тадбиркордан — экспортёргача» тамойили асосида чора-тадбирлар дастурига мувофиқ маҳаллий корхоналарни ташқи бозорларга чиқишига кўмаклашиш. Амалий чора-тадбирлар ҳар чорак якуни бўйича ҳисобот киритган ҳолда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги тижорат банклари, иқтисодиёт тармоқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар чорак қилинадиган ишлар бўйича тўлиқ бажарилди
“Янги Ўзбекистон — рақобатбардош маҳсулотлар юрти” дастурига мувофиқ биринчи босқичда 2023 йил 1 январдан бошлаб 100 та экспортчи корхоналар рўйхати онлайн тартибда автоматик тарзда рейтинг асосида шакллантирилиб, Экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш ягона порталида (www.exportportali.uz) эълон қилинди. Бугунги кунга қадар Дастур доирасида:
73 та экспортчи корхонага 406,6 млрд сўмлик қўшилган қиймат солиғи тўловлари тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида тўлиқ қайтариб берилди;
15 та экспортчи корхонага Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан экспортолди молиялаштириши учун 15 млн доллар кредит ажратилди.

86 Европа бозорларига текстиль, электр техникаси, чарм-пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотлар экспортини камида 2 баробарга ошириш.
1. Европа бозорининг электротехника маҳсулотларига бўлган талабини ўрганиш ва йирик импорт қилувчи компаниялар рўйхатини шакллантириш. 2. Европа бозорига экспорт қилиниши мумкин бўлган 20 турдаги маҳсулотлар рўйхатини тузиш. 3. Халқаро сертификатлар олишни ташкил этувчи консалтинг компанияларни аниқлаш ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 4. Экспорт қилиниши белгиланган маҳсулотларга Европа давлатида тан олинган халқаро сертификатлар олиниши бўйича зарур чоралар кўриш. 5. Халқаро сертификатларни олиш билан боғлиқ харажатларни Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши чораларини кўриш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспорт салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортчиларга ишлаб чиқариш жараёнига халқаро тан олинган стандарт ва сертификатларни жорий этиш учун 186 та корхонага 26,9 млрд сўм харажатлар қоплаб берилди.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси ва дунёдаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири ҳисобланадиган “Беркеманн” компанияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида, юртимизда компания вакиллари талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида, пойабзал намуналарини юбориш ва бу орқали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди. Компания томонидан ишлаб чиқариш талаб этиладиган пойабзал маҳсулотлари юртимизга юборилди.
Ҳозирда “Vodiy Shoes” МЧЖ, “Master Class Dizayn Lider” МЧЖ, “Clasica Shoes International” МЧЖ ҚК ва “Elegant Shoes And” МЧЖ маҳаллий корхоналар томонидан хорижий компания талаби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Қўшимча равишда шуни таъкидлаш жоизки, машҳур пойабзал брендларини ишлаб чиқарувчи “Nike”, “Adidas”, “Under Armour” ва “Puma” каби компанияларини юртимизга жалб этиш орқали, аутсорсинг ва франчайзинг йўналишида маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан уларга мурожаат хатлари юборилди. Шунингдек, жорий йилнинг 18-20 октябрь кунлари юртимизда ўтказиладиган “UzCharmExpo Eurasia 2023” 15 халқаро чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар кўргазма-ярмаркасида мазкур компания вакилларининг иштироки режалаштирилмоқда.
Шу билан бирга, Андижон вилоятида жойлашган “Sino International Invest” МЧЖ ХК томонидан Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда “Nike” бренди остида крассофкалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ҳозирда мазкур компанияда кунига 
6 000 жуфт машҳур бренд крассовкалари ишлаб чиқарилмоқда. Кейинги йилларда мазкур кўрсаткични йилига 3 млн жуфтга етказиш режалаштирилган. Шунингдек корхона маҳсулотлари ички бозорларга ҳамда Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон бозорларига етказиб берилаётган бўлиб, келгуси йилдан бошлаб Покистон ва Европа бозорларига ҳам экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.
- 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Европа, МДҲ, Туркия ва Хитой каби хорижий давлатларда бўлиб ўтган халқаро кўргазмалар рўйхати шакллантирилиб, Уюшма бошчилигида 70 га яқин маҳаллий корхоналар билан хорижий давлатларда ўтказилган 14 та жумладан, Россиянинг Сочи ва Казань шаҳарларида “Made in Uzbekistan” стенди остида кўргазмаларда, “ИННОПРОМ”, “Kiosh”, “PolandShoes Footwear Days”, “Fashion Style Russia”, “IFF-The International Fur & Leather Expo”, “Central Asia Fashion”, “Pure London”, “Elite Line”, “Euro Shoes Premier Collection”, “Aysaf” ва “БИОТ” ҳалқаро кўргазмаларда ҳамда Ҳиндистон, Италия, Бангладеш каби давлатларда ўтказилган бизнес-форумларда самарали иштирок этилди. Мазкур кўргазмалар ва бизнес-форумлар давомида соҳада ишлаб чиқарилаётган тайёр чарм, юқори қўшилган қиматга эга пойабзал, мўйна ва жун маҳсулотларининг 200 га яқин турлари намойиш этилиб, 50,0 млн.АҚШ долларидан зиёд экспорт шартномалари имзоланишига эришилди.
2022 йилда соҳа корхонари томонидан Европа давлатларига жами 9,04 млн. АҚШ долларлик тайёр чарм, пойабзал, 
чарм-атторлик ва суний чарм маҳсулотлари экспорт қилинди. Хорижий давлатларда ўтказиб келинаётган халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, дунёга машҳур пойабзал бренд компаниялар билан франчайзинг йўналишида ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилишива бошқа ислоҳотлар натижасида жорий йил январь-август ойлари давомида “Ravon Taraqqiyot Orzusi” МЧЖ, “Hamkor Nur Savdo” МЧЖ, “Best Alvio Leather” МЧЖ, “Baraka Leather” МЧЖ, “Nafis-Charm” МЧЖ ХКИ “Grand Charm Poyafzallari” МЧЖ, “Poyafzal-Servis-Urgut” МЧЖ ҚК“Osiyo Moynasi” ХК каби бир қатор соҳа корхоналари томонидан жами 7,8 млн. АҚШ долларлик чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорт қилинди ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 170 фоизни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткия жорий йил якунига қадар 18,0 млн долларга етказилиши режалаштирилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар кўп экспорти таъминланади.

6. GSP+ доирасида Европага экспортни (ҳажми ва номенклатураси) кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Йўл харитаси 2023 йил март Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ўзтўқимачилик-саноат» уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“GSP+” доирасида Европага экспортни (ҳажми ва номенклатурасини) кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди (ВМ нинг 29.03.2023 йилдаги 04/1-140-сон топшириғи).

7. Халқаро стандартлаш ва сертификатлаш ташкилотлари, «Тери ишчи гуруҳи» (LWG) ва «Барқарор теричиликни ривожлантириш ташкилоти» (SLF) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Соҳадаги камида 200 та экспортчи корхонада халқаро сифат ва менежмент тизимлари стандартларини жорий қилиш чоралари кўриш. Европанинг бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан «аутсорсинг» ва «франчайзинг» асосида маҳаллий корхоналарда пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича музокаралар ўтказиш ва бренд эгаларини жалб қилиш чораларини кўриш. Европа давлатларида ташкил этиладиган йирик кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий пойабзал, чарм-атторлик, жун, мўйна ва қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаол иштирокини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2023 йил давомида «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Ушбу банд ижроси бўйича маълумот тақдим этилмаган

87 Экспорт қилувчиларга транспорт ва бошқа харажатларни компенсация қилиш ишларини давом эттириш.
1. Экспорт қилувчиларнинг транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тизими тўғрисида тадбиркорлик субъектларининг хабардорлигини ошириш. Амалий чора-тадбирлар Доимий равишда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Агентлик томонидан жорий йилнинг январ ойида Республикамиздаги барча экспорт қилувчи ташкилотларга, вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспортчи корхоналарнинг аризаларини кўриб чиқиш бўйича экспортёр информацион тизимини http://subsidiya.epauzb.uz//манзили орқали ишга туширилгани ҳамда транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тўғрисидаги мурожаатларини экспортёр информацион тизими (http://subsidiya.epauzb.uz//) орқали юбориши ҳақида мурожаат хатлари юборилган.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йил январ-сентябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 603 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 299,8 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди.

2. Экспортни рағбатлантириш агентлигининг буюртмаларига асосан зарур субсидия маблағларини ажратиб бориш. Амалий чора-тадбирлар Буюртмага асосан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Агентлик томонидан жорий йилнинг январ ойида Республикамиздаги барча экспорт қилувчи ташкилотларга, вазирлик, идора ва вилоят ҳокимликларига Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспортчи корхоналарнинг аризаларини кўриб чиқиш бўйича экспортёр информацион тизимини http://subsidiya.epauzb.uz//манзили орқали ишга туширилгани ҳамда транспорт ва бошқа харажатларини компенсация қилиш тўғрисидаги мурожаатларини экспортёр информацион тизими (http://subsidiya.epauzb.uz//) орқали юбориши ҳақида мурожаат хатлари юборилган.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2023 йил январ-сентябрь ойларида экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 603 та экспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 299,8 млрд сўмлик компенсация тўлаб берилди.

89 Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини ихчамлаштириш.
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам хизматлари бўйича ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2023 йил июнь Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспортни рағбатлантириш агентлиги орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини умумлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди (21.06.2023 йилдаги 02-91-06939-сон хат).